Бош сахифа » 2013 » Декабрь » 31 » 2013 йил хисоботи: Зилзилаю,группадагилар!
22:08
2013 йил хисоботи: Зилзилаю,группадагилар!

2013 йил санъат оламида ижоддан кўра, воқеа ва ходисалар юзасидан сенсациялар бўлиб ўтди.

Хит қўшиқлар бўлмади, фақат оммалашган қўшиқлар бўлди.  Аксарият одамлар хитни оммалашган қўшиқ тушунчаси билан адаштиришади, яна камига мегахит, суперхит дейишгани кулгулик, ахир  аълони энг аълоси бўлмайдику)) У ўз номи билан аъло, демакки, яхшидан юқори)

Хит ва оммалашганни фарқини таққослаш билан кўрсатишимиз мумкин, масалан , Муниса Ризаеванинг "Секин-аста”   қўшиғи оммалашди, аммо,  унинг ижодидаги "Бевафо”чалик хит эмас.  Ёки  Шохжахон Жўраевнинг  "Жайра” қўшиғи оммалашди, аммо унинг ижодидаги "Зебо” даражасида эмас.

Демак, хит ва оммалашган тушунчаларни фарқлаб олдик-а?

2013 йил сайтимиз кузатувида оммалашган қўшиқлар:

Умидахон - "Кел, ярашайлик" ,

Зиёда – "Севади ёрим мани”,

Шахзода "Чико”, 

НилуФар- "Тантанам”, 

Райхон-"Юрагимдасан"

Жасур Умиров- ”Одамларни тўйларида”,  

У.Рахматуллаев-"Соғиниб”, 

Каниза-"Хаммаси”,

Муниса Ризаева-"Секин-аста”, 

Масрур Усмонов-"Ёдингдаму”,  

Шохжахон Жўраев-"Жайра”,   

Юлдуз Усмонова-"Девоналармиз”,  

Ботир ва Муниса- "Дема, дема"   , 

Тохир Усмонов-"Диги-диги”

  

Оммалашган ва сайтимиз фикри бўйича аъло клиплар:

-НилуФар-"Тантанам"

-Шахзода-"Чико” (қахрамончаси хам интернет оламини эгаллаган фишка бўлди), 

-Лола "Қайтмайди”   Йил клипи номига лойиқ: Лола - "Қайтмайди"

-Райхон "Қаердасан"

-Сардор Рахимхон-"Танхогинам"

-Вохид Исоқов "Холиқ ока" 

-Райхон- "Юрагимдасан"

-Тамила-"Лайли"


Фильмлар...

Омадли ва хит фильмлар бўлмади, фақат лажа ва лажа...ўғирлик, плагиат ва  примитив ривожланди холос! Биргина  "Одноклассники.ру" фильми    мохияти ва кўтарилган долзарб мавзуси билан йилда ёдда қолган фильм бўлди.

 

Ижод (!) борасидаги сенсацион воқеалар бўлгани билан,  улар  ё ўзга давлатлардаги юртдошларимиз номи билан боғлиқ бўлди, ёки  ўзимизнинг сахнамизда бўлмаганлар билан.

-Севара Назархоннинг "Вышка”даги иштироки ва ундаги сузиш учун танлаган либоси билан  ўзбекона хаё-ибога бўлган муносабати унга нисбатан хурматни оширди. (Севара мусулмон, у яланғоч бўлмайди!)


Пелагея Севара билан ўзбекча куйлади. Видео

Москвадаги концертида эса Алла Пугачева мехмон бўлди (Алла Пугачева Севаранинг концертида!)

Шунингдек Севаранинг Андижондаги Мустақиллик байрами сўнггидаги чиқиши катта шов-шув бўлди. Севара байрам финалида - Улуғимсан Ватаним! 

Йил сўнггида Севаранинг "Эътироф”даги иштироки ва катта сахнада пайдо бўлганини ўзи эса унутилмас онларни хадя этиб, халқнинг кучли ва узоқ муддат тўхтамаган олқишига сабаб бўлди.

-Юлдуз Усмонова ўзининг ижодий "перезагрузка”си билан бир альбомдаги бир неча қўшиқлари гарчан радио ва тв-ларда янграмаётган бўлсада, аммо кўчалардаги мошиналар, уйдаги хонадонлар ва албатта интернет оламини забт эта олди.  Мазкур "Ёнингдаман” альбомига киритилган "Девоналармиз”  қўшиғини  бемалол бир вақтлардаги "Хамроз” қўшиғи каби бўлган ва таъбир жоиз бўлса, унданда аъло дейиш мумкин. Ижтимоий қўшиқлар, халқ дардлари, мухаббат ва шукроналик тараннум этаётган "Ёнингдаман” альбоми презентацияси хам йил сўнггидаги шов-шувли воқеалардан бўлди.  Юлдуз опани альбом тақдимоти охирги маротаба қачон ва шу тарзда ўтганини (ўзи альбом тақдимотини қилганмидилар?) эслолмадим ва бу ажойиб  онлар ғояси хамда  бошчилигида  бўлганимиз сайтимиз  учун шарафли бўлса "Sayyod-media” марказининг илк ва катта ютуғи бўлди!(  Юлдуз-"Ёнингдаман" альбом тақдимотига ФотоНазар!)


 

-Шу ўринда,  10- ноябрь куни  сайтимиз кейинги поғона, эндиликда виртуалда реалликда  бир поғонага кўтарилиб,  "Sayyod-media” марказига эришгани, санъат олами яна бир  ижодий устахона билан тўлгани мухим воқеалар сифатида эътироф этиш мумкин. Очилиш маросими Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қўллари билан бўлганлиги,  марказимиз ўз олдига  қўйган мақсадлари Юлдуз каби  буюк, хаққоний  ва халқона  эканлигидан далолат бўлди. (Sayyod-media маркази очилиш маросимига ФОТОНИГОХ! Энг ажиб суратлар! )


-Зокировлар сулоласидан бўлган ва гарчан Америкада истиқомат қилсада, миллати ўзбек Наргиза Зокированинг "Голос”даги иштироки росмана сенсация бўлди. Бунга нафақат унинг истеъдод ва махорати балки ўша кўпчиликни шокка туширган имиджи хам сабабчи бўла олди. Гарча у 2 ўринга муваффақ бўлган бўлсада, иштироки давомидаги кўрсатган махоратлари, одамларнинг олқишлари хамда хайъат аъзолари фикри билан ижодий ғалабасини олиб бўлди! ГОЛОСда Наргиза Зокирова драйви! 


Йил давомида ёдда қолган, шов-шувли ва сенсацион холатлар:

-Шахзоданинг др.Кости билан дуэти.  Мазкур хориж хонандасининг қўшиқлари дунё миқёсида машхур ва биздаги айрим хонандалар унинг қўшиқларини ўғирлаб куйлаган холатлар хам бўлган.  Бу дуэт, Шахзоданинг Шохруххон билан куйланган "Шошма” дуэтидек оммалашмаган бўлса-да,  рейтингдаги хориж хонандаси билан Шахзоданинг дуэти катта ижодий ютуқ саналди. (Dr.COSTI эса Шахзодани танлади. Яна шов-шувли дуэт!)

 

-Шохруххон ва Шахзоданинг "Шошма” қўшиғининг асл ғоя муаллифи Фаррух Соипов бўлиб чиқди ("Шошма" муаллифи Фаррух Соипов. Шахзоданинг эса хабари йўқ)

-Телефон қахрамонлари: Абдулла Қурбонов, Жахонгир Отажонов ва Муниса Ризаевалар интернет хамда вацап оламида тарқалган видео ва суратлари,  уларни вацап қахрамонига айланишди. (Муниса телефон  , Абдулла +Видеоинтервью ,  Муниса: Тўйда бурнимни қонатишди 

 

-Озода Саидзоданинг турмушга чиқиши хақида маълум бўлиб, у май ойига мўлжалланганди. Онасининг юбилейида декабрь ойларига кўчирилганлигига шама қилган Озоданинг тўйи 2014 йилга қолдирилганлиги маълум. Озода Саидзода турмушга чиқмоқда!


-Халима тирик! Маълум сабаблар юзасидан муаммолар туфайли , фантазиялар жўш уриб, Халима қизиқчини ўлдига чиқаришди. Яхшиямки сайтимиз уни инкор этувчи сурат ва видеолар билан халқни тинчитиб турди) (Долзарб ғийларга аниқлик: Халима )

-Райхон билан бир нафасда! Сайтимиз Райхон билан ажойиб муаллифлик лойихасини амалга оширди "Бир нафасда!” (Райхон хақида хужжатли фильмга трейлер

 

-Санъат оламидаги энг бахорий лойиха! Сайтимизнинг "Варрак-шоу” бахорий лойихасини бемалол шов-шувли тадбир деб атайдиган пайти келди.  Айнан 2013 йилги сонида катта тантана билан ўтди, доира жаранги остидаги машхурлар рақсию, жонли куйлашлари, картошка сайли эххей.  Йилдан йилга ривожланиб катта тантана сифатида ўтаётган "Варрак-шоу”нинг 2014 йилдаги сони янада юқори тарзда ўтишини режалаштирганмиз.  Фотонигох: ВАРРАК-ШОУ 2013

-Унутилмас шоу"Хаёт учун" Футбол-шоуси!

-Шохруххон аварияга учради, аммо шукрки у соғ саломат қолди Шохруххон бир ўлимдан қолди. Авария тафсилоти 

-Нилуфар Усмонова қизлардан ташкил топган гурух ташкил этди МАХИТА. Аммо йил сўнггига қадар , бошқа улар хақида эшитмадик. Балки йилда бир кўринадиган лойиха сифатида 2014 йил кўриниб қолишар.

-Тошкентда маняклар жинояти хақида бонг урилди! Пенсионер ва болаларга эхтиёт бўлинг!


-Феруза Жуманиёзова узоқ жимликдан сўнг қозоқча куйлади. Афсуски йил давомида у бошқа ижод тарафлама намоёнланмади (Жуманиёзовадан Қозоқча хит - Ширағим.)

-Улуғбек Қодиров иккинчи маротаба уйланди (Улуғбек Қодиров яна уйланди, энди севганига!)

-Мустафа Сандалнинг шогирди ва Туркиянинг нуфузли  мусиқий телелойихаси  ғолиби Тошкентда Шерали Жўраевни "Гулбадан” қўшиғини созда жонли ижрода куйлади. Мустафа "Гулбадан"ни куйлади. Видео 

-Шоир Ахад Қаюм расман айтилмайдиган ва расман жазоланмайдиган мавзудаги шеъри, ижтимоий тармоқлар орқали  кенг оммага тақдим этилди Лифти осмоооон ўзбегим))

-Масрур Усмоновнинг оммалашган "Ёдингдаму” қўшиғи Шерали Жўравенинг қўшиғидан олинганлиги гумон қилинди ( Шерали Жўраевдан Масрур бахорни олдими ё ғояни? )

-Доирани дунёга танитаётган машхур  "Аббос” гурухи сардори Тошкентда чилдирма-шоу тақдим этди ( Аббос-шоу. 1-қисм Шапат шоу!)

-Кучли овоз сохибаси, собиқ "Зеро” гурухи иштирокчиси Ягона санъатга расман қайтди...хоразмча куйлаб! (Ахей, муччим мани) 

-Зилзилалар! Тошкентда икки бора 22-февраль ва 25-майда  кучли зилзила содир бўлиб, одамлар орасида росмана "паника” туғдирди. Вацап ва интернетда бир зумда тарқалган ва гўёки янада кучли зилзила бўлиши кутилаётган  ёлғон хабарлар билан одамларни кўчаларда тунашига сабаб бўлган холатлар ёдда қолди.  (Тошкентда зилзила-февраль !  Тошкентда зилзила-май!)

-"Асаль чойи” билан хаммани шокка туширган йигитоқиз клипи тарқалди... Кулгу, ғазаб, шок: Икки ғаройиб видео! 

-Зохиршох Жўраев уйланди. У акасига божа бўлди.  Зохиршох тўйига ФОТОНАЗАР 


-Рашид Холиқов оғир бетобликни бошидан ўтказди  Рашид Холиқов, беморлик вақтинча!

-Росиянинг Пятница телеканали лицензияси вақтинча тўхтатилган артистларимизни эфирга масхаралаб  намоён қилди.   Россия ТВ-си: Хамма ўзбек артистлари запретда! 

-Фаррух Соипов режиссерлиги инстаграмга кўчди Фаррух Соипов ва Мухаммадали прикол видеоси 

-Сайтимизнинг муаллифлик "Шантаж” лойихаси нихоят бир йил ўтиб, тақдим этилди (Шантаж-1 қисм: Адиз Ражабов )

-Адиз Ражабов фарзандлик бўлди!  (Адиз оталик суюнчиси билан "Фахрли инсон"да!)


-Юлдузларни йиғлатган қиз оламдан ўтди. Бу воқеа кўпчликни "Фахрли инсон” лойихасига эътиборини кучайтирди (Зебо ... )

-Россиянинг  шов-шувли лойихаси "Один в один"да асли Самарқандлик Чумаков ғолиб бўлди. "Один в один" шоуси ғолиби Ўзбекистонлик Чумаков!

-Гулсанам Мамазоитова иккинчи бора фарзандлик бўлди. 

-Интернет оламида тарқалган видеодан хамма  ёш болакайни иқтидорига бахо беришга шошилди. Алдагани бола яхши, энди эса бола алдайди))

-Райхонда янги маъмур, хайр Пэт! 

-Муниса Ризаева шоу-бизнесни тарк этмоқчи бўлди

-Шохруххон Озодбек билан дуэт куйлади

-Группадагилар! Вацап бу йил кўп сенсация онларини  тақдим этди. "Группадагилар” приколи қахрамони оддий бир қиз бир зумда машхур бўлиб кетди.  WhatsApp Hit; ҚалесиЛА, тузумисиЛА!

-Канизанинг собиқ маъмурига хукм ўқилди... У Канизани катта суммага чув туширганди.   

-Ўзбек ошпазлари Чечен Президенти диққатига тушди! 

-"Фахрли инсон”да рекорд! Бир кунда 17 миллион сўм йиғдик!  

-Шербек Шодиев уйланди  

-Мадина Мумтоз ўғиллик бўлди! 

-Афруз гурухидан Жамшид уйланди

"Нихол" мукофоти билан тақдирланганлар:  Шерзодбек, Умидахон ва Дилсўз!

-Манзуранинг "Бер бир имкон” қўшиғига ишланган клипда, хеч кимни клипида иштирок этмаётган Даврон Кабулов иштироки ва ундаги айрим лавхалар билан шов-шувга сабаб бўлди   

-Сардор Рахимхон таваллудига совға: қизлик бўлди! 

-Вацап ШОКДА: Шахвоний дам солиш? Бир домланинг шахвоний стильдаги дам солиши барчани шокка туширди. Кейинроқ маълум бўлишича Тожикистонлик домла экан. Бу видеодан кейин, кўрган аксарият одамлар, бошқа  домлалардан хам кўнгли қолганини айтишди.

-Райхон бу йилги таваллуд айёми хаммани ёдида қолди, айниқса ДЕПО ходимларию, трамвайчилар ёдида!)  У трамвайда таваллуд айёмини кутиб олди!  

-Озода онасини юбилейи ва жиянига ўғил тўй қилиб берди ва икки ойдан кейин тўйига таклиф этди!   

-"Манго" гурухини "Баён" гурухи тўлдирди) 

-Шахзода ўғиллик бўлди. Халид муборак!


-Каниза ижодида тубдан бурилиш ясаб, тўйларда фаол бўладиган тарона куйлади. "Хаммаси". Аввалига кескин танқидларга учраган қўшиқ ва клип натижасида, бора-бора тўйларда рақсга тушаётганлар худди ўша клипдаги харакатларни қайтара бошлашди. Холаси, аммаси, синглиси, опаси...

-Ўзбеклар жарангламоқда: Энди "Битва экстрасенсов"да

-Тонировка шоу. Яна бир прикол кенг оммада гап-сўз бўлиб, сериалга айланиб кетди: ВаЦап хит: Тонировка реалити шоуси!  

-Зиёда  ўғиллик бўлди.

-Гулсанам Мамазоитова "Ўзбекистон Халқ артисти" унвонига сазовор бўлди. 


-Севара Солиева  "Баён”чи Маъмурга турмушга чиқди!

-Обид Асомов 50 ёшлик юбилейини кундуз куни нишонлади!

-ТВМ мусиқий каналининг ёпилиши ,кетидан СОФТС, ФОРУМ,  ва НТТ телеканаллари  хам ёпилди.

-Замин фм, Аъло фм ва Терра радиолари ёпилди. 

-Ўзтв қошида "Наво” мусиқий  телеканали  ва "Кинотақдим” телеканаллари  очилди.

-Янги мобил чат дастури бўлган Телеграм оммалашди. ВаЦапдан Телеграмга! 

-"Радиус-21" гурухи янги солисти ва клипмейкер Бегзод Ғуломов уйланди!


-Sayyod.com сайти , "Sayyod-media” марказига эришгани, санъат олами яна бир  ижодий устахона билан тўлгани мухим воқеалар сифатида эътироф этиш мумкин  Sayyod-media маркази очилиш маросими,  



-Озодбек ва Юлдуз дуэти! Юлдузнинг "Ёнингдаман" альбомидан ўрин олган дуэт шов-шув бўлди. 


-Юлдуз Усмонова ўзининг янги ва унинг ижодидаги "перезагрузка” бўлган "Ёнингдаман” альбоми тақдимоти ва унга бағишланган матбуот-анжуманини ўтказди. ( ЮлдузУсмонова "Sayyod-media” марказидаги матбуот анжуманида: Мени лифтда тутишса хайрон бўлишмасди!,   Юлдуз-"Ёнингдаман" альбом тақдимотига ФотоНазар! ,  Юлдуз "Ёнингдаман" альбоми тақдимотидан ВИДЕО! )


-"Даракчи” газетаси хам ... тўхтади.

-Тамила санъатдан кетиши хақида гап чиқди. Сабабсиз эмас! (Тамила: Жабр кўриб, тухматга хам қолдим.)

-Ўзбекистонда энг катта савдо маркети очилди. Гипермаркет "Макро”дан эксклюзив фоторепортаж


-Асилбек  Амануллох  (Негматов) янги фамилиясига қўшиб  "Гималаев” тахаллуси билан хам сийланди.    

-Гулсанам Мамазоитованинг "Марди майдон"даги жонли ижродаги қўшиғи санъат оламида катта шов-шув бўлди, унинг махоратига тан беришди. 

-Юлдуз Усмонова ярим аср,  50 ёшни тантана билан кутиб олди.

-"Эътироф”-2013 тақдирлаш маросими хақида билиб, кўриб олдик. (Рекламаси учун эмас, иқтидори учун эътироф этиладилар!)


-Нилуфар Усмонова Туркнигох танловида жонли ижрода  иштирок этиб, 11 ўрин сохибаси бўлиб қайтди. (Натижалар: Нилуфар 11-ўрин ) Шу йил март ойида у жонли ижрода Туркияда омадлироқ чиқиш қилганди (манба)

-Сайтимизнинг муаллифлик лойихаси "Жонли премьера”сига старт берилди, Шоира Отабекова хам илк маротаба клипни жонли тарзда тақдим этиши бўлди(Шоира билан жонли клип тақдимотидан)   

-Йил сўнггида яна Озодбек ва яна тв билан боғлиқ муаммо. Бу сафар "Ёшлар” телеканали унда хафа бўлишди. (Озодбек ғоя ўғриси?!)

- Унча-мунчага интервью беравермайдиган Манзуранинг  йил сўнггидаги  иқрорликларида  шоу-бизнесда анчадан бери мавжуд аммо очилмаган саволлар кўтарилди. Райхон билан хафалик мавзуси эски йилда қолди.   

 Хуллас, мана шундай хисоботимиз!


"Сайёд-медиа" маркази ва сайтимиз жамоаси барчангизни  2014 йил хамма мехнатингиз ва ижодингиз учун лойиқ тарзда мукофотлашини тилаб, кириб келаётган янги 2014 йил билан табриклайди!

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 14144 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 10
1 Карина   (31-Дек-2013 22:33) [Материал]
MGTWawards 2013 качон отказилади?

2 SoginchSadosi   (31-Дек-2013 22:35) [Материал]
Barchaga Yangi yil muborak! Kelasi yilda bundanda ko'p narsalarga erishinglar!

3 mali   (31-Дек-2013 22:55) [Материал]
Несколько часов осталось до 2014 года. Я желаю вам в 2014 году, чтобы иметь так много хороших друзей

4 Gulsum   (31-Дек-2013 23:35) [Материал]
2014-yilda bundanda supper yengilila yana osishlar boladi omad tilab qolaman:-****

5 Sam_Alone   (31-Дек-2013 23:44) [Материал]
Sayyod jamoasiga kottakon raxmat va omad...!!!

6 prosto-NURIK   (01-Янв-2014 00:16) [Материал]
Happy new year

7 muxlis_uz   (01-Янв-2014 02:05) [Материал]
Рахмат. 2014 й.да Юлдуз Ибрагимовна КОНЦЕРТ берсин!

8 murtazo   (01-Янв-2014 10:26) [Материал]
Asl xonanda loyihasida qatnashgan Doniyorni ishga oldingizlarmi? Sir bulmsa kim bulib ishlayapti markazinglarda?

9 ALIWER Dj E-nikmA   (03-Янв-2014 06:38) [Материал]
bu sevara  nazarxan qayerdan ekan deb qiziqsam wikida  el qatori vodiy(andijon)dan ekanu a?

10 Baxtiyor_K   (07-Янв-2014 10:20) [Материал]
Yangiliklar uchun raxmat

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!