Айнан мана шу сатрлар билан янги йилда илк мақолани қўймоқчиман. Хаммаёқда "банально" бўлган табриклар... Тўғриси ёмон чарчатди. Ана мингта сайтда шу табрик. Шундоқ хам мингта табрик олиб мингта одамни табриклаганлар учун яна бир бора қайтарилмасдан оддийроқ, байрам кунидан фикрлар репортажини тақдим қилсам.
31 декабрь куни янги "Мегапланет" супермаркети одамлар билан тирбанд бўлди. Нархлар (баъзи махсулотлар) хаттоки бозорникидан хам арзон бўлгани учун одамлар керакми, керак эмасми пақиллатиб сотиб олаверишди. Нон бўлимида иссиқ круасанлар ёнингизда пишириб бериши ёқди. Умуман махсулотлар турфа хил, катта тирик балиқлар сузиб юрибдимией... Кўчада эса нақ икки арчани ясатиб қўйиб одамларга мусиқий шоулар тақдим қилишди.
Соат 21-00дан "Дедеман" мехмонхонасида Шоира Отабекова янги йил базмини уюштирди. Унинг мехмонлари Юлдуз Ибрагимовна, Сардор Рахимхон, сайтимиз ижодий жамоаси хамда бир қанча истеъдод сохиблари иштирок этишди. Батафсил репортаж бугун.
Шу куни Тошкент қорларга эмас, туманларга бурканди. Йўллар деярли кўринмайди, жуда совуқ.
00дан кейин кутилган ларзага келиш бўлмади. Яъни хаммаёқ пақир-пуқур овозларига тўлиб кетарди. Бу йил хам шундайку, лекин сал камроқ ва ларзага келар холатда эмас.
Сквер-Бродвейда каааатта 33 метрлик (шунақа дейишди, ўлчай олмадим тўғриси) арча қўйишгани бир зумда хаммаёқга тарқалди. Шунинг учун соат тунги 3-4ларда эринмай кўргани борганимизда, арчани олдида фақатгина тинчлик посбонлари ё қоровуллаб ё байрамона кўринишидан бахраманд бўлиб тургандилар.
"Дархон"да эса 30 метрлик виртуал Қорқизни кўриш мумкин эди.
Байрам кунлари ўзбек твлари яхши ишлашди, асосан Марказ ва Нтт ажралиб турган бўлса, тан олиш керак Нтт илғор бўлди. Фақатгина сал монтажда адашишган кўринади, январьда бўлади деб реклама қилинган фильмлар кетидан шу куни қўйиб борилди. Кейин шу каналда овоз тасвирдан қолиб кетган холда узатилмоқда. Сездингларми?
Марказ каналида шу куни МТВА тақдимотини кўпчилик кўрган бўлса керак. Ёдда қолган лахзалар: Тиматининг "Шомурод ва Дурдона" номларини айта олмай конвертни айлантириб, унақасига хам, бунақасига хам ўқишга харакат қилиб охирида саундтрек муаллифини номини айтгани, Гугушанинг ажойиб сахна кўриниши ва машхур Макс Фадеев билан альбом ёзаётгани Озодбек йил бошидан бошлаган тиз чўкишини йил охирида МТВА сахнаси тақдимотида ярим тиз чўкиш билан тугатгани, ва умуман Озодбек хамма каналларда, хамма газеталар, хамма хаммаёқда янги йил қиёфаси бўлди десам адашмасам керак. Санъат оламининг қорбобоси бўлди ўзиям. Молодец!
Бугун 1 январь куни эса Тошкентда ёз аломатлари сезилаётган бахор шукухи жавлон урмоқда. Нима дедим?
Об-хаво қошидаги байрамлар вазирлиги Тошкентга шу куни янги йил эмас, адашиб "Наврўз" хадя қилиб юборган))).
Хуллас, шу бугун аксарият одамлар кўзларини "Вой мани бошим" деган ибора билан бошлашган бўлса ажаб эмас. Кўпроқ суюқлик ичинг, айниқса апельсин шарбати)))
qor yuqku qorbobo yuribdi quyoshda erib ketamanam deb oylamiydiyaaaae! raxmat sayyod omadizi bersin bu yil xam saytizda sensatsionnni xabarlani kutib qolamizaa!
Sayyod janoblariga va sayyod.uz jamoasiga kottakon raxmat iloyim sog' bo'liylar doimo yangi yilda rosa uzbekistonni ko'rgin kelgandi sizlardan juda minatdormiz bizni rosa xursand qildiylar
Ehhhh... baribir nima qilsayam hech qaysi davlat o'zimizni O'zbekistonga yetmaydi... Judayam sog'indim O'zbekistonimni... :( Yangiliklar va rasmlar uchun kottakon raxmat sayyod! Boshqa yurtlarda bo'lsak ham sizni saytingiz orqali bir necha soniyalarga bo'lsa ham uyimizda, O'zbekistonimizda bo'lgandek his qildim o'zimni. Kottakon raxmat! :)
MTVA taqdimot marosimining uyishtirilishi juda antiqa va ijodkorlar aktiv bo'lishdi. ammo negadir TVmarkaz da negadir Yulduz Usmonovani ko'rsatishmadi. sayyod san MTVA da Yulduz Ibragimovna qatnashdi diyudin. chiqmadiyu....