Бош сахифа » 2019 » Июнь » 21 » 14-Июнь "Халқаро Донорлар Куни"дан
15:39
14-Июнь "Халқаро Донорлар Куни"дан

 

2019-йилги июнь ойи сайтимиз учун росмана хайрия тадбирлари билан тўлди! 1,7 ва мана 14-июнь кунлари хайрия тадбирлари ўтказдик. 

Ушбу 14-июнь куни "Халқаро донорлар куни" эрталаб нақ соат 7:00дан Қон қуйиш марказига ташриф буюришга тўғри келди, чунки шу кун соат 10:00да байрам тадбири ва "Ёшлар" телеканалининг "Янги кун" тўғридан тўғри эфирга узатиладиган дастури соат 7:30да телеканалда намойиш бўлиши режада бўлди. 

 

 

2012-йилдан хар 1-июнь "Халқаро болаларни мухофаза қилиш" куни ва "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси  айнан шу куни старт олгани муносабати билан байрам тадбирида лойиханинг муаллиф ва рахбари сифатида биринчилардан бўлиб  қон топширардим. 

Бу йили Рўзада қон топшириш акциясини июнь ойининг илк жумаси 7-июньга қолдирдик ва 1-июнь куни фақатгина Рамазон Закот моддий хайрия турини ўтказиб байрам тадбирини тақдим этганимиздан хабарингиз бор.

7-июнь кунги акцияда хамшира Зиёда бўлгани сабабли келиб қон топшира олмадим. Сабаби бундан аввалги репортажда ёзилган (манба: http://sayyod.com/news/zijoda_bilan_akcija_andaj_wtdi/2019-06-21-4941)

Ва мана насиб этган куни 14-июнь Халқаро Донорлар Кунида қон топширдим ва бу хаётимдаги 8-маротаба! Шукр!

 

 

 

"Ёшлар" телеканали "Янги кун" ижодий жамоага катта рахмат ва салют!

 

 

Ўзбекистон тарихида илк қон топшириш акциясини Sayyod.com бошлаб берганини биласиз ва мана бу йилдан бошқалар хам давомлади. Шу йили айнан 14-июнь кунига "Ёшлар Иттифоқи" ва "Акфа медлайн" хам қон топшириш акциясини бошлаганидан хабардор бўлдик. 

Қон марказига велосипедист ва "байкер" мотоцикл хайдовчилари айнан юқорида тилга олинган ташкилотлар тарғиботи билан  келиб қон топширишди.

 

 

 

 

Тадбирнинг бадиий қисмини албатта Sayyodmedia ўз бўйнига олиб йиғилганларга байрам шукухини сездиришга хизмат қилинди. 

 

 

Санъат олами учун хаёт деярли тушдан кейин бошланиши ва асосан аксарият хонандалар ярим тунгача хизматда бўлиб кейин тонггача ижод билан банд бўлишини биламиз ва эрта тонгдан уларни бирор тадбирларда учратиш жудаям мушкул иш.

Шу сабабли хам 14-июнь кунидаги мана шу тадбирга эрта тонгда нақ 7:00дан бошлаб хизматга шай турган Имрон, Каниза, Шахбоз ва Навруз хамда Азизбекларга чин дилдан ташаккур!

 

 

 

 

Энг кўп қон топширганларга Қон марказидан эсдалик совғалар ва ташаккурномалар тақдим этилар экан, ФАХРЛИ ИНСОН жамоасидан жонкуяр тарғиботчи, ширинликлар хомийси ва доимий равишда фаол донор Улуғбек Холмирзаевга хам эътироф -  ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

Байрам тадбири ва репортажга масъуллар: Нодира Тўраева, Шахло Қодирова, Улуғбек Холмирзаев ва Сарвар Қамбаровлар бўлишди.

Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Кўрилган: 1395 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Faxrli inson, faxrliinson

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!