18:51 102 лойихаси бўлиб ўтди! | |
ФМ 102 “Авторадио” “Uzreport tv” билан ҳамкорликда 12-апрел куни “Анҳор Локоматив” боғида «102 ВАРРАК» лойиҳасини тақдим этди!
Иштирокчилар: Ташкилотчи – “Авторадио ФМ 102” “Uzreport tv” телеканали, бош ҳомий - “Озарбайжон ҳаво йўллари”нинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори ЭКФС Иттифоқ компанияси вакиллари, ҳамкорлардан “Sayyod.com” ижодкорлари ҳам, “Авторадио” эфирлари орқали варракларни ютиб олган радиотингловчилар, эстрада хонандалари, санъаткорлар.
Жорий йилнинг март ойида Авторадио эфирлари орқали “102 ВАРРАК” лойиҳаси ўтказилиши эълон қилинди. 12-апрел кунига қадар - тақвим бўйича 2019 йилнинг 102-кунида радио эфир орқали ютиб олинган 102 варраклар ғолибларга тақдим этилди. Ниҳоят мана шу ғолиблар ва ҳамкорлар иштирокида варраклар самога парвоз эттирилди.
Супер соврин - Азарбайжон пойтахти Баку шаҳрига саёҳат йўлланмаси. Ҳамкорлар ҳамда Авторадиодан варракларни қўлга киритган ғолиблар ўз маҳоратларини ишга солиб варракларни ҳавога кўтаришди. Энг баланд парвоз этган варрак эгаларининг 12 нафари саралаб олинди. Сараланган ғолиблар ўртасида кейинги босқич ўтказилди. Яъни, 12 та совғалар беркитилган қоғозларни ғолиблар танлашди. Мазкур қоғозлар ортида қимматбаҳо совринлар бўлиб, фақат биттасида Боку йўлланмаси беркитилган эди. Шу йўсинда “102 ВАРРАК”нинг мутлоқ ғолиби аниқланди.
Ғолиб! Бокуга олға!
| |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 1510 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |