Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган ХХХI ёзги Олимпия ўйинлари эхтиросларга тўла бўлди. Тренерлар ғазабли стриптиз бойкотидан то Ўзбек спортчиларининг хайратланарли ва сенсацион натижаларигача.
Сенсацион дейишимга сабаб етарли зеро, биринчиси бу бокс бўйича Рио-2016да Ўзбекистон нақ 1 рақамли бўлса, иккинчиси бу оғир атлетикадаги янги рекордни хам айнан Ўзбекистон янгилагани бўлди.
Йил давомидаги артистларимизнинг Республика бўйлаб “Ким эдигу ким бўлдик” деб тилда чирангани нима бўлдию, спортчиларимизнинг бу сўзнинг мохиятини амалда кўрсатгани нима бўлди энди а?) Сайтимиз асосан санъат ва шоу-бизнесни ёритадиган бўлганига бу тариқа таққосламай илож йўқ. Евровидениеда хонандаларимиз қатнашиш имкони Евросоюз бало баттар тартиблари билан имкони бўлмаса хеч бўлмаса Турквизионда хам эплолмаяптилар. Сўнгги мартта бир хонанда аёлимиз унда қатнашганида охиридан битта олдинги ўринни олиб қайтганди... Ундан кўра қатнашмаса хам бўларди. Яна шу хонандалар ўсиб улғаяётган ёшларимизга намуна сифатида Республика миқёсида ниманидир тарғиб этишмоқда. Кетидан шу артистларни ё ечингани ва ё сўкингани видеолари тарқаб турибди. Бошқаси десак “ха шу артист келиб кетувди” деб интернетдан номини “уриб” изласа “самимий-самимиятли” суратлари чиқиб келади. Ана тарғибот!
Ростида, “ютуғи” Республика миқёсидан нарига ўтолмас шоу-бизнесда фақат промо кучи билан бир мавсумлик базўр 1-2 хит бўлиб , йилдан-йилга ўтишга арзигулик асари бўлмай “Ким эдигу ким бўлдик” деган баландпарвоз шиорни кўпчилиги маъносини хам ўзи тушунмайдиган тарзда тилидагина тарғиб этиб турган пайт спортчиларимиз жахон миқёсида бу шиорни амалда кўрсатиб қўйди.
Келаси тарғибот ишларига айнан спортчиларимизни жалб қилиш ушбу тарғибот ишлари масъуллари хаёлига келар деган умид бор. Зеро, аксари гапирадиганам қайтадиганам ва жиддий бўлмаган касб сохиблари бўлмиш артистларни эмас, юрт ифтихорини дунё миқёсидаги майдонда кўтариш билан исботлаб қўйганлар тилидан ёшларимиз эшитиб эргашса ишончлироқ чиқарди дейманда. Бунга улар хақлироқ!
Демак, нуфузли мусобақада спортчиларимиз жами 13 медални қўлга киритди – 4 олтин, 2 кумуш ва 7 бронза.
Ғолиб спортчиларимиз шарафига Ватанимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради. Ғолибларимиздан кимлари мадхия мусиқаси устидан унинг сўзларини куйлаб турди, кимлари эса хурсандчиликдан йиғлади. Бутун бошли ўзбек халқини аксариятини бу пайт кўзларига ёш қалқиганини ижтимоий тармоқлардаги изохлардан хам билса бўлади. Очиғи мен хам давлатимиз мадхияси янграшию байроғимиз кўтарилиши онларни кузатиб йиғладим))
Бунақа ифтихор хиссини ўзбегимга йиғлатиб сездирган ва фарзандларимиз хам келажакда спортчи бўлиб шундай юрт шарафини химоялаб ғолиб бўлсин деган ниятларни хадя этган устоз мураббийлар ва шу ғолибларимизга рахмат!
Мана хақиқий тарғибот! Намуна!
Қаранг, 21-август куни биз 207 давлат ичида 21-ўринни эгаллаганимиз рақамларнинг тасодифий ва қизиқ тушиши бўлса керак. 21-август 21 ўрин!)
Келинг энди “Ким эдигу ким бўлдик” сифатида таққосласак. 2012 йилда Лондонда ўтказилган мусобақада Ўзбекистонлик спортчиларнинг натижалари қуйидагича "ахвол"да кечганди:
Ғолибларимиз:
Диёрбек Ўрозбоев
Дзюдо бўйича ўтказилган дастлабки кунги беллашувларда Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига илк медални келтирди. Вазни 60 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган иқтидорли дзюдочимиз австралиялик Жошуа Катц, швейцариялик Людовик Чаммартин, бразилиялик Фелипе Китадаи ва грузиялик Амиран Папинашвилини енгиб, бронза медалга сазовор бўлди.
Ришод Собиров
Вазни 66 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида дзюдо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Пекин ва Лондон Олимпиадалари совриндори. У беларуслик Дмитрий Шершан, арубалик Жейм Мата, Доминикан Республикасидан Уандер Матео ва словениялик Адриан Гомбоцни мағлубиятга учратиб бронза медали сохибига айланди.
Магомед Ибрагимов
Вазни 97 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида Магомед Ибрагимов Гвинея-Бисау вакили Бедопасса Жонде Буассатни, нигериялик Сосо Тамарауни, эронлик Ризо Муҳаммад Али Язданийни ва украиналик Валерий Андрицевни енгиб, Олимпия ўйинларининг бронза медали билан тақдирланди.
Ихтиёр Наврўзов
Эркин кураш устаси бўлган спортчимиз вазни 65 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида баҳрайнлик Адам Ботировни, Пуэрто-Рико вакили Франклин Гомезни ва мўғулистонлик Мандаҳнаран Ганзоригни енгиб, бронза медални қўлга киритди.
Айнан мўғулистонлик спортчи билан Ихтиёрнинг ўтган кураши якуни спорт оламида катта шов-шув бўлди. Бронза сохиби бўлган спортчимиз номи билан боғлиқ шов-шув бир қанча олтин медаллар тенгидаги машхурликни дунё миқёсида Ихтиёрга келтиргани рост. Мўғул мураббийлари мағлубиятни тан олмай бойқут сифатида шартта майдонда ечинишга берилиб кетишди. Уларни бизнинг хонанда Тамила билан таништириш керак ё Тамила уларга атаб қўшиқ куйласа ана гармония!)) Ким саволдан норози бўлиб камерага ечиниб юборади ким эса натижадан майдонда ечинади..))
Хуллас икки мураббий ечинма-ечин ўйнагунича майдондаги икки спортчи бамайлихотир бир-бири билан хайрлашиб майдонни тарк этди. Ғалати... бунақа мураббийлардан қандай спортчилар етишаркин?))
Эльмурод Тасмуродов (грек рим кураши 59кг),
Рустам Тўлаганов (бокс 91 кг),
Муроджон Ахмадалиев (бокс, 56 кг)
Бектемир Мелиқўзиев
Ўсмирлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, II ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, катталар ўртасида Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиев бокс бўйича вазни 75 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида кумуш медални келтирди.
У финалга қадар кечган баҳсларда австралиялик Даниэль Жейсон Льюисни, ҳиндистонлик Кришан Викашни, мексикалик Мисаэль Узиель Родригезни мағлубиятга учратди.
Шаҳрам Ғиёсов
Бокс бўйича вазни 69 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида қатнашган тажрибали боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов мусобақа давомида испаниялик Йоуба Ндьяе Сиссоко, литвалик Эймантас Станионис, чорак финалда Лондон Олимпиадаси ғолиби, кубалик Рониель Иглесиас, ярим финалда амалдаги жаҳон чемпиони марокашлик Муҳаммад Рабиини енгиб, Олимпия ўйинларининг кумуш медалига сазовор бўлди.
Ҳасанбой Дўстматов
Бокс бўйича вазни 49 килограммгача бўлган боксчилар беллашувида қатнашган ўзбек ўғлони Ўзбекистонга илк олтин медални хадя этди. Бу хақида сайтимизда ёзгандик.
Хасанбой бокс бўйича кўплаб халқаро турнирларда, қитъа ва жаҳон чемпионатларида қатнашган. 2013 йил Қозон шаҳрида ўтган Бутунжаҳон Универсиадасида ғолиб бўлган.
Тажрибали боксчимиз XXXI ёзги Олимпиадага жиддий ҳозирлик кўрди. Германия, Россия, Қозоғистонда ўтган халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритди. Узоқ йиллик тинимсиз меҳнат ўз мевасини берди.
Спортчимиз мексикалик Хоселито Веласкес, қозоғистонлик Биржан Жакипов, АҚШ вакили Нико Мигель Хернандесни мағлубиятга учратиб, финалга чиқди. Олимпиада олтин медали учун кечган ҳал қилувчи баҳсда Ҳасанбой колумбиялик Юберхен Мартинесни енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Руслан Нурудинов
Тажрибали оғир атлетикачимиз олтин медални қўлга киритиш билан бирга Олимпиада рекордини янгилаб, Ўзбекистон ёшлари нималарга қодир эканини бутун дунёга яна бир карра намоён қилди.
Нуфузли мусобақанинг оғир атлетика бўйича вазни 105 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларида иштирок этган оғир атлетика бўйича жаҳон ва Осиё чемпиони, Бутунжаҳон Универсиадаси ғолиби Руслан Нурудинов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални келтирди.
Чемпионликка асосий даъвогарлардан ҳисобланган ва ўз вазн тоифасида дунё атлетлари ўртасида етакчилик қилаётган Руслан Нурудинов штангани даст кўтаришда 194, силтаб кўтаришда 237, икки кураш натижасига кўра 431 килограмм натижани қайд этиб, Олимпия ўйинлари ғолиби бўлди. Унинг силтаб кўтаришда кўрсатган натижаси Олимпиаданинг янги рекорди сифатида эътироф этилди.
Русланнинг ютуқлар архиви хам хавас қилса арзигулик тарзда: У халқаро майдондаги илк ғалабасига 2009 йили Бирлашган Араб Амирликларида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида эришди. 2011 йили Франциядаги жаҳон чемпионатида кумуш, 2012 йили Жанубий Кореяда ўтган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Лондон Олимпиадасида кучли тўртликдан жой олди. 2013 йили Осиё чемпионатида учта олтин медалга сазовор бўлди, Бутунжаҳон Универсиадасида икки маротаба рекорд ўрнатиб, чемпионликка эришди. Польшада ўтган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари билан тақдирланган. Унинг спортчилик фаолиятида эришган улкан натижалари Олимпия ўйинларидаги олтин медали тасодиф эмаслигини яна бир карра исботлайди.
Шаҳобиддин Зоиров
Бокс бўйича вазни 52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги финал баҳсида Шаҳобиддин Зоиров россиялик Миша Алоянга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва олтин медални қўлга киритди.
Фазлиддин Ғоибназаров
Бокс бўйича вазни 64 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсда озарбайжонлик Лорензо Коллазо Сотамайорни мағлубиятга учратиб олтин медали сохиби бўлди.
Риодаги ушбу мусобақада бошқа давлат спортчилари билан хам қизиқ онлар бўлиб ўтди. Улардан энг шов-шувлиси бу Украина ва Россия ўртасидаги кечаётган таранг муносабатларга Россиялик спортчи Давид Белявский ва Украиналик Олек Верняевлар ўзаро беллашувдан сўнг (Украина ғолиб) елкаларида ўз ватанлари байроғини ўраган холда бир-бирларини қучгани ОАВда катта шов-шув бўлиб мақолалар ва уларнинг изохларида хар иккала халқ вакиллари тарафидан миллатлараро дўстлик рамзи дея эътироф этила бошлади.. Кейинги суратларда улар орасига америкалик хам ўз байроғини елкасида тутганча уччовлон тургани хам тасвирланганди .
Шунингдек, ушбу мусобақа билан боғлиқ хабарлардан ночор ахолига эга ва жиноятлар бўйича таниш Риода кўплаб спортчилар ва албатта мусобақани кузатган мехмонлар ўғрилар қурбонига айлангани хақида хам ОАВда кўп айтилмоқда.
Шу ўринда: Риодаги ғолиблик учун олтин медаль сохиблари $200 минг , кумуш медал учун — $100 минг ва бронза медали учун эса — $75 минг АҚШ доллари билан тақдирланадилар.
Халқимиз учун эса унданда бебахоси хадя этилди-ФАХР! Ижтимоий тармоқларда хаттоки ўғиллик бўлганимда бунчалик қувонмагандим деган изохлардан то кўчаларда ўзимиз эшитган қийқириқлару ўз уйимиздаги аёлларимизгача мусобақани кузатиб эмоцияларини яшира олмай спортчиларимизни олқишлаб тургани бу барчаси унутилмас онлар.
Мустақилликка эришган ўзбегим жудаям оз муддатда оёққа туриб оламга ўзини хар тарафлама ижобий тарзда намоён қилиб бораётгани тасвирлаб бера олмас қувонч!
Хуллас бу сўзда хаммаси бор: УРРА!!! Олға ЎЗБЕГИМ!
биографик маълумотлар УзаУздан олинди .Суратлар эса гуглдан!)
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Источник: http://sayyod.com/news/21_avgust_21_wrin_jokhud_rio_2016/2016-08-22-4177
umumjamoadagi medallarni qatnashgan olimpiadachilarga nisbatini.
bizda 70ta qatnashchi bor: Shundan 4 ta oltin 2 ta kumush va 7 ta bronza.
ba'zi davlatlarda 100 200 lab ishtirokchilar bor. lekin umumjamoa medali kam.
Bizda 70 ta.
бекободимиз фахри