Тв-дан таралаётган қўшиқ диққатимни тортди...майин қўшиқ... дарди хам бунча майин бўлмаса...
Қаердадир эшитганману...
Афсона исмли хонандани ижодидан бехабар бўлиб, уни кўрмаган хам эдим. Аммо, "Жийда гулим" қўшиғини илк маротаба куйлаган хонанда эканлиги, кейин эса Озодбек куйлагани хақида оммавий ахборот воситаларида ўқигандим.
Хонанда Афсона, мархум санъаткор Сиддиқ Махмудовнинг машхур "Нурли" қўшиғини қайта куйлаб, бош ролларда Фарход ва Ширин гурухи хонандалари иштирок этган клип суратга олдирибди. Клипни қўшиқни илк маротаба куйлаган санъаткорнинг ёрқин хотирасига бағишланган титр якунлайди.
Очиғи, қайта куйланган қўшиқларни унчалик хам хушламайман бироқ, агар у аввалгисидек ёки унданда аъло бўлса бу бошқа гап, назаримда.
Интернетдан Сиддиқ Махмудовнинг ушбу қўшиғини излаб топдим.
Балки янги аранжировка таъсирида ва балки рости хам Афсонанинг майин дарди билан қўшиқ ўзгача тус олган. Айнан майин, дардли нафис тарона бўлган деб хисобладим ва оригиналидан кўра, бу талқин менга манзур келди. Шахсий таъбми ё фикр, аммо бу хақиқат! Ўзиям найни чалган ким бўлса хам, роса эзибди)
Хонанда Афсонани ижоди билан бу илк танишув бўлгани сабабли, Озодбек қайта куйлаган Афсонанинг илк куйлаган "Жийда гулим" қўшиғини интернетдан топиб, тинглаб кўрдим. Ва юқоридаги холат каби, излаётган пайтим Озодбекники барибир аълороқ бўлса керак деб ўйладим.
Йўқ, менга Афсона ижроси кўпроқ хуш келди. Фикримча, Озодбек керагидан кўп эмоция бериб юборгандек. Афсона ижросида эса дардли оханги ўзини тутиб олган ва айнан унинг ноласига мосдек туюлди. Қанақадир ўзгача ижро. Гўё акцент билан куйлаяптию, аммо акценти йўқ... Ўзгача ва қизиқ. Нолалари гўзал ва нафис. Қўшиқни ноласи ва эмоциясига урғу бериб, ўзини зўрлаб куйламаган. Яъни эмоционал истерикага берилмаган)
Афсонани ижросидаги айнан майин ноласи уни изюминкаси бўлса ажабмас.
Хозирги "Нурли" қўшиқ ва уни клипига қайтсак: Клип қўшиққа жуда мос тушган. Бундай мослик жуда кам учрайдиган холатлардан бири.
Икки севишганларнинг ажралишига сабаб оддий бир тушунмовчилик холати. Охирида аён бўлган сабаби рости хам томошабинни хайратлантира олган. Шошибдида қиз, шошиб қолибди...))
Бош ролдаги Фарходнинг ёмғир остидаги мунгли нигохи қўшиқнинг махзун оханги билан хамоханг. Фарходни актерлик махорати хам таъсирли намоёнланган.
Клипни шахсан ўзим икки уч бора томоша қилдим ва менга жудаям ёқди.
Сайтимиз мп3 ва видеопортали эмас, кам бўлса-да, лозим топганларим ва ёққанлари билан бўлишишим нафақат сиз мухлисларга балки, шоу-бизнес оламидагиларга жудаям яхши аён.
Минг танишим бўлмасин, минг хурмат қилмай, керак бўлса каттароқ "соққадан" отаман деса хам, агар менга ёқмаса, бефойда!
Бу қўшиқ ва клип менга жудаям ёққанини яширмайман ва сизлар билан жон деб бўлишаман.
Афсона - "Нурли"
Сиддиқ Махмудов куйи.
Мухаммад Ражаб сўзи
Клипни "9999" студияси суратга олган
Ролларда Фарход ва Ширин
Клипни сифатли турини тасиксдан кўчирмоқ 154мб
Клипни мобил турини тасиксдан кўчирмоқ 18мб
Қўшиқни Мп3 турини тасиксдан кўчирмоқ 5мб
Қўшиқни бошқа тасиксдан кўчирмоқ
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Nega xardoim shu qo'shiqchilar mashxur qo'shig'ga prosta klip olib pul tikadi boshqa mehnati yo'g'u lekin bu qo'shiqi kim etgan musiqasi kimga tegishli yozmidi, bu qo'shig'am o'sha, va boshqa ko'p sa'natkorla, sal vijdoni bo'sa buni oldin kotta qo'shiqi etganini yozib qo'ysin