Сўнгги пайтлар зилзилалар ё кўпайгандек ва ёки уларнинг кучлари ошиб бораётгандек. Бугун 7-декабрь куни хам Тошкент вақти билан соат 12:50да бошқа ерларни билмадиму аммо Юнусободдаги кўп қаватли уйларнинг 8 этажида яхшигина беланчак шоуси бир зум бўлсада ўзини сездирди.)
Келинг, йил давомидаги зилзилалар ва уларнинг аниқ маълумотлари билан батафсилроқ танишсак:
- 7-декабрь 2015, соат 12: 50 Эпицентр: Тожикистонда- 7,3. Ташкентда 3 балл сезилди.
- 1-декабрь 2015, соат 11:13 Эпицентр: Қирғизиситон - 5,0. Тошкентда 2 балл сезилди.
- 21-ноябрь 2015, соат 5:16 Эпицентр: Қирғиситонда - 4,4. Тошкентда 2 балл сезилди.
- 20-ноябрь 2015, соат 9:46 Эпицентр: Қирғизистон - 5,2. Тошкентда 2 балл сезилди.
- 17-ноябрь 2015, соат 22:29 Эпицентр: Қирғизистон - 5,7. Тошкентда 2,5 балл сезилди.
- 26-октябрь 2015, соат 14:09 Эпицентр: Афғонистонда - 7,5. Тошкентда 5 балл сезилди.
- 10-август 2015, соат 15:05 Эпицентр: Афғонистонда - 6,0. Тошкентда 2 балл сезилди.
- 3-июль 2015, соат 6:07 Эпицентр: Хитойда - 6,5. Тошкентда 1 балл сезилди.
- 30-июнь 2015, соат 3:09 Эпицентр: Тожикистонда- 5,8. Тошкентда 2 балл сезилди.
- 20-май 2015, соат 8:34 Эпицентр: Тожикистонда - 5,4. Тошкентда 2 балл сезилди.
Рўйхат Ўзбекистон фанлар академиясининг Сейсмология институти хабарлари асосида тузилди.
|