Қачон ўзбек артисти дунёга хит бўларкин? Baxs| Tanqid | Janjal
Қачон ўзбек артисти дунёга хит бўларкин?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Мазкур мақолани кўтариш учун, сайтимизда  Шохрух рэпнинг  премьера қилинган қўшиғига ишланган клипга қолдирилган изохлардан бири туртки бўлди. 
Биргина шу изох, шоу-бизнес орасида шу қадар шов-шув бўлибдики, менга шу изох хақида бир неча одамлар, бугунги кунгача айтиб келишмоқда. 
Улар орасида, бу изохни мен ўзим ёзганлигимни хам гумон қилганлар топилди.

Биласизми, йўқ мен уни муаллифи эмасман, лекин бу изохга қўшиламан! Шунинг учун хам, шу мавзуни кўтариб, батафсил ёритишга қарор қилдим:

Султан Сулейман!   
(10-Авг-2013 06:59) 
Увы как бы не печально не было но надо признать тот факт что уже ни Шахрух, ни Пилигрим, Шахзода , Озода и Сухроб Кенжаевы не будут такими какимы были ранее. Проблема очевидная они просто углубились и остранились оттого, с чем и были любимы народом. Их новое вение уже народ не примет а тем более подражание к другой культуре. Шахруху этот клип явно не идет, галимый плагиат Тимати, дешевое подражание америкосам реально. Ничего нового и ничего того чтоб сказали "Да это Шох!" телки бассейн, диджей...тошно. 

Вы начали с узбекой сцены, и вас узбекская аудитория подняла, и как бы вы не пыжились на русском или на других языках, вы уже не станете более популярными чем были в узбекском направлении. Тому фактом служит песня Шоха "Ёрон ей" именно его большая часть аудитории "услышала". 

Меня поражает что эти артисты сами углубились и сидят в болоте так обвиняют народ в примитивности. Не народ примитивен, а вы начали с той культуры которая есть! Это всего лишь культура и колорит Востока это не зазорно, это достояние! Смешно это то что вы подражаете западу. Жалкое зрелище... 

Если вокруг тебя появились пару русаков , то не они должны заставлять тебя танцевать  под их дудку, а они должны танцевать под твои песни, сечешь? 

Почему то Араш и Таркан смогли свою культуру продвинуть по миру, при этом оставаясь лучшим и модным! Модно это то что ты смог внедрить большой публике, а смешно то что уже пережеванное большинством считаешь модным и крутым. Из вышеперечисленных только Шахзода осознала ошибку и вернула свой  восточный репертуар, и вот у нее рейтинг возродился. Ну вот сами посмотрите клип...жалкое зрелище честно. 

Шахрух, ты рэпер но ты узбек и твой дерзкий стиль лучше созвучен с восточным колоритом. Так что ота-бобонг килган ишни килсангчи.... а то выглядишь реально убого...извини это просто правда, прими его и хочешь прекрати петь или возвращайся к корням!

Рости хам, ўзбек аудиторияси ва ўзбекча қўшиқлар билан танилган хонандаларимиз аксарияти, вақт ўтиб, бошқа миллат колорити ва ўша тилларга ружу қўйиб, ғарбга тақлидни бошлаб юборишади. Натижада, икки қуён кетидан югуриб, хеч нарсасиз қолганлик эффектини у хам, аудиторияси хам сеза бошлайди.
Мен хозир юқорида изохда қолдирилган аниқ бир (!) хонандаларга қарата айтаётганим йўқ, у муаллифдан фарқли, умумий хаммасига фикримни айтмоқчиман холос.

Аксарияти ўзбек сахнасидаги етарли (деб билган) машхурликдан сўнг, бошқа тилда куйлаш ва стиль-йўналишни ўзгартириш сабабини, мухлислар аудиториясини географик тарафлама кенгайтириш борасидаги сайъи харакат дея бахолайди.

Афсуски, асосий чегара бу тақлид ва тарғиботдаги ўзликни ўйлашмайдигандек. 

Муаллиф фикридаги миллий колоритни сақлаган холдаги ижод тақлиддан ва ўзга миллат стилидан кўра, ўзликни тарғиботида икки тарафлама ютуқ мавжуд. Бири, бу ўзга аудитория учун янгилик бўлса, иккинчи ва энг катта ютуқ, бу ўз тили ва колоритини кенг тарқата олишлик, сингдириб модага киритишлик демак.
Мана шуниси хақиқий мехнат ва хақиқий хурматга сазовор иш!

Дархақиқат, дунё миқёсидаги бундай ютуқни биз Таркан ва Арашда кўришимиз мумкин. Улар ўз тили ва стилини нафақат ғарб ва ўзга аудитория тарафлама, балки,  бутун дунё миқёсида сингдира олди.

Мода бу долзарблик ва замонавийлик билан хамнафас, лекин хақиқий ижодкор мода кетидан эмас, ўз трендини яратиб, уни ортидан бошқаларни эргаштириш демак. Чунки у ижодкор, у яратиши керак, эргашиши эмас!

Юқоридаги муаллиф изохидаги қўполроқ айтилган хақиқатни мухокама қиладиган бўлсак, ўзбек сахнасида машхурликка эришиб, кейин ғарбона стильга чуқурлашаётган, ёки ўзга тил ва йўналишга ўтганларга танқидий савол берсангиз, рости хам бужмайишади:
-Нима дунёдан ортда қолганмисизлар? Бунча примитив танқид ва ёки савол дея асабланишади. Бу нарсани аксарият журналистлар тасдиқлаши хам мумкин. 

Аслида, дунёдан ортда қолгани, шу дунёга ўзликни сингдира олмаганларку!  Аввало ўз онгидан ортда қолган одамгина бундай фикрда ишлаши мумкин.

Гап фақат тор доирада тўхтаб қолишлик эмас, ўша илдизни унутмай, уни турфа хилда намоёнлай билишда. Дарахт хар қанча бугун анжирман, эртага шафтолиман дегани билан,  агар илдизи ўрик эган, барибир ўзга мева бўла олмайди. Лекин фақат ўрик эмас, довучча, ўрик шарбати, туршак, ўрик гули, данак доначаси, шўр доначаси, ширин доначаси, ўрик пирог, ўрик сақич, ...ва хоказо ва хоказо...  кўпку. Ўриксан, ўриклигингча қол деса, ман туршеманми? деб асабланишадия. Маъжозий тарафлама тушунтиряпманда. Хозир туршакниям ёнғоққа аралаштириб, устидан қалин шоколад қўйвориб магазинда фалон пулга сотишяпти, есангиз бирам мазали. ))

Яначи,   ярашибди  деган нарса хам бор-да... Шохрух рэпнинг "Лето" клипидаги стиль ва йўналиш, тўғриси унга умуман ярашмаганлигини хатто мен хам сездим.  Тақлид ўз йўлига, лекин ярашмаган-да. 

Ўзлик дегани бу албатта шартта қийиқча ва дўппида куйла эмаску. Ўз миллийлигидан келиб чиқиш мумкинку. Нима учун ўзлигимиздан уялишимиз керак? 

Дунё бўйлаб ўз ижодини тарғиботини ривожлантираётган  ўзбек артистларимизни тахлил қилсак, хозиргача биронтаси Араш ва ёки Таркандек ўз тили ва стилини хит қила олгани бўлмади!
Фақатгина ССР давридаги  Ялла гурухини "Уч кудук"ни айтмаса агар... (рус тилидаю, лекин шу уч ва қудуғи қолган) Бутун дунёмасу, лекин хар холда ССР давлатлари хаммасига тарқалган.

Юлдуз Усмоновани "Санамгина", "Танхоман", "Қизил олма", "Адойинг" қўшиқларини бир эсланг...ўзбек элини қалбини бир титратиб сакратадиган қўшиқлар. Куни кеча "Девоналармиз" қўшиғи ёзилиш жараёнида "Барибир шу ўзбекчасини юракдан соғинибман" дея хотима қилдилар. Ишонсангиз, бу жараёндан  видеони сайтга хали қўймадиму, лекин видеопорталга қўйгандим. Рекламасиз бир зумда кўрилганлик сони тўрт мингдан ошиб кетди.  Юлдузни халқоналиги билан халқ таниган, шу қўшиқларини соғинган ва шуниси билан у Юлдуз! Турк сахнасидаги ютуғларидан қувонамиз албатта, лекин ўзимизга бошқа қўшиқларни кутамиз. 
"Девоналармиз" қўшиғи премьерасида хали уни сезасиз.

Озодачи? "Ёр ёр" қўшиғи Ўрта Осиёни забт этди. Озодани нолалари учун халқимиз севди. Унинг нолалари хозир қани? "Сен бўлмасанг бошқаси", "Хато қилибман", "Кўнгил"  ва энг сўнггиларидан "Холос" қўшиғи... Озодани халқимиз хам, ўзга миллат халқи хам, ўша ноласи билан кутади. 

Кимдир чет элга тақлидда, кимдир аудиториямни кенгайтираман деб адашишда, кимлар эса чуқурлашиб кетиб ўзини ичига кириб кетгандек...
Промода эса қалбсиз ва ноласиз қўшиқлар. Хеч ким ўз қўшиғига жон бериб куйламаяпти хозир. Қўшиғида йиғлаб азобланмаяпти.  Хақиқий ижодкор сахнада жон беради деган гапнинг асл маъноси, шу ижодида яшашлик билан қиёсланар балки?
Биз эса ғарбга тикиляпмиз. Нонни хам, машхурликни хам нима эвзига олдигу, кимни қўлидан олдигу, энди кимни қўлларига интиляпмиз. Нимани эвазига?

Хулласи..........

Дунё миқёсида ўз тили ва стилини олға сура олган шарқона хонандаларни олсак, Таркан ва Арашлар авлиё эмас, оддий инсонлар, сизу биздек. Ана ўша Пси хам жинни-санғи ўйини билан дунёни ЎЗ тилида ўйнатди!)
Хаттоки шу жинни-санғиямчалик ижодкорларимиз бўлмаса-я?

Хулосамни юқоридаги изох муаллифи сўзларини бироз ўзгартириб якунласам:

ты узбек и твой  стиль лучше созвучен с восточным колоритом. Так что ота-бобонг килган ишни килсангчи.... а то выглядишь реально убого...извини это просто правда, прими его и хочешь прекрати петь или возвращайся к корням!
26-Авг-2013 09:52
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
1 Ливерпуль   (26-Авг-2013 10:10)
O'zbek honandalari ham bir kun kelib albatta dunyoga taniladi, buning uchun bizdan ozgina sabr va honandalarga taland kere, lekin boshqa millat honandalariga taqlid qiliw yoki o'g'irlash uning honandalikka layoqati yuqligi demakdir

2 MARAT_89   (26-Авг-2013 10:12)
bizning sanatkorlarimiz xozirgi vaqtda sanatini dunyoga yoyiw emas, pul iwlaw bup qoldi, hammasni hayoldi soqqa topiw

3 a'capella   (26-Авг-2013 10:15)
O'zbekni o'z tilida o'z milliy kuyida dunyoga tarqatgan Farruh Zokirov bo'ladi. Mayli shu mashhuuur honandalarimiz dunyoga tanitishmasin san"atimizni bunga ancha mehnat mablag' kerak bo'ladi. Lekin o'zimizga chet elga taqlidu g'arbcha madaniyat nega kerak. O'zimizda o'zligimizni namoyon qilishsin. Shunda uzoq yillardan beri gullab kelgan boy madaniyatimizni keyingi avlodlarga ham beshikast yetqazib bergan bo'larmidik.

4 бек   (26-Авг-2013 10:23)
респект

5 Elmurod_D   (26-Авг-2013 11:20)
San'atkorlarimiz shu qadar ko'pki,son jixatidan faqat.Oxirgi paytlarda qo'shiqlarda o'zimizni milliy ohang,ruh umuman sezilmayapti.1-2marta tinglasak o'zi medaga tevotti. Yulduz Usmonova o'zbek san'atining chinakkam yulduzi desak bo'ladi.Uning qo'shiqlarigina xalqimiz qalbidan chuqur joy olgan.

6 Bohodir_Y   (26-Авг-2013 11:25)
xozrgi mavzuda broz oldin. bir mashxur xonanda blan gaplashkanimda shu odam etudi menga naffik kere dunyoga taniliw. wottayam qornm toyvotti ustim but yawawim uncha munchadan yaxwi didi man wundan keyn oyladim znachit xamasi bir gor man blan muloqotda bogan artisam tipa xizmat korsatkan edi. vopweta ozbeknavo qatka qaravotti br qarasen YIGITOQIZ yana br qarasen Lifti osmon Xoshim. uyoda Munisa. yana uyalmi kmladur kmlagadur maslahat berib yol korsatvoti (Liftga chiqish Yollarini) O'zbek sahnasida mana mann degan sanatkor qomadi borlariyam zapretda otiripti. bunga ozlari aybdor sal kotarilip mawxur bopqosa srazu siyotga burnini suqadi yoki nmaladur qlib yuradi xaa ------ indami ijodini qliiib yuruvr km sanga tosqnli qvotti. wuncha yozganlarm jalka prosta bekor ketkan voqtim bula barbr odam bomidi -------

7 MUSLIMBEK1991   (26-Авг-2013 11:29)
Yoshlar teleradiokanalida 13 studia digan ko'rsatuv bo'ladi, Xalqimiz tanigan va xurmat qilgan insonlarni taklif etishadi. Shu ko'rsatuvni birida Shuhrat Qayumovga Siz Hindistonda bir klip olgan ekansiz, klip yaxshi va maromiga yetkazib olingan, lekin efir yuzini ko'rmagan ekan, nimaga bunday bo'lgan dib savol berishgandi. Shunda Shuhrat Qayumov to'g'ri klip olingan, lekin o'ylab qoldim, shunday jannatmakon yurtim bor, unda qanchadan-qancha go'zal va betakror makonlar turganda, begona joylarda klip olsam, shu yurtimga xiyonat bo'lmasmikin dib o'ylaganini, va u klipni ko'mib qo'yganini aytgandi. Mana yurtiga, millatiga va san'atiga bo'lgan muhabbat. Sevara Nazarxon ham o'zligini unitgani yo'qku. Odamni o'zida, YURAGIDA bo'lishi kerak.

8 Bahti   (26-Авг-2013 12:14)
Shu maqolani o'qib bir ijtimoiy tarmoqdagi rassiyalik qizning. "men shahzodani ruscha emas balki o'zbekcha qo'shiqlarini sevaman" degan gaplari yodimga tushdi. Ana hulosa shuki biz o'z milliyligimiz bilan qadrlimiz. Rossiyada biz aynan Shahzodaniyam o'zbekcha stilidagi taronalari bilan hitlar qilishini kutamiz!

9 BEK_Uzbekistan   (26-Авг-2013 12:16)
RAYHON hali butun O'zbekistonni Dunyoga taratadila.

35 ledy   (28-Авг-2013 23:01)
Качон?

10 BEK_Uzbekistan   (26-Авг-2013 12:19)
RAYHON hali O'zbekistonni butun dunyoga mashxur qiladila,hali Ular eng mashxur STAR bo'ladila ko'rasila.

11 Kamola_95   (26-Авг-2013 12:22)
xozirgi san'atkorlarimizdan chiqvotgan qo'shiqladan to'risi oxirgi paytlada "pichoqqa ilinadigan"i kaaam aka uka Jo'rayevla, Botir Qodirovlani etmasa qogan hechkimda milliy, ichini shilib o'tadigan qo'shiqla etishga harakatam qilishmayapti.... oldingi o'zbekona yo'nalishdan asaram qomagan... uzr agar noto'riro gapirgan bosam

12 gulchik   (26-Авг-2013 12:34)
ajoyib mavzu, kecha TvMda "Ochiq oydin" ko'rsatuvini korib qoldim...manimcha, u ham Sardor akaga o'xshagan sayt muallifimidi...Lekin 2 og'iz gapini eshitib, telekni o'chirdim! Polnaya pokazuxa (gaplaridan shunaqa nafas keldi).Bu blan nima demoqchiman-aynan o'sha joyda Sardor aka bo'lishini xohladim! Ijodizga baraka Sardor aka!!! Bizning auditoriyaga mana shunaqa maqolalar kerak!!!

13 Bek   (26-Авг-2013 13:43)
Mayli dunyoga tanilmasayam 6z xalqimizga yaxwi yurakdan joy oladigan xalqchil va asl q6wiqlar hadya etiwsin.Hozirgilarga hit b6sa b6ldi.San'atni sevmaydida bular.Musiqani sevmaydi

14 twistr   (26-Авг-2013 15:07)
Фикрларга мен хам кушиламан лекин тангани иккинчи тарафиниям уйлаш керак мана каранг кушк хит булишига уни ким айтгани кандай клип олганидан ташкари яна яхши шер,яхши мусика аранжировка деган нарсалар хам бор айнан хозрги кушклар сузлари жуда сайоз мано йук мусикасиям шу агар ахамият бериб ешитсез кучирилган(Айрим жойлари) демак биз факат хонандалардан упкаламай шу тарафларини хам уйлашимиз к.к Энди энг асосиси бу биз мухлислар шундай бировларни мехнатини угирлаб бошка тилдаги кушикни узбекча талкинини узимиз хит даражасига кутарамиз бу боради М.Асалхужаева ,У.Рахматуллаев Райхон анча пешкадам умуман хаммадан топса булади бунака ишни Энди буларни манашундай кушкларини севиб тингласак хит даражасига кутарсак нима клади у ишлаб тер тукиб ахир таййори турибдику халк махтаб кукларга кутариб йотибдику тугрими

15 AberAB   (26-Авг-2013 16:23)
------- Бу кушик эмас, балки бир гала бузукиларни йигиб олиб айтилган сафсатабозлик, бир тийинга киммат клип, хайф сенга Шохрух Уктамович !!!

16 Andijon Rashid   (26-Авг-2013 18:57)
Mani sevgilimni ukasi Tarkanni uziye 1 tomchi suvdek. biggrin

17 Fazilat andi   (26-Авг-2013 19:00)
Bizdan yaxshi sanatkorla chiqyaptiku tuylaga qushiqlariga uynaymiz kalish bilan
ushala nosi busa tanitadi .olisdagi kuyovim dengiz buyida qushiq aytarkan qizimga :'(

18 Bohodir_Y   (26-Авг-2013 19:19)
Yana bitta fkrde raz sanatkorlaga kese otilvotimi foydalanb qoly.
Mana wuncha pul tofvotide Allaqatlaga borb gulyat qmi
Bitta chotki klip olib aylantir dunyo boylab i sanga intres boladi sani qogan awuleniyam eshitadi I san orqali bzani qogan bechara kambagal artislarimizaniyam ewitb koradi qarabsanki dunyo sani ewtvoti san orqali anu becharalaniyam ewitvoti san klippi ovassande qanaqadur bexayola blan I faqat tvmda aylantrvossan uni bzani O'zbeladan boshqa itam korgani yo yana tvm ayrm oblistlarda ne pokazivit deme sani malum auditoryagina bladi wu xolinga dunyoga chqmoqchimisan san kmlagadurmas kmladur sanga intilsin Uzbda ikta qiz sanga vaaay binnasa akaa dganiga mast bolib man-mansirab yuribsan azgina bosayam Vatan uchunam ishla paxtakorli qvurmasdan bzam mundo maqtanb yurilu km sanlada mawxur dsa bowimizani chotimzga tqmi

19 Zulfiya_A   (26-Авг-2013 19:22)
перед тем,как прочитать эту статью,я подумала,что когда наши звёзды перестанут воровать чужие идеи и перестанут подрожать Западу и наконец-то начнут "работать своей головой",тогда может и у нас всё получится! прочитала,и поняла,что не только я такого мнения...

20 Rustam xaliyarov   (26-Авг-2013 19:41)
meni fikrim ozbek xonondalari mayli chet elga tanilmasin,chet elda obro etibor ortirishmasin,ozimizda tinchgina chiroyli ozbekona qoshiqlar,ozbekimizga yarasha qiliqlar qilib yuraverishsin.sanatkorlardan sorab qolardim ozbekona qoshiqlar koproq qichiqishini

21 O'zbegim   (26-Авг-2013 19:59)
Bu tepadagi koment Gulnora Karimovaniki, tochni, gap so'zlaridan bilsa bo'ladi, yomonsiz Guliopa!!!!

22 O'zbegim   (26-Авг-2013 20:11)
Mana o'zbek san'ati

23 O'zbegim   (26-Авг-2013 20:24)
Mana san'atkorlar

24 Frenk-kent   (26-Авг-2013 21:10)
Rayxon qoldi Shundan umid qilsa buladi. cool

25 bek_7282   (26-Авг-2013 22:12)
Keremas bunaqa yarimyalong'och bulib tanilish bizaga O'ZBEKMIZ BIZNI UZIMIZGA YARASHA MILLIYLIGIMIZ BOR TARIXIMIZ BOR G'URURIMIZ BOR. MILLIYLIKNI TARG'IB QILISHNI O'RNIGA HAMMA ARTISTLA G'ARBGA TAQLID QILAVERADI. HA ETGANCHA KO'PCHILIGI ZATO EWITVOTTI XALQ DEGAN SABAB KURSATISHARKAN SHUNGA JAVOB BERGIM KELDI MANI ODDIY XALQ SIFATIDA UYDA QORNIZ OCH BULSA YEYISHGA YUMSHOQ NONIZ BULMASA QATTIQ NONNI PO'PONAK BOSGAN BULSA HAM YEYISHGA MAJBUR BULASIZ AKSARIYAT AFSUSKI DEYARLI 90% KLIPLA HAM QUWULA HAM TEMAGA KIRMIDIKU UZKINOLA HAM SHUNAQA QATTIQ NONGA UHWATSA BULADA MAJBURLAB YEYILVOTGAN. SABAB QIMELA UZLIGI BITTA QUWU ETOMIDI YOKI KINO OLOLMIDI DEB HAMMA UZINI ISHINI UDDALAB BAJARSA YA'NI KASBIGA NISBATAN MA'SULYATLI BULSA KEYIN HO ANAVI PSY HAM OPPA UZBEK STYLE DEB KUYLAVORGAN, GOLLYWOOD POLNIY KINOLARNI BIZDAN O'G'IRLIYDIGAN BULARDI. Qopolashgan bulsam uzr suriman shu o'rinda haqiqiy san'at yo'lida mehnat qivotganlarga xurmat bildiraman. YEYILVOTGAN

26 MB   (27-Авг-2013 01:05)
+ O'zimizni "o'rik" bo'lishni xohlashmasa, boshqa yangi "meva" bo'lishsin; eplasa yoqsin dunyoga))
Milliylikniyam qachondir kimdir yaratganku!?

27 Abbosbek   (27-Авг-2013 01:52)
meni qoil qoldirgan shu kunlardagi klip bu : aslida Adham Solievni Muxlisi emasmanu, Tvm da ,, Muxabbatjon ashulasini klipini ko'rdim v Ana Klip-u ,mana klip O'sha joy klip olingan joy London yoki Italiyani mesniy halqini klipga olibdi eng qoil qolgan joyim Bizni Milliy kiyimlarda o'sha negr-u xabashlar O'sha Surxon vohasiga xos. Kiyimlar Uzbekcha ashulani kuylab, surxoncha raqsga tushishyabdi . ozgina bo'lsa xam yangilik olib kirgan shu Yigit Malatsi lekin. .

28 profi7717   (27-Авг-2013 01:58)
Sherali Jorayev Yulduz Usmonova Tohir Sodiqov Ozoda rahmatli Muhriddin Holiqov Gulomjon Yoqubov Nasiba Abdullaeva oxshagan sanatkorlar qachon chiqarkan yana

29 profi7717   (27-Авг-2013 02:00)
xa yana YALLA gruhi qoshiglarini eshitsam maza qilaman ))

30 Bekhzod   (27-Авг-2013 02:41)
Hozirgi Kunda Farrux Soipov harakat qilsa , dunyoga taniladigan talanti va ovozi bor. Ingliz tilida yaxshi kulyadi , Hello qushigiga uxshagan yaxshi qushiq, kliplar chiqarishda davom etsa balkim tanilib ketar.

Sevara Nazarxon ham mana asta sekin tanilmoqda, Rossiyadan boshlab. Shahzoda ancha buncha tanilib qoldi...
Nolimasdan yaxshi kuz bilan qarab yaxshi niyat qilsak tanilishadi hali albatta...

31 Anar   (27-Авг-2013 08:27)
Rayhon bir kun albatta O'zbekistonni butun dunyoga mashxur qilib qo'yadila!omad.

32 dj_reptile   (27-Авг-2013 10:54)
илтимос санъаткор, ижодкор билан шунчаки кушикчини адаштирманглар..

Биламан Сайёд Шахзодани ижодини хам шахсиятини хам хурмат килади...хусусан узим хам инсон сифатида хурматим баланд. Лекин кечирасизларку айнан ижод деган элемент колиб шунчаки брендга кизикиш б.б коляпти охирги вактда...

Санъаткорда дард булиши керак! Мехнат булиши керак. Киммат кийим, машхур созанда ва шоир дегани бу ижод дегани эмас...

Буни тупо сотиб олинган кушик дейиш мумкин холос!

33 Andilazzmus   (27-Авг-2013 16:09)
Булар хаммасибекор гап. Уша Таркан хам Араш хам миллий туркча ёки эронийча, Сай (Psy
демокчиман) эса миллий корейс услубида куйлаган эмас. Хамма гап тилга бориб
такалади. Уша машхур булганлар хам керак булса Гарбга таклид килган, клипи-ю,
гояси билан.
 
Факат уз тилида ижро этган. Уларга ухшаган бошка мисолларкуп. Масалан, Энрике Иглесиас испанчада, Эрос Рамазотти итальянчада куйлаганку.
Уз она тилисида. Биз нимага узбек тили деймизу - хаммаёкда рус тили халиям
хукмрон булса? Уша Эрон, Туркия, Корея, Италия ёки Испания биздан фаркли уларок
билингуал (икки тилли) мамлакатлар эмас, демакки икки маданиятли хам эмас.
Хамма айбни Шуролар Россиясига тункаш хам тугри эмас. Мустакил булганимизга 22
йил булди, лекин халиям узимизни унглаб ололганимиз йук, афсуски. СССР дан
мустакил булдигу, халиям фикран, маънан, маданият жихатдан ва хар тарафлама
халиям уларни таъсири остидамиз. Узбек тили давлат тили деймиз-у узбек тилида
гапиришдан ор киламиз. Рус тилини билмаганни устидан куламиз. Рус тилини
билмаган одам хеч каердан яхши иш топа олмайдиям. Лекин яна бир тарафи бор.
Икки тиллик, икки маданиятлик эканмиз, шунинг учун она тилимизда ижод
килолмаймиз дейиш ахмоклик булган буларди. Хиндистонга бир каранг улар биздан
купрок вакт Англия мустамлакаси булган, лекин хиндча фильмлар, кушиклар, миллий
кийимлари хамон урфда, хамон оммабоп. Бутун дунё севиб куради, эшитади.
Биздачи? Милиий узбек кийими кийган одамга дархол "кишлоки" деган
тамга босилади. Бизда миллий эркаклар кийими борми узи? Афсуски, оврупалашиб
кетганмиз. Узлигимиздан уяламиз. Ёки нотугрими гапларим? Хулоса килиб айтганда
тил, маданият ва маърифат давлат микёсидаги масалалар, Агар давлат мажбурий
конун чикариб куйсинчи, гинг дея олмайди хеч ким. Биз узбек халки мустакилликни
хазм кила олмадик. Эркин эканман даб бошбошдокликка айлантиривордик. Хар куни
янгидан-янги хеч качон булмаган урф-одатлар уйлаб чикарилиб ётибди. Билмадим,
бу боришда нима булади. Дарвоке, юкоридаги изохларни купчилиги икки хил
алифбода ёзилган, ва купчилиги нотугри ёзилган. СССР пайти узбек халкини 2%
саводли деган гап юрарди. Бу албатта нотугри маълумот эди. Лекин бу гап хозирги
замонамизга тугри келса керак. Савод, илм-фан унинчи даражага тушиб кетди. Хамма
кур-курона кимгадир эргашади, фанатлик килади. Чунки узи фикри акли йукда. Узр
хеч кимни хакорат килиш ниятим йук, лекин икки хил бир-бирини тушунмайдиган
икки-тилли авлод дунёга келиб, ёнма-ён усиб келяпти. Худди рус тили
етмаётгандек. Бир аср ичида ёзувимиз беш марта узгартирилгандан кейин.
Ота-боласини, ака-укасини тушунмайди. Шундай таркок ахволда була туриб яна
кимдан нима кутяпсизлар биродарлар?
 
Сардор сиздан илтимос, шу изохимни магзини чакиб куринг. Иложи булса, шу
мавзудан макола килсангиз нур устига аъло нур буларди.
 

34 microb   (28-Авг-2013 00:30)
Дааа, Шохруххи эски (албатта бу салбий сифат эмас) кушиклари кани? Шахсан ман Этажи кошигигача эслиман. Ундан бу йоги эсимда йук, тугрироги хафсалам пир бугандир. Юкорида мухокама килинган коммент эгаси эса Сайёд этгандек уз кушигида йиглидиган санъаткорла типидан эканлиги сезилиб турибди. Хакатдан чин дилидан гапирибди. Албатта, фикрларига тула кушиламан ман хам. Шу...

36 Nilufar_93   (29-Авг-2013 19:27)
Modadan qolib ketamiz degandan ko'ra modadan o'tib ketamiz deyish kerakmidi.Haqiqatdan ham oldingi qo'shularni eshitsam,eshitgim kevuradi.
Rayhoni misol qilsam bo'ladi.To'g'risini etsam hozirgi million millionga olingan qo'shu kliplari narxi ortsa ortadiki ulardek bo'lomidi.

37 Gulsum   (30-Авг-2013 03:28)
bu orzu...((

38 Бахти   (31-Авг-2013 08:40)
Anu kun Rayhonni klipini maqtavotudiz....sizga yam tushunish qiyin

39 Rizobek   (01-Сен-2013 09:34)
zur

40 Sodiq   (05-Сен-2013 03:36)
QACHON BIROVGA QULUQ QILIB YASHAMASA  UZINI SHU SOHAGA BAGISHLASA NIYATI MAN SANDAN ZUR DEGAN FIKRI BUMASA UZ USTIDA HAMMA TILDA IJOD QISA OLLOHDAN BERGAN TALANTI BUSA YER YUZINI QOYIL QILADI BUMASA 10 15 YIL VATANDA PUL TALLASHIB OBRU TALASHIB OHIRI VOY BULIB YURAVERADI

41 G r e k Jons   (11-Сен-2013 11:52)
Sevara Nazarxon! xozirda uni dunyo taniydi!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 45
Мехмонлар: 45
Рўйхатдагилардан: 0