Бош сахифа » 2021 » Январь » 22 » 2021-йилнинг илк қахрамонлари!
13:58
2021-йилнинг илк қахрамонлари!

Ассаламу алайкум ахли яхшилар! Бугунги Саййид-ул айём барчамизга муборак бўлсин!

Мана, 2021-йилнинг илк кунларидаги яхшилик амаллари билан йилни бошлаб турибмиз. 

Ўткан йилги тарихга битилган кўринмас ёв билан кечган бутунжахон уруши натижасида бу кунларга кимлар етиб келди, кимлар эса минг афсус йўқ... Бироқ шундай хатарли онларда хам лейкемия билан касалланган беморларга доимий равишда мухим бўлган қон ва қимматбахо дориларни сотиб олиш учун хайрияларини аямаган жонбозларимиз бор эканки дунёда яхшилик хамиша устун бўлиб тураверади. Ин Ша Аллах!

Хар ойнинг илк жумасида ўтказилиши анъанага айланган "ФАХРЛИ ИНСОН" фондининг хайрия тарғибот акцияси 2021-йил қарангки айнан 1-январьга тўғри келди... Шу сабабли хам акция кунини 8-январьдаги иккинчи  жумага кўчирдик ва айни дамда ушбу кундан фотохисоботни тақдим этмоқдамиз.

Фахрли чехралар ва 2021-йилни хайрия амаллар билан бошлаган қахрамонларимиз билан танишинг:

 

 

 

 

 

 

 

Қон топширганлар рўйхати:
1. Сангилов Ж
2. Имомназарова Н
3. Анваров Ш
4. Соатов З
5. Абдурахмонов Ф
6. Назарова М  
7. Азимов Б
8. Каримов М
9. Алимарданов Ф
10. Мунавваров Б
11. Нормирзаев Ш
12. Эгамбердиев Д
13. Нурпиисов Х
14. Абдушамаев С
15. Сидиқов У 
16. Рахимжонов У
17. Сулайманов Н

 

Ширинликлар
1. Шухрат cake7676cake
2. Шохсанам

 

 

Моддий хайрия
1. Абдуллох
2. Фарход 
3. Шахноза 
4. Шерзодбой

ва карталарга жўнатганлар билан умумий сумма 9.270.000 сўм

 

 

 

 

Ушбу фотохисобот 2020-йилнинг декабрьдаги ва 2021-йил январьдаги дори хамда қон топширилганлик хужжатларини тарқатишдан:

 

 

 

 

 

 

 

 

Келгуси жума куни видеохисоботлар хам тақдим этилади. 

 

 

Хар бир топширилган қон ва қилинган хайрия пуллари доимгидек фотохисоботимиздан кўриб турганингиздек ўз манзилига ўз вақтида ва мухтожларни шахсан қўлларига топширилган.

Хайрия амалларимизни Аллох ўз даргохида қабул қилсин, рози бўлсин ва энг аввало барчаси умр, соғлиқ учун хизмат қилсин.

Ушбу акцияга ўз хиссасини қўшган хар бир иштирокчига хурматим чексиз, мана 9-йилдан бери сизлар сабаб бу акция бардавом,  сизлар борки умрлар узаймоқда, сизлар борки кимлардир яшамоқда, сизлар борки кимлардир ўксимаяпти... шуни унутмасак бўлгани. Ушбу сатрларни ўқиётган барча бошқаларни хам бефарқ бўлмасликка ва имкон қадар ўз хиссасини қўшишларини чорлаб қоламан.

Ахир кимнидир умрини асраб қолиш ёки уни узайишига сабаб бўлишдек катта иш бормикан хаёт мазмуни деганида?

Келгуси акциямиз 5-февраль куни!

Яхшилик чоррахасида яхшилар билан юз кўришгунча!

 

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1269 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, faxrliinson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!