12:58 25-йил ўзбек артисти концерт бермаган жойда Каниза. Видео | |
Қирғизистонни асосан Ош ва Бишкекида концерт бериб қайтадиган ўзбек артистларимизни кўпи "Бир адир", "Ўн адир" ва "Сузоқ" тарафларни билишмаса керак. Хонанда Каниза ва қизиқчи Валижон Шамшиев гастроль сафари билан 26-27-28-сентябрь кунлари Қирғизистонни айнан шу ерларида уч кунлик концерт бериб қайтишди. Канизанинг ўзини айтишича у ерларда унинг "Лилла" ва "Малина" қўшиқлари хит экан ва буни қўйида тақдим этиладиган видеодан хам сезасиз.
Минглаб одамлар ва айтилган дуолару тилакларда "Биз 25-йилдан бери бунақа концертларни соғинганмиз, тез тез келиб туринг" ва "Етказинг Подшоимизга" деган гапларидан ўша ерлик ўзбекларимиз қанчалик ўзбек санъаткорларига хурсанд бўлишганини билиш қийинмас. Тақдим этилаётган атиги 9-минутлик видеолавхаларда барини ўзингиз кўрасиз.
Йўллар очилган ва айни дамда ўзбек санъаткорлари Қирғизистон ва Тожикистонда жудаям талабгор бўлишмоқда, деярли хар хафта қайсидир артистимиз ўша ерларда гастрольда.
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 8504 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |