Бош сахифа » 2021 » Июнь » 2 » 9-йиллик байрамга фотонигох!
16:44
9-йиллик байрамга фотонигох!

 

1-июнь куни доимгидек, мана 9 йилдан бери ўтказиб келинаётган "Фахрли инсон" фонди ташкил этилган куни ва албатта болаларни химоя қилиш кунига Гемотологиядаги лейкемия билан касалланган болакайларга байрам тадбирини ўтказиб келмоқда. 

Афсуски, 2020-йил карантин даврига тўғри келгани учун концерт дастури қила олмадик ва бу йил карантин  сабаб, камроқ артистлар билан атиги бир соат ўтказамиз дегандик...

 

Бу йили санъаткорлар сахнасини ўтайдиган  баннерни шифохона деразаларидан тадбирга чиқа олмайдиган оғир касалларга қулай тарзда қўйдик.

 

Собиқ лойиха бўлиши мумкин аммо собиқ қадрдон бўлмас, ўзимизники деган тушунчада қолган - Имрон...

 

 

 

Тадбирларда хамиша фаол Райхон бу йили болалар учун пуфаклар шоу дастури билан хам келди. 

 

 

Доимий хамкороимиз Му5 телеканали бу йили хам тадбирни ёритишда фаол бўлди, фурсатдан фойдаланиб телеканал жамоасига ташаккур ва  хурматимни изхор этиб қоламан. 

 

 

Муниса Ризаева тадбирларимизнинг доимий фаолларидан бири. 

 

 

 

Муниса Ризаеванинг онаси Дилором опа хам тадбирга "Murad Buildings" даги хамкасблари билан биргаликда келиб компания ишчилари билан қон бериб, кўплаб совғалар  топширишди. 

 

 

 

Шахноз... бир сўз билан дўст! Эзгу ишларида хамиша биринчилар қаторида! 

 

 

Севара Назархон "бирров"га келиб, бемор болакайлар ва уларнинг оналари билан суратларга тушиб кетди. 

 

"Фахрли инсон" йиллик катта тадбири деса камида мана шу учлик хамиша бўлиб келган. Қадрдон укамиз Миразим, камина ва албатта лойихамизнинг машхур юзига айланган дўстимиз актёр Адиз Ражабов. (фонга "супер куёв"даги Эркин "тиқилган")

 

 

 

 

Абдушамаев Сирожиддин Сайидхон, сухандон. Акциямизнинг  фахрли чехраларидан ва энг фаол хамда энг садоқатли иштирокчимиз. 

 

Оқибатли Озода Нурсаидова хайрли ишларда мард ва доимо биринчилар қаторида.

 

 

Бу йилги тадбиримизга шунингдек Адлия вазирлиги, хукумат вакиллари, "Нефтегаз" ва бошқа турли сохалардан хам ходимлар иштирок этиб қон топширишди ва хайриялар қилишди. 

 

 

 Мактаб ўқувчиси Латифа, шу куни у волонтёрлик хуқуқида тадбирда ёрдам бериб  болалар учун махсус совғалар тайёрлаб келган хамда уларга ўз қўллари билан ясаган браслетлар билан қўғирчоқларини улашди. 

 

 

Тадбир якунида барча совға ва хайриялар  бемор болакайларга тарқатилди. 

 

 

 

Хаммага рахмат!

 

батафсил фото ва видеорепортаж тез кунда!

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 1401 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!