Бош сахифа » 2019 » Июнь » 3 » 1-июнь байрам тадбиридан
00:38
1-июнь байрам тадбиридан

 

Ютубдаги каналимда лейкемия касаллигига чалинганларга хайрия бошлаганимни 2010йилги видеосини кўриб қолдим. https://www.youtube.com/watch?v=AoT-UPwJeQo


Аслида 9 йил олдин бу муаммони кўтаришни бошлаб, 2012-йилдан эса сайтимиз фанклуби #sayyodfanforum билан акция сифатида «Хар ойнинг илк жумасида» шиори билан хар ой ва мана 7 йил давомида ўтказиб, том маънода курашиб келмоқдамиз.  

Ютуқлар улкан! 
Хечким эътибор қилмаган бемор болалар манзилини 7 йил ичида барча оав тв, радио, сайтлар ва хозирда ўнлаб волонтёрлару фондларга реклама промо қилиб, диққатни тортиб, долзарб мавзу ва хайрия учун тренд қила олдик! Натижада, бемор болакайлар бугунги даврга келиб  даволаниши росмана бепул тарзда кечмоқда. 


Нафақат ижодкор балки инсон сифатида хаётимиздаги бу эзгу иш бошида бўлганимиз ва 7 йилдан бери хар ойнинг илк жумасида ўтказиб келинаётган беморлар учун мухим хайрия бўлса, иштирокчилар учун  тарбия мактабини ўтаётган бу яхшилик илдизидан фахрланамиз! 
Хар бир иштирок этган фахрли инсон - қахрамонларимиздан  фахрланамиз! 
Байрамимиз муборак ахли яхшилар! 

 

 

Акциямизнинг доимий бошловчилари актёр Адиз Ражабов ва RJ Миразм Султонов

 

 

 

Зохиршох хамиша эзгу ишлар чорловига "Лаббай!"

 

"Уммон"сиз Зохид

 

 

"Фарходу Ширин"... Илк маротаба акциямизда иштирок этишмоқда ва бу учун "Ўзбекконцерт" рахбари Одил Абдуқаххоровга ташаккур. Акциямиз байрамига у хам четда қараб турмай моддий хайрияда фаол ва мана шу гурухни хам хизматга жўнатганига рахмат. 

 

"Фахрли инсон" лойихасини ўша 9 йил аввалидан фаоли хонанда Каниза.

 

яна бир фаол иштирокчи бу қизиқчи Халима. Тили ўткир ва аччиққина бўлса-да, қалби юмшоққина! Ўзидек))

 

Сайтимиз ардоғидаги ижодкор ва яна бир фаол хайрия иштирокчиси шоира ва бастакор Шахноз.   

 

"Сетора" гурухи қизлари хам хамиша хайрия ишларида илғор!

 

"Ёмон" қизни севса-да, яхшиликка содиқ хонанда Имрон. Шогирдимдан фахрланаман)

 

 

Россиялик Лия. У "Шайдо" гурухи хонандаси  ва акциямизнинг моддий хайриясини Сбербанк картасига пул йиғиб Тошкентга юбориб туради. Гохо келиб иштирок хам этиб туради. Россиялик дугонасини Тошкентга бирга олиб келиб қон хам топширганини аввалги репортажимиздан биласиз. 

 

 

 

 

 

 

"ЗэКаверАп" иштирокчиларидан бири Элмурод. Хонанда  Имрон таклифига биноан тадбирга хисса қўшди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Бу хонанда Рашшод хам хонанда Имрон тарафидан тадбирга хисса қўшишга таклиф этилган.

 

 

Сайтимиз фанфорумининг азалий ва содиқ иштирокчиси ва акциянинг жонкуяр тарғиботчиси стоматолог  Хилола Азлярова ўз ўғли билан ташриф буюриб, йигитча ўз совғасини беморларга тақдим этди.

 

 

 

 

 

 

Шу кунги хайрия қилганларга рамзий браслетлар совға қилинди. 

 

Хар бир топширилаётган дорилар мана шу тариқа махсус равишда белгиланиши дорилар билан боғлиқ балки содир бўлиши мумкин бўлган салбий холатларни олдини олиш учун қўлланилади.

 

Моддий хайрия

Мухиддин Али, Халимахон, Зохиршох, Мўминова Мухлиса, Навруза, Арофат, Жахонгир, Санжар, Нодир, Гўзал, Шерзод, Дилфуза, Нозима, Дилшод, Жалолиддин, Умида, Нилуфар, Саида, Шухрат, Нодирбек, Каримова Шахноза, Рахимова Шахноза, Нодир, Акбала, Озода Қодирова, Умаров Шерали, Мирқосимова Сора, Зафар,Рустамова Ирода, Юсупова Нигора, Шерзод, Имоғилов Хайрулла, Бахтиёр, Жахонгир, Нилуфар, Халилова Лазокат, Юлдуз, Бегзод, Ҳакимжон, Гафур Саморутдинов, Мадина Эломонова, Дониёр Султонов, Райхон фанклуб, Зохид Фан клубидан: Фазилат, Камила, Нозима, Жасмин, Умида, Лазиза, Адолат, Зарнигор,

1-июнь санасига қадар умумий сумма (+карталарга ўтказилган + Россия Сбербанк картасига хам тушган пуллар билан бирга) : 60.564.000сўм йиғилди.

 

 

Закотларга олинган дориларни топшириш жараёнидан фотохисобот

 

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 ....Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!  http://savollar.islom.uz/s/33319

 

7-йилдан бери #faxrliinson акциясига тушаётган пуллар нимага эканини билиб беришар экан, биз у пулларни нимага ишлатишимиз кераклигидан салобати босади. 
Лейкемия билан оғриган болаларни ахволи, яшаш деб бўлса бўладими билмадиму, игнага тобе ва оғриққа қарам ўтаётган бу болалигини ёнидан кўриб бор будингизни бериб юборгингиз келади. Шуни хис қиласиз, тамом, чўнтагингиздаги бор пулни қиймати қолмайди.  

 

 

 

Биринчи навбатда албатта болалар! Бироқ ўсмир ва ёши катта муслим биродарларимиз ва муслима аёлларимиздан беморларини хам ёддан чиқармаймиз!

 

1-июньдан то бугун 4-июньгача йиғилган пуллар хисоботи бироз кейинроқ тақдим этилади аммо уларга хам БУГУНОҚ, 4-июнь куни  яъни  ХАЙИТГАЧА дорилар сотиб олиб тарқатилишини маълум қиламиз!

Хотирингиз жам бўлсин, барча закотлар ўз манзилига ВАҚТИДА етди! Аллох рози бўлсин, ўйлаган ниятларингизга етказсин ва энг асосийси барчаси соғлиқ учун хизмат қилиб болалар соғайиб кетишсин.
 

 

Тадбиримизни ёритишда ахборот кўмаги бўлган "Миллий телеканал" ижодий жамоасига ташаккур изхор этамиз. 

 

 

 

 

Келаси жума куни видео хисоботлар...

 

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1618 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: faxrliinson, Faxrli inson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!