Таниқли артистлар ва бир хилликдан чарчаб, янги бир нафасдан ором олишни истаганлар учун Абзал Хусановни ижодидан намуна келтирамиз.
Асли бастакор бўлган Абзал Хусанов 16 октябрь 1976 йил туғилган. Маданият коллежини доирачилик бўйича тугатган.
Илк маротаба "Қўлда бир шароб" қўшиғини 1996 йил ёзган.
2005 йилдан буён қўшиқлар аранжировкаси билан шуғулланади. Равшан Комилов, Озодбек Назарбеков, Алишер Файз, Гулсанам Мамазоитова, Сардор Рахимхон ва бошқа бир қанча санъаткорларнинг қўшиғига сайқални мана шу махоратли аранжировкачи амалга оширади.
15 ёшлик йигитчани аранжировка махоратига қойил. Ўсмирлик чоғидан мусиқага қулоқ ўрганиб, ишланса яхши аранжировкачи, бастакор ва керак бўлса мусиқашунос хам бўлиб етишади.
15 ёшлик адашим Сардор , унинг махоратли бастакор ва хонанда дадаси Абзал Хусанов ижодларига омад тилаб, премьерани тақдим этаман.
Тарона илк мусиқа садолариданоқ шахсан менга жудаям ёқди. Сайтимда хамиша ўзимга ёққан нарсалар билан бўлишганим сабабли, буни хам тақдим этаман.
Tvmda premyerasini rasayam qaytarvotudi no xicham kormapman unchamas wekil wunga srazu bowqa kanalga olardim. Sayyod yomon narsa tavsiya qmasdi yana bir to'liq ewitib koriw kerak ekan.