Биз хам тингладик, биз хам кузатдик, лекин ўз вақтида бу хақида ёзмаганимизни сабаби бор.
Бугунги кунгача у билан боғланишлар бесамар кетди. Бир қарасанг маъмури бирга ишламайман дейди, бир қарасанг Абдулазиз Чимкентда, келаси хафта, келаси хафта билан мана февраль хам келди.
Абдулазизга ўша провокациялар билан танилган радиога берган интервьюси юзасидан саволларимиз бор эди.
"Нима учун унда?..." каби саволларимиз рости кўп бўлди.
Абдулазизга сайтимиз томонидан интервью хақида маъмури орқали етказишимизга қарамай у алоқага чиқмади.
Ўз фикримни билдирмасам бўлмайди. Менимча, қўйидаги гаплар ва фикрларим фақат бир Абдулазизга эмас, хаммага тааълуқли. Зеро, ўрнак бўладиган ва дарслик сифатида хам фойдаси бор.
Аввал бир савол:
Нима учун омад кетса уни қайтариш ёки харакат қилиш ўрнига дарров энг осон ва паст йўли бўлган НОЛИШ ва АЛАМЗАДАЛИКни танлаш керак?
Салбий хиссиётдан хам ижобий натижа олиш йўллари борку. Харакат ва курашиш!
Ижод қилиб, қойиллатиб хитлар яратиб ётгандек нолийди, вахоланки Абдулазизда хеч қандай "запрет"ни сезмадик, кўпроқ ижодий "ўлим" бўлди холос.
"Запрет"да бўлса қандай қилиб бир неча тиражли газеталарда оилавий чиқдилар? Айнан ўша олдинги йил интервьюларини кўрдикку.
Келинг, оддий фактни эътироф этсак, ижодкорни ижоди халққа етиб боришига "запрет" хеч қандай таъсир кўрсатмайди, бу факт! Хархолда бугунги кунда бу расмийми норасмийми запретни деярли таъсири йўқ. Хақиқий ва ижоддан тўхтамаётган ижодкорга албатта!
Бўлмаса хоним Ибрагимовнага назар солинг, мана далил. Ёки шу кунгача ижоддан кетмаган Шахзода хам, мана енгилмай ижодда бўлди, хаммаси халққа етиб борди, ижоди борки ана концерт хам беряпти. Нима учун аёл санъаткорларда матонат кучлию, эркак бўла туриб, қаёқдаги неча йиллик бирбалоларни рўкач қилиб, яна нолиймиз? У "аталган" қўшиқни ўзи ким эсларкин бугун? Кимларга ёққан экану, кимларни энсаси қотган экан десанг?
Абдулазизни сўнгги қайси қўшиғини эслаймиз ўзи? Қайсиниси халққа етиб борди? Минг "запрет" бўлса хам (вахоланки юқорида запрет йўқлигига асос келтирдим) интернет борку.
Шу ўринда яна бир факт: "Уммон" гурухи аслида қандай танилди? Ижоди борми йўқми майли, факт харакат қилдику. Бугун "Уммон" деса Республикани ярмидан кўп ёшлари дод солади.
Хар қанақасига! Қизлар севиб дод деса, йигитчалар қизларни рашк қилиб, гурух йигитларини устидан дод солади. Тўғрида, бўлмаса уларнинг феноменал машхурлигига ана шундай салбий эътиборга (асосан йигитлардан) яна қандай жавоб топиш мумкин?
Тўғри, ўша Абдулазиз айтгандек, 10.000 доллор билан жононаларни кўтариш осон, лекин мана умуман бир тийинсиз кўтарилган йигитлар хам борку.
6 йил мени хор қилишди эмиш...эээ уят эмасми? Росааа ярашибди ўзиям. Запретлар бўйича хам хизмат кўрсатган артистларга унда бриллиантдан хайкал қўйса арзиркан ...

Реклама йўқ, оила бола-чақа боқиш керак деб туриб, тўйларга жудаям кўп чақиришяпти деган зиддият нолишгаям роса тушибди.
Хар икки гапда давлат тадбири... Ният ўзи нима? Шу давлат тадбирими? Халқ учун яратган ижод намунам деган гапни эшитмадим..нима бўлса шу давлат тадбири...
Ана хар йили Истиқлол байрамининг навбатчи хонандалари бор, фақат шу давлат тадбирида кўринадиганлардан бири Умид Шахобов. Биронта қўшиғини билмайман, биронта хитини. Фақат шу давлат тадбирига ёпишиб олган.
Шуми ижодкорнинг бахти?
Абдулазизга халқ учун хизмат керакмиди ё давлат тадбиридаги емаган "понт"? Очиқчасига-да, мана шу тадбирларгаям тўғриси жа бир рейтинги зўр бўлмасаям ИЖОДИ БОР ва халқ бугунги кунда тинглаётган хонандалар ярашади. Ё нотўғрими?
Бугунги кунда санъатда Абдулазиз фикрича фақат "хашаки"лар қолганмиш... Вуйяй, Абдулазиз бир зотдор зодагон санъаткор эдику а? Тўғри, хашакилар бор, улар хар бир даврда бўлган. Лекин хаммани бирдек билиш нотўғримасмикан? Бутун бошли санъат устидан бундай хукмга келиб-келиб уни хаққи бормикан? Аслида кимни хаққи бор ўзи? Аксарият, кўпчилик, кўпайиб кетди-деган сўзлар Абдулазиз учун умуман йўқ-а?
Ижодкор сифатида бир йилда опера ёзганингизни айтибсизу, унинг нархига урғу берибсиз... Ижодкормисиз? Композиторман, композиторлар уюшмаси аъзосиман, миллий мусиқамиз қадри деб катта гапириб туриб охирида: мунча пул берамиз операмга дейишди деган гапингиз нечоғлик тўғри? Бизнесменмисиз ё ижодкор? Абдулазизни ижоддаги харакатларидан то шу гапларигача қизиқ кечиш: аввал баландпарвоз гаплару кейин унга зиддият ва полная лажа, узр. Миллий мусиқани қадрловчи композиторлар уюшмаси аъзосига санъат асари учун пул мухимми? Бунақа фикрларингизга сизни уюшмага аъзо қилганларга хайф, узр.
Ўзи уюшма аъзоси бўлиб нима каромат кўрсатдингиз?Нима учун ўзингиз ривожлантириш устида бош қотирмадингиз? Нима учун лойихалар қилиб ёшларни жалб қилмадингиз?
Нима учун хамма бир-бирига солиб яна четдан нолиш керак?
Унда ким ишлайди?
Ким яратади?
Ким санъатга таъсир кўрсатади?
Сиздек уюшма аъзосини гаплари бу бўлса бошқалардан нима кутиш керак?
Нима учун ўша ғарб мусиқасидан фойдаланаётганлар учун уюшма орқали акция қилиб, муаллифлик қўшиқлари ёзишга киришмадинглар? Ё бунгаям запрет бўлиб, ўша уюшмадаям айтганингиздек сизга "дам" беришганмиди?
Нима учун ўша сиз нолиётган "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси "Биз фақат лицензия бермиз" деб қараб турмасдан "Жонли ижро" лойихаларини амалга ошириб, санъатга ижобий таъсир кўрсатаяптию, сиз БАСТАКООООР ва бастакорлар уюшмаси аъзоси бўла туриб Қозоғистонга борволиб, Республикангиз санъатига қўлингиздан биронта иш келмаганига яраша нолиб ўтирибсиз?
Қани мантиқ???
Бефойда НОМни нима кераги бор?
Масалани фақат бир тарафига ўзича қараган Абдулазиздан фарқли, унинг тан олинадиган фикрларини хам эътироф этаман. Фақатгина тўйлардаги холатлар ва ТВ билан боғлиқ фикрларигагина долзарб муаммо!
Санъатдаги турфа хиллик нисбатан йўқлиги тўғри, лекин бу ўша санъат ахлининг айби эмасми? Хар ким танлаётгани. Лекин, мана Ботир Қодиров, Муниса Ризаева, Шахзода, Райхон, Шохруххон, Лола булар сиз айтгандек фақат миллий қўшиқлар куйламаяптику. Санъатдаги ўрни хам долзарб, одамлар тинглаяпти, концертига тушишяпти.
Миллий санъат ривожланиши керак деб туриб бошқа турлар хам дейсиз, бунча кўп зиддият?
Хамма Озодбек бўлиши керак эмас, тўғри, лекин унинг даври келганига унга тақлид билан чиқаётганлар бўлса кимнинг айби?
Яқиндагина кастингда хам ярмидан кўпи Озодбекни қўшиғидан бошлайди ва тақлид сезилади. Уларга хеч ким тарғиб қилаётгани йўқку. Кастингга келганларни зўрлаб айттираётганимиз йўқку. Муаммоларни баъзилари(!)ни ўринли айтгансизу, лекин бошқа инсонларга қарата ва нолиган охангда. Фикрлар тарқоқ! Аниқлик йўқ. Барига сабаб оддий аламзадалик! Ижодни ривожлантириш керак, нолишни эмас!
Диний қўшиқлар хақидаям ошириб юборилган. Ўша сиз айтган Рамазон ойида сайтимиз ва радиоларда Шахноз, Шохжахон Жўраев ва бошқаларни қўшиқлари премьера қилиндику. Жудаям ошириб юборилган, ана қанча қўшиқларда Аллох, Худо сўзлари бор.
Биласизми, ўз вақтида ВАУВ бўлганлар кўп. Машхурлик даври рости хам оз вақтга берилади. Жудаям кам одамлар йиллар давомида ўз мавқеини ушлаб туради ва саноқлиларгина афсона бўлиб қолади. Бугунги кунгача шоу-бизнесда фақатгина йиллар давомида мавжудлиги билан, бир амаллаб нимадир куйлаб, ўз номи борлигини аён қилиб юрганлар хам бор. Абдулазиз хатто шуларчалик бўлолмадими?
Хар бир нарсада мақсад ва ният бўлади. Бу нолишдан нима нафни кўзланди? Халққа аламзадалар ёқармикан? Хурмат ошдими?
Куни кеча Ботир Қодиров билан сухбатлашиб унинг иммунитети ва ички матонатига беш кеттим. Бўлмаса ёш йигитча. Бошига не не савдолар тушса хам, амаллаб эплаяпти. Синмади, курашди харакат қиляпти. Эркак бўлса хам шундай бўлсин, ижодкор бўлса хам шундай жангчи бўлсинда.

Ижод бу майдон. Рақобат деб қўйилган. Сендан зўри чиқдими, кураш! Эплолмадингми тан ол! Ёки бўлмаса Дониёр Тошмухаммедовдек чиройлик кета олиш хам мардлик. Эртага сени нолиган ва аламзадалик ифори билан эслашларидан кўра санъат оламида умуман бошиданоқ бўлмаганинг афзалроқдир.
Бугунги кун ёш хонандалари ва рейтинги бор ва балки бугунги даврнинг аълоларига бу ўрнак бўлиши шарт!
Бу мақоладан асосий мақсадим хам аслида шу! Бу холатни намуна сифатида мурожаат қиладиган гапларим бор:
Хозир зўр бўлишга интиляпсизми, хар қандай қийинчиликка тайёр туринг. Хақиқий ижодкор бўлсангиз синмайсиз, ёмон раққосга нимадир халал берадигандек нолиш қилмай, енгилмай ишлагани хақиқий ижодкор бўлади. Даврингиз келдими, янада хушёр тортинг...ўтади.
Ха, ўтади.
Зўрмисиз? Енгилманг!
Ўша бошидан шу машхурликкача бўлган ички оловни ушлай билинг. Хар бир қоқилиш яна қайтадан куч бағишлайдиган даражада ўзингизни тарбияланг, токи шунча харакат, шунча машхурлик онлари охирида қўлингиздан хеч нарса келмай, бошқаларга хасад билан нималарнидир эслаб ёки нималарнидир ўйлаб топиб охирида аламзадаликни анқитиб кетманг.
Қийинчиликларга йўқ бўлсангиз хозирданоқ йиғиштириб қўя қолинг. Эртага бошқа давлатга бориб, ўз она Ватанга, туз еб катта бўлган уйингизга мағзава ағдарадиган даражада бўлгандан кўра, хозирданоқ умуман бундай миннатли ишга қўл урмай қўя қолинг.
Нолиш бу кураш эмас, бу енгилиш. Енгилишни хам энг номард тури. Сиз жангчи кабисиз, бир майдонда ғолиблик бошқа майдондаги ғолибликни кафолатламайди! Унда бошқаси ғолиб чиқиб қолса йиғлайдиган бўлсангиз, аввалги ғолиблик сизга тасодифан келибди дегани. Реванш олинг! Курашинг! Хамма нарсани йўли бор, омад хам, ғолиблик хам умр давомида қайта-қайта келаверади! Бунинг учун эса кутиш эмас, курашиб харакат қилиш керак! Фақат салбий онларда салбий хислатларга берилиб чўккандан кўра, ижобийни ўйлаб ижобий харакат қилиш керак. Чунки қандай хиссиётни хис қилсанг, ўшанисини оласан. Қай хиссиёт билан харакат қилсанг, натижаси хам шундай бўлади!
Бир рус масали ёдимга тушди. Бир қаймоқли бонкага икки қурбақа тушиб қолибдида чўка бошлашиб, сузиб чиқишга харакатлана бошлашибди. Бири чарчаб, бўлди энди, ўлимим шу бонкада экан деб тўхтабдию чўкибди. Иккинчиси эса тўхтамай харакат қилаверганидан, қаймоқ қуйилиб сарёғ бўлиб қолибди. Иккинчи қурбақа шу тариқа бонкадан тирик чиққан экан.
Хаётда энг ёмон кўрганим бу аламзадалик ва нолиш. Мана шунинг учун хам бу воқеага бефарқ қараб тура олмадим. Ўзимми шахсий ва балки субъектив фикримни билдиришни лозим топдим.
Яна бир гап: талаб қилиш бера олишдан бошланар!
Сардор ака, жуда хак гапларни ёзибсиз, рахмат сизга.
Yana bir gap Donyor Toshmuxammedov to'g'risida malumot bersangiz, iloji bo'lsa yoki qaerdan olsa bo'ladi.
Бечора гул, сўлиб қолар!
Аламингни дўстдан олсанг
Дўст хам бир кун душман бўлар...
Хато қилган ўзингмасму?
Кўз кўзга яна тушмасму?
Аввал ўзингдан ранжигин!
Хулоса қил! Ибрат бўлар.
to'ri gap nolish ERKAK kishigamas i tem bolee bunchali pas ketish!
Зўр Сайёд! Қойил Сайёд! Хақсиз Сайёд! :))) 99% коммент шу оҳангда. Ўртоқлар! Балки, Сардор Комилов деган шахс ҳам саааал бўлсада нотўғри ёзаётгандииир. Қайсидир тарафдан вазиятга тўғри баҳо бера олмаётгандииииир!
Фикрларни вақтида айта олишингизга қойил қоламан холос...Ижодизга омад's Sayyod!
Ps. Мен битта бу мақоладаги комментлар орқали шу хулосага келмадим лекин :))
– Табассум билан гаплашма, у бизни кўролмайди.
Мақолани ўқидингизми ўзи?
Чала ахборот етказиш? Адашмадингизми бу ахборот ё янгилик эмас, мақола! Уни гапларига эътироз! Чала тушунган сиз бўлсангиз ман причем?)))
Абдувалиевни алоқаси йўқ, вахоланки бу мавзуда хам "Аталган" қўшиқ дея фикр билдирдим.
Яна ўша саволим: мақолани ўқидингизми ўзи?
У аудиозаписьни эшитганман, сиз қандай тушунган бўлсангиз сизни шахсий фикрингиз, мен қандай тушунган бўлсам шундай тахлил қилиб, лозим топрганим ва асосийсига мақола қилдим.
Мақоламда хеч қаерида Абдулазиз Ватанни хақоротлади деган жойим йўқ, шу ўринда охирги яна савол: Мақолани ўқимай (ёки чала ўқиб) фикр билдириб лажа бўлгандан кўра, аввал эринмай ўқиб кўришга харакат қилиш керакдир?
Уларни турфа хил ижодда борлар сифатида номлари келтирилган, Абдулазиздан устун дейилмаган. ВАХОЛАНКИ Абдулазиздан устун тарафи УЛАР ХАНУЗ ИЖОДИ БОР!
Нерв стресс деган нарса остида эркинликка берилсак кечирасизу таралабедод бўлади! Ғалати экансизу, бахонами шу стресс нервмуш. нима қилиш керак нерви жойида бўлмаса даволансин, стрессга мойил бўлса рухшуносга учрасин, нима учун жамиятга қарата нервини кўрсатиши керак?
Ўзи билан боғланмаганимга асабда ёзганман увахахахаха)))
Кечирасизу Абдулазиз биринчидан мен учун намуна эмас. Уни сухбатига бир мухтож даражасидаги фанатимасманки асаблансам.
Аудиозаписьда расмий равишда берган фикрига фикр билдиришга хақлиман! Оддий инсон сифатида хам!B)
Умуман олганда у билан шахсан гаплашиб ёзишга хожат йўқ холат! Чунки у расмий интервьюсини бериб бўлди, бу эса унга муносабат, агар хозир уни интервьюсига яна гаплашиб яна ёзсам, ундан кейин бу мақолагаям уни яна фикрини олиб яна ёзилса...чексизлик ва ахмоқлик. У билан боғланиш ниятим эса мана шу нарсаларни, юқорида факт билан келтирган нарсалримни ўзига айтиб жавоб олиш эди.
Лекин бунга аслида хожат хам қолмади, унинг расмий интервьюсига муносабат билдириш учун у билан боғланиш шарт эмас.
Унақа одамни айтганингиздек "срази" ёмонга чиқарган жойим йўқ.
Объектив фикриз?:D Пфффф... бунчалар камтарсиз?:D
Тўғриси яна қайта изохингизни ўқиб жавоб берганимга ачиндим. Майли увол бўлмасин чиқараман жавобимни))
Сардор ака, жуда хак гапларни ёзибсиз, рахмат сизга.,
to'ppa to'ri gaplariz, Siz zo'rsiz Nima bular.... Qachon shu saytga kirsa shu commentlar. Balki adashgandir Sayyodam. Odamni mustaqil fikriyam bo'lishi kere. Hamma gapga sizniki to'g'ri deyavermay. Bu odamlarga hayronsan Sayyod kimni yomon desa yomonlaydi birga, yaxshi desa yaxshilaydi.
Сайёд нима ёзса унга тескари ёзилиш хақида қонун қабул қилинганми ё?
Бир сиз ақллигу бу ерда хамма ахмоқ а?
Кимга нима наф мани маъқуллашдан? Сизга алам қиляптими ё хақиқат тегиб кетяптими?
Эътирозни асослаб берсангиз. Нахотки мани шу қадар буюк деб хисоблайсизки хамма менга пахта қўйяптимикан? Ё сизни фикрингизча кимгадир нимадандир фойдам тегармикан?
Нахотки мансабдор шахси сифатида қаралмоқда?
Ўзилани кулгингиз келмайдими а?
Спонтом выделиться қилмоқчи бўлиб выскочкалик қиламан деб лажа бўлиш шартмикан?
Эътиборни тортиш учун емаган эътироз шартмас! Асосли факт билан қилиш керак. Йўқми? Демак хақ гапни тан ола билиш хам мардлик!
Бир икки одамга жаоб берсам керак.
Таклиф қилганлар (одноклассникидагиларга айниқса) менимча жавоблар қониқарли, узр лекин ишлаш керак, бошқа менга атаб бу ерда савол ёзиш шартмас, муносабатни билдираверинг.
Бошқа саволларни хаммасига мана юқорида ва мақолани ўзида жавоб бериб бўлганман.
Ўқишга эринсангиз, ёки истагингиз бўлмаса, бирнималар ёзишга хам хожат бўлмаса керак.
омадлар))
1000afsuslar bo`lsin bu- s muzikalnim obrazovaniem; 1yilda OPERA yozgan "KOMOZITOOOOOOT"ga. pff.... yana nimamush hozirgi kundaki honandalar notani "N"siniyam tushunishmidi-mush... o`zini qvotgan ishinichi... Osha notani "N"sini chunmidigan honandala, hotyabi o`zini ovozi bilan kuylaydi, SOTIB OLIB EMAS.
A bu ODAM esa OVOZ SOTIB OLMOQCHI BO`LDI... balkim UJE sotib olgandur bunisiga javob bera olmayman. Lekin boshida aytib o`tgan gaplarimga JAVOB BERAMAN!!!
Ishonasilami, ishonmisilami... eto VASHA PROBLEMA.
Man ADOLAT tarafidaman!!!
Ока АСРни нега Узбекистонда узини ижодини тухтатганини жудаям яхши биласиз.
Билмаганлар учун эслатма: Абулазиз Карим , Узбек Авторитетларидан бири булмиш Салимбой Абдуллаевга атаб *шахс* га атаб ашула этган.
Ашулани эса Заказ килишган.Таьбийки
Бу Узбни айрим "инсонларига" йокмади.
Шу причина буп АСРни эстрададан "хайдаш".
Маьлум вокт АСР козогистонда юрди.
Хозирда катда и нима билан банд каминага мавхум !
Хурматли Ватандошлар билиб билми АСРни чайнамилик !
Сардор ака Я Вас Уважаю,илтимос бундок сал нейтрал булинг Ока ...!
Юлдуз Шерали Озодалар олдида ким бу АСР? Хайдашмиш, бутун бошли амалдорларни куни шу биргина Абдулазизга қолибдиде а?
причем тут қўшиқ? Мақолада УНИНГ ИЖОДИ хақида, йўқку, причем тут запретт? ана запретда қанча бўлгани нега ижоддан синмади? Яна аёл санъаткорлар!
Эркак бўлиб санъатинг зўр бўлса нахотки УММОНчалик бўлмади? Мана йигитлар интернет орқали кўтарилди.
Запрет бу бахона, ижоди зўр бўлса халққа етиб бораверади.
Афсуски омадсизлик алами бу ватангадолик ва аламзадалик бўлмоқда!
И это как видите факт. ужасный, жалкий и самый слабый ход
Abdulaziz haqida yozilganlar notugri deymaymanu lekin boshqacha haqiqat deb kursatilgan bu erda ham negaki taniman Lazizni
har doim chetga ketib nolish haqida gapiriladi sayyod da joninzga tegmadimi faqat shunaqa deyishni davlat ichida ham kupku bundaylar lek gapira olmaydi
har doim tuzini eb tupurma degan iborani kuraman sayyodda lek bu notugri hech kim tupurmaydi naoborod bilmadim buni qanday tushunishadi
manimcha bu kommnetni ham quyilmasa kerak
"Sanatkorlarga olqishlar bulsin" Abdulaziz keyingi safar bilib ishinni qilgin !!!!!!!!