03:10 Актер Фаррух Соипов санъатни тарк этди(ми?) | |
Актер, хуқуқшунос ва хонанда Фаррух Соипов нафақат кино оламини балки умуман санъат оламини тарк этгани маълум бўлди. Бу қарорга у бирдан келганича йўқ. Сўнгги суратга тушган "Сотқин" фильмида у бу сўнгги унинг иштирокидаги фильм эканини айтган экан.
Ажойиб актерлик махорати ва барчани хайратлантира олган хонандаликдаги кучли овози уни санъатдаги келажагини борган сари ёрқин кетаётганидан далолат бўлаётганди.
Фаррух билан бир неча бора норасмий сухбатда хам бўлганим сабабли унинг санъатни тарк этиш сабабларини оддий маънавий қадриятлару ва санъатдаги афсуски кўпайган нопокликлар ва балки нохақликлар билан хам боғлайман. Фаррухнинг дунёқарашлари сўнгги йиллар анча теран бўлиб кўп нарсани ўзига эп кўрмайдиган бўла бошлади. Шу учунам унинг бу қарори тўғридир.
Биласизми:
Хайрия лоийханинг илк кунидаги илк иштирокчи
Фаррух 2012-йилда старт олган "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида санъат оламидан биринчилардан бўлиб қон топширган! Агар у санъатга бошқа рости хам қайтмаса нафақат санъат оламида балки мана шу "Фахрли инсон" лойихасининг фахрли тарихида биринчилардан бўлгани билан хам мухрланганича қолади.
Айни дамда у тижорат билан шуғулланмоқда. Маълум сабабларга кўра қай тури билан эканини очиқлай олмаймиз. Хар холда оиласи- икки фарзанди: бир ўғил ва бир қизини таъминлашга етадиган даражада. Фаррухнинг кетишини мен худди хонанда Дониёр Тошмухаммедов билан боғлиқ санъатдан кетишига ўхшатаман. Ёдингизда бўлса, Дониёр санъатни тарк этгач анча йиллар ўтиб 2009-йил сўнгги интервьюсини махсус ва эксклюзив тарзда фақат бизни sayyod.com сайтимизга тақдим этганди (манбаа)
Сўнгги йиллар бирга кўп кўринадиган ва хаттоки Фаррухнинг интервьюларида хам иштирок этадиган дўсти (суратда қора кийимда) хонанда Сухроб Кенжаев хам Фаррух билан хамфикр бўлиб у хам санъатни тарк этган. У эса айни дамда халқ табобати билан боғлиқ тадбиркорлик билан шуғулланмоқда.
Хар иккисини қарорини қўллаб-қувватлайману..аммо лекин ва бироқ деган жойлариям борда.. Санъат кимларга қолмоқда?
Фаррух кино оламида саноқли бўлган ёдда қолган ва жуда талабгор бўлган машхур чехралар сирасида эди. Бугунги кунда у чехралардан Дилноза театрда, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов хам ўзини театрга урди. Акбархўжа Расулов ва Юлдуз Ражабовалар хам теартда. Бу яхши, аммо фильмлар рекламасини кўряпсизми? Кимлар долзарб, яъни кимларни долзарб қилишга чиранилмоқда. Ха, чиранилмоқда, бошқа сўз танлаш хато, уриняпти бу бошқа аммо булар холатида холатни тасвирлаш учун фақат шу чираниш сўзи лойиқ тушади.
Худди ўнта шинаванда фанатлар 10 доллардан ўртада пул ташлашиб "бизаям кинода бир кўринийлууу" деб фильм суратга олдираётгандек. Фильм "савияси"ни 10 доллардан юқорироқ бахолашни ўзи гунох! Увол!
Инстаграм оламида бир фильмни баннерини машхурлар (таниш окаси, ялақи сайтчи ёки хомий дўстини қўллаб-қувватлашга) реклама қилаётганида унинг афишасидан росмана ўзбекона қўрқинчли фильм бўлса керак деб ўйладим, чунки у афиша кўринишидан ва йиғилган "чехралар" гримсиз хам қўрқинчли одамларни фильмда талқин эта оладигандек. Мен бировнинг шаклу шамойили ва кўринишини устидан кулиб ёки танқид қилмоқи эмасман, асло! Лекин бошқача сўзлар билан тушунтириб бўлиш мумкин бўлмаса на қилай? Кечирасизу хар нарсанинг ўз ўрни ва қоидаси бор. Ўша кўринишнинг хам! Унда кастинг ва типажлар танлови деган тушунчалар нима учун керак? Эфирбоп, "фотогеничность" деган тушунчаларчи? Эфир деган нарса майнавозчилик бўлиб кетди. Типаж, кўриниш, мослик ва хослик деган тушунчалар йўқ. Бойман дегани ўзини хонандаликкаям киногаям уриб одамларга ўзини кўринишини суқишга харакат қиляпти. Иқтидор дегани йўқ ва у уларни ёнига келиб салом хам бермаган, бир жойда адашиб бўлса хам биргаям ўтирмаган хатто. Вей, узоқданам кўрмаган!
Тавба қилдиму аммо бир-биридан ёқимсиз чехралар нимаики қилиб бўлмасин эфирни булғаш билан оворадек. Сал ойнага қараларинг эй, уялларинг! Санъат бу таомдек нарса, уни таъмиям чиройи хам жойида бўлиши керак. КЎЗЛАРНИ ГЎЗАЛЛИК ВА ЧИРОЙ БИЛАН БОҚИШ КЕРАК! Шу учун эфирни бу тарафлама қоидалариям бор! Бир тадбирда бир сал танишроғу аммо ёқимсиз чехрани кўриб ким эди бу?- десам "Анави хонандаку, у яна фильмлардаям чиқиб хомийлик қиляптику" дейишди. Бир тарафдан биздаги оператор ва монтажчиларга тасано айтдим, хеч бўлмаса кино оламида мана шулар мўъжиза яратарканки бундай чехралар" учун гўзал ракурс топиб уни кейин монтажда сал бўлсаям чирой бериб тақдим этишмоқда. Браво! Куни фотошоп, монтаж, ва чироқлар танловига қарам кечаётган "ижодкор"ларга ачинаман! Ўз ёлғони билан ўзини суюнтиргани қолади. Харқанча ўзингни ўзгартириб тақдим этма, ўшанақа бўлиб қолмайсан! Реаллик бу ўзгармас, ойна кўрсатгани хақиқат! Шу билан яша ва кўник! Ва тезроқ четлан санъатдан! Бу хонандаларни аксариятига хам таалуқли! Куни мелодин ва компютер жиловига қарам бўлиб алдашдан нима фойда? ХАРОМ БУ ХАММАСИ!
Нима учун медицина ва хуқуқшуносликка диплом шарту бошқа касбларга ва айниқса санъат оламида бу нарсалар таралабедод?! Медицина ва хуқуқшунослар инсон хаётини хал қилади шунгами? Санъатчи? У Инсон маънавиятини дунёқарашини ва рухиятини хал қилмайдими? Шуку аслида инсон фундаменти! Медицинасиям юриспруденциясиям айнан мана шу маънавият НАТИЖАСИ тақдирини хал қилади! Нега асосий фундамент учун диплом керакмас?!
Нега истаган фанат ва санъат шинавандалари учун сахна ва эфирни очиб беряпсизлар?! Пул ўлсин...
Яна бошқа сохаларда кадрлар камайиб кетяпти дейсизлар, албатта хамма шинавандалар ўзини санъатга отишига имкон бериб қўйдиларинг, диплом керакмас, пул берсанг бўлди, шундан кейин ким автобус хайдасин ва ким инженерлик қилсин. Далага чиқиб ишлашнику айтмай қўяқолай. Ана қанчасини типажи фақат далабоп! Мос ва хослигам бўлсинда шинавандалар!
Хуллас...эфирга монанд ва актерлик иқтидори юқори бўлган росмана истеъдод сохибидан яна бири санъатни тарк этиши очиғи мана шундай аламли фикрларга ундайди. Балки сабаб хаммаёқ мана шундай нохақликлардан иборат бўлгани учунам кетишётгандир? Ахир Исломда хам айтилганку бир гапир, икки гапир таъсир қилмаса туриб кет!- деб.
Унда сени хам туриб кетишингга узоқ қолмаяпти дерсиз? Йўқ! Мен бу борада фидоий жангчиман! Ижобий из қолдириш учун охиригача курашаман! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 44833 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 4 | |||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |