22:48 8 соатлик "Соска-шоу!" Боғча битирув кечаси, қалай? | |
Бугун "Версаль" тўйхонасида соат 15:00дан то 23:00га қадар катта тадбир, қаторлаб лимузинлар...базм гижбадабанг стилида... Тўй эмас! Юлдузли тақдирлаш маросими? Йўқ!
Ана бўмасам! Тошкентни уч туманида филиали бўлган "Карьера" ўқув марказининг «Карьера с колыбели» деб номланган 1 ёшдан то 7 ёш(!)гача бўлган мактабгача тайёрлаш курси бугун битирувни мана шу тариқа ўтказмоқда. Соат 15:00дан то 19:00гача 150тача болалар учун ва соат 19:00дан то 23:00га қадар уларнинг оналари учун базму жамшид!
Ўқув маркази рахбари тарафидан қатъий талаб асосида оналар ва болалар хаммаси бир хил алохида либос тиктириши ва хар бир болага лимузинда келиш талаби қўйилганлигини ўша ерда бўлган оналардан бири маълум қилди.
"Версаль"да шарлар учириб, институтни тамомлаган талабалар киядиган академик тўртбурчак бош кийими боғчани битиргани учун кийилган... (академик боғчадирда) энг ажойиби: лимузиндан жуфтлик билан (!) қиз ва бола бирга тушиб келиш урфлари.... 7 ёшлик болаларни бу тариқа келишларини "лав стори" фотосессиясини қилаётган оналардан биргина "ЗАГСдан хам ўтишадими?" деб сўраш қолди. Номлари ёзилган кексми пироженоеми ейишган ва хоказо... Хуллас дунёни ишини 7 ёшгача йиртиб чочиб қўйганларнинг шу даражадаги тантанасига тасанно! Ахир лойиқ! Ўзи бўладими туғилибоқ эмаклаш, юриш, эмиш, ейиш ва иштон хўллаш? "Этож целая наука! Тяжкий труд!"
Мана бу боғча болалар учун таниқли машхур юлдузлар хам хайратга тушадиган даражадаги тантана нимага керак? Тушунаман, жаннатмакон юртда яшаётганимиз ва тўкин сочинликни бу бир кўринишидир аммо исрофгарчилигу хаддан ошишлик белгисимасми? Бошқа оила болалари буни талаб қилиб хархаша қилмайдими? Бу нарса урфга кирса нима бўлади? Нахотки шу даражада бойликдан қутуриб кетяпмиз?!
Одамларнинг тўйи шунақа ўтмаяпти эй! Исрофгарчилик деб Ислом тарафлама хам қайтариб турилса, таълим тизими ишлар олиб борса ва хокимиятлар тўйлардаги исрофгарчиликка чек қўйиш борасида қарорлар чиқариб турсаю буёқда боғча болалари давлат тадбирларини четда уялтириб мўлтиллатиб қўядиган даражада катта тантана қилиб турса?! Тўғрисиде...
Яна Рамазонда! Соат 15:00дан то 23:00гача! Бирор ерда сахарлик қилишга қўйишмаяптию 7 ёшлик болаларга 8 соатлик базму жамшид мумкин а? Хеч бўлмаса улуғ кунларни хурмати йўқмикан? Мабодо ўқув маркази рахбарияти бошқа миллат вакили бўлсаям : Қайси менталитет бу? Ким бўлсаям , бошқа миллат вакилими лекин шу мамлакат ва шу менталитет ичидами, хурмат қилишга мажбур! "В чужой монастырь своим уставом не ходят!"
Биласизми, 1-июнь "Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни" ва "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасини 5 йиллик байрами Рамазонга тўғри келгани учун , бу йил уни ўтказишга иккилангандим. Аммо бемор болакайлар учун бўлгани, улуғ кунларда хайрли ишларга тарғиб билан хайрия лойихаси бўлгани учунам ўтказишга қарор қилинганди.
Нима учун давлат тасарруфидаги ўқув даргохларга чиқарилган қарорга биноан битирув кечалари ўтказиш мумкин эмасу БОҒЧА болаларига мумкин?
Суриштирув ишларимиз натижасида бундай лицензия билан ишлайдиган хусусий фирмага қарашли ўқув марказлари таълим вазирликларига қарамас эмиш... Табиийки улар томонидан назорат хам қилинмас экан.
Қизиқ а? Нега энди қонун хаммага баб-баравар эмас?
Маънавият ва тарбия деб айюханнос соладиган идораларни нега шахсий бўлса хам аммо фуқароларга ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯдан фаолият юритадиганларга назорат ваколати йўқ?
Шахсий фирмага доир медицина марказлари хам соғлиқни сақлаш вазирлигига қаралмайдими шунда? Унда қассобхона каллахона бўлиб кетмайдими?
Нима учун бир тизим ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ўқув маркази давлат тасарруфида бўлмаса таралабедодлик мумкин?
Хамма нарсани тушунамиз, орзу хавас ва бировни чўнтагию байрамига хам барибир. Лекин хамма нарсани хам чегараси борда ўртоқлар! Ўз уйида эмас катта тўйхонада қилиняпти. Тўйхонадаги тўйларга чекловлар қанча?!
Бир жамиятдамизку! Болани бегонаси бўлмайди, бир болага етти махалла ота-она! Хозирдан шундай талтайтириш бўлса эртага нима бўлади? Уларнинг эрка фарзандлари бошқаларни фарзандлари билан дўст бўлмаслигига кафолат борми? Бу бир занжирку. Исрофгарчиликка курашамиз, катталарни изза қиламиз бироқ ... Дунёни беринг болаларга! Аммо таълим ва тарбиявий дунёсини! Исрофгарчилик ва талтайтиришни эмасда!
Юқоридаги вазиятга хам куласан ва хам куюнасан...эссиз...
Сомали ва Суриядаги болаларни кўз олдимга келтирсам...вей, узоққа бормайлик чекка қишлоқдаги болаларни хаммаси хам таълими тугул ўзи қорни тўқмикан? ...эх...
Ишқилиб келажакда шу болаларни ота-онаси куймасин! Шу асосийси! 25.06.2017 қўшимча: Бир икки янги ўзбек мамашаларга тегиб кетиб #соскашоу мақоламизни бўрттирилган ва тухмат дегани учун мақоладаги маълумотларга фотофакт тақдим этишни давомлайман! Қизил гиламлар аро #парочка қилиб келишидан то бошдаги академик бош кийимгача! #фотофакт! Бу суратдаям қатор лимузинлар кўриниб турибди, юқорида эса камида 6та лимузин сурати кўринган. Нима бўрттирилибди? Қайси маълумот тухмат?! 350.000сўмдан йиғилганини изохда оналар тасдиқлагани скриншотларини жўнатишди, фарқи йўқ ундан ташқари пул бўлмаган бўлсаям, вахоланки мақоламда бошқа(!) сумма ёзилмаган тўғрими? Фактни факт билан ўзлари тасдиқлаб туриб нима тухмат яна? Мажбурий бўлмаган деганларга: мақолада мажбурий бўлган деган жойи хам йўқ, рахбарият талаби билан дейилган, рахбарият талаб қилмаган бўлса қаердан пул йиғилиб қаердан шунча тайёргарлик? Бир хил академик бош кийимлар эмасми? Оналарни кўпи яшил либосда бўлган, вей майли бу нотўғри десак мақолани энг асосийси ва инкор этиб бўлмаси: ХАЛИ МАКТАБГА ЧИҚМАГАН БОЛАЛАРГА ЛИМУЗИНЛАР БИЛАН ВЕРСАЛЬДА 8 СОАТЛИК БИТИРУВ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛГАНИ ФАКТ! ТАМОМ! Ана ГЎДАКЛАРНИ жуфтлик қилиб қизил гиламдан ўтилаётгани фотофактиям турибди! #этожедетимать! #версаль тўйхонаси олдида яшовчиларам 23:00гача тадбир бўлганини гувох бўлиб тасдиқлаганиям изохларда мавжуд.
Ман шу жамият бўлаги сифатида хам ундаги нарсаларга бефарқ ва лоқайд эмасман! Халқни изохдаги ғазабини ўқинг ва сал ўзингизни йиғиб олинг эналару мамочкалар! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 104376 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 15 | ||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |