Бош сахифа » 2011 » Декабрь » 9 » Қай премьералардан излай сени тартиб мантиғи?))
06:25
Қай премьералардан излай сени тартиб мантиғи?))
Тошкент шахридаги кинотеатрларда ўтказиладиган премьераларнинг баъзиларида, хусусан  "Киночилар уйи"даги тартибсизлигу, "Мезазой эраси"дан қолган тарихий ва яроқсиз заллар хақида мана бу ерда ёзгандим.

Гохи айнан санъат олами  фантастик равишда соатларнинг тескари қадам ташлаши принципи асосида яшаётгандек туюлади.

"Киночилар уйи"дан "захарланган" "Алишер Навоий" номли санъат саройи хам ўриндиқларнинг рақамланишидан мосуво бўлди. Сўнгги пайтлар премьералардаги чипталарда бу саройга хам ўриндиқлар кўрсатилмаяпти. Энг қизиғи ва энг ғалатиси бу унинг сабабида!

Қайсидир премьерада жой талашиб уришиб қолишганмишде, кейин шунинг учун жой рақамларини бекор қилишибди....
МАНТИҚ ҚАНИ ўртоқлар?
Ё ман тушунмадимми?
Тил тугул бармоқларим хозир нима ёзишни, клавиатурани қай кнопкасини сийлашга бир муддат тўхтаб қолди.

Тартиб ўрнатилган жойда тартибсизлик бўлса демак, тартибни зудлик билан бартараф қилиш керак-а? Қотилу ётволиииб)))

Эшик олдига хаммани териб қўйиб, ичкарига "На старт, внимание, марш!" : "Ууууур Хамзани" бақириғи остида кириб, хаёт-момот учун жанг билан ўриндиқларни химоялашга тушишда тартиб бўлади-а?
Олдинига "Бу жой бўшми?"
Борган сари "Бу қатор бўшми?"
Кейин "Жойлаа бооор жойла, ками бооор жойла"

Бирам доно, бирам ақлли ва тартибли санъат олами))))))))))))

Балки ман тушунмагандирман, ахир санъатни аста-секинлик билан ШОУ-БИЗНЕС қамраши устида қилинаётган ишлармикан? Ха энди айтаман-да, шу жойларни хам премьерани ўзида пуллаб БИЗНЕСни йўлга қўйишга тайёрлашми...ШОУсику ундан аввал бўлади, халиги уруш давридаги нонга талашни ўриндиқларга алиштирилган тури бошланганида..

Мана бугун "Жодугар" фильми премьерасига борамиз....Таклифномага қарадиму...Жодугарни деб мегажин бўлиш керакмикан деган хаёл билан, жанговар кўриниш учун қурол аслахаларимни асаблари қолмагани, ёйилаверган сочлар тақир тусига кириб бораётганидан ўйланиб қолдим...
Шартмикан?

Ахборот кўмаги ва фильм ижодкорларию иштирокчиларига бўлган хурматим юзасидан албатта боришим керак. Лекин кинотеатрлардаги "Театр абсурда" тартибларига хеч кўника олмаяпман.
Ўзи кўникиш керакмикан?

Дўпписини келтир деса, каллани келтириш хақидаги мақолни билардиму, шапкасини тўғирла деса, оёғини кесиб кел деганини энди кўришим.

 Бред какой-то...

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 15826 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 17
1 bek_x6   (09-Дек-2011 07:34) [Материал]
eeex Sardoroka))))))))))))))))
"joyla bor joyla" )))))))))

kulurib qotip qoldim biggrin biggrin biggrin biggrin

ishlarizda omad)))

2 Giyos   (09-Дек-2011 08:49) [Материал]
Tanish bilish qilib joy qiberamiz.))) Perviy, vtaroy ovqatlari ham bor. Kukuruzni tegi uzulmaydi. . .))) narxni keliwamiz. Orasi osmon bilan yerchalik bo'lmaydi)))

3 WHITE   (09-Дек-2011 09:40) [Материал]
GAR JOYIMGA QO'YSANG OYOQ KALLANG KETAR WU ONDAYOQ BO'GANICHA BO'LADI JOYIMGA O'TIRGAN O'LADI =)))):D

4 Paxtakor FC (Abror)   (09-Дек-2011 10:58) [Материал]
Bir bor ekan, bir yo'q ekan. Qadimda . . .

5 komol_76   (09-Дек-2011 11:02) [Материал]
бу борада кинотеатрларимиз театрлардан ўрнак олишса арзийди. ҳар ҳолда Миллий театрда ҳам Муқимий номли театрда ҳам залга кирмасингдан кутволишади, билетингдаги жой номерингни кўриб айнан ўша жойга ўтирмагунингча кўнгиллигиси тинчимиди, баркалла!!!

6 Shahzod   (09-Дек-2011 11:28) [Материал]
Vuahhahaha,na start vnimamiy marsh ,))))

7 dj-diza   (09-Дек-2011 12:58) [Материал]
Gapni ham boplaysizda biggrin

8 цезарь   (09-Дек-2011 16:37) [Материал]
энди узимиз б-н утиришга стулчаям оборамиз шекил балки курпачада ёнбошлаб курармиз

9 Yodgor   (09-Дек-2011 17:42) [Материал]
Bupqolar bupqolar ...Uchunchi ma`qolangizdan kiyin bupqolar .

10 Dostonbek.nur   (09-Дек-2011 21:28) [Материал]
Sardoraka xozir odamlar borgan sari madanyatli bo'lish o'rniga Madanyatsiz bo'p ketyapti bu mavzuni Kinoteatrlar kun mavzusi qilib olishi kere keyin balkim yo'q ALBATTA! kinoteatrlar tartibli bo'ladi..!

11 Abdumalik   (10-Дек-2011 05:53) [Материал]
salom sayyod to'g'ri aytas bunda mantiq yo'q. joy talashib qolishganiga yo'q qilishgan bo'lsa endi undan battar bo'ladi.

12 qitmirnisa   (10-Дек-2011 08:44) [Материал]
Qachon kino teatrlarimizda qishda ustki kiyimni yechib kirishni o'rganisharkina, yoki bu manda palon pullig shubam bor deyish uchunmi-ujas

13 nodirbek   (10-Дек-2011 14:32) [Материал]
Ajoyib biggrin

14 Giyos   (10-Дек-2011 18:49) [Материал]
Kinocìlar uyida stolni tegiga yoziwganakan. Engawiiib qaraw k.k ekan)) )))

15 цезарь   (10-Дек-2011 20:35) [Материал]
гиёс столдамас стулда утирилади тегига ёзилган буса ёпулигида куринади

16 Lovely   (11-Дек-2011 06:50) [Материал]
Qishda kinoteatrlarimizga kirib ko'rin, sovuqligidan o'zilayam shuba paltolar kiyvolasila madaniyatlila

17 Reya   (17-Дек-2011 23:17) [Материал]
kim en kuchli bo'lsa o'sha birinchi qatorga o'tiradi, ehhh endi odamlar kinoga borishdan qo'rqib qo'lishadi wacko

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!