Бош сахифа » 2014 » Март » 9 » 5-ёшлик "шантажчи"лар. Ген? Тарбия?
10:29
5-ёшлик "шантажчи"лар. Ген? Тарбия?
Бир танишим билан сухбатлашиб қолдим ва гапириб берган воқеасидан,  болаларча бир холат дедиму бошқа тарафдан унинг қизига рахмим келгани ва 5 ёшлик болалардан бундай хислат қаердан бўлиши мумкин? деган савол туғилди.
Сайтимда шунчаки ўқувчилар билан бўлишиб, фикр алишмоқчиман.

Танишим: - Қизим 5 ёшда, уни боғчага хар куни олиб кетаётганимда кичкина сок, шоколад ва турли ширинликлар олиб бераман. Боғчадан келибоқ, сўнгги пайтлар яна ширинлик олиб бераверишимни сўраганида "Эрталаб олиб бердимку" десам "Мен хаммасини боғчада тарқатиб юбордим" дейдиган бўлди.
Албатта бу нарсага ахамият бермадим, ха бола-да, бўлишган дейман.

Аммо , кеча оғзидан сабаблари чиқиб кетди. Гурухида бир қизча ва болакай бўлиб, аввалига қизча "Бермасанг тарбиячимга айтаман, олиб қўяди, ва сени уришади, мумкинмас боғчага ширинликни ўзи билан олиб келиш" деб ширинликлари билан бўлишишга мажбурлар экан. Кетидан бироз ўтмай, бир шумтака болача хам қўшилиб, "менга хам ширинликларингдан бермасанг мен хам айтиб бераман" деб қўшиларкан.
Бу воқеа икки уч маротаба такрорланган ва сўнггисида танишимнинг қизини сабри чидамай йиғлаб юборган, сабаби уни ўзига қолдиришмаган. "Хеч бўлмаса ярмини ол, менга қолмаяптику" деса хам, "Йўқ, хаммасини берасан, бўлмаса айтиб бераман ва сени уришади" дебди.

Хеч нарсаси қолмаган қизалоқча хўрлиги келиб йиғлаб юборган. Тарбиячи хеч нарсадан бехабар, йиғлаётган қизалоқни уришиб берган "Нега кап-катта қиз йиғлайсан?!" деб. У эса сабабини айтишга қўрққан.

Хуллас, бундан хабардор танишим боғчапаси билан бу холатни муроса қилиб, у учун асосийроғи,  тарбиячини муносабатини хам хал қилган. "Қизиқ, нега болам сиздан шу қадар қўрқади?"

Энди бу мавзуни кўтарганим сабаби. Тўғри болалик, тўғри бегунохроқ бир холатдир. Аммо шу кичик воқеачадаги халиги қизалоқнинг индамайгина йиғлаш билан овунгани мени таъсирлантирди. Савол қийнагани эса, 5 ёшлик болакайларда "шантаж" аломатлари хам бўларканда дедим...

Ўқувчилар билан мухокама қилмоқчи бўлганим , бу бола тарбиясига боғлиқ нарсаларми, генми ёки бу шунчаки шўхликми? (давомий а?)
 Балки оилавий шароити тўғри келмаган болакайлар ширинлик учун шундай йўл тутармикан?

Биласизми, шунчаки вақт ўтиб, катта бўлиб, қандайдир катта ва долзарб муаммодаги салбий натижа кўрсатганидан кўра, шу негизидан, болалигидан кузатилаётган холатларга эътибор қаратиш керакмикан дейманда. Тахлил ва олдини олиш учун фикрларни чархлаш...

Мисол тариқасида, болалигимда ўзим эшитган икки хикояни эслатмоқчиман, буни менимча хамма эшитган бўлса керак.

Биринчи хикоя бу, шароити оғир оиланинг  боласи, ўз қўшнисини товуқхонасидан тухум ўғирлаб келиб, онасига берганида, у қаердан олдинг демаганам, уришмаганам. Қайтанига мақтаб, боқувчим деб тухумни пишириб ейишган. Натижада бола катта бўлиб , ўғри бўлиб кетиб, қамалганида, судда онам айбдор, чунки мани болалигимда уришмаганди деган экан.

Иккинчи хикоя, бир йигит ўз устози бўлган файласуфга, у каби фарзанди тарбияланишини ният қилганини айтганида, болалик бўлганида чақалоқлигидаёқ келтиришини сўраган.
Фарзандлик бўлган йигитча, ўн кунлардан кейин чақалоқни келтирса "Эссиз, кечга қолибсизлар" деган экан.

Эшитганмисизлар?

Хулоса ўзингиздан. 

Хуллас, бу мавзуда фикрлар билан изохларда бўлишамиз.

Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 9236 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 13
1 Shukronа   (09-Мар-2014 10:59) [Материал]
Manimcha bu xolatga oilaniyam tasiri bor. Bola uyida korgan ishini qiladi. Manam Tarbiyachi bolib ishlagandim. Bogcha opadayam ayb bor. Bogchaopa bolalar bn yaqin bolishi kerak. Bolajonlar qorqmasligi kerak tarbiyachidan. Islondayam borku xar bir chaqaloq musulmon bolib tugiladi, tarbiya oilasiga qarap u Dinni ozi tanlaydi. Demak bola uchun tarbiya muxim.

2 Bek8111   (09-Мар-2014 11:12) [Материал]
Да шунга ухшаш вокеа менинг катта углимда хам булганди. Нарсасини олиб куйиш эмаску. Пул сураш экан. Хар куни углим пул сурайдиган булди. Нима киласан десам богчада печене ва шоколад оламан дейди. Кейин секин суриштириб кузатсам. Бир 3 синф мактаб укувчиси келиб богчада болалар уйнаётган майдончага келиб болачалардан пул йигиб олар экан. Кейин суриштириб дархол бунга чора курилди. Богча коровулининг угли булиб чикди бу мактаб укувчиси. Хар бир нарсага дархол чора курилмаса бу кескин салбий окибатларга олиб келиши мумкин.

3 Your_Prince   (09-Мар-2014 12:19) [Материал]
Куш уясида курганини килади. Хакикатдан ген котта рол уйниди! У бола хозирдан шантажчими? Демак кеч... Чунки уни к,онига сингиб булган. Бунга яккол мисол килиб 2та ривоят хам келтириб куйибдиларку. Агар инсон узида харакат булса, емон хислатларини йукота олади. Уни хеч ким четдан узгартира олмайди.

4 Diza   (09-Мар-2014 13:14) [Материал]
Bolalar bog'chasi hozir judayam rivojlangan <ya'ni oldingiga nisbatan zamonaviy>  Bunaqa holatalaga sabab esa  tarbiyachini beetiborligi  agar tarbiyachi bolani bo'sh vaqtini m qoldirmi chin dildan ula bilan shug'ulllansa  bolla bir birini narsasini talashishga vaqtlari qomidi .Hozir grruppalada o'yincholani yasatib qo'yishgan faqat soat 16 00 dan keyin beriladi .Bunaqa holatlaga ota onalayam sababchi dib o'yliman  yaqinda o'g'limmi bog'chasidayam shunaqa holat yuz berdi tarbiyachisini o'zgartirishibdi vohliro obketgani kirganidim  tarbiyachi gruppada yo'q bolla yolg'iz texnichka bilan o'tiribdi charchagani uxlagan qoganlari uyg'o  azginadan keyin o'g'lim bog'chaga chiqmi didigan bo'ldi bir kun yuzi qizarib keldi bir kun uyga keganda beli orivotganini rtdi ohiri keyin bog'chapasi bolla jim o'tirishi uchun cho'p bilan bollani urvotganakan buni bog'chapasiga etmasligim uchun yalindi etsam  jahlllari chiqishi mumkinakan buni bog'cha direktriga etse bolani gruppsaini o'zgartirish bilan kifoyalandi Nahot boshqa ota onala bolsiga beetibor yoki bog'chapani  oldida o'zini yaxshi ko'rsatish uchun farzandini tarbiyachi turtganiga chidashadi  qadrli ota onala barchasiga kimmidir ayblamasdan farzandlarimizzi ta'lim oladigan joyda qanaqa o'zgarish ulaga qilinvotgan munosabatlaga ETIBORLI BO'LILI

9 Юрист-афиритс   (10-Мар-2014 00:08) [Материал]
Сизга ғаразлигим ёки танқидим йўқ олдиндан айтай. Шунчаки фикризга фикр билдирмоқчиман! Болани бўш қолдирган тарбиячи айбдор дивоссиз. Нега энди тарбиячи? Тўғри у жавобгар хар бир бола учун, тарбия бериб бориши керак, ўргатиб бориши керак хар бир болага. Лекин, бола уни айтганини қилишни хохламаса унда нима айб. Эртага бола котта бўлиб мактабга борса, ўқитувчи айбдор, коллежга борса куратор айбдор, институтга кирса домла айбдор бўладими? Ота-онага боғлиқ болани ким бўлиши!

5 Graf_MK   (09-Мар-2014 20:49) [Материал]
Эй, биродарлар, оила исломий булмаса, болаларнинг олдида уз кундалик ташвишларимизни гаплашаверсак, кушниларимизни, хамкишлокларимизни гийбат килсак, бировнинг хаккидан куркишда, яхшилик килишда, ибодатда узимиз урнак булмасак бола каердан билади буларни! Тарбия бу гапириб, уктириб эмас ибрат булиш биландир. Бас, болангиз кандай инсон булишини истасангиз оталар узингиз шундай булинг. Кизингиз кандай киз булишини истасангиз, оналар, шундай булинг. Менимча кундан кунга тарбия мамот, фалокат ва халокатга караб бормокда!

6 Olimjon   (09-Мар-2014 22:00) [Материал]
Qoyil! Hech o'ylab ko'rmagan ekanman bu haqida! Gen albatta! Asl naslingga tortasan deb bekorga aytishmagan bobolarimiz smile

7 ЗАҲИРИДДИН МАНСУР ҚОРАСУВ ШАҲРИ   (09-Мар-2014 22:08) [Материал]
МЕНИМЧА ҲАММА ГАП ҲАЛОЛ ЛУҚМАГА БОРИБ ТАҚАЛАДИ. ЗЕРО, ЛУҚМАЙИ ҲАЛОЛ ЖИҒИЛДОН ПОКЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР. ЖИҒИЛДОН ПОК БЎЛСА ЎСИБ КЕЛАЁТГАН АВЛОД ПОК БЎЛАДИ. АВЛОД ПОК БЎЛСА ЖАМИЯТ ПОК ВА ЁЛҒОНЛАРДАН ЙИРОҚ БЎЛАДИ!

8 Юрист-афиритс   (10-Мар-2014 00:04) [Материал]
Бола бошидан маълум! Қуш уясида кўрганини қилади! Қон билан киргани Жон билан чиқади!
Бу иборалар халқни шундай холатларга тушса тинчлантириш учун керак бўлади холос. Авваламбор, одамни ўзида бўлиши керак, ақлини ишлата олиши керак. Болада нима бўлиши мумкин дерсиз, унга ўргатиш керак ахир тўғрими? Лекин шундай инсонлар хам борки, етимчиликда ўсиб, етук инсон бўлади. Болага у нотўғри, бу тўғри деб ўргатиш керак, унданам осон йўли: мехнат қилишга ўргатишдир. Шунчаки ниманидир уқтиришмас, ёшлигидан кўчани супуриб қўй, молларга овқат бер, чой дамлаб кел, шунга ўхшаш оддий ишлдарни буюриб туриш керак, бола шунда мехнатга кўникади. Келажакда ўзи тушуна бошлиди хаётда нима қилиш керагу, нима хатолигини. Шунака оилаларни хам кўрганман, халиям кўриб тураман. Отаси алкашу, лекин ўғлига ўз касбини ўргатган, уй-жой қилиб бермаган, лекин уй-жой қуришни ўргатган. Боласи отам алкашиди, манам шунака бўламан,  уй-жой қибермаган, манам қурмиман хич нарса димаган. Шундан ўзига тўғри хулоса чиқарган. Хуллас, хамма нарса хар кимнинг ўз қўлида эканлигига кўп бор иқрор бўлганман. Хулоса ўзингиздан.

10 2014Mahmud2014   (10-Мар-2014 19:23) [Материал]
O'zi tarbiya k6rmagan ota-ona bolalariga qando tarbiya beradi?

11 umidshorofidinov   (11-Мар-2014 19:04) [Материал]
bola tarbiyani uyidan o'rganadi, chunki bola ko'pincha ota onaga qarab tarbiya oladi, bog'cha opalar esa abolalar bilan do'st bo'lishi kerak, axir bola ertalabdan kechgacha shu bog'cha opa bilan bo'ladi unda ham masulyat juda katta deb o'ylayman menimcha bu yerda bog'chada etibor past bo'lgan juda ham

12 EzoDil   (13-Мар-2014 15:13) [Материал]
Graf_MK,gaplarizga qöwilaman,oiladagi tarbiya avvalo ota-onadan boshlanadi. "Farzandim nega ögri,nega buzuq" deyishdan oldin,"Men farzandimga halol yedirib,halol ichirdimmi?" deb söralsa,maqsadga muvofiq bölardi manimcha.

13 TRISTAN   (13-Мар-2014 21:27) [Материал]
Bekorga odamlar padaringga la'nat deb so'kmaydiku
Payg'abarimizi bir xadislari bor: Ota farzandiga qoldirgan eng katta merosi bu YAXSHI TARBIYAdir
Biz erkalar dunyodagi eng zo'r ota bo'laman deb niyat qilishimiz kerak

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!