Бош сахифа » 2016 » Сентябрь » 13 » "Аладдин" 25 ёшда байрамидан
08:58
"Аладдин" 25 ёшда байрамидан

 

25- йилдан бери жажжи болакайлардан то балоғат ёшигача ва унданам каталарни ўз ичига олган катта гурух "Аладдин" 11-сентябрь куни Алишер Навоий номли киносаройда ўзининг 25 йиллик юбилейини катта тантана билан нишонлади. 

 

 

Иқтидорларни жахон миқёсидаги сахналарига олиб чиқаётган мазкур гурух  бир қанча ёшларимиз "Зеро" , "Фазо" , "Аъло" гурухларидан то Сардор Милано ва Жасур Мирсагатовларгача кашф этган. 

 

 

Тадбирда негадир "Аладдин" гурухининг  айнан ўша машхур битирувчилари кўринмади. Экран орқали турли мамлакатларда бўлган  ва "Аладдин" битирувчилари табриклари кўрсатилганида хам улар орасида ("Фазо" гурухидан ташқари)  шу машхурлар бўлмади. Мисол учун Жасур Мирсагатов ва айниқса Сардор Милано кутилганди. Саида тахаллуси билан ижод қилаётган "Аъло" гурухининг бир вақтлардаги солисти Света Сайдиева бундан мустасно зеро у дастурда фаол бўлди. 

 

 

Дастурни шоу-бизнесда Камила тахаллуси билан жўшқин порлашни бошлаб, сифатли ажойиб қўшиқлару  ва  унга монанд клиплар тақдим этгану хамда шундай йўқ бўлиб қолган  Алена Акиева ва "КомедиУз" резидентлари "Хасан Ва Хусан" триосидан Азамат олиб боришди. 

 

 

"Энди севмагандай"("Иллюзия") ва "Дежавю" қўшиқлари билан ижодни бошлаган Камила ушбу тадбирда "Дежавю" қўшиғини Алена Акиева номи билан эълон қилинган холда куйлади. Бироз аввал у Камила тахаллуси билан бошлаган "Помидор" компанияси рахбари  билан турмуш қурганию ва яна шундай оз муддат ичида  ўз продюсерлик маркази билан шартномаси муддатидан илгари тўхтатилгани хақида ОАВда эълон қилинганди. Балки шу сабаб у энди ўз номи билан ижодни давомлар. Нима бўлгандаям унга омад, зеро иқтидори катта сахналарда бардавом бўлишга лойиқ .

 

 

 

Дастурда "Аладдин" гурухидан жахон сахналаригача чиққан ўша машхур хонандалар "Новая волна" -2012 ғолибаси Нилу, "Главная сцена"-2015 ғолиби Сардор Милано ва  айни дамда "Аладдин" гурухида бўлган  хамда 2013-йил Kоrean PОР World Festival 2013 фестивалининг "Гран-при" сохибаларининг ғолиблик онлари намойиш этилди.  Шундан сўнг 2013 йил Кореядан ғолиб бўлиб қайтган гурух ўша ғолибликни келтирган қўшиқни сахнада куйлашди. 

 

 

 

Хонанда Саида ушбу тадбирда илк қўшиқни жонли куйлади.  Умуман тадбирда жонли куйлаган ёшлар кўп бўлди. 

 

 

 

Юлдузли мехмонлардан Самандар Хамроқулов хам ўз юбилейини нишонлаётган гурух билан биргаликда сахна кўриниши намойиш этди. 

 

 

Шунингдек мехмон хонандалардан Лола ва Мансур Тошматовлар хам бўлишди. 

 

 

Мазкур гурухда тарбияланиб битирган ва шу  гурухда қолиб эндиликда устозлик қилаётганлар хам ўз гурухлари билан куйлашди. 

 

Хажвий танаффусни "Хасан Ва Хусан" тўлдирди. 

 

 

Эътиборлиси ёшлар бир неча йўналишда куйлаб турфа хиллик билан зериктиришмади. 

 

 

 

Турли миллатлардан ташкил топган ва асосан русийзабон бўлган "Аладдин" гурухи ўзбекона жайдари рақсларни хам махорат билан ижро қилишди.  Ушбу гурух айнан халқлар дўстлигини тарғиб этиши хамда бу тарғибот ўз қўшиқларидаги сатрларда хам мавжудлиги қувонтиради. 

 

 

Бу қиз сахнага чиқиб куйлай бошлаганида  ўз овози ва куйлаш махорати билан хаммани ўзига диққатини тортиб  сехрлаб қўйгандек бўлди гўё. ("Маленькая Ассоль" деган таассурот қолдирди менда) кейин  эса унга йигитча қўшилиб композицияни тўлиқ ва тўкис кўринишда намоён бўлишини  таъминлади. Бу  дуэт байрам концертидаги энг аъло нуқтаси бўлди десам адашмайман зеро шундай бир гўзал ижро, махорат ва эмоция билан куйлаган бир фамилияликлар дуэтини  (опа ука адашмасам) хамма бирдек маза қилиб тинглаб охирида офарин дея олқишлар  жаранглади. 

 

Дастур хомийлари тарафидан эълон қилинган викторинада мобил  рақамининг охирги икки рақамни топиб қўнғироқ қилиш тури билан аниқланган ғолибга тақдим этилган совғалардан бирини танлаш имкони берилганида у ўз рафиқасига "Спа-салони" хизматларидан  бепул фойдаланиш совғасини танлади. 

 

 

 

Хуллас 25-йиллик байрамга тайёргарчилик аъло бўлгани билинди.  Киносаройда ўткан бўлсада овоз, чироқ ва экран техникаси бошқа концерт дастурларидан кам бўлмаган тарзда бўлди. Таъбир жоиз бўлса "Истиқлол" санъат саройида ўтадиган анчагина концертлардан аълороқ хам бўлганини жамоамиз эътироф этди. 

Тадбир якунида илк Президентимиз фахр билан  ёдга олинди. 

 

 

Ажойиб иқтидорларни нафақат Республика миқёсида балки жахон сахналарига тақдим этиб Ўзбекистон номини баралла жаранглатаётган "Аладдин" гурухига омад ва зафарлар тилаймиз!

 

 

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 20727 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Aladdin, Аладдин

Нравится
Барча изохлар: 1
1 wurausmanova   (16-Сен-2016 04:52) [Материал]
Juda chiroyli utibdi.Rasmlar va maqola uchun Rahmat!Nihoyatda yoshlarbop...

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!