Бош сахифа » 2020 » Ноябрь » 19 » Алламжонов Ортиқхўжаев
14:57
Алламжонов Ортиқхўжаев

Алламжонов ва Ортиқхўжаев мавзуси ижтимоий тармоқларда мухокамалар марказида.

 

Бу мавзуда фикр ё муносабат эмасу аммо, хар икки шахснинг бир фонддаги ўрни хақида қизиқ маълумотни айтиб ўтмоқчиман.

@faxrliinson фонди фонд бўлгунича 8 йил давомида (асли 2009-йилдан бери, лекин кенг кўламда акция сифатида 2012-йилдан) волонтёрлик гурухи сифатида фаолият юритди.

Жахонгир Ортиқхўжаевнинг оиласи, хусусан рафиқаси ва қизи хам  ушбу акциямизда фаол иштирок этиб келишган. Қизиғи, буни ўша пайтлар биз билмаганмиз ва кейинчалик суратлардан кўриб билиб олдик. Аслида жуда кўп таниқли шахслар,  мансабдорлар ва уларнинг оилалари қатнашиб сирли қолишни исташган.

8 йиллик хар ойнинг илк жумасидаги акция фақатгина бир куни қон  топшириш билан ўткани билан,  мунтазам равишда пул йиғилиб дорилар сотиб олиб тарқатиш хамда, бу акцияни тарғиботи хар жумада кечишини хамма билади. Бироқ, афсуски неча маротаба мутасадди идоралар, роса сарсон қилган Адлия вазирлиги хам, фонд очишимизга турли бахоналар билан рад жавобини бериб келганди.

2019-йил ёз ойларида Комил Алламжоновга шахсий хат билан мурожаат қилганимда  у ўз ёрдамини аямади  ва бир ойга қолмай  15-август куни “Фахрли инсон” фонди лицензияга эга бўлди...

8 йил деганда...

 

Яқиндагина, пандемия даврида хайрия ишларида банд бўлганларни тақдирлашибди... Биз қон топшириш ва моддий хайрияни карантинда хам амаллаб ўтказиб ёрдам берганимиз кўринмабди... Майли-да, кимни моддий хизмати кўриниб тақдирланди бизни керак бўлса ўз вужудидан бир бўлак ҚОН топшириб умрлар узайгани писанд қилинмади.  

8 йиллик (1 июньда 9 йил бўлади) стажга эга фонд...

Хечқиси йўқ, хукуматнинг бу тариқа  кимларнидир ажратилишига ўрганиб қолганмиз. #maqomchallenge #масаланде))

 Аслида бизга  беморларнинг узайган  умри, ота-оналар дуоси ва шу халқнинг бу лойихадаги иштироки мухим! Қолганига...

 

Тўғри, балки биз хукуматга етарлича хизмат қилиб бермаётгандирмиз, айтилган мақолаларни ёзмаётгандирмиз, хаммаси бирдек чоп этаётган нарсани биз хам чоп қилиб одамлар фикрига таъсир қилмаётгандирмиз, ёритма деган хақиқатни ёзворгандирмизу... #этаманде.

Шунчаки мана 9-чи йилга ўтган ФАХРЛИ ИНСОН фаолиятини бошлаганида хали бирорта одам лейкемия мавзусини кўтармасди, ўша шифохонага бирорта ОАВ ходими қадам босмаганди. Буни хамиша ўша ердаги директоридан тортиб , шифохона ёнидаги  дорихона сотувчиларигача айтиб “Сизларни неча йиллик рекламанг сабаб, хаммани эътибори тушди бу ерга” дея эътироф этишади.

 

Ким хозир Алламжонов ва Ортиқхўжаев хақида нима дейишини билмадиму аммо, мана шу волонтёрлик ва фонд бўлган #faxrliinson лойихасида оилавий қатнашгани учун бирига ва фонд қилиб берганига бошқасига рахмат айтиб эътироф этишни лозим топтим.

Мавзудан "хайп" қилгандек кўрингандирман, лекин бу хақида илк маротаба очиқлаб ёзишим ва бунга сабаб хар иккиси бўлди. Хар иккиси бир мавзуда ва бир фондда ўрни борлиги учунам!

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1670 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, faxrliinson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!