05:35 Рамазонда... ХОТИМА | |
Улуғ кунлар имтихони интихоси... Кимни сабри етди кимники йўқ... Ким тутмаганига яраша атрофдагиларга хурматини сақлади, ким Рўзадорларга хизматни ўтади...ким эса Рамазон ойида хам ўзини қинғирлигини тия олмай улуғ кунлар хотирасига салбий изини қолдирди. Рамазон ойида бевосита ўзимиз шохиди бўлгану ва ибрат учун хотима сифатида қўйилаётган мақолалар попурриси бу) Улар орасида шунчаки фикр ва шунчаки савол тариқасидагиси хам бор. Масалан жума намозидаги холат юзасидан... Келинг бир бошдан. Хуллас бу йилги Рамазонда:
"Чув тушириб ёрдам сўраган фохиша."
Сахарлик ўтди. Бомдод хам. Соат 5даноқ кун ёришган. Кўчадан бир аёлнинг ғўнғиллаши ва орада бирнималар деб овози баландлатилгани эштила бошлади. Бирдан “Ёрдам беринглар одамлар!”-дегани диққатни тортди. Шартта деразадан қарасам бир йигит қизни сумкасини олиб мошина йўлни нариги тарафига чопиб ўтмоқда. Йўл ўртасида ялангоёқ югуриб борган қиз уни бўйнига осилди. Бир нималар дейишиб қайтиб, домимиз тагига келиб сумкасидан хамма нарсани иккиси чиқариб ерда алланималарни искайди. Чиқиб аралашай десанг холат мутлақо тушунарсиз. Йигит урмаяпти, иккиси нималарнидир искаётгандек. Бир тарафдан эру хотиндир. Худо кўрсатмасин мабодо уриб кетса югуриб тушарман деб турсам, қўшни амакимиз итини сайр қилгани чиқди. Сал хотиржам бўлдим. Бошқа тарафдан қарасам деразалардан ўнлаб қўшнилар қизиқиб қараб туришибди. Камида бир иккиси телефонни ушлаб хозир 102га қўнғироқ қиламан деб турган бўлса ажабмас. Амаки аралашиб нималарнидир дарахт тагида анча пайт гаплашишди ва аёл барибир йигит билан яна тортишиб ёрдам сўраб бақириб турди. Кўринарлироқ жойгача тортишиб чиқиб қолишгач халиги қиз шартта бир даста пулларни олиб...кўйлагини кўтаридию, турсугига суқиб...билмадим нима қилдию аммо 3-4 секундлик нимадир қилди ва йигитга қайтариб берди. Йигит санаб, кам деди...яна тортишишди, яна қаергадир кириб кетишди.. Охири қиз домлар орасидан ялангоёқ чиқиб келиб, бизни домимиз тагида сочилиб ётган нарсаларини сумкасига солди ва мошинага ўтириб кетди. Эртаси кун, қўшни амаки айтишича, ўша фохишани тонггача 250.000 сўмга (шахмат ўйнагани эмас албатта) ўз уйига гаплашиб олиб келгану, фохиша у йигитни истаганича шартига кўникмаганми ё умуман истамаганми (Балки Рамазонлиги ёдига тушиб қолганми дейди мани яна содда бир тахминим) хуллас эрта сахарда пул билан қочишни бошлаган. Йигит эса уни мобил телефонини юлволиб пулни қайтармасанг бермайман деган. Охир оқибат пулларни қайтараётган фохишабиби алам билан пулларни бир жойига ишқалаб ишқалаб қайтариб берган...эф. Йигитам санарканде шундан кейин ...бору... Кам чиққани сабаби билмадим, қолиб кетганми ишқалаган жойида...ё... балки ўшанчали иш бажарганми. Хуллас... Рамазоннинг мунаввар тонгидаги бу бир ғалати воқеа мен учун ёввойидек кўринди...
"Сени башарангдан мени кетим тоза!"
Интернет оламидаги бир нақлчага кўзим тушди... Бир европаликни мусулмон дўсти бўлиб уни ўзини яна бир европалик дўсти билан таништирар экан, мусулмоннинг унинг дўстига узатган қўли хавода муаллақ қолади. Қўлини бу хали ювганми йўқми деб ўз тилида дўстига айтганида унинг тилини хам билган мусулмон қўйидаги жавобни қилади: Сен қўлинг тугул афт-ангорингни эрталаб уйғонганингда ювишга эриниб шартта ётоғингда нонуштани бошлаган пайтинггача бизни сахарлаб намоздан аввал ювилган кетимиз очиғи, қўлинг тугул башаренгдан хам 5 баробар топ-тоза! Сабаби сен кунига қўл ва бетингни нечи мартта сувга тутасан билмадиму аммо бизни қўлимиздан то кетимизгача кунига 5 махал ювилади -деган экан. Бу нақлни турли хили аммо мохияти бир тарзида бўлганлари кўп тарқалганига кўзим тушиб туради. Хорижда ишлаётган бир танишим билан яқиндагина сухбатимиздан: -Кунига 5 махал тахорат олиб, оғзи, қўли, юзи, ва паст қисмларини тоза ва озода тутиб юрган одам хар хил бало ва касалликларидан фориғ бўлади. Алхамдулиллахи мусулмонмиз ва биздаги озодалик жуда ривожланган...Кетини қоғозга тутган хорижликлардан кўра 5 махал сувга ювамиз. Бизни ота-боболаримиз шу тариқа пок-покиза бўлганидан 70-80-90 ёшларида хам бола туғдиришган. Икки оёғингиз орасини покиза тутиб, ундагисини хар тешикка қўймасдан тоза ва озода тутсангиз ўла-ўлгунингизгача сизга хизмат қилади дейишган –дейди ва кулади). Рости хам ...бурунги даврдаги боболаримиз ўлгунича фарзанд туғдирган...бугунги ёшларимиздаги тобора кўп учраётган муаммолар сабаби айнан шу икки оёқ орасини хар тарафлама озода тутмаслиги билан боғлиқмикан?-деб ўйлаб қоламан. Намоз инсониятга бу тарафлама хам ўзига хос ижобий стретегик тарзда тайёрлаб берилгандек. Жума намозларида хам фарзанд ато этсин дея дуо сўраганларга аввало озодалик ва хар тарафлама пок юришлик учун бу хам бир маслахат. Жума намозидаги сўраладиган дуолар хақида эса, навбатдаги мақола:
"Жума намозидаги “Тилаклар ва истаклар” сахифаси"
Жума намозидаги “тилаклар ва истаклар” рукни айниқса Рамазонда кўпчиликка оғир тушгандек. Бу танқид эмас, шунчаки шахсий фикрларим. Шахсан ўзим хам бирдек хамма билан хис қилган нарсамдан келиб чиқиб ёзган мақолам ва сўнггида саволим бор. Бу йилги Рамазонда жудаям иссиқ бўлгани хеч кимга сир эмас. Жума намозида кўплаб одамлар қуёшнинг қоқ нишонида ўтиришганида, шулар орасида биз хам бўлдик. Атай ичкарига кирмай фақат шу офтоб тагида соя насиб қилса қилди, бўлмаса менга кепка ва дўстим бошига сочиқ ташлаб олгани кифоя бўлди. Бодомзордаги Мирзо-Юсуф масжиди ховлисида одамларга салқинлик яратиш учун хозирда хамма ерда урфга кирган сувни майда пуркалаб сепадиган мослама мавжуд. Бу анчайин офтобда қолганларга ёрдам бўлмоқда. Бироқ... жума намози ўқиладиган пайти келиб, соат 13дан ўтиб кетса хамки имом эринмай (албатта кондиционер остида(дир)) қоғозлардаги дуо сўраганларни ўқиб берардилар. Ён-веримизда боши яланг ва офтобда қовурилаётганлар эгилганича намозни кутиб бетоқат бўла бошлади. Шу тобда буям бир Аллохнинг кароматидир, шартта тепамиздаги сув пуркагич мосламасини нақ ўртадагиси ёрилиб , париллаб атрофга кўпроқ сувни соча бошлади. Хеч ким жойидан жилмайди, аксинча у тарафга интилгандек бўлишди хам...Хамма муууздек бўлди ўзиям. Рўзадорларга Худонинг рахми келган бўлса не ажаб.... Ака имом шошилмасди: “Оиласи нотинч экан”, “Шифо сўрабди” , “Қарзи бор экан” ва “Ўқишга кириши учун” дуолар сўрлганини айтиб ўтарди... Одамни ўзида бўлмаса масжиддан нега сўрайсан? Тўғрисида, бу офтобда рўзадорлар куйиб ўтиргандаги алам хам эмас, оддий мантиқий нарсаку: Билиминг бўлмаса масжиддаги дуо орқали ўқишга кираман деб ўйлайдиганлар борми? Оиласини эплай олмаса бошқалар дуоси нима беради? Дуо албатта керак аммо фақат унгагина қараб қолиш керакмаску. Харакат хам қилиш керакку. Шу айнан оиласи нотинч ва ўқишга кириш учун деганларига кулгим келди. Келаси жума ва ундан келаси хам айнан шу қоқ ўртада ўтиравердим. “Тилаклар ва истаклар” рукнидагиларни танқид қилмаяпман, уларни нияти хам кўмак сўрашдир... Жамоат дуоси кучлироқ деб билишар... Аммо инсондан аввало харакат бўлиши керак. Ўқишга кириш учун хеч бўлмаса репетиторга бориш керак. Худодан сўра , аммо жамоатга кунинг қолмасин деб хисоблайман. Шунда диққат ва эътибор кўпроқ Аллохнинг ўзига бўлган мурожаатда бўлар. Худдики “Мани Худо эшитмайди, одамлар ёрдам берворийла , омин қиворийла Худо сила орқали қабул қилади” дегандек нарса...тавба. Масжид имомлари жума намозида ўзи ўтирган хона харорати билан кўчадагиларни ўлчамай асосий маросимни ўтказишса яхши бўларди. Айниқса Рўзада! Шахсий ва балки субъектив фикр. Умуман олганда эса, юқоридаги (менимча мантиқий) фикрларим асосида берадиган саволим қуйидагича : “Дуо сўраш” маросими жума намозида ўзи шартми? Балки бошқаларни уринтирмай, жумадан кейин ўз иши билан кетадиганларни фарз намози орқали ушлаб турмай жума намози ўқиб бўлганидан кейин қилса бўлармикин?-дейманда...
"Қип-яланғоч хонанда..."
-Бу хонимчани номиниям ёзиб унга ортиқча реклама қилишниям, одамларни янада қизиқтириб уни суратини излаб топиб кўриб гунохга қолишига хам сабабчи бўлишни истамаганим сабаб хам бундан аввалги анонсимни ўчиргандим. Лекин хозир барибир чидай олмаяпман... Барибир юзминглаб одамлар кўрди ва нафратини албатта баён қилишга улгурди. Ўзи мен бундан хабар топишимга хам албатта ўша одамлар сабабчи, улар юборишди. Мен уни профилини ўқувчиси эмасман. Қизиғи, суратга эътироз қилаётганлар орасида ўзбеклардан ташқари бошқа миллат вакиллари бўлган мусулмонлар кўпчиликни ташкил қилди. Рамазондан бироз аввал изохларидаги ўзбекларга ўз Ватани дўзах бўлгани учун қочганман деган бу аёл учун эндиликда Рамазон ойи фақат Ўзбекистонда бўлмаса керак? Бутун дунё бўйлаб муқаддас ой бўлганида чидаб туролмай шартта шир яланғоч бўлиб расмга тушган ва унда бир қўли билан бир кўкрагини, кал бошидан бир тутам узуқ-юлуқ сочи эса иккинчи кўкрагини ним яширганича, ерда ўтирибди. Оёқлари жинсий аъзосини аранг ёпганини айтмаса сонларидан то кетигача татуировкаларини кўз-кўз қилиш ниятими...тушунмадимде шу аёлни. Яхшиям фотошоп деган мўъжиза борки эт-бетини ошлаб, тортиб, йиғиштириб бир 18 ёшлик қиз баданини тасвирлаган. Фотошопни шартта олиб ташласангиз ўзиям тўкилиб тушиб, ерга чалпайиб ёйилибла кетса керак а?)) Суратига изохиниям боплабди...Хеч бўлмаса рус тилида бехато ёзса бўлармиди... шўрлик Эдит Пиафни сал қолса пиявка-зулукка хос қилиб қўйибди. Пьяф эмас, Пиаф!!!) Яхшим Эдита Пьеха деб адаштириб юбормабдилар) Дунё миқёсидаги афсона аёлни фамилиясида хато қилишлик энди билмасам... Наргиза Зокирова... Жудаям хурмат қилардим уни. Рости! Санъатини..овозини... ёдингизда бўлса сайтимда кўп ёритиб уни ютуқларига хурсанд бўлгандим. Кўриниши ўз йўлига дея фақат санъатини ёритгандим...майли ўзга диндир аммо, афсус хеч бўлмаса уни хурмат қилганларни динини хурмат қила олмади у. Атиги 30 кун шу суратини ушлаб турсаям алам қилмасди. Худди атай реклама учун, атай ўзига гап орттириш учун қилгандек. Сабаби Рамазон ойи бутун дунё бўйлаб бўлиб турибди, нахотки билмаса? Билар...шу учунам қўйгандир. Майли, гунохи ўзига, аммо унга кўзи тушган ва хаёли кетиб қоладиган ёш ва қони қайнаган йигитларни хам гунохига шерик қилишига йўл қўймаслик керакмиди... Наргиз хам Рамазонда кишанланмай қолгандек...
“Хор бўласан сен хам” ёки “Қадримга етмаяпсан пи(бибибииип)”
Бу воқеа шу бугун, Рамазоннинг сўнгги кунидаги сахарликда содир бўлди ва уни ярмидан видеога олишга хам улгурдим. Келиб-келиб бизани дом олдида бўладими буям-эй)) Шу ўзи кўп нарсани магнитдек тортадигандекман гўё)) Юқоридаги биринчи воқеа хам тонгда домимиз олдида содир бўлди, афсуски видеога олиш хаёлда бўлмади(( аммо бу воқеани суратга ололдим! Хуллас, бу сафар мошинадан уч қиз аланглаб-саланглаб, гандир-гундир қилиб тушар тушмас бири мошинадаги йигитга чунонам сўкиб бақирдики. Онасиям қолмади, отасиям. Йигит қоча уларни ташлаб кетворди. Бироздан сўнг қайтиб келиб ялақиланди. Халиги шалоқининг дугоналаридан бири ариқдан ўтаман деб машинага қапишиб қолди (видеода бор) шундан мастлиги янада билинди. Қиз йигитни роса сўкди, мошинасига телефониниям отди... ва “Хор бўласан санам машнақа манга ўхшаб, пи***з, ж***б, қадримга етмаяпсан, хурсанд бўгин на** ман билан гаплашвотганингга!”-дедиюююю... Ўлдим шу жойида бору)) Бу йигитга яна қандай хорлик тилаш мумкин? Маст аёл зотидан Рамазондаги сахарликда эшитаётган гапи шу бўлса ва индамай чидашини ўзи хорликку)) Шу оғзи шалоқ маст қиз билан Рамазонда юрганини ўзи катта жазоку унга) Ёнимиздаги қўшним чидай олмай деразадан қизни тинч бўлишга чорладию... шалоқи қиз униям онасини эслатиб уч харф саёхатига равона қилди. “Ўчир чакагингни” деганига жавобан яна бир бора шахвоний репертуарини таъкидлаб ўтди. Қизиғи шу пайт йигити шартта мошинасига ўтириб яна қочворди))) бу хаммаси видеода бор!
Уч шалоқ қиз ва бир даюс “эркак” воқеаси билан Рамазоннинг сўнгги кунида реалистик дарсни кўриб...шуларни ота-онасига ачиндим. Айби йўқда бу ёшларни! Тонг сахарда қаерда юрибсан деб қизиқмаган, оғзи шалоқ ва ичиб қотиб қолган фарзандларини хамма хатоси ота-онасини тарбиясида деб биламан. Шуларга Рамазон тушунчаси, дин муқаддаслиги...э майли оддий: атроф мухитга хурмат тушунчаси, оғиздан чиқаётган гап сўзи, туни билан санқиши , катталарга бехурматлик билан сўкиниши борасидаги тарбия бу ЭЛЕМЕНТАР нарсаку! Дин хам четда турсин, Рамазон хам! Элементар муомала тарбиясичи? Туппа-тузук кийинган қизлар, тагида мошнаси бор йигит... Нормал ўзига тўқ оиладан...афсус қорни ва устини ўйлаган ота-оналар фарзандларини калласини ва қалбини тўлдира олмамбдида-дейсиз... Ман учун бу жуда мухим ва оғриқли мавзу, зеро фожедан кейинги айюханносдан кўра уни бартараф этишдаги оддий ва элементар нарсаларни унутиб қўямиз! Тавба қилдим дейман, ўзим фарзандлар катта қиляпман, ачинаман, қўрқаман ва бундай воқеалар шахсан ўзим учун дарслик бўлиб маъсулиятимни янада мустахкамлагани учун хам бўлишмоқдаман. Бола ширин, аммо уни пошшолиги 5 ёшгача дейди доно халқимиз. Тарбияда нафақат фарзанд келажаги олдидаги масъулиятни балки шахсан ўзимизга хам айнан у фарзанддан бефарқлигимиз натижасида қайтиши мумкин бўлган балои касофатларни олдини олишда тетик бўлайлик. Эртага боламиз жамият олдида, ўзимиз эса уни қўлида хор бўлмайлик.
Рамазонда... Рамазонда хотимаси попурри мақоламни ўзини хотимаси учун айтадиганим мухимроқ-Асосийси фоизда олсанг аксарият одамлар рўза тутди, ибодатда бўлишди. Жазирама иссиқ синовларига бардоши етиб мана Хайитни нишонлаш арафасида аввало ЎЗ-ЎЗИГА ХУРМАТ билан қалби ва рухияти нурли нурафшон тарзда турибди! Сафимиз кенгаяверсин! Яхшилик бор ва кўп буни биламан, сезаман ва кўриб тураман. Юқоридаги иллатли воқеаларга бефарқлигимиз хам уларни ривожланишига бир сабаб бўлмаслиги борасида олдини олиш учун харакат ва диққатимизни аямайлик. Ниятим аслида шу! Байрам муборак ахли мусулмон! | |
Бўлим: Din |
Кўрилган: 38073 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 23 | |||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |