Нуриймон Абулҳасан: “Саудияда аждодларимиз қолдирган вақф Ўзбекистон ҳожиларига ҳам йўналтирилади”.
Ўтган аср бошларида Шўро тузуми ўрнатилиб, ислом нурини сўндиришга, диний ва миллий қадриятларимизни йўқ қилишга уринишлар бошлангач, минглаб юртдошларимиз бошқа юртларга кўчиб кетишга мажбур бўлганлар. Шулардан бир қанчалари Саудия Арабистонига келиб, Макка, Мадина, Тоиф каби шаҳарларда та’лим, тижорат ва бошқа ишлар билан шуғулланганлар, Макка ва Мадинадаги икки ҳарам – Масжид ул Ҳаром ва расулуллоҳ масжидлари атрофидаги кўплаб ерларни сотиб олиб, вақф қилиб қолдирганлар. Вақф сўзи диний атама бўлиб, ислом йўлида фойдаланилиши ёки сарфланиши учун ажратилган ҳар қандай мулк вақф дейилади ва вақфлар асрлар оша Қиёмат кунига қадар ҳеч кимнинг мулкига айлантирилмай, ислом йўлидагина тасарруф этилади. Макка ва Мадина шаҳрларида аждодларимиз – Шўролар даври муҳожирлари томонидан вақф қилинган кўплаб иморатлар, бинолар, мадраса-ю масжидлар мавжуд.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита раиси ўринбосари Нуриймон Абулҳасан 29 – август куни Жидда шаҳрида Мавароуннаҳр вақфлари қўмитаси раиси доктор Ҳабиб Мирза Бухорий ва ушбу қўмита раиси ўринбосари Муҳаммад Амин Мирза Бухорий билан учрашиб, аждодларимиз томонидан қолдирилган вақфлар тушумларидан уларнинг авлодлари – Ўзбекистон фуқаролари учун ҳам сарфланиши масаласида музокаралар олиб борди. Музокалар давомида доктор Ҳабиб Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, диний йўналишдаги ижобий қадамларни юқори баҳолади. Келгуси йилларда юртимиздан ҳаж зиёратига келганларга хизмат кўрсатишда ҳамкорлик қилиш фикрини қўллаб – қувватлаб, бу борада тез орада дастур ишлаб чиқишини билдирди.
Учрашув сўнггида Нуриймон Абулҳасан Мавароуннаҳр вақфлар қўмитаси а’золарини, хусусан, қўмита раиси доктор Ҳабиб Мирза Бухорийни Ўзбекистонга таклиф қилди.
Суратда Вақф вазирлиги рахбарлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, “Ҳаж-2018“ мавсумининг ишчи гуруҳ раҳбари Нуриймон Абдулҳасан.
Дин ишлари бўйича қўмита
матбуот хизмати
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod |
| ||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |