Шундай бўлсада бугун соат 11дан 11 дақиқаю 11 секундда тарихда ажойиб 6 бир хил кетма кетлик рақамлар бўлади.Дунё иримчилари хозирданоқ хар хил нарсаларни қилмоқда, кимдир шу онда 11 маротаба "да да да" деса бахти очилармиш, эрга ёлчимаганлар 11та эрлик аёлни излаб топиб, сочларидан кесиб олиб парик ясаттирармиш, хотинга ёлчимаган эркаклар 11 ёш келинларга 11дона гул бериб чиқармиш, душмандан куйганлар эса 11та қўғирчоқни калласини олиб 11 мозорда ёқармиш... ва хоказо...
Агар эртага кал хотинлар кўпаядими, бозорда гуллар қолмайдими ё дўконларда қўғирчоқ қолмайдими кимлар кўпроқ нимадан сиқилиб қолганлигини билиб олармиз))))
Бизни шоу-бизнесда нима бўларкин? 11 хонанда камида 11 чет эл мусиқасини 11 охангга солиб ўзгартириб, 11 шоир...йўғэ, матнчига 11доллор бериб, 11 мини дискка 11та фонограммани ёзишни бошласа ажаб эмас.
Яхшиям дунёда композиторлар мавжудки, уларни ижод намуналари бир амаллаб чегарадан хам ўтмай интернет орқали учиб келмоқда. Бизда эса ўзбек композитори деган тушунчага қизил китоб таъсис этилса керак.
Ё бизда композиторлар қолганми? Йўўўғэээ? Биздая? Композитор а? Ростан? СЕНСАЦИЯ!
Фақат савол: Қаерда?
Опера ва балет театрларидами? Аниқ қаерда ва кимлигини билсам, соат 11-11да бориб эсдаликка расмга тушиб келиб, одноклассникка "Ю-ху! Еше не все потеряно" деган изох билан илиб қўярдим.
Қани энди 11 иқтидорли композиторлар шу куни акция қилиб 11 хонандага 11тадан муаллифлик ижодий намунасини тақдим этса. Ха майли сотса хам.
Хуллас, билмадим ким қандай ирим-сирим билан машғул бўладию, бир танишим маслахати билан эртага соат 11-11-11секундда домимнинг томида расмга тушаман. Ирим эмас, шунчаки тарихий мухрланиш бу хам.
Ну, энди композитор тополмасам томга чиқмасам ерга кирмайману, гўрков билан сухбатда лахадга тушишга қўйишмаган бўлса....))
Қисқаси уни буни қўйинг, ЖУМА МУБОРАК КУН! САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК!
Қолгани..... биип!))