01:56 Қандли диабет учун халоскор картошка! | |
ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИ ЙЎҚ ҚИЛГАН ОДАМ У бойсунлик ҳамюртимиз бўлади! Бундан тўрт йил муқаддам «Сурхон тонги» газетасида ишлаб юрган кезларим тогли Бойсун туманидан бир мактуб келди. Унда бедаво дард сифатида тан олинган қандли диабет касалига чалиниб, қаттиқ ирода ва қатьий режим асосида ўз-ўзини муолажа қилиб, касалликдан буткул халос бўлган бир кишининг тажрибалари баҳоли қудрат баён қилинган эди. Мактубни ўқиб, бу касаллик беморга қанчалик қаттиқ азоблар солишини юрак-юракдан ҳис қилдим. Шу туйғу билан хатни таҳрир қилиб, шу касаллик билан қийналиб юрган инсонларга бир ёрдам бўлар, деган ниятда газетада эълон қилдирдим. Шундан сўнг қандли диабет касаллигидан шикоят қилган кишиларга ўша хатда баён қилинган муолажаларни тавсия этишга одатландим. Буни қарангки, бу касалликка чалинган кишиларнинг кўпчилиги ўша мақола чоп этилган газетани бир дастур сифатида ёнларида сақлаб, ундаги муолажа усулларидан қўлланиб юрганига дуч келдим. Ва ҳар сафар шу савобли ишга ўз ҳиссамни қўшганлигимдан хурсанд бўлардим. Бу мақола эьлон қилинганига ҳам анча бўлди. Баьзан кимларгадир зарурат юзасидан юқорида айтилган мақолани тавсия қилсам, ўша, газетадан 1 дона топиб беришимни илтимос қилишади. Бунинг эса иложи йўқ. Биз ана шу имконсизликдан имкон топиб, ўша мақолани «Аёл ва замон» газетасида эълон қилишга қарор қилдик. Ушбу мақолани ўқиб, кимлардир бу бедаво дарддан фориғ бўлса, биз ўз ниятимизга етган ҳисобланамиз. Ж. Эргашева. Ёруғ дунёга келган инсон борки, узоқроқ яшашга ҳаракат қилади. «Бедаво» деб тан олинган қанд касаллигига чалинганимда 56 ёшда эдим. Ўша пайтгача ҳамма қатори иситма-тумовларни бошдан ўтказиб юрсамда, ўзимни жуда бардам ҳис қилар эдим. Бу касалликни мен гўё «ўлимимнинг жарчиси» сифатида қабул қилдим. Ичим куяр, ўзимни ниҳоятда беҳол, паришонхотир сезар, оғзим қуриб, тинимсиз сув ичгим келаверди. Бу ҳол 1988 йилнинг июн ойида юз берган эди. Батамом ҳолдан тойгач, сентябр ойида шифохонага боришга мажбур бўлдим. У ердаги текширишлар қонимда қанд миқдори 20 дан ошиб кетганлигини тасдиқлади. 17 кунлик даволанишдан сўнг қанд миқдори бор-йўғи 1 га пасайгани маълум бўлди. Жуда мазам йўқ. Сувга бўлган чанқоқлик зўрайган, тишлар қимирлаб, милклар яраланган, бадандаги қичишиш ва битмас яра аввалги ҳолатда эди. Айниқса ракдан сўнг қанд касаллигидан ўлиш дардлар ичида иккинчи ўринда туради, -деган сўзлар мени довдиратиб қўйди. Шундан сўнг «ё шу касаллик билан курашиб уни енгишим керак ёки шу касалликка қолиб, ўлимни кутишим керак», -деган саволни ўз олдимга қўйдим. Касалликдан қутулиш учун кураш режасини уза бошладим. Маълумотим -зоотехник, ошқозондаги ошқозон ости безининг қанд, ёғ ва оқсил моддаларини парчалайдиган инсулин, тераксин ва адериалин суюклик гармонларини чиқаришини билардим. Демак, қориннинг шу жойини эзиш, безларда тўхталиб қолган бу суюқлик гармонини чиқишга мажбурлаш керак. Режадаги биринчи ишим ҳар эрталаб чарчагунча тик тутиб, тиззани букмасдан пастга ҳам бўлиб туришдан бошладим. Парҳезни машқ билан баравар олиб бордим. Буни қарангки, қорнимнинг чап томонидаги oғриқ пасайиб оғзимдаги ёмон ҳид, ацетон ҳиди бир оз камайганини сеза бошладим. Тузалиб кетишимга умид уйғонди. Шу кунларда марказдан чиқадиган «Здоровье» журналида берилган «қанд касаллигига «тапинамбур» деган ўсимлик илдиз мевасининг шифо бўлиши» ҳақидаги мақола кўнглимдаги умидларни яна чуқурроқ илдиз оттирди. Бу мақолада Украина ички секреция безлар академияси сўнгги 2-3 йил ичида минглаб беморларни «тапинамбур»нинг илдизида бўладиган картошка билан даволаб, ҳаётга қайтаргани, бу картошкада ўта совуқ «инулин» моддаси борлиги ёзилган эди. Шундан сўнг қанд касаллигидан қутулиш ҳақидаги режа дастуримга «тапинамбур» ўсимлиги картошкасини ҳам киритдим. Бу режаларни 1989 йилнинг декабр ойигача қатьий режа билан давом эттирдим. Бу шифо йўлларига қўшимча юрак фаолиятини созлаш, хафақонликдан фориғ бўлиш учун ҳам йўл-йўлакай карволол ичиб юрдим, бадандаги яралар қандни қонимда нормада тушганлиги натижасида ўз-ўзича тузалди. Бугунги кундан бедаво деб тан олинган оғир дарддан фориғ бўлиб олгач, ўзим қўллаган, кўплар билмайдиган муолажа йўлларини ҳеч кимга билдирмаслик инсофдан бўлмайди деган фикрда, ушбу мақолани битишга қарор қилдим. Ичган турли дориларим, жисмоний машқ парҳез «тапинамбур» картошкасининг муолажаси йўлида бир воситачи бўлганлигини бугун ўзим аниқ билиб, қанд каксаллигига чалинган инсонларга ўз тавсияларимни баён қилмоқдаман. Умуман, «тапинамбур» каротошкаси билан даволанишим 1988 йилнинг октябр ойидан 1990 йилнинг январ ойигача давом этди. Шу 16 ой давомида «тапинамбур» картошкасидан пиширилган ҳолда 19-20 килограмм истеьмол қилдим. Касалнинг oғир ва эски, енгил ва янгилигига қараб бу кўрсаткич кунлик истеъмолида 15-20 грамм кўп ё кам бўлиши мумкин. Бемор тапинамбур истеьмолини ўзи белгилайди. Шундай қилиб 1988 йилнинг октябрида парҳезга қатьий амал қилган ҳолда ҳар куни овқатдан сўнг «тапинамбур» картошкасидан 20-30 грамм истеъмол қилдим. Бир ойлик шундай муолажадан сўнг уйқум яхшиланди, бадандаги қичишув қолди, тиш милклари текисланиб, тиш мустаҳкамланди оғизда сўлак пайдо бўлди, баданнинг ранги бироз тиниқлашди. Шу йилнинг ноябр ойида ҳам парҳезга риоя қилган ҳолда 10-20 граммдан картошка истеъмол қилишда давом этдим. Уйқум янада яхшиланганлигини, баданимдаги қичувлар қолганлигини ҳис этдим. Сув ичиш ҳам камайди. Оғиздаги қўланса ҳид ацетон йўқолди, асабларим бироз бўшашди, ҳар нарсадан жаҳлланиш одатим йўқолди. Лекин, салга қўрқиб турадиган одат ҳам бор эди. Кейинги икки ойда ҳам парҳезда бўлдим. Лекин онда-сонда палов едим. Энди овқатдан сўнг 10-15 граммдан «тапинамбур» картошкасини истеъмол қилардим. Умумий аҳволимда орқага қайтиш сезилмади, уйқу яхши, баданда қичув умуман йўқ, оғиздаги ҳидлар ҳам йўқолди. Тиш мустаҳкамланди, фақат ҳамон кўнгилда қандайдир ваҳима, қўрқиш бор эди. Ундан кейинги уч ой давомида ярим парҳез тартибида овқатландим. Ярим кучли бўлган овқатлар билан бирга кўкатларнинг ҳамма турини, мевалардан олма, анор, ивитилган ўрик, олча, ҳатто ёнғоқ ҳам истеъмол қиладиган бўлдим. Бу ойлар давомида «тапинамбур» картошкасидан овқатдан сўнг, кунига 10-15 грамм едим. Оғзим қуримайдиган бўлиб қолди. Ҳадеб чанқаб сув ичишлар, қўрқув бир оз камайди. Бу муолажадан кейинги уч ойи айни пишиқчилик ойларига тўғри келди. Кўриб туриб қандай емаслик мумкин? Кам-кам ширинлик истеъмол қила бошладим. Овқатдан сўнг май ойида 10-15 граммдан, июнда 10-15 граммдан, июл ойида 10-15 граммдан «тапинамбур» картошкасидан танаввул қилдим. Йўқотилган 20 килограмм вазнимнинг 10 килограмми тикланди, қўрқиш йўқолди. 1989 йилнинг август, сентябр, октябр ойларида ҳар уч кунда бир марта 10 граммдан, сентябр ойида ҳар уч кунда 10-15 грамм, октябрда oғиз қуришига қараб ҳар уч кунда 5-10 грамм «тапинамбур» картошкаси истеъмол қилар эдим. Қориндаги оғриқлар, қўрқувлар йўқолиб, яшашга ишонч ва умид мустаҳкамланди. Бундан кейинги уч ой давомида халоскоримга айланган каротошкадан оғиз қуриган пайтлардагина 10-15 грамм истеъмол қилар эдим, холос. Шу уч ойнинг охирги ойи -1990 йилнинг январ ойида эса умуман картошка емадим. Соғлиғим мутлақо тикланган, мақсадимга эришган, шифо топган эдим. Дунёда мендан бахтли одам йўқ эди назаримда. Энди мен бадан тарбия машқларини ўзгача бир завқ, иштиёқ билан бажарар эдим. Бу машқлар, намоз ўқишларим ҳам ўзига яраша наф берди. Мана ҳозир 79 ёшдаман. Худога минг қатла шукурлар бўлсинки, 1990 йилнинг январидан то 2010 йилнинг шу кунларигача ўзимни жуда соғлом ҳис қилиб келмоқдаман. Айрим дўстларимга мен қанд касаллигига чалинган эдим, шифо топдим десам ишонишмайди. Халоскорим -«тапинамбур» ўсимлиги кунгабоқарга ўхшагани учун «семичкагул» деб ном қўйдим. У ҳақиқатан ҳам кунгабоқарга ўхшайди, қомати тик, барглари ҳам кунгабоқарникидай катта-катта, гуллари майда. Унумли ерда парвариш қилинса бўйи 2-3 метр, илдизидаги картошканинг жами вазни 3-4 килограммгача бўлади. Бедаво дарддан қутулиб кетишимга сабабчи бўлган журнални келтириб берган «Дарбанд» жамоа хўжалигининг собиқ мол дўхтири Рустам Азимовга чексиз миннатдорчилигимни билдирган ҳолда, ўз тажрибаларимни сиз азизларга баён қилдим. Ушбу мақолада баён қилинган муолажалар туфайли кимнинг кўнглида умид чироғи ёнса, дарддан фориғ бўлса, ўзимни ниҳоятда бахтиёр ҳис этар эдим. Рамазон САТТОРОВ, Бойсун тумани. ҚАНДЛИ ДИАБЕТ Қандли диабет хасталигидан холис бўлиш мумкинми? Тиббий муолажалардан бошқа давоси борми? Бир сўз билан айтсак, ҳа бор! Айнан мен қанд касаллигидан бутунлай фориғ бўлган инсонман. Бу ҳақда бундан 12-13 йил аввал «Бойсун овози» рўзномасида, вилоят газетасида қандли диабет касаллигидан холис бўлганлигим тўғрисида мақолалар ёзгандим. Мақсадим, мана шу хасталик билан оғриган беморларга маслаҳатлар бериш, уларнинг дардига дармон бўлиш эди. Қувончли томони, ана шу мақолаларим ва берган маслаҳатларим туфайли вилоятимиздаги туманларда яшаётганлар, шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Ургут шаҳарларидан мен танлаган йўлни танлаб ана шу дарддан фориғ бўлганлиги тўғрисида менга хат-хабарлар етиб келди. Хўш, бу мавзуга қайтишимга сабаб нима? Бунинг боиси шу касалликка чалинган беморлар нотўғри даволанганлиги оқибатида ёки муолажа вақтида парҳезни бузганликлари туфайли айрим нохуш ҳолатлар келиб чиққан. Мана ҳозир 77 ёшдаман. Ҳалигача касалхона эшигини кўрганим йўқ. Лекин 1988-1989 йилларда ўзим қанд касаллигига мубтало бўлдим ва қатъий режим асосида тапинамбур картошкасини истеъмол қилиб, ўзимни-ўзим даволадим. Мана 22 йилдирки coғ-саломат яшаб юрибман. Тапинамбур картошкасини эса уйларда ўстириш мумкин. Октябр ойларига бориб бу ўсимлик картошка боғлаб пишади. Буни қарангки, қанд касаллигини даволовчи инсулин моддаси гиёҳлардан фақат қоқида бор. Демак, тапинамбур то пишиб етилгунча қоқи унинг ўрнини боса олади. Бу ўсимликни мавсумда териб, қуритиб токи тапинамбур пишиб етилгунча ундан истеъмол қилиш мумкин. Шуниси ажабланарлики, бу хасталикка чалинганларни шу кунгача даволаш бир ёқлама олиб борилмоқда. Бу хасталикни даволашда инсулиндан нарёққа ўтилмаяпти. Демак, уни табиий йўллар билан ҳам даволаш мумкин. Тапинамбур ёки қоқи таркибидаги инулин моддаси шундай хусусиятга эгаки, у бемор қонидаги қандни тозалаш билан ошқозон ости безининг фаолиятини даволаб беради. Фақат шуни унутмаслик керакки, тапинамбур картошкасини организм талабидан ортиқча истеъмол қилинса бундай беморлар қандсизлик диабетига ҳам учраши мумкин. Шунинг учун қанд касалига учраган бемор тапинамбур ва қоқини организмга таъсирини ўзи сезган ҳолда уларни истеъмол қилиш, нормасини билиб истеъмол қилсалар. Соғайганларини эса ўзлари сезишади: сув ичишга бўлган талаблари пасаяди, бадандаги яралар битади, оғзидан келадиган ацетон ҳидига ўхшаш ҳам йўқолади, юрак, мия ва буйрак фаолияти яхшиланади, оғриқлар қолади. Ана шундагина тапинамбур картошкаси ва қоқи истеъмол қилишни камайтириш керак. Бемор даволаниш даврида қандай парҳезли озуқалар истеъмол қилиши керак? Сут, қатиқ, қорамол гўшти, қорамол сутидан олинган capиёғ, қаймоқ, эрталаб икки дона тухум, ловия, мош, жайдари нон, кўкатлар, чукури (равоч), роба сингари маҳсулотларни хоҳлаганча ейишлари мумкин. Қандли диабетта учраган беморлар даволаниш пайтида барча турдаги ширинликлар ўрик, шафтоли, олхўри, гилос, узум, қўй гўшти, қўй сути ва ёғи, балиқ, палов, оқ нон, қовун, нўхат, сумалак ва спиртли ичимликларни мутлақо оғизга олмасликлари тавсия этилади. Мен табиб эмасман. Фақат шу хасталик билан оғриганларнинг аҳволини кўриб уларга ёрдам бергим, маслаҳатимни аямагим келади. Улар соғайса, мен шунчалик хурсанд бўламан. Одамларнинг соғ-саломат яшаши менга қувонч бахш этади. Бу касалликдан холис бўлишда эса бемор инсонларда сабр-қаноат, чидам бўлиши керак. Озгина вақт ўтгач бу муолажа менга тўғри келмас экан, дея парҳезни бузиб палов, қанд, қовун ва спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганларни кўп учратдим. Улар шу касаллик билан қайта хасталаниб, ҳаётлари сўнган, шу касаллик билан вафот этганлар ҳам бор. Лекин муолажаларни ўз вақтида ўтказиб, парҳезга риоя қилган инсонлар ҳозир орамизда яшаб юрибди. Демак, бу касалликдан фориғ бўлиш учун ҳар бир киши чидам билан парҳезга риоя қилган ҳолда озиқлансалар, тузалишлари муқаррардир. Инулин моддасини фармацевтика заводлари таблетка қилиб ишлаб чиқарсалар, беморларни даволаш анча енгил кўчарди. Бу муаммо бундан ўн йиллар аввал тилга олинган, кўтарилган эди. Ҳозир Россия дорихоналарида инулин моддасини ажратиб, таблетка ҳолида беморларга берилаётганлиги анча наф келтирмоқда. 1994 йили Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қанд касаллиги тўғрисида қўлёзма жўнатилган тавсияномалар берилган эди. Улар эса вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига кўриб чиқишни тавсия этишган. Вилоятдаги шифокорлар менинг ишимни баҳолаб, раҳматнома эълон қилишди ва беморларга инсулин беришни тўхтатганликларини айтишди. Шунингдек, яқин орада вилоят шифохонаси қошида ва Бойсун касалхонасида тапинамбур картошкаси билан қандли диабет касаллигига чалинганларни даволаш марказлари очишни, бу маҳсулотни кўпайтириш кераклиги ҳақида маслаҳатлашдик. Аммо айтилган гаплар, берилган ваъдалар ўз ҳолича қолиб кетди. Истардимки, менинг бу мулоҳазаларим ўз ўрнини топади ва албатта қандли диабет касаллигининг олдини олиш ва даволаш учун бор имкониятлар ишга солинади. Рамазон САТТОРОВ, Бойсун тумани, нафақахўр. | |
Бўлим: Shunchaki qiziq | Кўрилган: 38282 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 21 | |||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |