Бош сахифа » 2013 » Май » 12 » "99 франков" : Дунёни очликдан сақлаш йўли!
04:59
"99 франков" : Дунёни очликдан сақлаш йўли!
Дунёдаги очликни нақ эллик фоизга қисқартириш учун, бутун дунёдаги реклама учун сарфланадиган маблағни атиги 10 фоизи кифоя эканлигига ишонасизми?

Мумкин экан, бунинг учун "99 франков" фильмини (+16 ёшга тўлмаганлар кўриши мумкин эмас) томоша қилишни ўзи кифоя.



Фильм провокация, фильм парадокс... Икки фильмни, икки турда бир фильмда намоён қилгандек. Икки хил стилистика, икки хил жанр(дек)... супер. Фильмни бошидан ўртасигача гламур олам парда ортини  кўрсангиз, охирроғи  табиат, ундаги яшаш шароити ва охири эса... ўша бошидаги кутилмаган лавхага уланган холда якунланади.
Аъло ғоя!

"99 франк"ни ичида юмори хам реалистик ва юқори даражада, мени айниқса роса кулдирган лавхаси бу гиёхванд "таблетка" ютишганидан кейинги атроф оламни қай тарзда тус олиши, мультик даражасигача "эшшак бўлиб" кайфи ошиб қолиши шу қадар кўрсатилганки,  кулгудан ўзингизни тия олмайсиз. 



Фильм номи нима учун 99 франк деб номлангани тушунарли бўлса керак, ўша реклама оламидаги энг аъло стратегия деб билинган усул:  нархни 7 деб эмас, 6 деб кўрсатиш гипнози, вахоланки фарқи атиги 1 ТАНГАда бўлади холос). Реклама бу оддий гипноз!  

Фильм бюджетига кетган маблағдан кўра унинг омилидаги фантазия, монтаж махоратлари қадрлироқ бўлса керак, сабаби хаммаси юқори савияда. (фақат маданият тарафлама эмас, шунинг учун жа бир тушунчаси галстук костюм шим, вилка ножка билан чегараланган демагоглар учун бу фильм ярамайди. Вахоланки хақиқий турмуш тарзи ўша демагогияда эмас, теварак атрофда! Уни эса кўрсатиш мумкин эмас, ёлғонни тарғиб қилиб, пуштиранг кўзойнаклар орқали дунёга қарашни реалистик кўриниш даврини асрдан асрга кутиб яшайверамиз. ) 

Хуллас, фильм реклама оламидаги "акула" бўлган иқтидорли инсон хақида. Бош қахрамоннинг турмуш тарзи, таралабедод хаёти, гиёхвандликка қарамлиги ва хоказо. Лекин фильмни томоша қилиб бўлгач, қатор хаётий нарсалар кўз ўнгингиздан ўтиб, кўп нарсалар хақида фикрлай бошлайсиз.

Оддий рекламага хам кўзингиз тушиб мана шу мисраларни аниқ эслайсиз:

Дунёдаги очликни нақ эллик фоизга қисқартириш учун, бутун дунёдаги реклама учун сарфланадиган маблағни атиги 10 фоизи кифоя экан.





Диққат! Фильмда шахвоний ва порно лавхалар мавжуд! (бошқача тарзда эса хақиқатни кўрсатиб хам бўлмасди) Менталитет ва ўзбеконалик тушунчаси доирасида, бу фильм томоша қилишига тавсия қилинмайди!
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 6991 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 11
1 Bek8111   (12-Май-2013 05:11) [Материал]
Да Сардор ака! Инсоният узи шунака! 1$ эмас 99 цент деса хамма узини ушанга уради! Негалигини узи хам билмайди! атиги 1 цент учун ушанга ёпишишади! Бу реклама махсулотни реклама килиб одамларни узига тортадиган нарса! Лекин иктисодчиларни яна бир гапи бор:(Канчалик тугри ёки нотугрилигини билмадим) Яхши товар, махсулот, хизматлар рекламага мухтож булмайди деган! Кайсидир маънода тугри, бошкачасига уйласангиз нотугри! Инсоният реклама килинган махсулотга кизикади! Айникса салгина нархида арзонрок булса! (Шахсий фикр)

2 Abbosbek   (12-Май-2013 06:21) [Материал]
Bugunoq köraman. . .

3 Нигина   (12-Май-2013 09:41) [Материал]
2007 йилда чиккан бу к ино

4 Ad van BeCo   (12-Май-2013 15:53) [Материал]
ТУГРИСИ БЕМАЗА КИНО ЭКАН. ЗЕРИКИБ КЕТТТИМ КУРИБ

5 Eli   (12-Май-2013 16:38) [Материал]
man bu kinoni 5 yil oldin korganimda undagi aktyorlik maxorati va sevgan qiziga farzan kerakmasligini xar xil millat bolip chuntirishi eng yaxshisi xitoy

6 ledy   (12-Май-2013 16:59) [Материал]
Мен доим супермаркетларга кирсам, 599, 9999 шунака нархлар. Оддий гипноз tongue

7 ledy   (12-Май-2013 17:00) [Материал]
Лекин купинча рекламадаги кимматрок нарсадан оддий арзон нарсалар купрок эффект беради.

8 Sir   (12-Май-2013 18:38) [Материал]
Shuncha narsaga yetgan aql, shunga kelganda nega oqsaydi?

9 Sardor_B   (13-Май-2013 00:02) [Материал]
Куриш керак екан

10 L@dy   (13-Май-2013 00:46) [Материал]
wunca maqtaab maqtab, oxirida tavsiya qilinmaydi... g'alati,sayyod hamma kinoniyam yozurmidila no oxirgi gapdan kn.. to'risi maqolani tuwunmadim, ajoyib film haqida ma;lumot berildi no ko'riw tavsiya qilinmadi surprised

11 Жама   (14-Май-2013 04:08) [Материал]
ртика хама ёда... Яхшиси курмела буни)))

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!