07:01 Афишалар йиртилмоқда. Қўрққан олдин мушт кўтарар? | |
Тақдир хазили ёки пингвиндек оғир бўлинг))) (Ирония судьбы или с "тяжелым"(!) паром) Йилдан-йилга шахар кўчаларимизни "Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этаётганларнинг баннерлари ё безаб, ё бузиб туриши сир эмас. Безаши ўша маълум мухлислар аудиторияси бўлганлар учун қувончли ва кўркам манзара бўлса, улар орасида деярли таниқли бўлмаганлар чиқиб қолса, албатта аксарият халқнинг ғаши келади. "Бунга ким қўйибди концертни?”, "Нахотки қариндош уруғлари 5000та бўлиб зални тўлдирса?” Асосан мана шу хитоблар уларга аталади. Мабодо яхши пул топсангиз ва қариндошларингиз шу сонда бўлса бемалол концерт берсангиз бўлади.)) Бирон бир ножўя харакатларингиз билан машхур бўлган бўлсангиз янада яхши, балки гала-концертларда охирги чиқишни сизга беришар. Агар ўша ножўя харакатингиз ишқий тусда бўлса, янада зўр, айнан 14 февраль куни марра сизники! Ахир бизда шу тариқа пиари юқори бўлганларни ташкилотчилар хам қўллаб-қувватлайди. Ё адашдимми? Нахотки? Йўўўғэээээ?)))))))) Хитоблар, хитоблар, хитоблар... Мазкур йилдан хитоблар орасига янги сўзлар пайдо бошлади. Янги манзаралар хам. Тақдир хазилидек ёнма-ён тушиб қолган концерт афишалари...Ижодий рақобат онларининг старт нишонасимикан?.)) Қизиғи баъзи хонандаларнинг концертига хали анча бор бўлишига қарамай чипталар устида хозирданоқ "ажиотаж”. Хозирданоқ шундай навбатга туришлар бўлса... Янги хитобларга келсак... афишалар йиртилмоқда, войдод носоғлом рақобатчилик!-дея емаган айюханнос, ёки аввалдан (ақлли эмас) айёрона тузилган стратегияни қизиқ тарафлари кўп! Ва буларни бугун сизларга фактлар асосида фош қиламиз! "Қўрққан олдин мушт кўтарар, ёхуд ўз хатосини бировга ағдариб пиар қилаётганларга!”-аталади)) Хозирги факт ва хужжатлар асосидаги суриштирув ишларимиз бошқа хамкасб журналистларга аталмаган. Улардан бу мавзуда нимани хам талаб қилса бўларди? Доим крайний бор ўзи-журналист. Бир вақтлар судда ишлаганимда хам шу ахвол эди, хукм ўқиган судьяни судланганни уйдагилари қарғаб, сўкиб чиқиб кетишарди. Лекин биронтаси ўша судланганга қандай тарбия бергани хақида ўйламасди. Майли нохақ судланган бўлса, тайёр жиноят ишини судгача етказганни айбламасди. Майли-да, ўша гапим-хар бир хақиқатни ўз хақиқатлари мавжуд, ва у хақиқатлар хамиша хам занжирдаги илк хақиқатга мос келавермайди. ( так что зрите в корень) шунинг учун чуқурроқ тахлил қилиб онг механизмини ишлатамиз, бекорга онгли мавжудот дейилмаганмизку. Тушунаман, хайвонот оламидагилардан хижолатда қолганлар бисёр, лекин шу интернетга кириб ўқишни эплабсизми, демак (еще не все потеряно) хали хаммаси олдинда. Бу қанот қоққан сўзлар хаммага эмас, баъзи ва махсус "айюханнос”чи фанатларга тегишли. Гап эгасини тепасидан учиб, пастга қараб нишона қолдирар даражада топиб олар))))) (упс) Муддаога ўтамиз,: ФАКТ:
Буйруқдан кўриб турганингиздек шахар бўйлаб (!)илинган рекламаларда, фонограмма хақида "Фонограмма орқали ижро этилади” деб ёзилиши кўрсатилган. Мабодо концертингизда 20та жонли ижро бўлиб, бир донагина фонограмма бўлган тақдирда хам ФАҚАТ; "Фонограмма орқали" деб ёзилиши шарт! ФАКТ: ЯЪНИ: "Жумладан, аксарият театр-концерт тадбирларининг рекламаларида "жонли ижро ва фонограммадан фойдаланилади" ёки "жонли ижро ва мусиқий фонограммадан фойдаланилади" деб кўрсатмоқда. Вахоланки, юқорида таъкидлаганимиздек рекламаларда "фонограмма орқали ижро этилади" деган сўзлар бўлиши шартлиги белгиланган." Нега айнан бир ўша хонандани афишалари йиртилмоқда деган саволга жавоб излашимизда фақатгина айнан ўша хонанданинг афишаларида "Жонли ижро ва фонограммадан фойдаланилади” сўзлари ёзилган. Қолганларда эса юқоридаги буйруқдаги каби. ФАКТ: Бошқа хонандалар афишаларида эса бирдек: Ана энди исботланадиган АНИҚ ФАКТ: Энди тушундингизми? Юқоридаги суратда ўша хонанданинг баннерларида "Фонограмма орқали ижро этилади" деб номланган ёзуви баннер устидан ёпиштирилган! Тушунган бўлсангиз ўзларини хатоси билан баннер ва афишаларда хатолик кетган (устидан ёпиштириб чиқилганлик бунинг исботи). Баннерларни йиртишмайдику, устига ёпиштириб чиқишган. Баннерлар шахар бўйлаб саноқли, ёпиштириб чиқиш қийинмас, лекин афишаларчи? Тарқалиб бўлган афишалар сони шахар бўйлаб нечта столбаларда қанчаданлигини тасаввур қиляпсизми? Ким ёпиштириб чиқади? Ўша хатолик кетган хонанданинг афишалари баъзиларида мана бу тарзда фақатгина "жонли ижро" деган жойи йиртилиб, фонограмма хақида қолдирилган афишалар турибди ФАКТ: Демак бу рақобатчи хонадаларнинг мухлисларга "врядли" керак. (Интернет оламидаги барча хонандаларнинг баннер ва афишаларидаги фонограмма хақидаги қоида бундан мустасно) Мана шу ерида суриштирув ишига нуқта қўйсак хам бўларди, юқорида етарли хужжат ва сурат фактлари билан турибди. Лекин ноқонуний бўлса хам ўша афишаларни ким йиртиши хақида номига бўлса хам суриштириб кўрдик. Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан боғланиб афишалар билан боғлиқ муаммолар ва уларни хал қилиш хақида бирор жўяли жавоб олмадик. Фақатгина расмий хатга жавоб беришликларини айтишди.. . расмиятчилик понимаешь ли)) Мазкур масалалар билан боғлиқ муттасадди идора ходимларидан бири анонимликни сақлаган холда қўйидагиларни маълум қилади: -Афиша ва баннерлар билан боғлиқ бу каби хатоликлар юзасидан афишаларни йиртиш учун қўмита ишчилари шуғулланиши қийин масала бўлса керак. Лекин концерт ташкилотчиларга бу хатоликни бартараф этиб, шахар бўйлаб хатолик кетган афишаларни олиб ташлаш хақида нормасмий шарт қўйилишидан хабарим бор. Умуман олганда деярли хамманинг афишаларини аксариятини йиртилган холда кўрамиз. Юзларига чизиб кетилганлари хам бор. Фақатгина бир хонандага хамма ғаразлик қилиши ёки уни кўролмаслик аломатлари- тўғриси кулгулик. Атайин у нолиётган ва фақат унга қарши ғаразлик қилиб кўра олинмаётган мегазвезда номини келтирмадим, тағин яна манга ёпишвотти войдооод демаслиги учун. Лекин шунга яраша аниқ факт (хар доимгидек) ва хужжатлар келтирилди! Асосийси у хонандага урғу эмас, мухлислар ва кимлардир турли тухматларни чиқараётгани учун унга бархам бериш учун суриштирув ишларини амалга оширдик. У хонандага (яъни уни ишчилари ва атрофидагиларга, энди у хонанда бечора ўтириб олиб баннер ва афиша печатламайдику) эса кейинги сафар хатоликка йўл қўймасликни тавсия этамиз, шундай бўлган тақдирда эса бу хатоликдан пиар учун тухмат уйдириб, обруингизни туширишни маслахат бермаймиз. Ва умуман: Ўзига ишонган ва рейтинги яхши хонандага (ва унинг мухлисларига хам) ортиқча бахона шартмас. Зўр бўлсанг, бир кун ичида хеч қандай афишасиз хам зални тўлдириш мумкин! Тан олинган нарса устида ортиқча реклама хам нолиш хам шартмас. Рақобатдошлар деб нолийдиганлар (мухлислари билан) аслида ўша рақобатдан чўчиб қолган ва ўзига ишонмайдиганларга тегишли. Оддий хақиқат!)) Суриштирув ишларини фанклуб аъзолари амалга оширишди Илтимос, кейинги сафар ёлғон гапиришдан ёки нимадир деб кимгадир тухмат қилишдан аввал, унутманг хаммасини фош қилувчи Sayyod.com сайти бор))) Бизнинг нишонимиз хамиша адолатсизлик рўй бераётган тарафларга автоматик равишда созланиб, суриштирув ишларини факт билан тақдим этиб ташлайди))).
| |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 9139 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 1 | ||||||
|