Бугунги кунда телеканалдан то газеталаргача машхурларлар рейтингига қарамлик ижоди туфайли (негадир улар бошқа мавзулари билан ярқ эта олмай хануз артистларга тобе) хонандаю актерларнинг инстаграмдаги ўқувчилар сонию ва унга босилаётган "лайк"лари тахлилини қилиб негадир аслида барча артистларни бир қилиб улардан нақ уч баробар миллиондан ошаётган оддий одамларни кўра олишмабди.
Мана шунақа-да бизда журналистика, телеканал очдингми, газетами юугур артист кетидан ва бошқа нарсаларни умуман сезма! Майли бу алохида ва ўта оғриқли долзарб мавзу.
Хозир эса инстаграмда Шахзода "миллионер"ми ё Асал Шодиева кўп лайк йиғяптими деганларга жавоб: Ўзбекистондан инстаграм оламидаги миллионер лидер бу Абдуллаев Шамсиддин!
19 ёшлик бу Тошкент Давлат Шарқшунослик Институти талабасининг инстаграмдаги кўнгилочар УзВидео сахифаси бугунги кунда 3 миллион 200 мингдан ошиқ ўқувчи йиққан бўлса илмга йўналган бошқа бир ФактсУз сахифасини 1 миллион 500 мингдан зиёд обуначилари бор.
Абдуллаев Шамсиддин:- "ФактсУз" бу менинг илк лойихам ва ўзимга ёққани. "УзВидео" эса бугунги кундаги энг омадли сахифам саналади. 2015-йил бошида бу сахифаларни ташкил этганман. "УзВидео" сахифасининг тезда оммалашишига сабаб эса у очилган пайти видео сахифалари йўқ эди, кейинчалик эса бу сахифанинг сифатли эканига эътибор қаратилди. Албатта ўзаро хамкорлик юзасидан бошқа оммалашаётган сахифалар билан бир-биримизни сахифаларимизни реклама қилиш орқали машхурликка эришиш мумкин аммо агар сахифангиз сифатли бўлмаса бари бекор.
Асосан 85 фоиз рус аудиторияси билан бу борада хамкормиз. Хусусан рус эстрадаси вакиллари билан хам. Албатта сахифамизда пуллик реклама хам мавжуд бироқ бу дегани хамма нарсани кетма-кет реклама қилаверади дегани эмас. Салбий тарғиботи мавжуд бўлган клип ёки рекламаларга сахифаларимизда умуман ўрин йўқ!
Бу икки сахифаларни муаллифи ўзим ва бугунги кунда умумий хисобда 5 киши сахифаларни юритяпмиз. Кунига 6та видео жойлаймиз ва уларни аниқ бир жойдан олмаймиз, хар сафар турли манбалар бўлади.
Юлдузлар, машхурлар деётганларга мана умумий хисобда 4 миллиондан зиёд ўқувчи йиққан оддий 19 ёшлик талаба билан хам танишиб олдингиз!
ОАВ вакиллари юлдузлар ёғдусидан кўзларингиз бошқа нарсаларни кўрмай қолибди, изланинг ва хаққонийларни хам кўрсатиб турингларэй))
Бўлим: Yangiliklar | Чоп этди: Sayyod |
| |||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |