"Тагига етамиз!" Ўзбеклар Урумчи ва АҚШга завод излаб! Prikol

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

"Кепка ичидаги "жидкость" ва  турсу-лопчудаги нимадир рак қилиб соччи тўкиб ташавотти бору!")))

Америка билан Хитой айтган экан: "Ўзбекларни сочини тўкиб  ташлаб, кал қиламан!" деб..

-Битта турсугимми бағридан кечвордим тўғриси, зўр турсугийди, ану  четлари резинкали, қимматга олудим, ..Бек баракадан олудим. Сўрасам Урумчидан олишган экан, хозир Урумчига кетвомман, тегига етаман бориб бориб....))

-Абу Сахийдан кепка олудим... Дўппи кийила, хам хамёнбоп,  хам кодиционер... хам хар тарафлама қулай!

-Хитойликларни айтган гапи бор экан "Мен шундай қиламанки, Ўзбекистонликлар ўз-ўзидан қирилиб кетади"-деб Мана доказательство!  

 

Куласми ўласми?)))))))


 

Телеграм олами турли реклама , миш-миш, пиар ва тезкор хабарларни етказувчи восита бўлиши билан биргаликда сирларни очишу  приколлар оламига айлангани сир эмас.

 

Алла Пугачевани телеграм олами деярли хар хафта “ўлдириб” туради. Мана бир йилдан бери шу ахвол)) “ўлганлар” қаторида 8-март кунига Абдулла Қурбоновни хам телеграм “кўмиб” қўйди. Шукрки аниқлашимиз бўйича  хонанда тирик ва соппа-соғ экан.

 

 Афсуски эндиликда телеграм  хаттоки рақобатчиликда ғаразли ниятда    қабих ишлар қуролига хам айланаётгани  ачинарли хол. Бундай дейишимизга сабаб: 

 

Хитойдан келтирилаётган аёллар ички кийими саналмиш лифчик (сийнабанд?) хақида гўёки унинг ичида суюқлик бўлиб инсонни  рак касаллигига сабабчи бўлаётгани хақидаги аудиохабарни Гулбахор исмли аёл телеграмда  тарқата бошлади   ;  “Хитойни бир гапирган гапи борку,  мен  Ўзбекистонга шунақа нарса ташлайман, одам ўз-ўзидан  қирилиб кетади “ деган жойлари  бораканмуш  одамлари гапи бўйича. Ташлаган нарсаси шу бўлса керак, хамма аёлларимиз рак бўлиб ўлиб кетяптику, кўпида кўкрагидан рак бўляптику. Ўша фирмани лифчикини олмагандан кейин , уже унақа ишини қимийдиде”

 

Ахамият беринг, асосий урғу ўша фирмани махсулотини олиш керакмаслигида, қолгани эса “уже ўшнақа ишини қимийдиде” деганида сўз суюлиб кетиб нима маъно англатиши тушунарсиз. Аниқ мақсад бу ерда махсулот ва фирмани қоралашда! Яъниким рақобатчиликда!

 

Аёлнинг гапларига қараганда 4-5 ой олдин олган лифчикларида хам ичида қандайдир суюқлик бормиш. Бир гапида эса уни силикон деб гапиради, қолганларида эса "жидкость"(суюқлик) ...

Нахотки оддий силиконни фарқлаб олиш  қийин? Сурати қўйилган у силикон балки сроки ўтиб, ириб илвиллаб шу даражага келгандир?) Ха бундо алиштирибам туриш кере, кечаю кундуз, ойлаб йиллаб ириб чириб тушмагунча кийиб юравермасдан. Ора-орада чўмилибам туриш кере...албатта уни ечиб, тағин нега "жидкость" эмас, нега бу хўл деб хайрон бўлмаслик учунам.  Балки баданингиз терлаб ўз жидкостини сийнабандга сингитгандир...эээф 

 “Яқиндагина онкологияма-онкология югурдим  ва  менда   “Фиброзно-кистозная мастопатия”  чиқди   ва мана бу лифчикни айтишганидан кейин ишонмагандим, бу нарса чиқиб келганидан кейин шуни кетига тушдим , уни фирмасига етиб борамиза Худо хохласа”  дейди.

 

Куф-суф, симсалябим Гуглжон ёрдам бер: 

 

Что такое фиброкистозная мастопатия?

Наиболее частым доброкачественным заболеванием молочной железы является фиброзно-кистозная мастопатия. Развитие заболевания характеризуется возникновением изменений в молочной железе. Чаще всегофибрознокистозная мастопатия диагностируется у женщин с гормональными нарушениями. Повышенное продуцирование эстрогена, дефицит прогестерона могут спровоцировать возникновение фибрознокистозной мастопатии.

 

Эх оми аёл... лопчу не причем деёптику))

 

Кейинги аудиоларида у ўз фаразларини батафсилроқ ёритар экан  “Хитойликларни айтган гапи бор экан” деган ғирт қолоқ ва примитив  тўқима эртакни яна қўшиб қўяди: “Хитойда одам кўп биласилаку,  ва улар хамма нарсани чиқариб ётибди.  Ахамият берган бўлсанглар Хитойликларни ўзи умуман синтетик бало-баттарлар киймайди, фақат “ХБ”шний нарсалар кийишади бизлар эса ялтир-юлтур  нарсалар яхши кўрганимизга кўпроқ четроққа шунақа нарсаларни жўнатишади ва бундан ташқари Хитойликларни айтган гапи бормушки, ман Ўзбекистонни шунақа қиламанки , ўз-ўзидан қирилиб кетади-деб. Доказательство вот мана шу деб ўйлайман. Доказательстволардан биттаси! Хитойни қанча нарсасини кийвоммиза, евоммиза.  Хозир ўша бозорга кетяпман, қаердан олганимни биламан бу лифчикни , ўша одамни олдига бораман, у одам кимдан олишини биламан”

 

Худдики у лопчулар устига “Ўзбекистонликлар учун” деб ёзилгандек ўзбекларни қириш учун яралганмишде)))) Уни Хитойликларни ўзи киймасмишде, чунки бутун бир Хитой халқи бу лифчиклар ўзбеклар учун аталганини билармишде))))

АҚШлик сиёсатшунос Псаки бўлиб кетингей опаси))) ...)) Лекин гап охирида тутилдингиз:  “У одам қаердан олганини биламан!”  

Чунки бизни бозорда норасмий ўтказган суриштирув ишларимиз натижасига кўра,  аслида бу хоним ўша бозорда дўкони бўлиб у Туркиядан келтирилган кийим-кечак билан савдо қилар экан.

Хуллас бу аёлнинг лопчу вос-воси давоми янада кулгулик тарзда давомланади. Яъни болалар у аёлни бу тарқатаётган нарсасини устидан пародия сифатида турсу ва носки приколлари кўпайди:

 

Бир йигит аудиосидан : “Тўғри болла, манам хозир уйга бордимде битта турсуни бағридан кечвордимде . Тўғриси зўр турсу эди,  ану четлари резинкали, қимматга олудим . Харқаттан бор экан бу нарса болла эхтиёт бўлийла,  хозир ман ўша олган бозорга кетяпман.  Хозир ўшалардан сўрасам,  қаттан олувдинглар десам,  Урумчидан олувдик деди , ўшанга ман хозир Урумчига  кетвомман, хозир тегига  етаманде бориб-бориб , қаттан чиққан заводини топамиза биза!”

 

Кейинги йигит аудиоси  пайпоқ (носки) :-Болла хормейла, носки хақида гап тарқалдию,  нимадир чиқвотган экан, оёқни  саситиб чиритиб юбораётган экан деб.  Шу гап тўғри экан.  Текширтирувдик ичидан ростан шунақа нарса чиқипти. Ану, Россия  этган экану,  ўзбела жа жонга тегди, кўпайиб кетди , ўзимиз йўқ қиворамиз булани деб , носкини орасига шунақа нарса тиқвотган эканде, ану оёқ чириб кетиб Россияга  кевурмасин була хадеб деб  қилишвотганакан , ўшанчун сал эхтиёт бўлийла,  наски-паскилани сал йиғиштирақолийлу кийишни, газит-пазит кийиб юрасилами энди ё колготка-малготка кийиб турасилами энди буёғига, қарейладе энди ”))

 

Яна бир йигит, энди кепка приколи билан : - Болла эшиттийлами, ану Америка кепка юборвотганакану бизага,  ичидан битта жидкость чиқвотганакан,  бир ойга қомий чоччи тўкиб ташавотганакан лИсИй кал  қилиб.  Ўшанга Америка билан Хитойни кепкасини омейла,  ўша Америка билан Хитой этканакану  , ман булани хаммасини кал қилиб чочини тўквораман , умуман чочли одам қомийди Ўзбекистонда , хамма лИсИй бўлади , маши бир йил ичида диб, хози битта ўртоғим ишлатувди харқатда очиб қарасе  ичидан жидкость чиқди ,  кепкани ичидан ,   хози кетвоммиза ўшаққа, тегига  етамиза, кере бўса Хитойди, Америкади заводигаям бориб келамиза , хуллас тегига етамиза буни.  Қайси фирма, нима қивотти. Лекин харқатта шунақейкан , кепкани ичини очиб қарасе, ўшанчун тўппи кийила болла, тўппи . Энг зўри тўппи!  Хам хамёнбоп, хам кАндицанер , хамма тараплама қулай!  Шу ўзбегим тўпписи яхши болла!

 

Аудиоларни ютубда тингламоқ учун манбаа

 

Тасикс майтубда тинглаш учун манбаа 

 

 Юқорида тилга олинган барча улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланадиган бозорлардан суриштирув ишлари ўтказган айғоқчимиз  айтишича, бозорда савдо қиладиганларни аксарияти  бу телеграмдаги хабарлардан бехабар. Билганлари эса юқорида айтганимиздек бу кимни иши эканлиги ва нима сабабдан қилинганлигини айтиб жахл билан сўкинганлари хам бўлганини хабар қилмоқда.

Айғоқчимиз кузатуви натижасида хитой лопчусидан то кепкасигача савдоси жудаям яхши кетмоқда. Буни у юборган суратларидан хам билса бўлади. 

У аёлга рақобатга нормал қараб, бундай примитив ва ахмоқона нарсалар тарқатиб кулгу ва майнага қолмаслигини сўрардик.

 

 Ушбу "Душанба-кайфиятни кўтар" рукнимиз учун тайёрланган мақоламизга худди шундай жинни-санғи  махсус саундтрек сифатида  йиғлоқи-дохлама қўшиқни тақдим этамиз :

 

bondedomaluco-vaaa.mp3

 

тасиксдан кўчирмоқ салкам3мб

 

муқобил тасиксдан

 

саундклаудда 

09-Мар-2015 04:04
Бўлим: Prikol | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

0
1 Sayyod   (09-Мар-2015 05:10)

2 Munisa   (09-Мар-2015 07:19)
Tovba astofrulloh sagal xazilam evi bilande ayyolani ichki bilyosiyam qomasin...

3 Munisa   (09-Мар-2015 07:25)
Vi molodet Sayyod:)))))

4 Лола   (09-Мар-2015 08:10)
Voy ulib qolaman shunaqa fap chiqdimi maza qilib kuldim boru

5 dilozorim   (09-Мар-2015 08:49)
Wu Özbe xalqmiz soddaligi borde:-D:-D:-D

6 Шахиня   (09-Мар-2015 09:36)
ахахахахаха...вой улиб коламан хозир...а у нарса умуман олганда кукракни формасини ушлаб туриш ва размерини катталаштириш учун такиладику...при чем тут рак...товба бу аел узини курсатмокчи булдиде узини накадар ахмоклигини курсатворди(колганлар хам шу)...зато хаммамиз буни рулда кетаетганини ва шу рулда утириб, типа кимгадир...енида утаетганига калейсилар деб турибди...ахахахаха...вой товба...кулвуруб кузимдан куз ешим чикиб кетди...а бу жанивор селиконни чет эл звездалари операция йули билан кукракни ичига хам жойлаштиришадику...ахахахаха...уламан хозир...таъсири эса хаммага индивидуал(аллергик)...мастопатия хам узи шунака нарсаки(гормональный дисбаланс организма) ,селиконга дахли булмаган...ва онкологияга айланмайдиган...ахахахаха...куп онко--кукрак саратони генетик йул билан отади...яхшиси якин аелларингиз оналарингиз ,холаларингиз кукрак саратонига учраган еки йуклигини аникланг...хамма саломат булсин илохим

хаммасидан кизиги борууу...булар узи кимки...давлат хам эмасде...бошка давлатни хакоратлашиб,булар-булмас гаплар билан))))..канака килиб тегига етишаркин...бировнинг давлатига боришармишдеее...тегига етишармишдее...миш миш...иккинчидан бу молларнинг хаммаси Узбекистон чегарасидан утганде...булар Узбекистон шунака халкини улдирадиган нарсани уткизворвураркендееее...аааа???ахаха...шуни таможня бир эшитармидииии

булар кегин Туркия,Урумчи тугул...козокларгаям чикомийди..."рекламчилар"...товба товба,яна битта нарсаде...китойни бизларни улдиришдан бошка иши йукмикан...бошка давлатни...китой ва акшни айлашаябдими? уша гапларини тастиклайдиган далилий ашъеси- доказательстволари бормикан...диди дидидан бошка? ааа...шунакнги хам ахмок буладими одам...товбааааа
узимни канча эсласам...шунча синтетика кийганмиз...энди тугилдимикан буларнинг хаммаси...бу кетвуришда...энди аник носки урнига газета ураб юрамиз шекиллик...ахаха...рахмат Сайед...давно я так не веселилась
про музыку...ржачно...прямо в тему...ХНЫК ХНЫК МУЗОН

7 Komila   (09-Мар-2015 09:57)
ўзи ўша чиккан нарсани текширтиришганми? ёки фолбинли килиб гап таркатишвоттими. саундтрекга гап йук
cry

8 Alloma   (09-Мар-2015 11:29)
"Saniyam davolashadi" diydiyu qaysidur kino o'sha gap mana shu gaplani chiqazganlaga etilgande o'zi .... cry biggrin soddaligam evi bilande

9 Sayyor♥♥♥♥   (09-Мар-2015 14:02)
музыка ваще класс!!! Супер!

10 khasani   (09-Мар-2015 15:10)
Saytning obrusiga yarawmweydigon mavzu bupti

11 minavarov74   (09-Мар-2015 15:53)
Кушик удаар.

12 Bek-Uzbekistan   (09-Мар-2015 17:20)
biggrin

13 ledy   (09-Мар-2015 19:22)
тан олиш керак орамизда 22 асрда яшайдигандай кийиниб юриб асли мияси 15 асрда колиб кетган тупицалар бор. Рак булиб улиб кетаётганмиш, Худо сакласин. Унда такмай юриш керакдир.

14 ledy   (09-Мар-2015 19:23)
Хозирги замонда унака экан, бунака экан, Хитойликлар узбекларни улдиряптикан, демай, уша нарсасини химикларга курсатса булмасмикан. wink

15 sabina   (09-Мар-2015 22:43)
12ledy GAPLARIZGA KULIB DUMALADIM BORU...SHUNAQA GAPLAR CHIQAVERSA TAQMAYMIZ UNDA ))) :lopnu ot smexa:

16 mirshoh   (10-Мар-2015 09:53)
Assalomu alaykum sayt muhlislari!
Mavzu juda aktual va biroz g'alati. Aslini olganda muallif ushbu masalaga chuqurroq yondoshsa yaxshi bo'lardi. Aytmoqchi buganim usha ayot aytayotgan narsani inkor qiladigan busa isboti bilan aytish kerak shunchaki hissiyotga berilish yoki aqlga tayanishning uzi kifoya qilmaydi. Men bu yerda ayolni yoki boshqalarni tarafini olish uchun aytayotganim yoq bularni, to'g'ri tushininglar, chindan ham usha ayolning gaplari haqiqatmi yo yoq buni mutahassislar hal etishi kerak. Bunday gaplar xalq ichida anchadan beri yuradi, bunga biror sabab bordirki shunday deyishadi. Xech qanday asossiz odamlarni tupoyga chiqrishga hech kimni haqqi yoq! Asosingiz yoqmi gapirmang! Xitoydan keladigan mollarni bojhana nazoratidan o'tadi degan gapni o'zi notog'ri. Mamlakatimizga bunday mollar kirib kelishiga qarshi doim kurashib kelingan, nega asoslari bordurki shunday qilishadi. Aslida unday mollar noqonuniy yo'llar bilan o'tayotgani aniq. Agar unday bumasa biron kishi shu yerda o'sha mollarni mamlakatimizda faoliyat yuritayotgan sifati va sog'liqga mosligini tekshiradigan mahsus tashkilot tarafidan tekshirilib, sotish va foydalanishga yaroqli degan sertifikatni HUJJAT sifatida keltira oladimi??? man shunda usha mahsulotlarni zararsiz ekaniga ishonaman!
Uzbek millatiga turli yo'llar bilan ta'sir qilish, ularni savodsiz qilish va boshqa usullar turli millatlar tomonidan yillar davomida qo'llab kelingan va kelinmoqda ham. Hukumatimiz esa bunday bo'lishini oldini olish uchun tinmay xarakat qilmoqda. Milliy mahsulotlarimnizning sifat ko'rsantgichlari oshdi, ishlab chiqrishga bo'lagn e'tibor kundan-kunga kuchayaypti. Bizda ishlab chiqarilgan turli xil mahsulotlar chet ellarga eksport qilinyapti biz esa hamon chet elnikini qimmatbahoga sotib olishdan charchamayapmiz.
Men bu yozganlarim bilan kimnidir tarafini olish yoki kimnidir tanqid qilishni maqad qilmaganman, aksincha hammamiz uchun xurmatli bo'lgan maqola muallifi bu masalani chuqurroq o'rganib, shunga aloqador tashkilotlar orqali izlanishlar olib borganlarida bizlarga manfaatliroq bo'lardi. Axir bu saytning asl muhlislari muallifni shunday istedodi uchun ham yaxshi ko'rishadi xurmat qilishadi.
Aziz yurtdoshlar, bu yerda biz kimnidir ustidan kulish orqali o'zimizning ustumizdan kulgan bo'lamiz va millatimizni savodsiz va saviyasiz bo'lishiga xissa qo'shgan bo'lamiz. Fikrimcha, bunday gap so'zlar chiqsa yoki kimdir gapirsa "falonchi balki aytganingiz to'g'ridir lekin mutahassis gapirsa a'loroq bo'lardi" deyishimiz va shunga o'xshash so'zlar bilan "tarbiya" berishga xarakat qilishimiz keyingi safar usha millatdoshimizdan bunday fikrlar boshqa chiqmasligiga xizmat qilsa ajab emas.
Barchalaringizga sihat va salomatlik tilab
MILLATDOSHINGIZ!

17 Ifora   (10-Мар-2015 10:26)
man rostan isbotini kordim

18 farkhad_jamalov1   (10-Мар-2015 12:28)
бошка мавзуни кутарса бумидими худди бошка гап комаганде топилган гаппи карела

19 muzaxuri   (10-Мар-2015 14:38)
uwa kop kotta xotinlani girt tomi ketib qogan biggrin odam gapirvotgan narsasini sal uylab gapiriw kere

20 muzaffar5767   (10-Мар-2015 16:31)
sabina va ledi unaqa taqmimiz dimen unda kuchaga chiqomi qolamiz biza bolla

21 muzaffar5767   (10-Мар-2015 16:32)
odamla uzi zerikvoti birbalola uylap chiqarip yotiwipti

22 Азиза   (10-Мар-2015 17:36)
Вой изохлашниям боплапсиз мазза килиб кулдим айникса алмаштириб туриш кере диган жойларига

23 Lulka   (12-Мар-2015 17:09)
Odamlani ozi axmoq xammanizga ozimiz sababcimiz Falonci falon narsa bopti disa boldi ves towken ewtadi yomon narsa tez tarqaladi mundo yaxwi narsalani yozib insonlaga muomla madaniyatini orgatsa wunaqalani etiwsa bomidimi ozimizani ustimizdan ozimiz kulvomiz qata qoldi Ozbekligimiz? savsata xammasi

24 Lulka   (12-Мар-2015 17:10)
Wu telegram ciqdi balo ciqdide.........

25 bek88   (15-Мар-2015 08:45)
kayfiyatim kutarildi rdxmat

26 nodira   (15-Мар-2015 19:15)
odamlaga nima bolyapti )))))))))))

27 Ferganets   (12-Май-2015 05:45)
biggrin

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 33
Мехмонлар: 33
Рўйхатдагилардан: 0