Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров 56 ёшида тўсатдан оламдан ўтгани хақида бугун 1-январь тонгида маълум бўлди. Бу маълумот билан унинг хамкасби Муслимбек Йўлдошев фейсбук оламида бўлишди.
Муслимбек Йўлдошев билан боғланганимизда қўйидагиларни билдирди:
- 31-декабрь эрталаб 10:30ларда телевидениеда ишда бўлган Абдумўминни тоби қочди. Шифохонага олиб кетилди . Юрак хуружи бўлибди (инфаркт) уйдагилари боришганида хаммаси яхши дея хотиржам қилиб кетказиб юборишган. Бироқ тонгда мана шу мудхиш хабардан воқиф бўлдик. Биласизми, у шифохонага кета туриб хам ўз ишини ўйлади “Яна бир жумлам бор эди, шуни ёзиб олсам” деганча қолди. Бундай фидоий ва ўз ишини усталари жудаям кам, юрак хуружи бўлиб турган пайти хам ўз соғлиғини ўйламай ишини ўйлади.
Бугун, муборак жума куни пешинда “Бодомзор” масжидида Абдумўмин Ўтбосаровни жанозаси ўқилди.
Сўнгги бора Абдумўмин Ўтбосаровни томошабинлар 31-декабрь куни эфирда Президент табригини ўқиб эшиттирганида ойнаи жахонда кўришди.
Шахсий манбааларимиз берган маълумотларга кўра мазкур табрик 30-декабрь куни ёзиб олинган бўлиб, уни ёзиб олиб сухандон уйига кетган. Бироздан кейин ўзгартирилган тури келганида Абдумўмин Ўтбосаров уйида бўлган ва у нега кетиб қолганлиги хақида унга қўнғироқ қилиб сўрашган. 31-декабрь куни эрталаб шу масалада Абдумўмин Ўтбосаров МТРК раиси хонасида гап эшитганини маълум қилишмоқда. Шундан кейин ўзгарган турини ёзишаётганида унинг тоби қочади. Ўзгартириш киритилган тури ёзилмай қолганига аввал бошқа одамга ўқитиб ёзиб олишмоқчи бўлишгану бироқ хаммасини шундай қолдиришга қарор қилишган. У айтган қолиб кетган жумла айнан шу хақида бўлиши мумкин. Сухандон тоби қочганида аввалига телевидениеда бўлган шифокор укол қилган ва кейин зудлик билан тез ёрдам чақиришган. (Мазкур хабар норасмий бўлгани сабабли хақиқийлигига кафолат йўқ!)
Афсус...2016 йил табригини ўқиб эшиттирган сухандон ўзи янги йилга ўта олмади. Ўнинг сўнгги эфири ўз хаётининг сўнгги лахзалари билан деярли бир вақтда бўлди.
Яна бир устоз даражасидаги олий тоифали сухандон оламдан ўтди.
Абдумўмин Ўтбосаровнинг хам ўлими худди Рахматилла Мирзаев каби эфир орқали эълон қилинмади. Айтишларича бизнинг телевидениемизда ўлим хақида хабар бериш мумкин эмасмиш.
|