Бош сахифа » 2015 » Июль » 31 » Алишер Тайр-"Оддий бола" + "Simple boy" видео
14:56
Алишер Тайр-"Оддий бола" + "Simple boy" видео

Алишер Тайр хақида билганлар уни бастакор, ғоячи, аранжировкачи сифатида ва У.Рахматуллаевнинг ўғирланмаган қўшиқларидан энг омадлилари айнан шу йигитга тегишли эканидан билишади. Менга тақдим этилган видеолавхалар орасида  У.Рахматуллаевнинг концертидан бир лавха бўлиб,  унда Алишер Тайр унга ёзиб берган бир қўшиқни ўзи хам жонли куйлаб берганидаги ижросини тинглаб тасанно айтдим!

Уни ўзи хам қўшиқ айтишидан бехабар эдим. Шахсий фикримча овози хам ижро махорати хам ўзини мижозидан кўра анчайин юқори ва ёқимлироқ.

 

 

Айни дамда "Оддий бола" ва " Simple boy"  қўшиқларига ишланган клипларни тақдим этарканман (Бир қўшиқ икки тилда, клип хам бир) бу қўшиқларини тинглаб, бу клипига қараб туриб хорижининг 80 йиллар охангию Россиянинг Земфираси кўз олдимга келди. Ўша соддалик, ўша енгиллик ва қалб парвози...

Парвоз!

Алишер Тайрнинг Тайр тахаллуси маъноси хам аслида қушни англатишини айтганди. Қандай қуш эканлигини эса хозирча аниқлай олгани йўқлигини айтаркан қалбида мусичадек беозор ва хадиги бор қушдек айта олишини билдирди. 

 

 

Шундай содда ва енгил парвоздаги ижод бизни санъатимизга жудаям мухим назаримда.

 

 

Клипидан хам   ортиқча бачкана ялтир-юлтур либос, қотма-қатлама соч турмаги ва хозир эркак хонандаларга хам модага айланган бўянишгача Алишер Тайрга бегоналиги ва асосий урғу қўшиқнинг атмосферик кенгилига эътибор билан тоғлар қўйнида олинганлигини кўрамиз. 

 

 

Бу икки видео хеч қандай рекламасиз фақатгина ютуб каналларига қўйилганига қарамай бир хафта ичида 7мингдан кўпроқ кўрилган. Ўзингиз кўриб бахо беринг:

 

 

"Оддий бола" Ютубда томоша

 

 

 

"Simple boy" Ютубда томоша 

 

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 6285 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Alisher Tayr

Нравится
Барча изохлар: 16
1 wurausmanova   (31-Июл-2015 23:05) [Материал]
Nafis,oddiy...gap yoq.yoqdi.ZAFARLAR!!!

2 xan   (31-Июл-2015 23:41) [Материал]
men bu bolani umuman bilmimanu sanatda maydalar kopayib ketti ozini ismidan uyalgan erkak erkakmas TAYR ...... biggrin nima degani yuragim ezilyapti oma

12 ledy   (02-Авг-2015 18:55) [Материал]
Тайр-арабчадан угирганда куш маносини билдиради.

3 Aziza Mirjamal   (01-Авг-2015 01:23) [Материал]
Molodets ovozi priyaatniy ekan mayin judayam dam olasiz eshitsez. Yura Shatunovni stilida qatlaridir Enrique Iglesiasniyam muzikalarini eslatadi. Omad.....

4 кузнец   (01-Авг-2015 01:44) [Материал]
...... лекин музикасига умуман гап йук

5 sabina   (01-Авг-2015 03:02) [Материал]
manimcha bu qoshiqni Ulug'bek Raxmatullayev etganda yaxshiroq xit bolardi. smile

6 Muxlis   (01-Авг-2015 05:20) [Материал]
To'g'risi yaxshi qo'shiq yozar ekan. Haqiqatni aytiladigan bo'linsa, Ulug'bek Rahmatullayev ovozi bunikidan ozgina yuqoriroq bo'lsa kerak, yana bilmadim..

7 Bayko   (01-Авг-2015 07:38) [Материал]
Xa omad Tayrga

8 BeeK   (01-Авг-2015 11:40) [Материал]
Pxaxa xa uzini ismidan uyalgan erkak dep bowlagan XAN nima san ko'rmasmisana..alisher familya bumasa k.k a? Kn gapdi yoziwdan oldin qotip qogan miyani cayqa u bu tarafga qarap xaymi XAN pffff

9 Ғолиб   (01-Авг-2015 13:50) [Материал]
zur gap yu muzika daxwaaaat band

10 habib   (01-Авг-2015 21:23) [Материал]
Sabinani fikriga qòshilaman. Jaaa hit bòmasayam, yaxshi ashula bòlardi

11 Risqitillo   (02-Авг-2015 12:38) [Материал]
omadini bersin!

13 Eternity CK   (03-Авг-2015 17:11) [Материал]
Talaffuzi juda qopol ekan inglizchada, shahzodani talaffuziga ohshaydi.

14 sara   (05-Авг-2015 06:46) [Материал]
ovozi unchamas ekan. ensa qotiradiganmiyey

15 Nargiza   (08-Авг-2015 17:25) [Материал]
Sardor aka, nimaga Ulugbekni yomon korasiz? Menga misol uchun qo'shiqlari juda ham yoqadi! Menimcha siz Xolis insonsiz, xolisligizni yo'qotmang! Bu sayt ana shu jihatingiz uchun porlamoqda! Ulugbek ancha buncha ustun bu insondan!

16 Qobil   (09-Авг-2015 03:40) [Материал]
Zo'r qo'shiq zo'r ijro prosto super

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!