Sayyod | Сана: Жума-муборак кун!, 16-Май-2014, 02:21 | Изох # 1 |
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
| Бу давоми (бошига қайтиш учун манбаа)
Sayyod: Ким экан у журналист?
Махмуд Намозов: Қамариддин Шайхов
Ёдгор Юксал: Саволларнинг мазмунсизлигидан сезмадингизми? (кулади)
Sayyod: Шунга ўйлаётгандим ким экан деб (кулади). Мен бир мақола тайёрлаётган эдим журналистлар хақида, “Euronews” ни хар куни кузатаман, Россия твларини хам, ўша ердаги журналистларни кўрсангиз, хаммаси ёши катталар, мендан хам катталар. Ишонсанисизми, биронта ёш журналистни кўрмадим. Шунинг учун ҳам айтаётгандим, нега бизларда журналистика “болалар боғчаси” бўлиб ётибди деб. Барибир қандайдир хаётий тажриба керак экан. Фикрлаш қобилиятининг ривожланиши керак тушуниш қобилияти яхши бўлиши учун, албатта. Шунинг учун ҳам ёшига қаралса керак деб ўйлайман, санъаткорлар ҳам интервьюга боришидан олдин биринчи саволи шу қаерда ўқигани билан бирга, ёшига эътибор қаратса бўларкан.
Махмуд Намозов: Ха тўғри, мен унга батафсил тушунтириб беряпман, у бўлса ўзига керакли гапларни, ўша ўзига кераклиси ҳам фақат қандайдир одамни ерга урадиган гапларни ёзган. Нега керак бундай нарсаларни ёзиб дейман. Раҳбарига ҳам қўнғироқ қилгандим, бу болага тушунтирмайсизми ёки кўринглар у менга нима савол берганини деб айтдим. Ўйлаб қарасам, қўрқиб ҳам қолар экан одам, мана шундай қилиб чиқариб юборади эртага.
Ёдгор Юксал: Гуруҳ йигитлари сизга шу гаплардан кейин ҳеч қандай эътироз билдиришмадими?
Махмуд Намозов: Йўқ
Sayyod: Барибир хафа бўлиши мумкинку
Махмуд Намозов: Ҳа, хафа бўлишган бўлиши мумкин, лекин барибир улар бу журналистнинг иши эканлигини яхши билишади. Уларнинг калласи жойида
Sayyod: Менга бир нарса қизиқ, сиз халқ артистисиз, санъат оламида жуда ҳам кўп юрасиз, кузатишларингиз натижасидаги бир фикрингиз керак. Хит бўлиши масаласида. Масалан, кимлардир мана шу қўшиғим хит бўлади деб неча йиллардир ҳаракат қилишади, студияда эшитиб кўрсангиз ростдан ҳам хит дейсиз, лекин оммалашмайди. Қўл учида тайёрланган нечта қўшиқларни биламиз, хит бўлади. Лекин ростдан ҳам атайин мана шу хит бўлсин деб қўл учида қилинса ҳам хит бўлмайди. Неча йиллик ижодингиз даврида кузатишларингиз натижасидаги фикрингиз менга қизиқ, хит қўшиқ қандай яралади?
Махмуд Намозов: Биласизми.. (ўйланиб). Бир хил аранжировкачилар айтади: “ Битта зўр хит қўшиғим бор”, - деб (кулишади). Ҳозир сиз айтганингиздек, қўшиқчилар ҳам айтишади, хит қўшиқ ёздим деб. Бундай эмас. Агар хит қўшиқ бўлишини Алла Пугачева билганида борми, у битта қўшиқ ёзиб қўяр эди ва икки йил ўтириб, яна битта қўшиқ ёзарди. Хамма қўшиқчи, мисол учун шу Пугачевадан тортиб ҳамма йилига нечталаб қўшиқ ёзишади. Мен ҳам ёзаман, Озодбек Назарбеков ҳам қанчадан - қанча қўшиқлар ёзади. Агар хит қўшиқни билганида нима қиларди 20 та ё 40 талаб қўшиқ ёзиб? Битта қўшиқ ёзиб, яна бир йилдан кейин яна битта қўшиқ ёзарди мана хит деб. Хит қўшиқнинг ҳеч қандай шаблони йўқ, менимча. Бундай хит қўшиқларда Худо тарафидан берилган бўлади, илохий томони бўлади. Бир хил пайтлар ўйлаб кўриб айтаман, жуда ҳам содда бўлиши керак, учта аккорддан ошмаслиги керак деб, қандайдир қолипга солиб юрсангиз барибир шунда ҳам сабабини тополмайсиз ва олдиндан билолмайсиз. Ундан кўра, ижодни яхши - яхши қилиб юрса, Худодан берилади ўзи, унинг сабабини одамлар ҳам, қўшиқни яратган ҳам билмайди. Ҳаммаси ўзидан - ўзи бўлиб кетаверади.
Sayyod: Сиз сабабини илохий дедингиз, унда бугунги кунда нега хитлар йўқ? Худо бизнинг санъатимиздан юз ўгирдими? (кулади)
Махмуд Намозов: (кулади) Бундай гапириш шаккоклик бўлади. Йўқ, ундай деб бўлмайди.
Sayyod: Мана ҳозирги қўшиқларни узоғи бир йил эшитамиз. Менимча, ҳозир даври келганнинг даври бўляпти. Лекин хит қўшиқлар йўқ.
Махмуд Намозов: Менга бир катта одам савол беряпти, кеча берган эди шу саволни: “Грузинларнинг лезгинкасини эшитсангиз, шунақанги зўр, жозибали, темпи ҳам... шуни хит деяпти-да. Бизларда ҳам, тўғри, “Андижон полкаси” бор, лекин сизнинг ҳам қўшиқларингизни шуларга ўхшаган қилиб яратсангиз, шунақа қўшиқлар ёзсангиз деяпти. Мен эса, унга ўша лезгинка бу битта хақлнинг қўшиғини битта одамнинг ижоди билан белгиламоқчи бўлаяпганини, ёки мана “Андижон полкаси” ҳам катта бир хақлнинг неча йиллик ижодидан битта ажралиб чиққан қўшиқлигини айтдим. Бундай хит ашулаларнинг яралишига бир куни мен сабабчи бўларман, балки сиз сабабчи бўларсиз, ёки яна бошқа кимдур. Хит қўшиқлар улар ўзи йиллар давомида шаклланади. Мисол учун, “Бари гал” номли қўшиқ бўлган. Бу қўшиқни асли Сурхондарёда Абдулазиз Имомов деган бир устоз санъаткор бўлгандилар, раҳматли, охирги йиллари уларни кўриб қолгандим. Шу одам айтгандилар бу қўшиқни. Шу одам ёзган қўшиқ бу. Олмахон Хаитова бу қўшиқни куйлаганларида хит даражасига кўтарилган. Бу қўшиқ халигача хит даражасида, ўша “Сансан мани дилбарим, бари гал” деб айтилган.
Sayyod: Олмахон Хайитова ёки Насиба Абдуллаева?
Махмуд Намозов: Биринчи Олмахон Хаитова, кейин эса Насиба Абдуллаева куйлаган. Бу ашула даврдан даврга ўтиб келиб, шлягер даражасига кўтарилган. Чунки бу қўшиқ жуда содда, агар уни таҳлил қилсангиз жуда оддий қўшиқ, ўта содда, айтганингизда ҳам сўзи ҳам тилингизга осон тушади, мусиқасига ҳам тушиб айтиб кетиш осон. Шунинг учун ҳам бу қўшиқ хит бўлган, шлягер даражасига кўтарилган экан дейсиз.
Sayyod: Келажакда сизнинг қайси қўшиғингиз шлягер бўлиши мумкин деб ўйлайсиз? “Кўза” қўшиғи деманг (кулади)
Махмуд Намозов: (Узоқ ўйланиб қолади) Йўқ, “Кўза” демоқчи эмасман..
Sayyod: Нега? Балки “Кўза” қўшиғидир? (кулиб)
Махмуд Намозов: (кулади) “Кўза” деб айтсам агар, бўлиши мумкин. Бир киши айтганди: “3-4 ёшлардаги набирам бор эди, телевизорда ҳар хил қўшиқларни беради, яхши гапиролмаса ҳам ўша қўшиқларни ўтказиб юборади, кейин бизнинг “Оҳҳу воҳ” қўшиғимиз бошланиб қолса, шу қўшиқни қўйинг, дейди”, - деб. Демак, мана шу ёшларга шу қўшиқлар ёққан бўлса, келажакда уларнинг қўшиқлари ҳам шундай қўшиқлардан бўлади. “Оҳҳу воҳ”, “Қишлоғим” ёки “Кўза” қўшиқларидек бўлади ва улар учун шу қўшиқлар хит бўлади – да келажакда, яъни 10 – 20 йиллардан кейин. Ана шу қўшиқларни эшитиб катта бўляпти бу болалар. Билмадим энди, мисол учун, болаларим мусиқани ҳаммаси яхши тушунади, лекин масалан, Шерали Жўраев десам, унча билмайди – да. Қаранг, қанчалар бу дахшат нарса. Бўлмаса, бу одамларнинг қўшиқлари Ўзбекистонда нечта вилоят, нечта район бўлса, шунча қишлоқ, ҳар бир қишлоқда битта бутун репертуарни айтадиган одамлар бўлган. Ўйланг, энди қаранг, шунча таниқли бўлган одамни бугунги ёш билмаяпти. Бугунги ёшлар, мисол учун, кўчада арава тортиб юрадиган болалар эмас, ўзимнинг мусиқачи болаларим ҳам билишмяпти. Бу, ўйласангиз, дахшат!
Балки бу ҳозир маълумотларнинг кўплигидандур. Жуда ҳам маълумотлар кўп, шунинг учун буни эшитмяптимикин десангиз. Лекин яхши асарлар барибир бор. Биз барибир мана шуларга, масалан, ҳозир сиз, ёки бошқалар танқид кўзи билан қараяпти, яхши қўшиқ йўқ...
Sayyod: Бу ҳақиқатку.
Махмуд Намозов: Ҳа, мана шундай гапириб юрган барибир яхши, лекин ичидан битта – битта яхшиси чиқяпти.
Sayyod: Масалан, 10 йил ўтиб, сизнинг ҳозир ўша “Саратонда” қўшиғингизни, ёки “Маржон тақиб” қўшиғингизни айтиб ўтиш мумкин, лекин “Кўза афсонаси” қўшиғингизни кейинги йил, мен мана шу ашулани эшитмаслигим мумкин. Менга масалан қизиқ эмас энди, ҳозир клипингизни кўраман – да, нима қилибди, эшитиб кўрдик бўлди, дейман. Бу долзарб эмас. Даври келганини айтяпман – да.
Даври келганидан Озодбекдан келиб чиққан холда тахлил қилсак, олдинги йил “Кимлар” қўшиғи бўлган бўлса, кейинги йил “Сарсон” бўлди ва бу йилдан “Кимлар” га талаб йўқолиб бўлгандек. Улардан аввалги хитини эслай олмадим. Хитлар даврлар оша ётмаётгандек.
Махмуд Намозов: Масалан, мен битта нарсани аниқ биламан, ҳозир айтаман, шу 70 йиллардадир, билмадим қачон, радиода Туроб Тўла бошчилигидаги бадиий маслаҳат бўлган – да
Sayyod: Ҳа эшитганман.
Махмуд Намозов: Туроб Тўла ўша пайтларда шундай деган экан: “Агар қўшиқчилар мана шундай ҳозиргидай бўлса, демак, 10 – 15 йилдан кейин бизнинг ўзбек мусиқа санъати йўқ бўлиб кетади”. Лекин ўша пайтда ҳам Таваккал Қодировлар яхши қўшиқ айтиб юришган. Мисол учун дейманда, мана шундай нечта ашулачилар бўлган. Бу борку, ҳар доим бўлади, масалан, ҳозир бизнинг талаб, сиз талабчансиз, мисол учун, э яхши бўлмаяпти, яхши бўлмаяпти, дейсиз. Лекин яхши бўляпганларини йиллар кўрсатади. 1 – 2 ой ўтгандан сўнг, Худо хоҳласа, мана бу орқадаги қўшиқлар кўринади.
Sayyod: Махмуд ака, мен 36 ёшман. 20 йиллик ашуладан, мен барибир эслайдиган бўлсам, охирги хит бўлганлар ўша – “Санамгина”, мана шундай қўшиқларни эслайман, сизнинг ўша “Саратон” қўшиғингизни ўйлаяпман. Қани уша 10 йилдаги бошқалари? Яқин 10 йил ичидагиси. “Санамгина”, масалан, ҳозир айтса, давралар қабул қиладиган қўшиқ – да, Юлдузникидан оладиган бўлсак. Насибаникидан оладиган бўлсак, “Бари гал”, мисол учун, ёки бўлмаса, “Қалдирғоч” ми? Мана шундай ашулалар мисолида. Лекин ҳозирги қўшиқлар жони 3 йилгача ҳам бормяпти – да.
Махмуд Намозов: Биламан.
Sayyod: 2 – 3 йил, мана масалан, бундай ҳисобласам, 4 – 5 - 6 йил Озоднинг биринчи хит қилган ашуласи, даври келганини айтяпман – да, эслолмайман. Кейин кимдур айтдики, қандайдир “Ёмғирлар” деди, ёки “Чанг кўчалар” деди, ҳааа, дедим. Лекин уни тўйда сўрашмайди ҳам – да. Тўйда талаб ҳам йўқ. Сизнинг, масалан, ҳозир тўйда (мониторда айланяпган “Кўза афсонаси” клипини Sayyod қўли билан кўрсатиб) энди бу ҳозир янги, 2 – 3 йилдан кейин, менимча, кўринса керак. Бунга ўша, балки ҳажмнинг кўплигидандир. Янги қўшиқлар кўплигидандур. Концертлар ҳам кўп.
Махмуд Намозов: Йўқ, концерт, маълумотлар кўп. Лекин барибир борку, масалан, мен ўйлайманки, ўзимнинг қўшиқларимдан униси, буниси қолади десам, ўзимга баҳо берган бўлиб қоламан – да. Айрим одамлар бор, менинг ижодимдан илмий иш қиляпганлар бор, ёки имтиҳонларда, диплом ишларини ёқлаяптганлар бор. Менимча ўйлайманки, қайсидир асарлар қолади. Бу шунчаки кун ўтарга эмас, сиз мени “кун ўтарга” рўйхатидан олиб ташланг. Ҳар битта меҳнат қилиб яратган қўшиғимиз, имкон қадар, ақлимиз етганчалик, фаросатимиз етганчалик ҳаракат қиламиз – да. Мана шуни эртага, масалан, биронта мусиқашунос эшитса, оддий халқ майли, айнан шу соҳада ишлайдиганлар эшитиб, ўзига бирон нарса олса.
Sayyod: Ҳеч бўлмаса даврдан – даврга ўтиб қайта айтилса ҳам.
Махмуд Намозов: Ҳа. Қўшиқдан бирон нарса олса. Балки тўғри, бир хиллар тушунмайди, бир хиллар менга айтади, мана бу нарсани мен тушунмаган эканман, мана шу ерга келиб энди тушуняпман, деб. Билмадим, энди сизга мусиқанинг тилида айтсам уни қандай тушунасиз, мисол учун, мана бизда бир оддий қўшиғимизни иложи борича содда қилиб айтайлик, ҳамма тушунадиган бўлсин. Ўшанда битта бас-гитара партиясини шундай чалишга вазифа қилинади. Эртага уни битта рус эшитса ҳам, ўша рус қўшиқчиларингиз ҳам, ёки бошқа одам эшитса ҳам, оддий “донг – донг” бўлмасин, шуни қандай чалди экан десин, ёки бирон бир бас чалувчи эртага консерваториянинг бас йўналишини битириб, басчиман деган пайтида кимгадур хизмат қиладику, тўғрими? Бизнинг мусиқамизни чалмоқчи бўлган пайтда, қандай чалган экан, деб қийналсин ўзи, нотасини ололмасин, ҳа “та-да-даам” экан демасин, шуни топа олмасин деган вазифа қўйилади. Менимча, ҳозирги вақтгача озгина бўшашмасак, лекин барибир ҳали ҳам талабчанман. Ҳеч қачон бир – бирига ўхшамасин, ёки бўлмаса, қайсидир жойида ўхшаса ҳам, мана бу жойи ўхшамасин, мана бу жойидан бир нарса олсин ўша мусиқачи мутахассислар, деган вазифа ҳар сафар қўйилади. Айтяпманку, энди биз қанчалик буни қила оляпмиз, қанчалик қила олмаяпмиз, қанчалик ақлимиз, фаросатимиз етиш – етмаслиги буни, албатта, энди вақт кўрсатади.
Sayyod: Келажак ҳал қилади.
Махмуд Намозов: Ҳа. Ўзи ижод шуда. Лекин тўйга бориб, куёв жўра, ёки келин янга учун атайлаб қўшиқ айтиб, пул топиш учун ҳаракат қилмаймиз. Кимдур илтимос қилса, айтишимиз мумкин. Бўлмаса ҳеч қачон.
Sayyod: Фалсафий демогогиядан секин энди бугунги даврга ўтамиз, фольклор йўналиши бўйича сиз ижод қиласиз, тўғрими? Ёки ҳозир сизда турфа хиллик йўналиш дея оласизми? Ҳозир мен билишим бўйича, сиз фольклор йўналишидаги ижодкорсиз.
Махмуд Намозов: Этно-фолк
Sayyod: Ҳосила Раҳимова, негадур, фольклор бўйича сиздан ўзиб кетгандек, “Қамчи бос” ва “Кураш” билан. Нима учун эркаклар айтадиган қўшиқни сиз айтмагансиз – да, аёл киши айтиб оммалашди.
Махмуд Намозов: Энди, ош бўлсин, дейди – ю, лекин бу, эркаклар айтадиган қўшиқми? Шундай битта (ўйланиб) Махмуд Намозов ўзининг йўли билан, эркак хонанда ўзининг йўли билан турганда, шундай бир (қўли билан кўрсатиб) “ла-ла-ла” қиладиган аёл хонанда ҳам битта керак бўлганда.
Sayyod: “Ла-ла-ла” қиладиган а?
Махмуд Намозов: Энди айтяпманку, шундай бир чапани, “ааа” қилиб айтадиган. Лекин бу...
Sayyod: Бу сизга таққослаш эмас, шунчаки бу...
Махмуд Намозов: Таққослаш ҳеч ҳам мумкин эмас.
Sayyod: Фольк билан айтадиган бўлсак...
Махмуд Намозов: Айтяпманку, аёл хонанданинг ўрни бўлган эканда, шунинг учун ҳам шунга тушди бу. Тушди ва кетяпти. Албатта у ҳам ижод қиляпти, ижод қилган. Лекин мен ҳеч қачон, бизнинг ўзимизни ижодда, уни рақиб деб ҳам билмайман, ёки нима десам бўлади, дахшат, иккита қўлимни ҳам кўтараман, деган томони ҳам йўқ, ижод қиляпти, деб оддий айтаман. Ўзига яраша. Ўзини билганича, ўзи эплаганича қиляпти.
Sayyod: Масалан, сизни ҳозир бугунги даврда оладиган бўлсак, сизнинг мавқеингиз, халқ артисти эканлигингиз эмас, ҳозирги ижодий жараён бўйича ҳозир оладиган бўлсак, “Қамчи бос” ва “Кураш” билан “Кўза афсонаси” битта тарозга тушиб қоляпгандек бўляпти – да. Фолкда.
Махмуд Намозов: Энди бу нима билан белгиланади, мен сўрасам? (кулиб) йўқ, энди ундай айтиш мумкин, бошқа нима, масалан, тўйда кўринадими бу нарса, ёки бошқадами? Энди буни муҳокама қиладиган мусиқачилар муҳокама қилса...
Sayyod: Яхши, келинг бошқача савол бераман. Нима учун Сурхон эркаклари куйламаган қўшиқни, Сурхон аёли куйлади? Мантиқан, мазмун жиҳатидан, “Кураш”, “Қамчи бос” булар эркакларга хос хусусиятли қўшиқларку.
Махмуд Намозов: Биласизми, масалан, мен Она ҳақидаги қўшиқни 17 йилдан кейин айтганман, масалан – да. Кураш ҳақидаги шеърларнинг нечтасини кўриб чиққанман. Ҳозир, масалан, кураш ҳақидаги шеър матни мен ўйлагандек бўлса, ҳозирни ўзида ўша қўшиқни айтишим мумкин. Лекин мен ўйлайманки, қандайдир, бунда вақт етишмовчилиги бўляптими, мен ўйлаган мавзу, мен ўйлаган матнни топа олмяпганимдан. Сиз айтяпган ўша “Бос, бос, қамчи бос” да сўз жойига тушди – да, ўшанга оҳанг ўзи келди, ҳақиқатдан, у айтди, омадли келди. Бу борку, бу ҳам Худодан. Ўша зўр кетди. Ҳақиқатдан шундай бўлди. Агар ўша сўз, масалан, менда бўлганида, мен ҳам худди шундай қилиб айтган бўлардим балки. Айнан шундай бўлмаса ҳам, сал бошқачароқ айтган бўлар эдим. Биласизми, бир хил нарсаларни бир хил пайтлар йиллаб кутасан. Йиллаб кутасанки, ўша сен ўйлаган нарса қандай деб.
Sayyod: Лекин йўналишларини чапанироқ деб ҳисолайсиз – а?
Махмуд Намозов: Йўқ, йўналишлари энди, биласизми бу, (ўйланиб) чапанироқ деса ҳам бўлади. Тушунарлироқ бўлиши учун. Чапанироқ, масалан, мураккаб эмас, мен айтяпгандек, мисол учун, биз ҳаракат қиламиз бизнинг мусиқамиз мураккаброқ бўлиши учун. Эртага мусиқачилар ўтирган пайтида ўйласин, эй тўхта, бунинг фақат ашуласи осон экан, мусиқаси – чи? Барабанли партия нима бўляпти, бу ери – чи, десин.
Sayyod: Махмуд ака, сизлар ким учун қўшиқ яратяпсизлар, мусиқачилар учунми, халқ учунми?
Махмуд Намозов: Йўқ, энди нима қилай? Биз шундай ижодкор бўлсак, нима қилиш керак?
Sayyod: Бу чуқурлашиб кетиш эмасми?
Махмуд Намозов: Ҳалиям бу бизнинг жуда содда бўлганимиз. Рустам Маҳмудовлар, ёки бошқалар айтади бизга: “Маҳмуд ака, сиз нимага қулоқни мана бунақа ушлайсиз ( Маҳмуд Намозов чап тараф қўлини бошининг орқасидан ўтказиб, ўнг тараф қулоғини ёпиб кўрсатди)”, - деб. Нима қилай мен шундай бўлсам? Ҳали ҳам бу энг содда бўлганлигимиз. Оддий ўша содда, оддий бўлсин деганимиз. Олдин шу биринчи боришда айтган мусиқаларимизни бир ярим дақиқа киришнинг ўзи бўлар эди. Телевидения ёки радиога олиб келсак, қачон ашулангга кириш бўлади, дейишар эди (кулишади). Ўша ашулага киргунча, чўл овози бўлса, туялар келяпгани, туядан кейин шамол эсгани...
Sayyod: Бу ҳам визуализация санъати – да
Махмуд Намозов: Шундай бўляпти – да. Мана қаранг, мана чўл, кейин чўлда қумлар учяпти, шамол овози бўляпти, кейин чўлда яна бир нарса бўлади – ю, янтоқдан бошқача тикан думалоқ бўлиб учиб юргани, саксовулми, нима? Бизда туяқорин дейди – да, сизда нима эканини билмайман.
Sayyod: Ҳа, тушундим.
Махмуд Намозов: Ўша учиб кетяпти, (Махмуд Намозов овози билан шамолнинг эсганини хиргойи қилади) шундай овозлардан кейин узоқдан шундай мусиқа эшитиляпти. Шундай тасаввур қилганмиз – да биз ўша пайтларда. Ана шундан кейин “дуб – ду – ка, дуб – ду – ка, дум ҳей эээййй” дея узоқдан келиб – келиб яқинлашганмиз. Мана шундай ўйлар эдик. Мана шуларни, айтяпманку, ўша Рустам Махмудов ва бошқа композиторлар: “Махмуд ака, намунча халқни қийнайсизлар? Мана шундай (яна юқоридагидек чап қўли билан ўнг қулоғини ушлашни кўрсатди) қиласизлар (кулишади)”, - деб айтишар эди. Мен : “Шундай тушунсак биз мусиқани, ёки ҳаётни нима қилай?” – дердим. Энди ҳалиям борку, содда бўлиб қолдик. Ҳозир иложи борича оддий, содда қилишга, яъни 3 та гармония ёки шу каби қилишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир энди балки ҳаддан зиёд содда бўлиб кетгандур ҳам бизнинг мусиқаларимиз. Лекин вазифа барибир шундай бўлмаса, борку.
Тошкентга келган пайтларим бир ойда битта тўйга борганмиз, у ҳам бўлса, 100 доллар берарди. (таъкид билан) бир ойда! Бутун гуруҳ билан борамиз. Ўзимизнинг мана шу ашуламизни айтиб юрамиз (Махмуд Намозов қўлига гитара олган кўринишда оғизда қўшиқ айтди). Шундай қўшиқни бошлаганимизда биттаси келиб, шундай 100 доллар бериб, “Жанон бўламан” ни айтиб бергин, деяпти. Қочиб туринг, деб (қўли билан четга сурганини кўрсатади), (жонли овозда куйлади) “Эй Гулдона, Гулдонааа, ким дея келдинг...” деб айтсам, “Жанон”ни айт деб 100 доллар кўтариб олиб яна келяпти. Қочиб тур, деб хоҳласанг шу, хоҳламасанг йўқ-деганмизда. Қаранг, мен ўзимга айтаман – да, шундай ҳам одам бўладими? Битта қўшиқни айтиб бер, деб 100 доллар беряпти. Олиб, “Жанон”ни айтиб, яна давом эт ўзингни қўшиғингни. Шундай бўлганмизда, бу ҳам феъл – атвор .
Лекин битта нарса, ўша пайтда Дониёр Тошмухамедов – хит. Мен Ботир Зокировнинг конкурсида 2 – ўринни олганман, Дониёр Тошмухамедов 16 – ўринни олган. Дониёр тўйга келиб тез – тез қўшиғини айтиб, пулини сипириб кетар эди. Менга айтишарди: “Махмуд ака, зўрлигингизни кимга исбот қиласиз? Айтавермайсизми, туркча, ундай – бундай ашулани, - деб, - тўғри айтасан, шундай қилишимиз керак”, - дер эдим. Студияга боргандан кейин барибир борку, эээ, деб яна ўша ўзим истаганимни қилардим. (кулишади). Ҳозир мен тўйга бориб ўша “Чиннури” ни айтсам, йиғиштир, қандай “Чиннури” дейишади, ёки “Лоулаки” ни айтай десам, қандай “Лоулаки”, ё “Жанон” ни айтай десам, қандай “Жанон”, сиз ўзингизнинг қўшиғингизни айтинг, “Гулпари” ни айтинг дейди. Мен ўйлайманки, Худо менга шундай феъл бергани билан, барибир тўғри йўлни берган экан – да. Мен шунинг учун ўйлайманки, барибир бу йўлда бу – тақдир, (пешонасини кўрсатиб) пешона. Мана шундай бир қийин йўлни танладик ва мана шундай кетяпмиз. Бунинг қанчалик, масалан, бу ерда келадиган бойлик, бу ерда келадиган ўша унвонлар учун ишламадик (шу жойда кимдир аксириб юборди ва “ҳаққиси рост” деб таъкид этиб кетишди). Шу санъатда кетганимиздан кейин орқамиздан нимадур қолсин, мана шундай ҳам қўшиқчи бўлган дейишсин. Мен ўйлайманки, барибир нима иш қилган бўлсам ҳам, ёмон иш қилмаган эканман. Яхши бир боғ яратган эканмиз.
Sayyod: Ижодим негизи фалсафа билан ёндошиш ва отарчи бўлмаслик демоқчисиз-да?
Махмуд Намозов: Йўқ – йўқ, агар тўйга чиққан одамларнинг ҳаммасини отарчи деб айтсак...
Sayyod: Менинг фикрим бўйича отарчи бу – санъатга ҳисса қўшмайдиган, фақат шу тўйда “оёқ” учун қўшиқ қилиб яшайдиган, “вай бўлди, тўйим борми бугун тўйдан бўлди”, шу учун хизмат қиладиганларни отарчи деб биламан.
Махмуд Намозов: (кулиб) Самарқандга тўйга бордик яқинда, 8 кун бўлди . У энди, кўпкари қиладиган, кураш қиладиган одам – да. Санъатга унчалик қизиқмайди. Асосан, шу катта кўпкарилар қилади. Лекин Махмуд Намозов тўйга келиб, шу 2 та қўшиқ айтиб берсин, деган экан. Шундай тўйхонага кириб боряпмиз, одам тўла, 10 000 та одамни чақирган. (таъкидлаб) 10 000 та одам! 14 та қора мол сўйган.
Шундай кириб борсак, бундай қарасам, Шерали Жўраевнинг овози келяпти , мен айтяпман, бу Шер ака ҳам келибди – да деб. Биз машинани жойлаяпмиз, қўшиқчи турибди, одамлар лекин тарқоқ. Шер ака шундай айтиб турса, ҳамма атрофларига бориши керакку. Одамлар бемалол, бири боряпти, бири келяпти. Шер акага ўхшамяпти ҳамми, деб ўйладим, овози Шер акага ўхшаяпти лекин, дедим. Кўрсангиз лекин битта одам: туриши ҳам, айтиши ҳам – ҳамма қилиғи Шерали Жўраев. Шундай машинадан тушдимда, бизга жой қилгандур деб кетяпсам (йўғон овозга тақлид қилиб): “Мана, Ўзбекистон халқ артисти Махмуд Намозов. Битта қарсак чалинглар”, - деди. Ҳамма қарсак чалиб, бизга қараб туриб кетди.
Sayyod: Ростакам хонанда келди деб (кулишади)
Махмуд Намозов: “Ҳофиз, биз томонга юринг, юринг”, - деди. Ҳеч ҳам боргим йўқ. Шунча чақиргандан кейин машинадан тушиб бордим барибир. “Битта табриклаб қўйинг”, - деди. Раҳминг келади. Шерали Жўраевнинг кассетасини қўйиб қўйса, одамлар шуни эшитиб мазза қилади. Бу борку, Шерали Жўраевнинг ҳамма нарсасини олган. Нима қиласан дейман.
Sayyod: Ўзлиги йўқ.
Махмуд Намозов: Ҳа, йўталган жойини ҳам, бошқасини ҳам ўзига олган. “Роса олибсизку, - десам, - устозимда, нима дейсиз”, - дейди. Устозинг бўлса ҳам энди, ҳақиқатдан овози бор экан, кейин айтиб ўтирди баланд ноталарни ҳам олиб. Шундай овозинг бор экан, озгинагина ўзингнинг дардингни бер.
Sayyod: Пародист эканда ашаддий
Махмуд Намозов: Ҳақиқий.
Sayyod: Эссиз санъат дедингизми? (кулишади)
Махмуд Намозов: Шундай кап – катта одам, ёш бола эмаску, оиласи, бола – чақаси бўлса керак. Нима қиласан ўзингни ҳам, одамларни ҳам қийнаб? Одамлар ҳақиқатдан ҳам қўшиқ айтяптими, айтмяптими фарқи йўқ, овқатини еб – еб кетяпти. Унинг бутун ҳаракати, гап – сўзи – ҳаммаси Шерали Жўраев бўлиб ётибди. Мана кўряпсизми, қаранг, ўзининг ҳеч нарсаси бўлмаган – да. Мана булар ҳақиқатдан ачинарли. Шунча овоз бор, қаранг, мусиқачилар чалиб беряпти. Озгинагина ўзининг йўлини қўйса бўлмайдими дейманда.
Sayyod: Имконият бериб ўзингизнинг гуруҳингизга олмабсиз – да (кулишади) ташаббус бериб, 12 – 15 йилдан кейин хайрлашар эдингиз – да, бўлди энди қанотингни қоқ деб. Хуллас, 19 – 20 – 21 – май кунлари ўтказаётган хисобот концертингиз хақида. дуэт бўладими ва ўзи дуэт куйлаганмисиз?
Махмуд Намозов: Дуэт куйлаганман. Битта Мустақиллик байрамида Малика Эгамбердиева билан дуэт куйлаганман. Ўзимнинг 2010 йилдаги концертимда Раъно Авазова, шогирдим, билан дуэт куйлаганман.
Sayyod: Хосила Рахимова билан дуэт куйлаган бўлар эдингизми?
Махмуд Намозов: Ҳа, куйлаган бўлар эдим. Агар, мисол учун, яхши мавзу бўлсада. Бу ўзимдан –ўзим шундай айтаман демайманку. Биляпсизку, мен ўзимдан – ўзи шундай қилишим керак демайман, лекин шу, яхши мавзу бўлса, албатта, куйлайман.
Sayyod: Жонли ижро?
Махмуд Намозов: Бўлади.
Sayyod: Лекин 100 % эмас
Махмуд Намозов: Энди ҳозир “Евро Азия” деган гуруҳни биласиз, шулар биринчи блокни деярли ўрганиб, машқ қилиб юришибди – да, улар концертгача қанчасини чалиб ўргана олишса, шунчаси жонли бўлади.
24 та янги қўшиқ бор – да, 24 та қўшиқдан қанчасини ҳали улар синаб кўрган? Энди ҳозир биринчи блокни деярли ёдлаб бўлишди. Лекин синаб кўргандан кейин, қотириш ҳам керак – да энди улар. Айтяпманку, қанчасини ўтса. Биз фонограмма орқали ижро этилади, деб қўйдикку, лекин у, шунчаки, қанча документ қилиш керак, ёки бошқа...бошқа...бошқа ишлар учун.
Sayyod: ёшлар ўз йўлига, бир амаллаб шоуси, сакраши, рақсга тушиши ва хоказоси билан концертини ўтказади. Аммо сиздек миллий йўналишдаги хонандаларда маъсулият каттароқ ётади жонлига.
Махмуд Намозов: Энди борку, бу ерда билсангиз, одамлар, санъаткорлар яхши маълумотларни томошабинларга етказишни ҳар доим ўйлайди. Агар ўша нарсани жонли ижродаги жонли мусиқа етказиб беролмайдиган бўлса , ундан фонограмма афзалдек бўлади.
Биласизми, концертдаги энг асосий нарса бу – ўша ердаги ижро этиладиган қўшиқ. Яъни биринчи навбатда ўша маълумотлар. Яхши танланган репертуар. Худо хоҳласа, мана шу қўшиқларни мухлисларга ўйлагандек етказиб олсак бўлди.
Фақат эртага ўша концертга кирган одамлар мазза қилиб чиқса. Мақсад шу! Ундан кейин яна битта нарса: биринчи блок бу – алоҳида бир – бирига боғланган битта сценарий, иккинчи блок яна бошқача, учинчи блок яна бошқа. Лекин умумий ҳаммаси яна битта алоҳида воқеа. Шунинг учун кимдурлар, мана шу қўшиғингизни қўшмасангиз бўлмайди, дегани қўшилмай қоляпти. Чунки мавзуга тушмайди – да. Яъни унга жой йўқ.
“Севги достони” бўлади биринчи блок, шу билан бошланади. Масалан, 2 – блок бошлангандан охиригача тўлиқ Сурхондарё бўлади. 3 – блок яна битта мавзу. Хуллас, ҳаммаси яна бир – бири билан боғланади. Иккита блок ўртасида “Хандалак” гуруҳи чиқади.
Хонанда билан боғлиқ биронта муаммо ёки мавзу бўлса, уни аввал хонанда билан ўзаро гаплашиб хал қилиши керак. Журналистлар мана шундай тарафларга эътибор беришса, шу этика тарафига урғу беришса яхши бўларди деб ўйлайман. Яъни айтмоқчиманки, қандайдир бир пиар қиламан ёки бошқа сабаблар билан шошиб хар хил ишлар қилишса...
Sayyod: Йўқ, бизга пиар керак хам эмас, бизда ўзи хаммаси жойида (кулади)
Махмуд Намозов: Йўқ, сизларни ўзи яхши биламан. Хақиқатда хам зўр гапларни топасизлар, энг қизиқ мавзуларни хам кўтарасизлар, ишларингиз хам зўр.
(Сухбатга Махмуд Намозовнинг продюсери қўшилиб:“Айниқса чипталар хақидаги мавзу зўр эди” деб айтади)
Махмуд Намозов: Ха, тўғри. Айтганча, қўлни беринг буёққа (қўлини Sayyodга чўзади) Ўғиллик бўлганингиз билан яна бир мартта табриклайман. Ўзи келишим билан табриклашни ўйлаб қўйгандим. (кулади)
Sayyod: Рахмат (кулади)
Махмуд Намозов: Мен бундан жуда хам хурсанд бўлгандим эшитганимда. Ўша чипта мавзусини кўтарганингизда хам, аниқ нишонга тегибти дейдику, шундай дегандим. Буни кимлардир тушунади, тушунмаган эса тушунмайди. Худди, масалан, сиз ўғлингизнинг суннат тўйини қилаяпсиз ва Ёдгорни чақиряпсиз, у эса такси билан бораяптида, сизга “Сардор ака, мен таксида келгандим, таксини пулини бериб юборинг” дегандак (кулади)
Ўзи дастурхон ёзилиб кутиб олишади, яна таксини пулини хам айтаяпти дегандак гапда у. Сиз ўзи шундоқ хам мехмонларни кутиб оламан деб, харажат қилаяпсиз, бу одам яна таксисига хам пул сўраса. Концерт қилаяпган бўлсангиз, яна унга - бунга чипта обориб бер, масалан, 1 та билет 50.000 сўм турадиган бўлса, 10 та билет 500.000 сўм бўлади.
Sayyod: Яна хафа хам бўлади кимдур..
Махмуд Намозов: Оддий тушунишада, “Ие, таклифнома беришмади менга” дейди. 10 та одам айтсанг 500.000 сўм, 100 та одам бўлса 5.000.000 сўм деган гапи бу.
Sayyod: Шундай пайт, мен ош берганимда таклифнома бераман дейиш керак. (кулади)
Махмуд Намозов: Қарангда, ўша билетлар хақидаги мавзуларингиз жуда зўр мавзулар. Кўрганимда айтгандим, яхши мавзуни кўтарибти деб. Яхши мавзуларингиз кўп, бор албатта. Шунинг учун омад сизларга!
Sayyod: Рахмат! Қўлингиздаги узугингизга боядан бери кўзим тушяпти, тоши қандай?
Махмуд Намозов: Зумрад .
Sayyod: Ўнг қўлга тақса уйланган, чап қўлга тақса ажрашган дейишади. Хозир сиз нимани шама қилиб юрибсиз? (кулиб юборишади)
Махмуд Намозов: (Кулиб) йўқ, бунга хеч олдинлари эътибор бермаган эканман, бундай нарсаларга ўзи хеч қизиқмас эдим.
Sayyod: Кумушданми?
Махмуд Намозов: Йўқ, тилло. Оқ тилладан ва тоши зумрад.
Sayyod: Ихчамгина эканда, кўп эркакларда кўраман, каааатта узук тақиб олишади. Бунақа ихчамгина узукларни ўзим яхши кураман, шунга ахамият бергандим.
Махмуд Намозов: Менинг тошим зумрад тоши эканда, шунга шу тошни танлаганман. буржим бўйича.
Буржим бузоқ , 8 майда туғилганман. Йилим эса Сичқон. Шу узукни хам биладиганлар бўлар экан, маслахат беришганлиги учун таққанман. Ўзим эса хеч қачон қизиқмагандим. Бунга кимдир ахамият беради, кимдир эса йўқ.
Sayyod: Кийимингизга хам мос тушган (кулишади) Сухбат учун рахмат каттакон.
Сухбатни Сухбатова Диля ва Қодирова Шахло ёзишди.)
Суратлар Азиз Жабборов ва Абдурахмон Содиқовларга тегишли
Видео: Афзал Илхом
Сухбатни бошидан ўқиш учун бошига қайтмоқ
Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
|
|
| |