04:29 Актриса ғазабда! Журналистлар сохта интервью чиқаришмоқда! | |
Айни дамда Москвада бўлган ва асосан "Опа-сингиллар" сериали орқали яхши таниш актриса Гавхар Шарипова биз билан боғланиб ушбу эътирозни чоп этишимизни сўради.
Гавхар Шарипова: -Мани бир илтимосим бор Sayyod.com сайтидан. 18-ноябрьда Худо хохласа Москвадалигимга 2 йил бўлади. Бу мени шахсий ишим ва унга ортиқча таъриф бериш жоизмас. Хуллас, эътирозим шундан иборатки, шу икки йил мобайнида хеч кимга , хеч қайси газетага хеч қандай интервью берганим йўқ ва бундай хуқуқниям уларга берганим йўқ. Балким ўзларича газетани тиражи учунми, ёки бошқа ўзларига аён бўлган сабабларга кўра мени номимдан интервьюлар чиқаришаётгандир.
Онам билан телефонда мулоқотда бўлганимда баъзан “Вой мана бу газетада чиқдинг” деб қоладилар. Мен хеч кимга интервью берганим йўқку онажон деб хайратланаман. Бирор чора кўришга эса ожизман, уёқдаги онамни , яқинларимни ёки адвокат ёллаб редакцияга юборишга иложим хам, имконият ва шароитим хам йўқ.
Не кўз билан кўрайки шу “Опа-сингиллар” сериалида синглимни талқин этган актриса Диёра менга “Тасвир” газетасда интервьюим чиққанини суратини юборибди . Ёдимда йўқ кимга бу интервьюни берганим, “Тасвир” газетасига интервьюни берган бўлишим хам мумкин, бироқ бу камида икки йил аввал бўлганди. Мана шу интервьюни Миролим деган журналист қайта чоп этибди.
Шахсан менга машхурлик ёки мени эслашлари керак эмас. Мени эътирозим шундан иборатки, шу хамма журналистларга, шу Ўзбекистонда ижод қилаётган хамма оммавий ахборот воситаларига: сизлардан илтимос ва эътироз, Хой барака топгурлар, кимдир хақида интервью беришдан олдин нима хаққинглар бор биринчидан икки ё уч йил аввал берилган интервьюни бошқатдан беришни?
Роса сийқасини чиқаришибди, мен куй басталамагандим , Лолага умуман ёзмаганман, Тохир Малик асарларини мутоала қиламан деган жойларим хам йўқ. Мен бастакор эмасман ва умуман унақа гапларни гапирмаганман! Дахшат! Шокдаман! Буларга шахар бедарвозами? Дунё бесўроқми? Нима учун бу нарсалар қилинмоқда тушунмайман. Мен Москвада бўлсам, яна камига газета муқовасига эски суратим билан чоп этишипти. Газета яхши сотилиши учун қилинмоқдами?
Бир пайтлар “Опа-сингиллар” сериалини иккинчи фасли олинаётган пайти бир эмас, икки уч журналистлардан жуда хафа бўлганман, сабаби берган интервьюимни ўзларича безаб ташлашган. Тайёр бўлганида аввал электрон почтамга юборинг дегандим ва тайёрини ўқиб хайратдан ёқа ушлаганман, ишонасизми? Жавобларимни шунақанги сийқасини чиқаришганки, энди уёқ-буёғи йўқ. Мен сизлардан норозиман ва агар шу холида чиқадиган бўлса сўзларни судга бераман дегандим . Шу билан интервью бермай қўйгандим.
Нима қилишади бунақа интервьюларни чиқариб хайронман, лекин ман хали тирикман ва Ўзбекистонга қайтаман, бир икки хафтани ичида бўлмаса хам аммо, албатта қайтаман ва мана шу интервьюларни йиғиб судга бераман! Мен буни шунчаки қолдирмайман!
Агар мени ўзимга яраша мухлисларим бўлса (алохида урғу билан:) агар бўлса, мен бундан бенихоя бахтиёрман ва рахмат уларни борлиги учун. Аста секинлик билан агар Худо насиб қилган бўлса ва пешонамга ёзилган бўлса кино ва театр сохасида ижод қиламан, бўлмаса йўқ.
Яна бир нарсани айтишим керак, мен Ўзбекистонда туғилиб 34 йил яшадим, хозир икки йилдан бери Москвадаман лекин Ўзбекистон фуқаросиман ва Худо хохласа умримни охиригача Ин Ша Аллах Ўзбекистон фуқаролигича қоламан. Россияда бўлиб шу ерда ижод қилаётганим билан Росия фуқароси бўлиш ниятим йўқ! Бунга харакатим хам йўқ. Лекин Росия Федерациясининг қонунларини бузмаган холда мигрантлар қандай хужжатларга эга бўлиши керак бўлса хамма хужжатларга эгаман ва расман қонуний тарзда шу ердаман. Бу жуда мухими, зеро Ўзбекистонни ва халқимизни жудаям севаман хамда хаммани соғинмоқдаман... ўзбегимни чехраларию, урф-одатларимизни ва Тошкент хавосиниям... | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 20798 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 9 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |