Ассалому алайкум SAYYOD.COM сайти мухлислари, шунчаки ташриф буюурувчилари, хозиргина адашиб кириб қолганлару, умуман бизни хушламай, лекин кузатишга мажбур бўлаётганлар хам)) Майлиде, хаммаси барибир шу оиламиз аъзосидек. Яхши кўрадими ёмонми, киряптими демак шу оила аъзоси. Биз билан кунига дийдорлашяпти тўғрими? 2011 йилни аввало шукроналик билан кузатиш насиб қилаётгани билан табриклайман! Ўтаётган йил нимаики бўлса хар биримизни шахсий хаётимиз учун яна бир тарихга айланди. Ундаги ютуқлардан шодланган бўлсак, қоқилишу омадсизликлардан майлига, дарс олдик, демак барбир шукрона билан кузатамиз. Бу йил эришмаганимизни демак 2012 йилга насиб қилиб янада зўр холатда амалга ошади.
2012 йил барчамизга муборак! Йил бизники! Ундаги омадлару бахт уммони хам бизники! Шунча йилни босиб ўтдик, шунчасида ютдик, 2012 йилни хам ютамиз! Ғалаба бизники, омад бизники, бахт бизники! Бошқаси бўлиши мумкин эмас, бўлганидан хам барибир ижобий натижасини беради! Йиллар кетади, йиллар келади, сиз эса бахтли бўлишга мажбурсиз! Урра дўстлар!
|