Агар сенга Ватанда омад кулиб боқмаган бўлса бу
дегани бутун бошли Ватан омадсиз дегани
эмас!
Хақиқий ақлли ва кучли инсон ўз омадсизлиги билан
курашади, бошқалар омади билан эмас!
Қайтар эшигингни қаттиқ ёпма. Еган тузингга тупуриб,
кўзинг кўр бўлганида хориждаги шифокоринг хам ёрдам бермас.
Аламзада бўлма, кўнгилни кенг қил, қалбингда қанча ёмон иллатларни қувиб солсанг,
шунча яхшилик юрагингни тўлдириб, хаётинг хам яхшиликдан иборат бўлади.
Атрофингда юзтаси бир гапни қайтариб турган бўлса хам,
барибир онгингга савол бер. Ғазаб, жахл ва алам хеч қачон инсонга бахт
келтирмаган! Бу хислатлар хеч қачон инсонни ишини юргизмаган!
Муаммо билан
хам, бу хислатлар билан курашилмайди!
Бир сен хақ бўлиб бошқалар нохақ бўлмайди деган фикр
бўлгани каби, бир одам хақ бўлиб юзта одам хам нохақ бўлиши мумкин. Бунинг учун оддий саволни
онгингга бер: Тўғрими ўзи? Ғазаб, алам, жахлда хақиқат борми ўзи?
Сен бу хаётга юзта одамни ноғорасига ўйнагани
келмагансан. Аввало ўз хаётингни яхшилик билан тўлдир. Хар бир нарсани аввало яхши тарафини хам инобатга ол, у бор, у
хамиша бўлади, қанча фоиз бўлмасин бўлади! Агар у яхшилик камчиликни ташкил
этсаю, уни ривожлантиришга кучинг, имкониятинг ва жасоратинг етмас экан, ёмонлик тарафига ўтиб ёмонликни кўпайтирма! Хеч
бўлмаса мана шу ерида мард бўлақол!
Ота боболаримиз қийинчилик даврида тош тишлаб бўлса
хам, Ватанни химоя қилишган. Уларни рухларига оёқ қўйиб, Ватанни тахқирлама!
Сенга бир икки-сўм кўп пулни ўзга юрт бериб, балки қорнингни, чўнтагингни бахтиёр
қилаётгандир, лекин бу дегани бутун
бошли миллатингни тарозда ўлчашга хаққим бор дегани эмас!
Хамма ўз билими иқтидори билан кетиб қолаверса кимлар
қолади? Сен ўзинг норози бўлган нарсага балки ўзинг сабабчидирсан? Айблашдан
аввал ўзимизга савол бериб, аввал ўзимизни айбимизни кўра олайлик.
Оиласида қийинчилик бўлса хам, бойвачча жазманни деб
бутун бошли оиласидан воз кечиб кетмаётган эркаклар хам бор! Ўша қийинчиликдаги
оиланинг қўшнилари хаммаси хам қийинчиликда эмас. Ишлаган топяти, харакат
қилган эришяпти. Ватан бу оила, уни айблаб воз кечиб бўлмайди!
Сенинг душманинг дўстингга душман бўлиши шарт эмас. Сенга
кимдир ёқмаса, олам ундан юз ўгириши керакмас! Сен хам кимгадир ёқмассан, лекин
ўша кимдир бутун оламни сендан юз ўгиртиришга харакат қилиши адолатданми?
Ё сени ёқтирган инсон сени мақтасаю ёқтирмаган инсон
буни пахта деса, қай бири аслида хақ? Бир сенинг фикринг билан олам иш тутиши кераклиги,
сенинг тарғиб этаётган адолатинг аслида адолатсизликдан иборатлигини
исботлайди.
Хар куни дунё хабарларини твда кузатаман....бир ёқда
оламон шахарни ёқяпти, бир ёқда отишмалар... Бошқа нарсаларни таққослайсизларку, мана шуни
таққослашчи?
Уят эмасми?
Ишонасизми, рухий хасталикка чалиниб жинни бўлиб қолишдан қўрқмайману, нолиб туриб
аламзада бўлиб қолишдан қўрқаман. Чунки айнан шундайлар аввал ўз ич этини ейди,
кейин эса бошқаларни.
Хар бир инсон хаётда зўўўр бўлиб кетишни истайди,
интилади, харакат қилади. Сен хам зўўўр бўлиб кетсангу, бугунги кундаги
Ватанинг хақидаги гапларга дунё нима деркин? Уялиб қолмайсанми? Сендан ўша
зўўўр пайтингда ким ғурурланади? Кимлар сени тан олиб мақташини истайсан? Тупураётганларингми?
Биламан,
ич-ичингга назар солсанг бари юртингни соғинганингдир. Ватан ифорию оиланг
дийдоридир. Мана интернет деган балони яхши тарафи хам кўпку, биз қўлдан
келганча хис қилдиришга харакат қиляпмизку.
Шукур қилиб яхшиликка интилсангчи. Ахир ўзбегимдек
мехрибон, қалби кенг ва мехмондўсти йўқку. Четга чиқиб ўзгарма, сен ўзбексан!
Мард, файзли, истарали ва иймонли ўзбегимсан!
Қандай бўлмасин оилангдан ғурурланиб яша, чунки
сендан ғурурланиб яшашни истайдиган ўзбеклар бисёр!
Энг кўп ўрик гули гуллайдиган, иссиқ офтоб тафти
турган, сув сепилган ернинг иси анқиб турган энг мехмондўст Ўзбекистоннинг яхши
кунларда кўришиш насиб этсин ўзбегим!
Эээ маззаю Ўзбекистонда...ёзасанлаеейй))
Саййид-ул айём муборак!
|