Ўзбек эстрадасида хақиқий феномен , афсонавий ва...энг шов-шувли гурух сифатида албатта "Ал-Вакил" гурухи эсланади. Миллионлаб мухлисларнинг аламли афсусига гурух ўта аянчли тарзда ижодига якун ясаганидан хам хабардорсиз.
Гурухнинг икки вакили Арсен Арутюнян ва Данис Сирагев ўша пайтлар машхурлиги порлаётган хонанда Лайлонинг ўлимида айбланиб судланган. Ўлим жазоси аввалига 20 йилга кейин эса амнистия билан 15 йилга муддати қисқарган гурухнинг икки вакили Данис Сирагев ва Арсен Арутюнян озодликка чиқишгач Данис хақида маълумотлар йўқ.
Аммо Арсен 2012 йиллар Россияда Арсен Гинзбург сифатида The ARS гурухи солисти сифатида танилди. Ундан бироз аввал Omaru Axe тахаллуси билан ижод бошлагандию аммо уни The ARS гурухи яхшироқ танитди.
Унинг ижодий таржимаи холида хам 90-йиллар "Ал-вакил" гурухи солисти бўлгани хам яширилмади.
Гурухни мудхиш тақдири бошланишидан эртароқ гурухни тарк этган Али Бабаев пойтахтдаги тунги клубларда Dj.Petishka тахаллуси билан диджейлик қилади.
Собиқ гурухнинг лидери Музаффар Охунжонов ўша жиноят ишида иштирокчи бўлмагани учун қамалмаган, аммо жиноят иши бўйича воқеадан хабардор сифатида милицияга хабар бермагани боис ахлоқни тузатиш ишларига жалб қилингани хақида хабарлар мавжуд.
Музаффар бироз муддат Шохрух рэп ижодий гурухида бўлиб, ўтган йиллар, адашмасам 2009й юрак хуружидан вафот этди.
Биласизми, гурух фаолияти ва унинг жиноятига умуман тўхталиб тахлил қилиш ниятим йўқ. Буни изохдагилардан хам сўрайман. Шунчаки бу гурухни тарихдан ўчириб бўлмаслиги аниқ. Бу гурухни машхурлигию у каби бўла оладигани бошқа учрамагани хам инкор этиб бўлмас факт!
Уларнинг биргина "Бўм-бўш кўчалар" клипи хозирги кунда хам анчагина клипларни ортда қолдирадиган даражада эканини эътироф этмай илож йўқ.
Шунчаки Арсеннинг "Vremena Peremen" қўшиғи ва унга ишланган клипни томоша қилиб гурух қисман ва балки бошқа тилда бўлсада хануз борлигидан қандайдир бир таъсирландим.
"Ал-Вакил" гурухини фанати бўлмаганман аммо ўша пайтлар биз мактаб ўқувчилари уларни севиб тинглардик. Буям бир ностальгия ва хаётимизни бир бўлаги. Ўша давр ёшларини хаммасини хаётидаги бир парчаси.
Менимча шу сабаб ва шу хуқуқда хам ёдга олиб уларни ижодидан қизиққаним хечкимга оғир ботиб эриш туюлмаса керак деб хисоблайман.
Арсеннинг худди шу хуқуқдаги балки хаётини бир парчаси бўлган воқеаларни сўзлаётган қўшиғи ва унга ишланган клипида қўллари кишанда куйлаши диққатимни тортди...
"...эх қани мени аъло хаётим"!, "90-йилларни эслайман, нималардан ўтганимни хам", "Хаётим тарихи жиноий драма", "Хечқачон экран юлдузи бўлмайман!", "Она, кечир барча кўз ёшларинг учун", "Хеч нарсани ўзгартириб бўлмайди, тақдир айбдор эмас, бир йўлни икки маротаба босиб хам бўлмас".
"Мен ўша ёшлигимча қолавераман, мени тарк этма менинг мусиқам..."
Умрининг энг аъло даври-ёшлиги қамоқда ўтган йигитнинг бу сўзлари шунчаки қўшиқ эмаслигини биласиз...
Гурух йигитлари қисман бўлсада ижодда. Майли бири тунги клубларда қўшиқлар билан "жанглировать" қилиш санъати билан банд бўлсин, бошқаси ўзга юртда рус тилида куйлаётган бўлсин, улар ижодда бўлиши қизиқ... Юқорида айтганимдек Данис хақида эса маълумотлар йўқ.
Кўпгина мулохазаларда гурух номи Аллохнинг исмларидан бири "Ал-Вакил" номини гурух номига қўйгани билан уларнинг феноменал машхурлигию ва балки шу номга монанд бўлмагани сабаб яна феноменал аммо бу сафар дахшатли тусда якун ясади деган фикрлар хам учради.
Бундай буюк номлар билан ўта эхтиёткорлик билан фойдаланиш мумкинлиги айтилади.
Қайдам... Сабаблари кўп...зеро хамма гунохни ўз сабаби ва қизиғи ўз хақиқатлариям бўлади.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Usha videoni aynan sayyod taqdim etgandi