Алдагани бола яхши деган халқимизда хазил бор. Буни қаранг-ки 4 ёшлик болакай, интернет тармоғида ўзига ошуфта қилганча, катталарни лаққа тушириб турибди))
Хўш, видеони кузатар эканмиз болакайни берилиб, эмоция билан куйлаётганидан таъсираланмизу....аслида фонограмма орқали оғзини қимирлатаётганию, шунчаки рольга четдан кимнидир кўрсатмасига асосан хатти-харакатлар қилаётганини тушунмаймиз.
Вахоланки, яхшилаб қараб турсангиз, бир неча бора овозига тушмайди ва четга кимгадир қараб, кейин қилиқлар қила бошлайди.
Овозига хам яхшигина мелодин ва автотюн деган мўъжиза дастурида сайқал берилганини фахмлаш қийинмасди. Албатта ўша хаммани бирдек таъсирлантираётган нолалари хам , махсус аудиодастурлар махорати эканлигини билдириб қўйган.
Бу борада, менинг фикрларим бир ёқлама бўлмаслиги учун, юртимиздаги профессионал бастакор ва аранжировкачиларни иккисига видеони кўрсатиб, фикрини олдим:
Фурқат Қурбонов "Антарес-рекордс" студияси рахбари, мусиқа режиссери сифатида 10 йиллик стажга эга: -Бу фонограмма, аввал хам бу видеони кўргандим. Мелодин дастурида тозаланган. Нолалари техника орқали амалга оширилган, лекин ўзи хам шу ритмигача чўзиб берган деб хисоблайман. Шу ёшида деярли айтиб берганига "молодец" дейиш мумкину, уёғи техника мўъжизаси албатта! Катта бўлса ўзи куйлаб бера олади деб умид қиламиз.
Жасур Абдурахмонов "Тарона рекордс" студиясининг аранжировкачи ва бастакори: -Жонли равишда куйламаётгани шундоқ билиниб турибди. Овоз хам махорат билан тозаланган. Лекин болакай яхши куйлаётганини айтиш керак. Бундай тозалаш учун хонандада овоз хам бўлиши керак ва овози унчалик қаттиқ тозаланмаган. Жонли равишда хам ёмон куйламаса керак.
Болакай рости хам жуда ширин, хатти-харакатларидан келажакда аниқ яхши артист бўлишини тахмин қилиш қийинмасу... Фақат илк ва беғубор қадамларига ёлғон аралаштирилиши яхши эмас деб хисоблайман.
Хар бир ялтирагани олтинмасу, хар бир қўшиқни ноласи рост эмас экан))
|