2010-йилнинг 26-март кунида хонанда Шахнозабону билан сайтимизнинг "Кўнгил" лойихасида кўришгандик. Лойихада ошхонадаги пазандалиги билан биргаликда интервью хам ўтганди.
Хаётда яхшигина қийинчиликлару айбловлар (хаттоки ОАВ) таъқибидан озорланган хонанда аввалига ширинликлар пишириб тирикчилик қилган хамда пойтахтдаги кўрик танловда энг яхши келин сифатида ғолиб бўлганди. Шахнозабону ўзини хонандаликда синаб 2000 йиллар "Қизғонаман" қўшиғи билан яхши танилганди. "Дўст" ва "Қизалоғим" қўшиқлари хам мухлислар ёдида қолган.
Лойихамизда хам у ошхонадаги махоратини намоёнлаб ажойиб таом пишириб берганди. Очиғи, хечким тўймаганди. Жуда мазали бўлгандида.
Интервью ўтганига орадан 6 йил ўтиб шу март ойида уни ўлими хақида совуқ хабарни эшитдим.
Эрта тонгдан телеграм ва телефон рақамларимиз мурожаатлардан тинмаяпти.
Хонанданинг умуртқасида ўсимта бўлгани ва ундан жаррохлик операцияси орқали халос бўлганидан кейин қимирламасликни шифокорлар айтишган экан. Бироқ хонанда шифокор кўригидан сўнг ўрнидан турмоқчи бўлиб йиқилиб тушиб жарохат олган...шундан кейин тонгга бориб жони узилибди.
1975-йил туғилган Шахнозабонуни Умида исмли бир қизи бўлиб уни унаштиришган экан (аниқмас, шундай хабарлар бор)... Афсус ўзи бахтдан тўкис завқланмай хеч бўлмаса фарзандини бахтини кўриш насиб этмади....
Хонанданинг яқинларига таъзия изхор этамиз.
|