7 апрель соат 17-00 да Тошкентда "ЭкоПарк" расмий очилиш маросими бўлиб ўтилади.
Гулнора Каримовани ташаббуси билан очилаётган мазкур паркдан фото-видео репортажни эртага тақдим этамиз.
Маросимда қатнашиш, таклифномалар асосида бўлгани сабабли, 8 апрельдан паркка ташриф буюришни истаганлар учун эшиклар очиқ бўлади.
"ЭкоПарк"нинг очилиш маросимида бир кутилмаган премьера бўлиши кутилмоқда. Бу премьера шахсан Гулнора Каримовадан совға бўлади. Хозирча бу хақида катта сир ва хеч ким билмайди!))
Уни сиз эртага сайтимизда видеодан томоша қилишингиз мумкин бўлади.