Адиз ва Махлиё бахт муборак! Suhbat | Intervyu | Reportaj
Адиз ва Махлиё бахт муборак!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 12 сентябрь куни мен, Шахноз ва продюсер Мурод Мадрахимовлар эрта тонгдан Бухорога йўл олдик. Чипталарга улгурмаганимиз боис, Навоийга учиб, у ердан Бухорогача бир соатлик йўл экан шуни режалаштирдик.

Навоий аэропорти бизни  совуқ кутиб олди)). Сабаби хаво совуқ эди.

Йўлда пахтазорлардан бефарқ ўтиб кета олмадик ва умримда қилмаган ишимни тажриба қилиб кўрдим: пахта тердим)) пахтабўрон хам қилдик))



Дархақиқат, бир соатга хам бормай Бухорои шарифга қадам ранжида қилиб,  Малика деган мехмонхонадан қўним топдик. Бухоро эса бизни шамоллари билан қарши олди.

Соат тонгги 10лар атрофида бўлгани сабабли,  бироз шахар айланиб, Бухоро таомларини татимоқчи бўлдик. Мехмонхонамиз шундоққина Бухоронинг машхур "Лаби ховуз"и олдида бўлгани учун, узоққа бормадик.
Қизиғи, официантдан Бухороча шашлик сўрасак, йўқ "Лаби ховуз"да фақат Кавказ шашлиги қилинишини айтишди. )))
Биронта Бухороча таом сўраганимизда ош таклиф қилишди.
Ммммм таъми хануз оғзимда)) Бухороча палов зўр экан)

соат 18-00да мўлжалланган "Тож махал" ресторанидаги тўйга келганимизда мехмонлар энди йиғилаётганди.
Бизни Адизни синглиси кутиб олди.

Шахноз шу кун тўйда фоторепортер бўлишни тажриба қилди. Суратларни Шахноз нигохи билан кузатишни давомлаймиз:

Убайдулло Омон

Режиссер Дурдона Тўлаганова ва актриса Гулчехра Эшонқулова

Фаррух Соипов, Улуғбек Абзалов, Отабек Махкамов

Шахзода Мухаммедовани танимадим... шахсий фикрим, янги имиджда ёши катта аёлга ўхшаб қолгандек. Тўйда харқанча ишонтиришга харакат қилишмасин ишонмадим. Кейин суратлардан ўхшаш жихатларни топдим...Балки у катта опасидир?

Асал Шодиева

Октябрь сўнггида бўйдоқликка нуқта қўйиши кутилаётган яна бир актер Улуғбек Қодиров.

Бу эркак хонанда  энди Чеченистон халқ артисти. Узр исмлари ёдимда қолмади. Мухриддин Холиқов кечасида хам бир акамизни Халқ артистимиз дея таништиришди...қизиғи уларни хам исмлари ёдимда қолмаганди... Адашмасам Садаф гурухиданмидилар... Хуллас, бир танишим хазил қилгандек "Халқ танимаган халқ артистлари хам бўлиб туради".

Алишер Узоқов 

Адиз Махлиё билан "Бодо бодо" қўшиғи остида кириб келишганида соат 19-41  эди. Қизиқ ашула экан, шу қўшиқ Бухороликларда тўйлар муборак ёки ёр-ёр ва келибди-дек куйланар экан. Тўйлар муборак деган сўзлариям бор.

Шу куни навбатчи бўлган Бухоролик бир гурух тожикча қўшиқларни қойиллатишди. Ўзиям келин куёв кириб келганидан кейинги "бодо-бодо"дан уланиб кетилган қўшиқларга одамлар маза қилиб ўйнашди.

Зухра Солиева

Тўйни актер ва Адизнинг яқин дўсти Акбархўжа Расулов ва....яна бир йигит олиб боришди.

Режиссер Рустам Саъдиев ва пародист актер Шухрат Нуралиев

Сардор Рахимхон қўшиқ куйлаб туриб бирдан қўшиқни ўртасида тўхтатиб, халққа эътироз билан мурожаат қилди. Мавлуда Асалхўжаевани тўйларда кўрганмисиз?))) Шундай стиль))) Хуллас. Рақсга тушмайсизларми дея даврага чорлади.
Рақсга тушишди)) Тўйда "Эйфория" қўшиғи одамларга кўпроқ хуш келганини пайқадим.

Шохруххоннинг "ююююр, кетдик бу ердааан"ига келин-куёв сокин рақсда тебранди.





 Босид Рахматов,  Беном, кетидан Шахноз куйлашди. Актер Санжар Шодиев хам куйлаб юборганидан хабар топганимда, тўйхонадан кетаётгандим. шок...
Билмадим...шахсан мен учун бу жудаям кутилмаган холат...



Шахноз куйлаб бўлгач, Адиз билан табрик онларини иккинчи сериясини ўтказиб (биринчиси таклифнома олганимда эди хабарингиз бўлса,) учинчи бу тариқа табриклашишни кейинги ой камина тўйида ўтказишни режалаштирдик))



Адизнинг шахсий илтимосига биноан келиннинг юзлари акс этган суратлар қўйилмайди. Узр, бошқаларни билмадиму,  лекин, шахсан мен учун фаолиятдан муносабат устунроқ!

Эртаси куни яна Навоийга қайтиб, у ердан Тошкентга учишимиз керак эди. "Туда-обратно" деган тушунчага амал қилган холда чипта олгандикда))

Қайтишда Бухоро сомсасидан татишга кирдик...афсус у хам духовкада қилинар экан))

Навоий аэропортига ака Ризо Спаркларида рози-ризо қилиб келтириб қўйдилар))

Шу тариқа Тошкентга 11-30да қўндик.

Адиз Ражабовга чин дилдан бахт тилайман!

Ўзи Тошкентдаги аксарият тўйларга бормайману, лекин Адизники агар Мадагаскарда бўлганида хам аниқ борардим!

Бу йигитни санъат оламида хурмат қилиб яхши кўрмайдиган одамни ўзи бўлмаса керак. Оилавий бахт тилаган холда, ўзига ўхшаган халқ ардоғидаги фарзандлар отаси бўлишини тилаб қоламиз!

14-Сен-2012 03:24
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Bek8111   (14-Сен-2012 03:41)
Бахт тилайман Адиз Ражабовга. Жуфти билан бахтли булсин. Туй жуда зур булибди. Барибир туй яхшида. Шунака туйлар куп булсин доим. Янаги йили насиб булса БЕШИК туйларига бориш насиб килсин!

2 Siyhana07   (14-Сен-2012 06:06)
Adiz Rajabov va kelin bulmish Mahliyohonga baht tilaeman, ilohim qushaqarisinkar sevgi-muhabbat, qadir-qiemat, sabir-toqat, tukin dasturhon va boshlari uzra musaffao osmon tilaeman. flowers flowers flowers flowers love love

3 brit   (14-Сен-2012 06:21)
Baxtli bo'liwsin*

4 FC_PAXTAKOR   (14-Сен-2012 07:59)
To'ylar muborak, baxtli bo'linglar

5 LML   (14-Сен-2012 08:38)
Счастливой семейной жизни молодым smile

6 Izzat_I   (14-Сен-2012 09:13)
2ёш бахтли булишсин илохим юртимизда хамиша туй булсин

7 SanjarBek   (14-Сен-2012 09:41)
Baxtli bo'lishsin! Qo'sha-qo'sha farzandlar ota onasi bo'lish nasib qilsin

8 MiSs_DiLfUzA   (14-Сен-2012 09:56)
Туй жуда зур булибди. Чин дилдан Бахт тилайман Аллоh ширин шакар фарзандлар ато этсин !!!

9 Madina   (14-Сен-2012 09:57)
ваай Бахтли булсин илойим,

10 baxa   (14-Сен-2012 10:33)
baxtli bo'lishsin!

11 Iroda   (14-Сен-2012 10:43)
Baxtli boliwsin ilohim. Mustahkam oila yilida eng eng eng mustahkam oila boliwsin.)))

12 АзизА   (14-Сен-2012 11:30)
Бахтли булишсин! Келажакда Худо хохласа шириндан-шакар, солих ва солиха фарзандларнинг ота-онаси булишни Оллохим насиб айласин!

13 QOQONUZ   (14-Сен-2012 12:09)
XA YAXSHI BOLIBDI WEKKILI TOY ILOHIM BAXTLI SAODATLI BOLIWSIN QACHON VIDEOSI CHIQAR EKAN

14 Zoyi   (14-Сен-2012 12:11)
Молодым счастья! А Гульчехрахон когда-нить замуж выйдет? она то постарше всех нынешних "молодых" актрис будет

15 Gullola   (14-Сен-2012 12:12)
Бахт тилайман! Барча гузал тилаклар ёш келин-куёв учун. Жуда Файли туй булганга ухшаяпти.

16 Aurangzeb   (14-Сен-2012 12:20)
Wish him every goodness in this life...Welcome to family life Adiz!!

17 Dark   (14-Сен-2012 12:45)
Otdushi baxt tiliman Adizga... Akterlar ichida eng hurmatga sazovori desa ham boladi... doim baxt va omad yor bolsin... toylar muborak...

18 zaraza   (14-Сен-2012 14:56)
бахтли булишсин иншооллох

19 profi7717   (14-Сен-2012 15:04)
asal shodiyeva asal bobqotiyu biggrin

20 Zuxraxon   (14-Сен-2012 15:21)
Baxtli bo'lishsin..

21 БОБО   (14-Сен-2012 15:59)
Адизжонга бахт тилайман.Ширин шакар фарзандлари булсин.
Ижодига омад,мартабалари янада юксак булсин!

22 Alsy   (14-Сен-2012 18:24)
Man ham baht tilayman! Eng shirin oila va namunali hammaga ornak oila kursinla! Adiz radjabov juda hushmomula aktyor:)

23 ABDULLOH   (14-Сен-2012 18:55)
Демак Саййодни туйлари 12-октябр эканда,,. Укунги маколада Адиз бн туйимиз бир кунда факат ойи 1 ойга фарк килади дейдизу тугрими Саййод, Кайси ресторанда булади туйиз САЙЙОД

24 Nozish   (14-Сен-2012 19:34)
Baxtli bölishsin

25 nusrat8182   (14-Сен-2012 21:40)
baxtli bo'lsin.

26 anvar   (14-Сен-2012 22:56)
SOMSANI GIJDUVONDA YEYISH KERAK EDI. NOMI ESIZDA QOLMAGAN HONANDA VALIJON SAFOYEV STAFKASI .... BUXORODA

27 Mohsen_Mhn   (15-Сен-2012 00:08)
To'yon muborakesh boz

28 Housexy   (15-Сен-2012 01:23)
От души поздравляю молодоженов и желаю им счастья! Адиз просто красавчик. В общем, иолодцы ребята! Правда вот наряд невесты немного подкачал: многовато блесток и ненужной мишуры, но в целом очень даже прелестна.
Новый имидж Шахзоды Мухаммедовой, Шахноз и Асал Шодиевой разочаровал. Все выглядят на 20 лет старше. Девочки, вы у кого одеваетесь и краситесь? В конце-концов, обратитесь к Лидии-ханум! wacko

29 narcizuz   (15-Сен-2012 02:39)
Tabriklaymiz, Ikki dunyo bahtli bulsinlar, jannatlarda ham birga bulish nasib qilsin.

30 firdavsgaffarov   (15-Сен-2012 15:05)
baxtli bo'lishsin Sayyod.com Rasmlar uchun rahmat !

31 dimo-777@mail.ru   (15-Сен-2012 16:51)
baxli boling

32 Бабай Шутник   (15-Сен-2012 22:43)
Вачаччччччччччччччччччччччччччччччччууууу biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin biggrin

33 Бабай Шутник   (15-Сен-2012 22:44)
band band band band band beer beer google google google grog grog grog grog qoil

34 1234   (16-Сен-2012 01:25)
Адизнинг шахсий илтимосига биноан келиннинг юзлари акс этган суратлар қўйилмайди.... boshqa saytlarda tiqilib yotibti

35 XURMATBEK   (16-Сен-2012 13:17)
Бахтли булинглар баттар булинглар biggrin

36 Tadjik_Girl   (17-Сен-2012 02:05)
Baxtli, taxtli bulinglar omad v buduwchem )))

37 FARRUH   (17-Сен-2012 02:39)
теппадаги расимдаги,чеченистон халк артисти ВАЛИ САФОЕВ буладила,

38 Aziza   (17-Сен-2012 04:13)
Baxtli boliwsin.

39 Dilshod_A   (17-Сен-2012 07:57)
Baxli bo'lishsin

40 ledi   (18-Сен-2012 19:34)
Adizga baxt, oilaviy hotirjamlik tilayman. Savolim esa sayodga O'zizni to'yizni ham fotolarini qo'yishga ruxsat berasizmi? Kelinni yuzini ko'rsak b-dimi? Zaraniye sizga ham baxt va ishlarizda omad tilab qolaman

41 NURI   (19-Сен-2012 11:13)
А где ЗИЕДА?Вы же говорили Адиз и Зиеда?ну конечно же я рада что так получилось!Желаю молодым счастья!Сказочный любви!

42 sayyor   (20-Сен-2012 17:54)
qani kelinni yuziiiiiiii

43 munisa   (24-Сен-2012 05:28)
бахт тилайман узок бирга умир корилар янаги йилга хасан ва хусалардан Оллохим берсин

44 камола   (27-Сен-2012 17:02)
келин болани расмини олдидан олса булмасмиди. узоқдан булиб колибди. расмда росали узоқ булганннн. келин болани расмини якинрокдан куйишни иложиси борми а.

45 Durdona   (01-Окт-2012 22:23)
vachach

46 Maria   (14-Окт-2012 20:05)
Akbarxoja Rasulov bilan ikkinchi boshlovchini ismi Rustam Safarov

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1012]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 7
Мехмонлар: 7
Рўйхатдагилардан: 0