2015 йилги кутилаётган концертлар! Yangiliklar
2015 йилги кутилаётган концертлар!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

2015 йилги концертлар хақида. Тайёр баннерлар нималарни "сўзлайди?"

 

Узоқ кутилган концертини нихоят тақдим этаётган Манзуранинг концерт баннери эътиборни тортмай илож йўқ. Креатив ғоялари билан хамиша хайратлантириб келган Манзурадан анчадан бери ўша ўзгача бир намоёнланиш бўлмаётганди ва мана18 йиллик ижод сархисоби сифатида тақдим этилажак концертни баннери ўша Манзурани ёдга солмоқда. Шу кўринишда баннер бўлса концертдан кутаётганимиз янада қизиқ бўлса ажабмас. Шоу-бизнесимиз бейбисини концерти шахсан мен учун кутилаётган ва жуда қизиқ. 

 

Шу қизни овози жуда гўзал. Шарқираб оқаётган булоқ товуши билан булбул навосини уйғунлашгани сезилади. Гулсанамни очиғи кўп қўшиқлари менга жуда ёқади, овозию куйлаш махорати жуда гўзал.  Нихоят жонли ижродаги концерт. Ха энди Халқ артисти бўлганидан кейин жонли бўлмаса хам бўлмасдида! Гулсанамнинг хулқи ва ижоди кўринишдаги  ва нақ 6 кун жонли ижрода ўтишини ваъда қилаётган   баннердан бу концерт мен учун жудаям қизиқ.  Унинг сўнгги ижод намуналаридан "Келмадингиз" қўшиғини айнан концертида куйланган жонли тури хануз мен учун севимли тарона. Айтганча, бундан аввалги концертини хам жонли ўтган дейишди, билмасам, ё реклама етарли бўлмаганмиди ё биз беэътиборлик қилдикми... хуллас Гулсанамни концертида мехмон бўлиш иштиёқи бор. 

 

Шохруххоннинг бу йилги концерт баннери эски суратларидан фойдаланилгани сабаби бор экан. Айтишларича  янги фотосессия ғоясини ўзидан у ундан кўра эски фотосессия суратларидан фойдаланишни лозим топган. 

Бу йилги берган концертида шоу етарли бўлиб аксарият ёшларга ёққанди. 2015 йилги дастур қандай бўларкин? Хозирда кўпроқ қизиқтирган мавзу доирасида қарасак: Концертгача уйланармикан ё кейин? Балки сахнани ўзидаёқ карнай-сурнайлар билан а?))

 

 

Мана бир неча йиллардан бери  хар йили ажойиб шоу тақдим этиши анъанага айланган ва ёшлар  интиқиб кутадиган концерт   бир йиллик танаффусдан сўнг давомланади! Шоу маст го он!

Райхон!

Унинг концерти хамиша  росмана шоу! Хозирги кунга келиб рақобатдош хонандалар кўпайиб уларнинг хам шоулари ривожлангани билан, шоу-бизнес оламида росмана шоуни биринчилардан бўлиб мунтазам равишда айнан Райхон тақдим этиб келаётгани сир эмас.

Қизиғи, рақобатдош хамкасбларига у хар тарафлама бўй берганича йўқ. Рақсга тушмайман деган хамкасблари хам Райхондан ўзаман деб рақсга хам тушиб кетишяптики аммо Райхондан ўзишмаяпти. Балки бирдекдиру, аммо Райхон концерти барибир қизиқ ва кутиладиган концерт.

2015 йилги концерти учун тайёрланган баннери жуда бир иштаха билан ишланган кўринади! Гулли музқаймоқни эслатади. Нафис енгил ва латофатли.  Гангани фруктовый морожнийсини егим кепкетти

Аллақачон тайёргарлик ишлари бошланиб юборилган ушбу концертдаги дуэтдош борасидаги интрига кўпчиликка тинчлик бермаяпти. Ахир Райхон у дуэтдош хақида бизни "Экспрессо" лойихамизда ўзгача таъриф айтганди. 

 

Хозирга қадар 2015 йилги концертлар хақида хабар топганимиз ва кутилаётган концертлар шулар эди. 

25-Дек-2014 01:37
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod | Тег : Gulsanam Mamazoitova, Rayhon, Manzura, Shohruhhon
1 shabbona   (25-Дек-2014 08:35)
Exx nega manam uzbda yashamiman :(( shuncha narsaldan qop kettvomman

2 nazira0393   (25-Дек-2014 09:50)
Wow Rayhon va Manzurani konserti qanaqa o'tishini tasavvur qilyabman. Xaqiyqiy SHOU clap Gulsanam va Shoxruxxonga esa omad wow Barchasi zo'r o'tsin

3 Nigortinka   (25-Дек-2014 10:24)
gap yo.....))))

4 шахиня   (25-Дек-2014 14:21)
интересно сколько стоит билет  на Мамазоитову?

5 brilliantka   (25-Дек-2014 15:27)
malades malades omad ))))

6 Maxi   (25-Дек-2014 17:09)
Gulsanamga qoyil qoldim 6 kun jonli ijroda konsert qoganlarini duxi yetmedi baribir

7 sabi   (25-Дек-2014 17:53)
bersin bersin

8 mirzo2112   (25-Дек-2014 18:14)
Gulsanamga omad, haqiqiy konsert wu boladi !!!!

9 samirabonu96   (25-Дек-2014 19:44)
Nasib qilsa Rayhonni konsertiga tushaman:)
Manzuraga omad tiliman.
Shohruhxondan esa ötgan yilgidan-da kutilmagan shou-konsert kutaman.
Gulsanamga omad, muvaffaqiyat va bardosh tiliman wink 5kun JONLI IJROda kuylashni ôzi bôladimi?! smile biggrin

10 Diyora   (25-Дек-2014 21:11)
Manzurani adashmasam ilk koncerti,nega jonli ijro yok?18 yilda kuylashni organa olmaptimi?

11 Гулноза   (25-Дек-2014 22:40)
Жонли ижрода концерт бериляпди хар холда 4тадан биттаси росмона кушикчи экан хайрият. Колган учтаси огиз кимирлатарлар ха ха

12 Parizod   (25-Дек-2014 22:53)
Rayhonaga ommad....tilayman

13 нилуфар   (26-Дек-2014 13:51)
xamma san'atkorlarga omad ayniqsa Gulsanam charchamen

14 NIGINA   (26-Дек-2014 14:47)
Menga ko'proq RAYHON yoqadi, lekin jonli ijroda konsert berganda jon -jon deb tushardim.

15 Dima   (26-Дек-2014 20:50)
Rayhon omaaaaaad, o'tgan yilgi konserida qatnashganidim,, bu yil tomoshabin bo'lib borsam kere mayli buni vaqt ko'rsatadi balki chiqaman

16 narzullayevaziz   (27-Дек-2014 14:47)
Hayronman Rayhon o'zbekchani amallab gapiromidi, qanaq qib o'zbekcha kuylayapti. Uni faqat o'zbekcha "men shizlarni shevaman" deganini eshitganman.

17 Mirhomid Mirakbarov   (27-Дек-2014 21:52)
Gulsanam Mamazoitova maqsad aniq bo;lsa manzili bir qadam. Necha yillardan beri halol ishlab kelmoqda Shaxsan o'zim boshqa ijodkorlar bilan solishtiraman yaxshi ijro etadi lekin Jahongir Otajononov ham molodesakan Baeaka topishsin

18 ФАЙЗУЛЛО   (28-Дек-2014 04:36)
Хаммасига омад... халк олдида юзлари ёруг булсин

19 Yodgora12   (29-Дек-2014 11:54)
Shoxruxxon Hamda Rayhonni Kansertiga Qiziqyapman  Xammalariga Omad Tilab Qolaman)))

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 43
Мехмонлар: 43
Рўйхатдагилардан: 0