menu
person
[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 4
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » ФанФорум » Мухлис минбари » Shaytonbazm (Якшанба мухлис минбари учун)
Shaytonbazm
SayyodСана: Якшанба, 23-Янв-2011, 08:20 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
МУХЛИС МИНБАРИ учун махсус

Шомдан кейин остона хатлаб кучага чикма. Жин чалиб кетади, болам.
(Бувимнинг насихатларидан.)
Купдан бери шу мавзуда ёзиш истагида эдим. Факт, асосли фикрлар етарли булмагани учун бу иш шу кунга кадар чузилди. Якин уртогимнинг тугилган куни булиб унда тенгдошларимдан чиккан таклифга кура, «Дискотека» дея номланадиган масканлардан бирида мехмон булдик. Авваллари булмаганим учунми, тунги клублар хакидаги тасаввурим чет эл кинофилмларидаги кадрлар ва айрим тенгкурларимнинг гап-сузлари билар чегараланган эди.
Ичкарига кириш кизлар учун бепул, йигитлар учун 15000 сумдан экан. Чипта олгач устки кийимларимизни 5000 сумдан гардеробга топшириб, кулокни коматга келтирувчи оханг огушида официант йул бошлаган жойга бориб утирдик. Хаммамизнинг корнимиз туклиги учун 2хил ичимлик ва икки хил салатга буюртма бердик. Тез-тез учиб ёнаётган майда чирокларнинг чакмоксимон харакатини хисобга олмаганда клуб деярли зулматда эди. Ижтимоий жамиятнинг турли табакасидаги чамаси 80-100 нафар йигит – кизлар кучли мусика таъсирида маст. Улар орасида юкори синф укувчиларидан тортиб, 50 ёшларни уриб куйган кишиларини хам учратиш мумкин. Бир карашда кайси жинс вакилларининг сони купрок эканлигини билиш кийин булсада, лекин кизлар сони нисбатан куп эди. Кимлардир биз каби алохида ажратилган диван-стол атрофида, кимлардир турт кишилик оддий уриндикларда, яна кимлардир эса бар ёнида хордик чикармокда. Мехмонларнинг аксарияти эса хаминкадар сахнани тулдириб, хар куйга тушганча муком киларди. Сахна тепароги фираъвиннинг бош кисими шаклида ишларган булиб, кулогига наушник таккан икки «ДИДЖЕ» йигит кулида микрофон билан даврани кизитарди. «Куча курган» уртокларим холатга тез киришиб кетди. «Янги»лигим учунми билмадим мени холатга куникишим кийин булди.
Ярим кечада келган булсакда, клубнинг доимий аъзолари назлида бу барвакт экан. Тунги соат бир яримдан ошганда одамлар сони икки баробарга купайди. Жараённи кузатар эканман, гуё бошка оламга тушиб колгандек эдим. Мехмонларнинг аксарияти ёшлар. Юз-кузларини камалакмисол рангоранг буяб-чаплаган, кийимининг торлигидан барча аъзолари буртиб чиккан ярим-ялонгоч киз(!)лар, сочларини алламбало турмаклаган, кулогига сирга таккан, узини тутиши ноодатий йигит(!)ларни хар кадамда кузатиш мумкин эди. Сахнада уйнаётган аксарият кизларнинг харакати узбек кизникига, йигитларнинг уйнаши эса йигитникига асло ухшамсади. Икки жинс вакилларининг маънан норасо харакатларини куриб, булар гардеробга кийимларини топширганда юзларининг бир каватини хам колдириб киришса керак, деб уйлаб коласан киши…
Карсам, кул телефонимнинг кувват тоши тугаб колган, атрофимдаги манзаралардан бутулай кунгим совуб булди. Уйга кетиш максадида соат неча булганини билмокчи булдим. Жойимдан кузгалиб,турган жойида «куч»ли мусика таъсирида сархуш ликкиллаётган оламон орасидан аста-секин утиб бордим.
Нарирокдаги турт кишилик стол-стул атрофида туртта киз сигарет буркситиб утирарди. Улардан бири кул телефонида чамаси хабар ёзиш билан банд эди. Аста уларнинг ёнига якинлашгач бояги киздан сурадим:
- Кечирасиз, соат нечи булганин айтолмайсизми?
- Что? Что ты говорил, непонела?! – дея жавоб берди юз кузидан узбека жудаям ухшайдиган бояги киз энса котириб.
-Время сечас сколка, - сурадим ундан кайта. Мусика шовкинидан бу гал у саволимни яхши эшитмай колди.
- Что сколко?.. Нормально говари. 50 доллар до утра, карочи…
Кизнинг колган гапини эшитиб утирмай жойимизга кайтдим. Сахнада уйнаётганларни кузата бошладим. Куринишидан узига бино куйган бир бола уртани хеч кимга бермай килпилларди. Бир пайт мусика узгариб бошка бир янада шухрогига улаб юборилди ва «ДИДЖЕ» нималардир деб бакирди. Халиги бола баттар жазавага тушиб уйинини давом эттирди ва чунтагидан бир даста пул чикариб икки кулига олди-да сочиб юборди. Вазиятларни кузатар эканман узимни огир хис кила бошладим. Жойимда ортик утиролмай кучага чикдим. Бироз кулогим тинчигандек булди. Эшикдан сал нарида мен теннги бир бола сигарет чекиб турарди. Гарчи тенгдош булсам хам салом бериб унга кул узатдим. Умрида хеч салом олмаган одамга ухшаб кулоги чаккасига келгунча ишшайди : «Ха, укам нима проблема? Тинчлими?» суради у гавдасига ярашмган охангда хирриллаб икки кулини чунтагига тикди. « Муаммо йук, ака! Дискотекага нега келасизлар? Шу саволга жавоб олмокчидим», сурадим ундан. « Кизу болекансану?.. Кайф кигани, кунгил очгани келамиза. Чотки жой-ку, бу!» «Катта ишлайсиз ёки укийсизми, ака?» Саволим тегиб кетган куринади у бирпаста жиддийлашди: « Ху, манга кара! Сан терговчимисан? Не бошимми котирвоссан? Ё чакегинг кичиб колдими, аа ууу???». «Узр, ака!» ,- дедимда ундан узоклашдим. Бу ер яхши сухбатдош топадиган жоймаслиги ва саволимга изох талаб килинмаслиги аник эди. Ичкарига кириб уртокларимни чакирдим ва кетишга ундадим. Улар яна ярим соатдан сунг туришимизни айтиб, кутишимни илтимос килишди.
Яна ташкарига чикдим. Бир киз олдимга келиб, сигарет ёкиб олиш учун гугурт суради. Шу бахона уни гапга солдим. Бояги саволларимни унга хам бердим. Узини Самира деб таништирган бу киз юридик институтнинг 3-боскич талабаси экан. У менинг сузларимни тинглаб булгач уз фикрларини айтди:
- Уйлашимча дискотеканинг ёмон томони йук. Сиз ичкарида кузатган нарсаларни инкор этокчимасман. Кандай булиш бу хамманинг уз хукуки. Эркин демократик жамиятда яшаяпмиз. Чарчок чикариш, шунчаки кунгил ёзиш максадида келадиган ёшлар талай бу ерда. Маслан клубний музикалар менинг жону дилим. Ёкимли мусика нервларни тинчлантириб, кайфиятни кутаради. Бу хордик чикаришнинг Европача усули, агар билсангиз…
Гарчи менинг карашларимни окламаган булса хам, бу кизнинг уз хатти-харакатларига изох берганидан бироз кунглим кутарилди: мени эшитадиган одам хам бор экан-ку!..
Шу пайт ичкаридан уртогим чикиб, кетаётганимизни айтди ва еган-ичганимиз хисоб-китоби учун мен хам ичкарига кирдим. Маълум булишича, икки хил ичимлик ва икки хил салат учун 256000(!) тулашимиз керак экан. Хисоб-китоб варогида ёзилган нархларни ва официантнинг хизмат хакини укиб узимни зурга босдим. Ниятимиз холис экан, 4та урток боримизни уртага ташлаганда керакли пул тупланди. Азон чакирилаётган пайт, тонгги соат туртда «Шайтонбазм» нихоясига етди.
Осмон окара бошлаганда уйга кайтар эканмиз, шухрок уртогим менга гап котди:
-Сен нега чикмадинг даврага? Бир чеккада шумшайиб утиришингни кара! Маза килиб уйнадик. Зур жой экан. Нарх-навосини айтмаса, яхши жой ! Кизларни айтмайсанми!... Ох,ох,ох!... Энди тез-тез келиб турамиз-а, боллар?..
Унинг гапидан хаммамиз кулдик. Узимни аклли курсатмаслик учун уларга индамадим. Бунинг фойдаси хам йук эди. Гарчи кимматга тушган булса хам, уртокларимга тунги бу базм хуш ёкканини уларнинг кузларидан илгадим…
Суз охирида айтмокчиманки, мафкура полигонлари ядро полигонларидан анчайин кучлирок эканлиги таъкидланганда, айнан шу каби ёшлар онггини чалгитувчи гоявий масалалар хам назарда тутилган булса, не ажаб! Хар куни бу каби масканларда канчадан канча ёшлар узига хос тарзда «хордик» чиказмокда. «Тунги базм» мехмонларининг доираси кундан кунга купайиб бораётгани эса одамни уйлантиради.
Мустакил демократик мамлакатда яшамокдамиз. Юртимиздаги хар бир ислохот замирида инсон ва унинг манфаатлари устувор бугин сифатида гавдаланади. Айникса мустакилликнинг илк йилларидан то шу кунга кадар Озод Юртнинг эртаси дея умид богланаётган биз ёшларнинг хеч кимдан кам булмай улгайишимиз, хам аклан хам рухан хам жисмонан баркамол авлод булиб етишишимиз йулида килинган ва килинаётган ишларнинг чек-чегараси йук. Шунинг баробарида, барча демократик мамлакатларда булгани каби, бизда хам юкоридаги каби турли тунги клублар, енгил-елпи вакт утказиш учун очилган масканлар фаолияти чегараланмаган. Аёнки, бундай жойлар факат фикрни чалгитади, соглом мухитни захалайди, вактни олади. Буни тугри англаб, уз вактини илм-фан, маданият, спорт умуман олганда эртаси бор сохаларга сарфлаётган, изланувчан онггу шуури соглом ёшлар талай орамизда.
Биз ёшлар буюк алломаларни дунё тамаддунига такдим этган тупроги зар юртнинг, кундан кун тараккий этиб бораётган, юксак марралар сари етаклайдиган имкониятлар эшиги очик мамлакатнинг фарзандларимиз. Миллий менталитетимизга умуман ёт булган гоялар таъсирида вактимизни утказиш, уздан хеч бир яхши ном колдирмай индувит каби мазмунсиз яшаб утмоклик хам мумкиндир балки. Келажаги буюк мамлакатнинг бунёдкорлари сифатида Ватан равнакига муносиб хиссамизни кушиш эса уз кулимизда. Sayyod.com ва сайтнинг доимий мухлислари сизлар нима дейсизлар?

Алишер ИСОМИДДИНОВ.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
murodbekСана: Якшанба, 23-Янв-2011, 18:26 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 49
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 15
Холати: Хозир йўқ
haqiqatni yozgan...
Manim4a bu utopia klubi busa kerak.



Uchrasa bir kuni tengsiz bir go’zal,
Uchraydi baribir undanda go’zal,
Ex, dunyo qanchalar go’zalsan go’zal
Sevgim kelaverar yangidan-yangi
 
NOZIСана: Якшанба, 23-Янв-2011, 23:32 | Изох # 3
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
факат Оллох калбига иймон солган инсонгина бундай жойларда узини нокулай хис килади, кон-конига шайтон сингган одам эса хох биринчи келиши булсин хох такрор, шу жойда дам оламан, диб уйлиди. Афсус, маънавий дам калб ва рух хотиржамлигидалигини бундай одамлар, Оллохнинг кудрати билан, англаб етиши мушкул. Наилож, кимдир киёматда дузахга хам тушиши керакку.

 
LoadingСана: Чоршанба, 16-Мар-2011, 01:08 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Man bu mavzuga go'yoki bir davom yozdim.
Biroz be tartib bo'lsada. Yana bir inson kechirmalari xaqida. Yuqoridagi voqiya manga yoqti. Man bu inson kabi emasman. Borishtan o'zimni saqlagan bo'lardim. Borsam albatta shaytonbazim oqimida oqib ketaman deb qo'rqaman.
Navbat no malum kundalikka.
Manga vaqt berila albatta o'zimni o'nglab olaman. Xayotim esa tuni bilan o'zgalar ifat pardasiga tikilib o'tmoqda. Chuning menga aslida bu ishlar ayib. Dunyoning ilm fan rivojlangan barcha mamlakatida bo'lganman. Ziyoli odam.
Shaytonbazim qurbonlaring ''umidi''. Bazan qabulimga shunday sodda qizlar keladi-ki?! O'pishganda buzuldim, bokira emasman deb qon yig'laydilar. Kulub turaman-u aslida ich-ichimdan dod degim keladi.
Shaytonbazim qurbonlari.
Qilayotgan ishim xatoligini bilaman kimnidur, qaysidur yigitni necha yillab kutgan shirin ishq lazatiga yamoq tikaman. O'zimni ovutaman axir xammasixam yomon qizlar emas.
Menga vaqt bering albatta o'zimni o'nglab olaman.
Kundaligim esa ayib gunohlar to'kilib turgan raqam va so'zlarga to'lib bormoqda.
Robbim kechir deyishlikka bazan tilim aylanmay qoladi. Uyalaman.!!!
Farzandiga etiborsiz ota onalar bazida katta katta gaplar gapirib kelishadi. Go'yo men ularning jigar poralarini shu kuyga solgandek.
Menga vaqt bering o'zimni o'nglab olaman.
Yoshligim esa qizlardan qo'rqish bilan o'tmoqda. Umir yo'ldosh... . 3 kunda 1 marotaba apiratsiya o'tkazaman qayodan xam qo'rqmayin.
6 soat 7 soatlab yosh talabalarga tibbiyotda bu ish jinoyat, oqibati xaqida leksiya o'qiman. Simestor oxiriga kelib majburan shayton bazimga taklifnoma tarqataman.
Imkon bering vaqt bering bir kun xammamiz qilmishimiz bog'idan xosil olamiz.
Loading...Nomalum kundalik.


Faqat 3 ta shart!
 
Alisher777Сана: Чоршанба, 16-Мар-2011, 09:41 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 9
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 23
Холати: Хозир йўқ
Avvalo aytishim kerakki, haqiqat doimo achchiq bo’lgan!.. Men <<Shaytonbazm>> mavzusidgi ushbu maqolani sizlarning e’tiboringgizga havola etishimdan maqsad DEMOKRATIYA niqobi ostida mentalitetimizga singgib, turmush tarzimizga aylanib borayotgan irkit odatlar, havoyi nafsbuzuqliklardan yoshlarni, tengdoshlarimni ogoh etish. Bu yerda hurmatli Туляганов aytganlaridek hech qanday balandparvoz so’zlar yo’q. Gap baland muammonig borligida! Gogishmogi Albert Oligarh ogly aytganlaridek nohayotiy, soxta gaplar ham emas! Aksincha, tungi ko’cha hayotini ko’rganlar meni andishaga borib, yana ko’p gaplarni yozmaganimni yahshi bilishadi Miss Мадина aytingchi maqolaning qayeri o’hshamabti? To’g’ri, hamma ham ko’zguga qarashni hush ko’rmaydi… Yoki muallifning u yerda o’zini tutib turishi, voqealardan nafratlangani o’hshamaganmi? Yoki <<qonunga qarab to’g’ri yuradigan>> sodda yigitlar qolmadimi oramizda?.. oybek sizga aytishim mumkinki, maqola hech qayerdan ko’chirilmaganiga muallif sifatida yuz foiz javob ham beraman, yana savollaringizga javob shuki, 22 yoshdaman, ma’lumotim oliy, shaharda tug’ulib katta bo’lganman!... Nima, hamma shaharliklar ham diskotekani besh qo’ldek bilishi yoki ko’cha hayotini ko’rgan bo’lishi kerakmi? Yoki bular haqida tasavvurga ega bo’lmaganim, bo’lishni istamaganim aybmi? SUPER_GIRL men muallif sifatida aqlli ham emasman . Muammoni ko’targan ijodkor faqat o’z hissiyotlariga berilsa, faqat o’z kechinmalarini bayon etsa, xalqning dardi qayoqda qoldi unda?..Balki maqoladagi so’zlar kimlargadir qattiq tekkan bo’lishi, undagi qahramonlar o’z o’rnida kimlargadir o’xshash bo’lishi, ehtimol… Lekin bunda ayibdormasman!.. Maqola muxlis minbarida ko’pchilikda nega norozilik uyg’otganida aqlim noqislik qilyapti!.. Ammo aytishim mumkinki, hattoki birgina o’quvchi, birgina sayt muxlis yoki muxlisasi biz yoshlar orasidagi muammolardan biri ko'tarilgan maqoladagi fikrlarimga qo'shilsa, baxtliman! Norozilardan esa chin yurakdan uzr so’rayman, zamondan orqada qolganligim, oppoq narsalarni bilmay qoralab qo’yganim uchun… Lekin o'ylaymanki, maqola forumga qo'yilgach, o'z mushtariylarini topmoqda... Ushbu mavzu atrofida ham juda ko'p gaplar bor...Yuqoridagi noma'lum kundalik egasining iqrori ham ayni hayotimizdagi oramizdagi odamlardan...

Yo asling kabi ko'rin, yo ko'ringaning kabi bo'l!..
 
DilnozaСана: Шанба, 14-Май-2011, 22:21 | Изох # 6
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
VOY NIMA EDI U? MENIKU XECH KIM B.N ISHIM YO'Q LEKIN UYDA O'TIRIB OLDINGA XOXLAGAN NARSANG QO'YIB MUZIKA ESHTISH MUMKIN DAM OLASAN BUNAQA JOYLARGA BORISH SHART EMAS.
MEN SHUNDAY O'YLIMAN YANAYAM BILMADI TUZUK QIZLAR BORMAYDI BARIBIR OTA ONASI QO'YADIMI BU YOSHLIKDA MIYYAGA SINGIB KETGAN NIMA BOR VOPSHE KO'RMAGANMAN KO'RISHNIYAM XOXLAMIMAN DOIM SHUKUR QILAMAN XUDONI BILIB TUG'ULGANIMGA SAYYODNI GAPLARIYAM YETDI O'ZI TASAVVUR QILAYABMAN JINLAR BAZMI TOBA TOBA


Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
Mr_OnlineСана: Чоршанба, 18-Май-2011, 23:40 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 75
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 147
Холати: Хозир йўқ
bu hozirgi kunning eng dolzarb mavzusi
man bu temani qollab quvatliman
yaqin kunlarda (komp tuzalsin)
o'zim boshimdan o'tgan voqeani bayon qilaman


Onda sonda kirip turaman . . . .
 
ledyСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 00:52 | Изох # 8
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1162
Холати: Хозир йўқ
Quote (Sayyod)
ет ёкиб олиш учун гугурт суради. Шу бахона уни гапга солдим. Бояги саволларимни унга хам бердим. Узини Самира деб таништирган бу киз юридик институтнинг 3-боскич талабаси экан. У менинг сузларимни тинглаб булгач уз фикрларини айтди: - Уйлашимча дискотеканинг ёмон томони йук. Сиз ичкарида кузатган нарсаларни инкор этокчимасман. Кандай булиш бу хамманинг уз хукуки. Эркин демократик жамиятда яшаяпмиз. Чарчок чикариш, шунчаки кунгил ёзиш максадида келадиган ёшлар талай бу ерда. Маслан клубний музикалар менинг жону дилим. Ёкимли мусика нервларни тинчлантириб, кайфиятни кутаради. Бу хордик чикаришнинг Европача усули, агар билсангиз…


эссиз одамлар....


 
DilnozaСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 01:10 | Изох # 9
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Xordiqni uyga muzika eshtib chiqarish mumkin. Masalan siz ming tòg'ri bòling u yerdagi odamlar buni biladimi. Shunaqa joylarda xaq qanaqa voqiyalar eshtamiz. Chunki xech kimni peshanasiga tòg'ri yoki egri deb yozilmaganku.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
komol_76Сана: Сешанба, 13-Сен-2011, 01:55 | Изох # 10
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
пвваламбор шайтон чаладими жинми фарки йук нормалри узбек соат 9 дан кейин кучага чикмиди. соат 23 дан кейин кучадамисан,спг нармалнимас, ущини куча боласи хисоблидиган тоифадансан. ман кечами уйида етмидигонлани емоп диемиман, нешаки вактида узим гуллатганман Дипломат, Баша ва Ниагаралнс

ман хеч кимми кораламиман ва окламиман, сабпби кзим бир вактла гуллатганман Баша, Ниагара ва Дипломатлани. одамла дам ллишга ва оторваться килишга хаки бор. мана хозирам манмуз ходимимни куйвордим, хотя обеосам буларби. леаин все таки хар еимда танлпш хккуеи бор. шундок булсада, уйлайманки, епьгксида у е шу кизга уйлпнади еки кисиииии б юради....


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
ledyСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 02:17 | Изох # 11
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1162
Холати: Хозир йўқ
Камол акани гапларига ухшамайдия

 
NOZIСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 03:30 | Изох # 12
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1157
Холати: Хозир йўқ
ростанам негадир бугун хамма гаплари галати ёзилганми? Компларидан биров кириб уринларига ёзвотганмикин? шубхали. Тагин шошиб ёзилгани куриниб турибди, худди кимдир келиб колишидан куркиб ёзилганде, харфлани узимас ёнидиги клавишала босилиб кетсаям тугирланмаган. Чикиб кетганларидан фойдаланиб кимдир тез ёзиб ташаганга ухшиди. Тагин билмадим

 
DilnozaСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 05:25 | Изох # 13
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Men bir donayam gaplariga tushunmadim.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
komol_76Сана: Сешанба, 13-Сен-2011, 09:55 | Изох # 14
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
узр, шу инетдан телефонда ишлашга роса кийналвомман aytmoqchidimki man klubniy bolla va qizlani yomon dihomiman, orasida norm bolla va qizla judayam ko'p, kamiga 10 yil avval o'zimam rosa gullatganman. to'gri bemza qizla uchun klub doimiy maskan. lekin faqat shunga borilmidiku to'grimi. istagan shousi bor restoran yoki kafega kirib ko'rin toje samoye, daje huje chem v klube. ichvolib kop kotta odamla nimala qibtashavotti. klubda hot' bir birini youzini ko'rmidi. ya za klubi...
p.s. v Fergana vecherom toje sideli v zavedenii vrode kluba


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
DilnozaСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 15:25 | Изох # 15
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Vot imenno tòg'rilar bor u yerda. Ular u.n xavfli. Chunki yomonlaram bor. Kim ularni ajratib òtiradi. Sen yaxshisan yomonsan deb. Xatto yuzi kòrinmaydigan bòsa. Xammani shaxsiy xayoti lekin xavfli joy.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
loloshechkaСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 15:56 | Изох # 16
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 433
Холати: Хозир йўқ
Kamol aka,mana siz aytyapsiz qarshi emasman klublarga deb...Kamol aka,sizning farzandingiz,misol uchun qizingiz clublarga borib yursa bunga qanday qaragan bo'lardiz?

Baxt-bu qalb hotirjamligidir
 
komol_76Сана: Сешанба, 13-Сен-2011, 18:40 | Изох # 17
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
хлзирча кизим йук. лекин манимча рухсат берсам керак,албатта ман таниган ва билган дугоналари еки бола билан. бизани оилада клубга борадиган ешга етгандан кейин урток ва дустдай муомала килинади. шунга кура кизим узига еккан йигитини келиб таништирса ва клубга бораман деса, болани еки дугоналарини емон прывичкалари булмаса нимга рухсат бермаслигим керак. акаларига рухсат бераманку. хаетнинг хамма кучаларига кириб чикиш керак. шундагина биласан нима яхши, нимс емонлигини. клубда канака одамла булишини у ерга кирмаган, бормаган одам каердан билади?

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
HushroyСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 19:37 | Изох # 18
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Ochig'i man ham borganman. Do'stlarim, dugonalarim bilan. Chunki, oilam a'zolarimni mana 24 yildirlki, ishonchlarini oqlab kelmoqdaman. Besh barmog'imiz bir hil emasku. Inson o'ziga to'g'ri bo'sa bo'gani. Ma'suliyatni his qilgan holda. Tarbiya borasida esa, farzandga biror nimaga qanchalik cheklov qo'yilsa, u ana shu qo'yilgan cheklovlarni shunchalik buzib o'tishga harakat qiladi. Buning oqibatida farzandning o'ziga nisbatan bo'lgan ishonchi bo'lmay voyaga yetadi. Bu digani "FINISH"... Bizning oilada farzandlarning yurish turishlariga o'ziga hos nazorat ila erkinlik berilgan. "Ayagan ko'zga cho'p tushadi". Komol akaning fikrlariga qo'shilaman. Hech kim, hech qachon onasining qornidan tajribali inson bo'lib tug'ilmagan.
 
DilnozaСана: Сешанба, 13-Сен-2011, 22:20 | Изох # 19
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Kamol_76 Amerikanets bòb keting.))) xayotni tushunaman deb xayoti vayron bòlmasmikin? U yerda yaxshilar bordir. Agar biror yamon odam òsha yaxshiga gapiraydigan bòsa vratle birov yordam beradi.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
komol_76Сана: Сешанба, 13-Сен-2011, 23:27 | Изох # 20
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
Дилноза, болага тарбия 15 ешгача берилади. 15 ешдан кейин бола ок ва корани ажрата бошлайди. шунгача унга тугри йуналишни курсатиб тарбияланса, уни емон йулга бошлаш жудаям кийин. ундан ташкари азарт диган нарса бор. азартный одамни узгартиртб бумиди. худо хохласа мани болаларим хам узимга ухшаган булади - хамма нарса в меру. кизим эса онасига - клуб для девушки это не приемлимо! но агар кизим
айтганимдай рухсат сураса карши бумиман....


нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
ledyСана: Чоршанба, 14-Сен-2011, 00:42 | Изох # 21
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1162
Холати: Хозир йўқ
Бу Камол ака эмасссссссс

Добавлено (13-Сен-2011, 23:42)
---------------------------------------------
10 ёш катта одамга гапириш нокулайкуя, одамзот умри давомида тарбияланади, 23 ёшимгача ота -онам тарбиясини олгандим, энди кайнонам тарбияси остига утдим. Менимча тарбия 15 ёшгача деган фикр Европадаям йук булса керак. Одамзот бир умр тарьияга мухтожлиги бор. Узр, сизга гап кайтараман деб уйламагандим, мажбур булдим. Кечирасиз деб уйлайман


 
DilraboСана: Чоршанба, 14-Сен-2011, 00:50 | Изох # 22
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Menimchayam bu gaplar Kamol akani gaplarimas...Alloh bilguvchi.Ularni hamma postlarini öqiganman,bu gaplarni yozganlariga hayronman

Nigohimda jamdir bu olam...
 
ledyСана: Чоршанба, 14-Сен-2011, 00:54 | Изох # 23
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1162
Холати: Хозир йўқ
Камол акани никларидан кимдир фойдаланяпти шекилли.. Орада йук булиб колиб, кейин пайдо булдилар бошка киёфада.
кам сухбат булсак хам у кишини ажрата олардим.


 
DilraboСана: Чоршанба, 14-Сен-2011, 00:59 | Изох # 24
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Hayronman...

Nigohimda jamdir bu olam...
 
DilnozaСана: Чоршанба, 14-Сен-2011, 02:10 | Изох # 25
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Menam xayronman. Nafaqat qiz bola umuman odam xamma yosh bola 15da balog'at yoshida bòladi va bu eng og'ir payti. Uni nazorat ostiga olish kerak. Dunyoda eng kòp joniga qast qilish òsmirlarda. Gapiz qisman tòg'ri juda qamab qòyish xam kerak emas lekin erkinlikni xam nazorat qilish shart bu juda muxim.

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
Форумистон » ФанФорум » Мухлис минбари » Shaytonbazm (Якшанба мухлис минбари учун)
  • Страница 1 из 4
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • »
Поиск: