[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: БОБО, Anv@rbek, Giyos, komol_76  
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » YulduzKor » ЮлдузКор лойихаси хақида
ЮлдузКор лойихаси хақида
SayyodСана: Душанба, 23-Фев-2015, 05:44 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Cайтимиз ғояси асосида ташкил қилинган ва айни дамда хеч қаерда ўхшаши йўқ бўлган "ЮлдузКор" мукаммал муаллифлик реалити-шоуси хақида қисқача таништирамиз:









Нима хақида: Машхурларни юлдуз бўлишида ўрни катта бўлган ва хамиша кадр ортида қоладиган ижодкорлар мусобақаси. Кастинг орқали икки гурухга турли ижодкорлар йиғилади, яъни шу икки гурухни хар бирида биттадан шоир-бастакор, либоскор, бўёкор-турмаккор, сураткор ва видокорлар бўлади. Хар икки гурухга биттадан хонанда бириктирилиб, улар хаммаси учта шартдан ўтишади.



Уч хафтада учта шарт билан уларда хар бир шартни бажариш учун бир хафта вақт бор ва хар бир шарт учун чегараланган сумма бутун гурухга ажратилади. Хар бир шарт албатта машхурнинг фаолияти доирасида бўлади.



Биринчи шарт якунида мажлисда йиғилиб қилинган ишларни хар бир сохадан уста  балл асосида  бахолаб умумий мухокама қилинади.  



Уч хафта ўтгач, лойиха якунида  икки гурухдан энг кўп балл йиққан  хар бир йўналишдаги ижодкордан биттаси  танланиб , бир гурух қилинади ва бу гурух финалда худди шу тариқа кейинги мавсумда иштирок этиб сараланган бошқа бир сараланиб олинган кучли гурух билан беллашади.



Натижада санъат олами  бир йилда битта "ЮлдузКор" гурухи билан таъминланади. Лекин бу лойихада ғолиб ёки мағлуб тушунчаси бўлмайди зеро уч хафта давомида хар бир ижодкорга халққа ўз ижодини тақдим этиш учун реклама имконияти берилган бўлади. 





Кимлар: Лойихада иштирок этиш учун асосан ёш  ижодкорларга имконият берилади. Хозирча хар бир гурухда бешталик: либоскор, бўёкор-турмаккор, видеокор, шоир-бастакор ва сураткор иштирок этади. Хар бир мавсумда хар бир гурухга биттадан хонанда таклиф қилиниб  иштирокчи гурухлар  уни устида ижодан ишлашади. 





Мукаммаллиги: Худди "Подиум", "Топ модель", "Фабрика звезд"  ва бошқа лойихалар каби фақатгина бир соха доирасида бўлмай, айнан хонандалар билан боғлиқ турли ижодий соха вакиллари йиғилади ва уларни хар бирига юклатилган шартда иштирок этиши учун вазифа ўйлаб топилади. Албатта у шарт хонанда фаолияти билан боғлиқ бўлиши керак.  Хар бир шартда хаммасига аниқ вазифаси юклатилган бўлади ва бир шартни ўзи гурухдаги хар бир ижодкор ғоясига боғлиқ бўлади. Гурухда ишлаш қобилияти ва мавжуд сумма доирасидаги тақсимланиш каби жараёнлар нафақат лойихага динамика беради балки уларни мана шу холатларга мослашишга ўргатади. Яъни ижодкорда хамиша хам пул бирламчи эмас айнан ғоя ва фантазияси хам мухимроқ роль ўйнаши керак деган тушунчага ўргатиб, айнан шу хислатларини йўлга солиб вазиятдан чиқа олиши керак.  Хуллас, шартдан келиб чиққан холда ёш ижодкорлар ўз ғояси, фантазияси ва ижодини тақдим эта олади. 





Нега КОР?:  Фотограф, дизайнер ва визажист каби сўзлар барибир ўзбекона эмас ва масалан фотографни таржимаси суратчи каби ғалати эштилади. Азалдан ижодКОРларга айнан КОР билан қўшимча қилиш ўзбек тили тушунчасига хос, бастаКОР ва хоказо. Шу сабаб ўзбеконалаштиришга қарор қилдик. Дизайнер-Либоскор, Фотограф-Сураткор, Парикмахер Визажист - Турмаккор бўёкор, Клипмейкер-Видеокор.  



Филологтаъблар кичик кашфиётчамизга эътирозлари бўлса, хечқиси йўқ, буни лойихамиз доирасидаги атама деб қабул қилишлари сўралади. Вахоланки шу тилниям инсониятни ўзия яратган. Асосийси салбий тарғиботи бўлмаса бўлгани. 









Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
ШахиняСана: Душанба, 23-Фев-2015, 09:07 | Изох # 2
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 598
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 186
Холати: Хозир йўқ
жуда зур лойиха...менга екади...унакалардан купрок булса зур иш булардиде...кор дегани -иш, работа(форс тилидан таржимаси)...в последнем юлдузкор нравится участие звезд именно в больнице...это здорово...

Хочешь быть счастливым?Будь!
 
Yodgora12Сана: Душанба, 23-Фев-2015, 19:34 | Изох # 3
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 480
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
Menga Ham Yoqdi Bu Loyiha  smile !!!
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » YulduzKor » ЮлдузКор лойихаси хақида
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: