Сен менинг қотилим, ширин ажалим... - Форумистон
Страница 1 из 11
Модератор форума: Giyos, writer, Anv@rbek 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Sayyod шахсий ижодидан » Сен менинг қотилим, ширин ажалим...
Сен менинг қотилим, ширин ажалим...
SayyodСана: Сешанба, 10-Сен-2013, 05:15 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
-1-


Кучани тулдириб оламон аста юриб келмокда. Утган кетганлар тухтаб оламонга кушилиб кетар, мошиналар хам тухтаб чикиб оламонга кушилмокда…
Тобут кулма кул уланиб-уланиб кетарди.
Купчиликнинг тобутнинг кип кизил мато билан уралгани бироз кунглини гаш килиб, «Аттанг ёшгина экан, Аллох уз рахматига олган булсин омийн»-дея етти кадамча тобутни кутариб уз юмушларига яна оламондан ажраб таркалиб кетарди.

Бир вакт, бир ёшгина киз оламон олдидан чикканча кулларидаги бир кулоч кип-кизил атиргулларни оламон олдидан сочиб сочиб нари кета бошлади…

Алвон-алвон гуллар бир сонияда оламон оёги остида колиб поймол булди.…

Дорил фанодан Дорил бакога саёхатини давомлаганча тобут хамоно кулма-кул борар, йул четида оламондан тисарилиб, куллари атиргул тиканларидан худди уша гуллардек кирмизи рангга буёлган, уксиб-уксиб йиглаётган кизчага оламон унчалик ахамият беришмади.
Маййитнинг олди каторида кетаётган якин кариндошлари шунчаки кизга ачиниб, бошларини сарак - сарак килганча утиб кетди.
Факатгина кучада колган, утган кетганлар бу аянчли, галати холдан кизга термулиб караб тушунмай турарди.

Кучанинг бошигача йул буйлаб поймол атиргуллар устида гох кулиб, гох йиглаб кизча чарх уриб уйнаб, баланд овозда куйлар, юзидаги куз ёшлари эса хечам тинмасди… Кула кула чарх уриб, йиглай йиглай тебрана тебрана йул буйи аста кучанинг бошига кетиб куринмай колди…

Бахорда гул очилса,
Куни битиб тукилса,
Яшамок истаса да ёзда,
Гул бошка иложи йук.
Гар икки калб севишса,
Киргокларда туришса.
Муъжизалар кутишса,
Туташмок иложи йук… (Ю.Усмонова)

Тобут хам тебрана-тебрана уз маконига етиб келди…

-2-

Ёдингдами бу ёшлигимиз,
Бекарор бебошлигимиз.
Туймай бу кенг оламга
Бахтиёр шодлигимиз. (Шерали Жураев)

Салом бугунги кун! Салом менинг дафтарим!
Эх, нималарни чидамайсан гохи, менинг сирдош дустим. Узбек оилаларида узи шунака, бошка миллатларга караганда сирдошликка хатто ота-онангдан хам изза киласан. Тугри-да, кандай килиб ота-онангга севгинг хакида дардингни дастурхон килардинг?
Энг осон йулини топдим. Аввалига узимга-узим гапириб юрардим, кейин тентак булиб колмай деб дафтар коралашга тушдим.
Узи шунака сал галатирокман. Балки исмим бунга сабаб? Билмдаим огир исм дейишади.
Мадина!

Факатгина бир инсон Мадиш деб чакиради. Эркалаб…ммммм.

Дафтарим дафтар, булма хеч хатар, ёзаман варрокма варрок, канийди булса сузлар мухтасар?...

Мана шунака… Кулимга калам тушди дегунча жамики сузларим ок когозга гохи куз ёшларим бирла сиргалиб тушаверади, гох шодон ках кахам бирла уйнаб уйнаб дафтарим безайди.
Шу лахзада дунёдаги жамийки дарахтлар калам булса хамки, ундаги барглар когоз булса-ки, дарёлар сувлари сиёх булса хамки дардларим ёзиб битмас холга келади.

Мана сирдошим сенга бугунги кунни ёзим тирнайман варрокларинг. Кизик-а… Отабек, хам кушним, хам мактабдош, хам…билмадим сирдошим сендан хам уяламан буни ёзмокка…балки узимдан? Нега унака экан? Ахир жуда ёшман. Мактабни хам тугатмадим…лекин унинг кузлари..сузлари..

У дунёдаги энг чиройли, энг хушбичим, энг келишган бола.
Аклли, чиройли, кучли, аълочи. Хамма хавас килади. У эса. У эса мени ёктиради. Билмадим. Биз дустмиз лекин мактабда хамма пешлайди. Узиям галатиде, танаффус эълон килинди дегунча олдимга югуради.
Келаси хафта навруз байрами туфайли коота байрам киламиз, унда Отабекни куёв ролига танлашибди, туйни курсатиб беришмокчи де миллийлигимизни. Галати булиб кетдим. Йук бормайман мактабга. Каёкда. Унинг синф рахбари кириб илтимос килди, мендан…келин ролини уйнашга…кизарииииб кетдим…синф гурра кулди.. Муаллимимиз индамай манга карийдилар. ЭЭээ йугееее дедим. Котта синфдагиларга нима киламан кушилиб, ана узини синфидаги дугоначаси Нодира уйнасин-дедим. Ичимдагиси эса факат сенга сирдош дафтарим аён. Уйгача зурга чидаб келдим, келиб хонамни эшигини ёпдиму чапак чалиб сакрадим. Дарров сани титкилаб топиб мана биринчи булиб сенга айтиб беряпман. Соат хам икки булибди. Хозир деворим такиллайди-ю сени шартта беркитиб деразадан Отабек билан гаплашаман.

Мадина ва Отабек Тошкент шахридаги бир тумандаги бир куп каватли биноларнинг энг чуккиси, узларининг сузлари буйича «Аллохга энг якин» 9 каватида истикомат килишади.
Кизикарлиси, уларни бир биридан факат бир девор ажратиб туради. Вахоланки иккиси бошка бошка подъездда. Иккисининг хонасини биргина девор ажратиб иккиси уз хона деразасида кучага караса бир бирига шундок кул узатгудек етиб бемалол гаплашиб, хатто пичирлашиб сузлаша оладиган даражада якин. Нафакат хоналари, балки кунгиллари хам. Хар куни эрталаб ким биринчи уйгонса уша бирини деворини такиллатади, кундуз куни ким мактабдан вахли келса хонада кутиб туриши ва кеч келгани таккилатиши керак. Кейин деразадан караб гаплашиб туришади. Олдинги йил ёздан хатто эрталабгача гаплашиб чикишарди. Гохи урушиб колишса айбдор тараф биринчи девор такиллатиб деразага келади. Иккинчи тараф (бу ролда асосан хамиша Мадина) деразадан юзини курсатмай факат эшитади. Кейин Отабекнинг хазилларига чидолмай кулворади ва яна сухбат давомланади. Янги йилда бирга салют отаётиб Отабек Мадинага кейинги йилни балки бирга бир хонада кутармиз деса буладими. Бу хам етмагандек охирги пайт «Севишганлар куни» модага айланиб, бу йил 14 февраль куни деразадан Мадина уйинчок айикча хамда кип кизил алвон алвон гуллар олди… Худди шундай совгаларни Нодира хам олганди…

Мадина эндигина 9 синфни битириш арафасида, Отабек эса 11чини.
Ёшликдан бирга усиб, дуст булиб бир деразадан варрак учириб, бир бирига «куш» учириб, бир бирига совга бериб катта булган. Отабекнинг ота-онаси уларни Тохир Зухра дея хазиллашар, Мадинанинг эса унчалик ахамият беришмас, лекин карши хам эмасди. Хар холда кушни улар, борди келди яхши.
Отабек нафакат синфда балки бутун мактабнинг ёркин юлдузи. Спортда хам, дарсларда хам, куринишда хам аълочи. Энг кузга куринганлардан. Хатто-ки директор опамизнинг «любимчиги». Отабекнинг куринишидаги энг кизик ва диккатни чорловчи нарсаси икки юзига кизил нарса суриб куйгандек кип-кизил, ва йигит кишига хос булмаган узун-узун кайрилган киприклар. Дустлари хазиллашиб хатто гугурт чупларни куйиб канча кутаришини хисоблашишади.
Мадина булса, эххей узбегимнинг нафис гузаллик коидасидаги хамма талаблар аъло даражада кондирилган. Буй басти, сочлари узун, нак такимига тушади, жайрон куз, гунча лаб, ва ёногининг чап чеккасида узига бирам ярашган холи хам бор. Кулганидаги кулгичлари-чи, Отабекнинг сузларига караса унинг табассумига бутун мактабни сотиб юборса арзийди.

Нодира…ажойиб киз.. Отабекнинг синифдоши, сирдош дусти. Бир партада утиришади. Нодиранинг атрофида паралелл синф хатто паралел мактаблардан хуштору гирдикапалаклари жуда куп. Лекин.. Отебекни ростакасимига севади. Нодира жуда шух киз, мактабдаги хамма муаллимлар безори, дарсдан неча маротаба хайдаб хам чикаришади. Тугриси, куринишидан хеч ким шунака шаддод шух деб уйламайсиз. Кош кузлари-чи? Купчлик Мадинанинг опачаси деб уйлайди, жудаям бир бирига ухшайди. Факат Мадина нозикрок. Нодира эса олов. Хатто сал пал жиннирок хам деб уйлашади. Отабекга эса унинг шу бебошлиги жудаям ёкади. Кулдиргани кулдирган. Отабек узи эса Мадинани севади. Каттик севишини мана шу йилдан англаб етмокда. Мадина охирги пайт шиддат билан усяптими, куз унгида товланиб шунаканги чиройлик булиб кетяпти-ки. Астопирло..Нодирага бунча ухшамаса?

«Вух..шунча суз, билмадим дафтарим санга бугун хамма гапларимни ёзиб бера олармикинман? Сирдошим…бугун ман жудаям бахтлиман. Билмадим сунгги пайт факат хурсанд булганим булган. Хамма нарсани унутаяпман, дарсларнинг хам уй юмушларининг хам ахамияти колмаяпти. Нахотки… йугээээ, факат яхши кураман. Севги манимча бироз жиддийрок булса керак.
Бугун мактаба кийкирик булди. Келинлик либосида сахнага чикдиму, паранжимни икки куллаб ушлаб кулларим титраб салом килдим ва…Отабекнинг куларини ушлаб…ввввввуууууйййй….Мавзуям колиб кетди, миллий байрам хам, бутун мактаб кийкирди. «Отабек- Мадина!!!, Отабек-Мадина!!». Олди каторда факат директоримиз энсасини котирди холос.
Отабекнинг кучли кулларини ушлаб турар эканман жуда хаяжонландим, дир дир титрайман. Ундаги охиста титрокни хам сездим…»

Кул тегса титраб кулинг,
Балогат тусгач йулинг.
Айланмай сузга тилинг,
Кайрилма кошглигимиз.

-3-

Хиёнатнинг конин ичдим тукилма….(Ю.Усмонова)

«Нодира эса сахнага чикишимга оз колганда оркамдан паранжимни тортса буладими, сал колса йикилаёздим. Яхшиям Отабекнинг бошка ёр-ёр айтиб мени сахнага олиб бораётган синифдош кизлари тезда тугирлаб Нодирани туртиб пастда колдиришди. Баттар булсин. Э ул рашк килмай Кора Шахзода!
«Туйдан» кейин Отабек йук булиб колди, мана утирибман кутиб, хозир деворим таккиллайдию яна сен билан видолашаман дафтарим.»

-Манга кара, нима киласан у мишикини? Нимани тушунарди? Бошинга урасанми уни?
-Биласанку Ноди…
-Ростан шунчалик хаммаси жиддийми?
-Шунакарок.
-Уйланаманам дегин?
-Нимаси ёмон?
-Ман-чи?....
-Ноди?..
….

Нодира шартта туриб чикиб кетди. Дарсдан сунг хонада хеч ким колмагач иккаласи гаплашиб утирарди.
Отабекга Нодиранинг хиссиётлари аён булса-да, лекин бу даражада очик ойдин хали сузлашмаган эдилар. Нодира канчалик шух, эркакшода булишига карамай хиссиётлар олдида мулзам эди. Бу унга унинг гурури кандайдур тажовуздек туюларди. Шунинг учун чидаёлмасди.
Нодира мактаб куча эшигини ёпдию узи эшикка суяниб бушашиб осмонга караб бир огиз суз айтди… Ва бу суз унинг…Отабекнинг…Мадинанинг..ва хатто Улугбекнинг бутун хаётини узгартириб юборишини билмади хам.

-Отабек. Ё маники буласан, ё хеч кимники!

Шу пайт мактабнинг тугрисида уни Улугбек кутиб турганини куриб, у томон йунала бошлади. Хозир оркасидан Отабек чикса яна жанжал булмасин Улугбек билан деб шоша пиша у томон йуналиб бирга кетишга чогланди.
Улугбек кушни мактабни «пахани», анчадан бери оркасидан юргани-юрган. Келишган, бойваччанинг угли, доим мошинасида келади-ю…факат ..доим кузлари конга тулган, алгов-далгов гаплари, эшитишича наркоман..чакади.

Беухшов салом аликдан сунг мошинасига утирди-ю кетди.

Отабек деразадан караб туриб жахли чикди. Нодига канча гапирмасин унга бу ёкарди. Нодира Отабек рашк килаяпти деб Улугбек билан гаплашаверарди. Отабек эса шунчаки уз дусти наркоман билан булишини хохламасди.

Нодира уйга келганида унинг мактабни аллакачон битирган дугоналари кутиб туришган экан. Зур битта фолбин бор экан. Хаммасини тугри айтармуш. Нодиранинг ичига олов тушди. Апил-тапил кийиниб опасидан пул олиб улар билан кетди.

Дугоналари бирин-кетин лол булиб чикаверди, хаммасини тугри айтди деб. Нодира шунакангии кизикиб кетардики зурга чидарди.

Нихоят Нодиарининг навбати келди.

-На кого будем гадать? На него или на себя?
-Хм….на меня.
-Как тебя зовут?
-Надира.
-Замужем?
-Нет-эй.
-Что под сердцем Надиры?
Дама картасининг тагига битта карта тикиб саволни кайтарди
-Как тебя зовут?
-Вой, Нодира.
-Что на сердце у Надиры.
Шундай дея дама картасининг энди устига битта карта ёпди.
Шундан кейин халиги дама картасининг тепасига учта, пастига учта чап ва унгига учтадан ва четларига тахлаб, бирин бирин оча бошлади.
-Ой доченька. Извини я нехочу на тебя гадать.
-А что там? Нодира кузларини пирпиратиб хар томонга таркалиб ётган карталарга караб бирон нима укишга харакат килиб шошиб колди.
-Господи, такая молодая а столько всего. Нет, немогу. У тебя аура плохая, отчитатся надо, мне плохо становится. Очень плохие карты. Может порча на тебя или на твою семью, давай завтра утром приходи и принеси деньги на 7 церковных свечь, я тебе отливание сделаю.
-Но скажите хотябы чтоб я знала.
-Доченька плохую игру ты затеяла. Исход очень страшный, вижу смерть…
Вижу два парня, тебя и девушку. Незнаю или близкая подруга или сестренка твоя, чтото кровное есть, сначала ты потом две парни а потом последствия идёт..Господи помилуй, смерть…больница..почему то твоей сестры…

Нодира фолбиннинг олдидан ранги кув учиб чикди… Тушунмади…катта опаси ахир турмушга чикган, бошка оилада киз фарзанд хам йук. Укаси хали жуда кичкина.

Уйига келса уйдагилари туйга икки кунга кетишган туйтепага, бир узини хайхотдек уй еб куяр даражада. Фолбиннинг гаплари миясида чарх уриб айланиб тинчлик бермасди.
Ким биландур гаплашиб кунглини ёзгиси келди. Отабекга кунгирок килди. Нодиранинг овозидаги хадик ва куркувни англаган Отабек келишини айтиб гушакни куйди.

Деворни такиллатди. Ойнадан Мадина куринди. Озгина салом аликдан сунг, дустини олдига кетишини бахона килиб хайрлашди.
Подъезддан чикиб тепага караса Мадина унга жилмайиб турарди. Афсус кушнилар турибди, булмаса куллари билан хайрлашиб куярди.

Нодира уйида ёлгиз булгани учун уйга таклиф кила колди. Отабек кунглини кутариб ховлида гаплашиб утиришди. Кейин Нодирага овкат тайёрлашга кумаклашди. Биргалашиб кечки овкатни килиб бирга ейишди хам. Нодира Отабекни хеч куйиб юборгиси келмасди. Шу пайт…миясига келган бир фикрдан кузлари чакнаб кетди.
Музлаткични очса…Иккта шампан виноси турибди, бири яримрок иккинчиси очилмаган. Кечаги тугулган кундан колган.

Хуш, агар туласини олса уйдагиларга нима дейди? Ха! Фикр! Очилганидан музлатгич олдига сал тукади, ва очилмаганини ичишади. Ичиб булгач буш шишани музлатгич олдида синдириб озгина булаклар колдириб колганини ахлатга ташлайди. Мана, гуёки овкат килаётганда тула шампанни тушуриб юбориб синдиргандек булади, колади.
Ох, аёлнинг макри нималарга кодир булмаса-а? Олдин етти туя ва битта эшакка хам ортса хозир етти вагон ва битта самолетга колади.

Отабек каршилик курсатмади.
Айвонда телевизорни ёкиб куйиб, светни учирди. Свет учганда ярок буладиган икки уч шамни олиб чикиб «романтик кеча» килиш ниятида столга куйиб ёкиб куйди. Нимёруг хонада икки мургак калб, икки ёш олов, икки раста балогатни каршилаётган, баданида кони жушиётган кунгиллар шайтони алайхилаънанинг сувидан тез орада сармаст була бошлашди…

Илк бора ёрни кучиб,
Лаблардан лаб бол ичиб.
Бу оламдан воз кечиб,……….


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Сешанба, 10-Сен-2013, 05:17 | Изох # 2
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
-4-

«Синифдош киз, синифдош киз, синифдош киз тийра кош киз…» (Ж.Отажонов)

Отабек тонггача колмади…уз вактида узини кулига олиб уйга кетишга чогланди. Нодиранинг бир узим куркаман деган гапларига парво хам килмай, шиддат билан чикиб кетди.

Хонасига кириб аста деворни такиллатди…жимлик.. Ухлаб колган шекил..
Йук…жавоб келди. Деразага шошилди.

-Каттейдиз соат уч-ку.
- Э…ану…уртогим илтимос килуди уйда битта узийди.

Бир амаллаб вазиятдан чикиб, узок гаплашмади. Эрталаб деразадан Мадинага мактабга боролмаслиги, мазаси йуклигини айтиб колди.
Кандай килиб Нодини кузига карайди?
Нега эхтиросга берилди? Факатгина шу бир шиша шампанми? Ёки жинсий уйгониш даврининг шундай кечишимикан? Ёки…Ха.. бу унинг Мадинага ухшашлигида. Шампан ва балогат ёшидаги конининг жуш урганлиги шунчаки ёрдам булди. Яхшиям энг асосийси шаънига тегишга улгурмади. Акли ишлаб колди.
Яхшиям психолог окахони бор. Хаммасини дарров жой жойига куйиб тушунтириб йул курсатиб туради.
Хикматжон. Амакисининг угли. Эсини танибдики атрофи хаёти китоб ва ок халатлар билан уралган. Шундоккина домининг пастидаги махаллада яшашади. Отабекнинг кунгли гаш булса ёки бирон бир муаммо булди дегунча унинг уйига шошилади, маслахат олади.
Хикматжон унга эхтиёткор булишни, айникса спиртли ичимликлар ичмаслигини тушунтирди. Ва яна баъзи сирли маслахатларни хам. Бу гал Отабек дув кизариб чикди, узиям амакиваччасига хаммаси барибир, духтирда, одамдек карамайди, роботдек уз ишини бажариб гапираверади. Отабек эса узини роса нокулай сезди, узиям роса уялтирди Хикматжон.

Мадина мактабдан жудаям ёмон кайфиятда кайтди. Нодира танаффусда четга олиб чикиб роса миясни айнитибди. Булган вокеани айтмаюди-ку…лекин…яхшигина шубха тугдирибди. Кеча унинг уйида иккиси ёлгиз колганини-ю, шампан ичганини-ю ва.. «Узинг хулоса килваер, сан хали кичкина кизсан, барибир сани танламайди, ман билан аллакачон якин булиб кетган, унга ман керакман, нима киласан орамизга тушиб, кушни булиб колавер» дебди.
Отабек нима килишини билмасди. Севади-ку Мадинани. Нодирага хам каттик ботина олмайди. Якин жудаям инсони Нодира. Кандай килиб била туриб, сени севган инсонга каттик гапириш ёки узидан итариш мумкин? Сени севдиларми уни хурмат килиш керак, ахир у сен учун хамма нарсага тайёрлигини кура била туриб унга оёк куйиш мумкин эмас деган фикрда эди Отабек.
Мадинани кулга олиш осонрок. Хали гур, Отабекни гапини икки килмайди, тушунади. Мадина хафа булмаслиги учун алдаганини тушунтириб бор вокеани айтиб берди…лекин асосийси, хайвоний хирс кулига айланишига оз колган фурсатларни айтмади…айтолмайди хам.. Шунчаки буса ва кайнок кучок унчалик Отабек учун катта мусибат булмасада, орият дегани кучлирок эди.

«Кунглида мухаббати бор инсон айтамаслиги гунох экан»…
Нодиранинг Отабекнинг дафтар хошиясида колдирган сузлари. Доим бир нарсалар чизиб, бир нималар ёзиб, хатто шеърлар билан бутун Отабекнинг дафтарларини безагани-безаган.
Нодиранинг узи дарсдан сунг кунгирок килиб хеч нарса булмаганлиги шунчаки дустона жиннилик деб сал вазиятни юмшатди.

Мана сунгги кунгирок. Отабек ва Нодира учун. Нодира билан энди деярли Отабек билан учрашмаслигини билиб кузидаги ёшни тухтата олмасди.
Отабек кулида учта гулдаста билан келди.
Бири кип-кизил атиргуллар синф рахбарига, иккинчиси сап-сарик атиргулларни эса Нодига атаганди, унга пушти аралаш шу ранг ёкарди, ва узича ичида бир маънони хам куйганди, уртамизга тушмасин Мадина билан деб. Учинчи алвон алвон атиргуллар эса Мадинага эди. Уларнинг бегубор ва майин севгиси тимсоли.
Узокдан Мадинанинг кулларида хам алвон алвон гулларни куриб кулиб куйди. У хам шунадй атиргулларни яхши куради.

Хали сунгги кунгирок булишига карамай Нодира кулидаги тук кизил атиргуллар билан олдига келди. Отабек кулларидаги гулдасталарнинг уша Нодирага атаганини хали олиб улгурмасидан, Нодира шартта уччаласини хам олиб куйди.

-Нега учта?- кошларини чимириб жилмайиб суз котди Нодира

-Бири сенга бири устозимизга бири...
-Мадинахооонга-ми? Шундай деб ках каха отиб кулди.
-Хуш кай бири менга дея айёрона кулиб тураверди.
Кани энди бу жоду кузларга таслим була олмасликни иложиси булса.
-Сариги устозимга..кизили сенга, алвони Мадига…
.алдади…
-Йук, вазиятни тугирлаш керак Отабек.

Шундай деб Нодира нари кетди. Караса туппа тугри Мадина олдига борди. Кулидаги сап-сарик атиргулларни Мадинага тутказиб, унинг кулидаги алвон гулларни юлкиб олди.

-Нодира нима килганинг бу?
-Сенга Отабекдан совга, сап сарик видолашув гуллари, олакол, кизил гулларни кимга атаб олиб келдинг сингилча? Устозингга демокчимисан? Отабекгамасми? Майли мана шу сарик гулларни истаган одамингга беравер, нима фарки бор энди сенга ким билан видолашиш. Сунгра уни четга олиб кулогига шивирлади:
- Отабек билан ёлгиз колган кунимиз аёлнинг канчалар эркак учун кераклик бахти ва ихтирослар огушида булганим сенга бегона. Ман Отабекни кучогида унинг иссик нафаси-ю, кайнок бусаларидан бахраманд булдим. Нима булганда хам сен энди факат иккинчи булиб уни тотишинг мумкин, агар тотсанг хам..

Шундай деб Отабек томонга шахдам кадамлар билан, айёрона кулги ва голибона юриш билан якинлаша бошлади.
Келиб кулига Мадинанинг алвон гулларини эмас, узининг тук кизил атиргулларини тутказди.
Якинлашиб келаётган устозига шартта Мадинанинг алвон гулларини ва устозига аталган кизил атиргулларини тутказиб, «Бу Сизга Отабек ва мендан» деди.

Отабек шартта кулидаги Нодира унга келтирган тук кизил атиргулларини Нодиранинг кулига тутказиб ундан Мадинага атаб келтирган алвон гулларини юлкиб Мадина томон кетди.
Мадинанинг кузи ёшга тулиб кип-кизариб кетганди. Ёнига Отабек якинлашиши билан сарик гулларни ерга ташлаб юборди. Энди алвон гулларни тутказмокчи эди хам ки Нодира шахд билан келиб яна гулларни юлиб олди. Ерда ётган сарик гулларни гул баргларини юлиб иккисини устидан сочиб «Хай хай улан, жон улан икки ёш ажрашвотти улан» деб кулиб кулиб югуриб кочиб кетди.
Мадина чидай олмай югуриб мактаб ичига кириб кетди. Отабек укувчиларни суриб кетидан чикгунча куздан йуколди. Бутун мактабни ичини кидириб чикса хам-ки топа олмади. Отабекга Мадинага Нодира шивирлаб айтган гаплари коронгу эди.
Пастга тушди.
Эшикга суяниб турган Нодира унга хомуш бокарди.

-Кечир Отабек…Нима килий?..Сан у билан барибир хар куни…Ман билан эса хайрлашвоссан. Ким билади эртага турмушга бериб юборишса яна качон кураман сани? Хеч булмаса шу кун мани тушун, ман билан бирга бул. Охирги кун-ку Отабек. Уришма мани илтимос…яхши куришим сани айбим ва гунохим тушунаман. Ишонаман сани Мади яхши куради, лекин севмайди, хали жуда ёш. Тушунмайди. Худо билади хали санга эрга тегадими йукми, хали унинг калбига севги куп мехмон булади Оташ. Сенга унинг шунчаки хаваси бу. Отабек илтимос кечир.
Шундай деб кулидаги гулларни тутказди. Иккисиниям узига кайтариб Отабек индамай кучага чикиб кетди.

Мана сунгги кунгирок хам жиринглади. Жахонгир Отажоновнинг хам «Синифдош киз» кушиги янграр барча ёшларни кунглини уртарди.…

Нодира Отабекни олдига келиб кулидан аста ушлади. Кулига алвон гулларни кайтарди..
-Сенга келтирган тук атиргулимни барибир олмайсан…Мани гулларим хамиша узимда колса керак…Ма ол гулларингни бера кол Мадинага. Шу охирги кун хеч булмаса ман билан булсанг буларди, уни хар куни курасан-ку…Лекин такдир деган нарса бор Отабек, Худо билар нима булади, уялиб колмасанг булгани..

Шундай деб кулидаги гулларни пастга каратиб силкиганча нари кетди.

Мадина узокдан куринди. Отабек чопиб бориб кулига алвон гулларни топширди.
-Кейин гаплашамиз Мади, хапа бума хуп деб уртоклари олдига кетди.

Болалар билан йигилиб кафега нишонлашга кетишга чогланишди. Дарвозадан чикаетиб оёгини тагида мактаб ховлисидан то катта йулгача сочилиб ётган алвон гуллар баргларини куриб хайрон булди. Гуллар куп-ку биронтаси сочгандур деган хаёлда уртоклари даврасида гул япрокларини босиб дарвозадан чикди-ю узокдан уйига кетаётган Мадинага кузи тушди…

Мадина кулидаги алвон гулларни бирма бир йул буйлаб япрокларини юлиб-юлиб сочиб борарди.

-Тоба килдим, сал пал бор шу мишкингда ули агар.

Нодиранинг гапидан сесканиб кетган Отабек парво килмай мошинага утирди. Майли хафа булган, келиб кунглини кутарарман деган фикрда болалар билан кафега кетишди.
Кафеда баданга кирган шампан виноси Отабекни кунглини сал юмшатди. Айёр ва шаддод Нодиранинг арабча хиром этишлари, ёнига келиб кузларини сузиб уйнашлари негадур жуда ёкарди.
Нодира узун сочларини ёйиб олганди. Мактабда хеч ким уни хали сочини урилмаган холда курмаганди, унинг сочлари табиий жингалакрок тусда, бирам ярашган, нозланиб товланаетган баданига илондек чирмашиб жиловланадиган сочлари шаршара каби энди мавжланарди.
Видео тасмага ва расмларга уларнинг уйинлари, бирга тушган «белый танец»лари тушди хам.
Отабек ва Нодиранинг бирга тушаётган ракслари, ва сармаст холдаги жудаям якин хатти харакатлари, сузлашишлари синифдошларини хайратланартирарди.

Айни кизиган пайт, Нодира Отбаекнинг олдидан утиришга утаётган пайт хазиллашиб тиззасига утириб олиб бир кули билан кучоклаб кузларига термулиб колди. Отабек эса кафенинг кириш эшигига галати караб колди. Нодира угирилиб каради-ю ранги кув учиб баданидан совук тер чикиб кетди.


-5-

«Дафтарим, дафтар,
Ёзай хар сафар.
Тугамас сирлар,
Юрагим тиглар.

Утар кун ойлар,
Кетидан йиллар.
Качон мукаррар,
Мен кутган зафар?

Дафтарим, дафтар,
Сирдош хар сафар.
Качон дардларим,
Булар мухтасар?...

Отабек билан гаплашмаяптганимга хам мана уч йил булаяпти. Уша охирги кунгирокдаги Нодиранинг гаплари мени дахшатга солган эди. Билмадим ман учун бунака нарсалар дахшатли ва куркинчли эди. Негадир ман уялардим. Балки ёшман, балки билмадим, лекин уша навруздаги келин ролини уйнаганимда Отабекни кулини биринчи маротаба ушлаганимдаёк титраб бир холга келгандим.
Бу ёкда Нодиранинг бу гаплари…билмадим негадур куркаман, Отабекни у билан шундай ахволда хатто тасаввур этишга.
Сесканиб кетаман, кизариб кетаман, йиглагим келади…яшагим келмайди…
Шундан кейин Отабек бегубор кушним, сирли сирдошим, ва мен хаёлимда куз унгимда ёшликдан тасвирланиб келган уша хеч кимга ухшамас йигит бир вактнинг узида кандайдир куркинчли одамга айланганди гуё.
Мана уч йил-ки хар кеча деворим такиллайди, дераза олдига бораман-у узимни курсатмайман. Отабек булса гапиргани гапирган. Эрта тонгда хам уйготиб хайрлашади. Кечаси яна гапираверади, кун кандай утганини-ю, мани согинганини-ю.. Хайронман, каердан биларкин ман эшитиб туришимни? Узига узи гапираётгандек булмасмикан? Йуууук..сезади у…билади…
Яхшиям киш кунлари бор, булмаса тик оёкда туравериб чарчайман. Бошка йули бор шунда, бизни ажратиб турган ягона деворда электр токи жойлашган тешикча бор, такиллатиб кейин утирволиб шу тешикка гапирвуради, гапирвуради…Ман булсам тешик олдида деворга суяниб утириб бошимни деворга суяб, шифтга караб эшитвураман..эшитвураман..гохи шу ахволда ухлаб хам коламан.
Ухлаб колмадингми?- деган сузидан уйгониб кетаман.
Сезади мугомбир…
Гохи бирон бир юмуш билан чикиб кетиб кайтиб келсам…халиям гапирвотган булади…Факатгина хонамдаги кичик чирокчани учиришим билан хайрли тун тилаб узиям ухлиди. Тешикдан унинг коронгу хонасига чирок нури тушиб туради-да.. Нодира тугрисида гапириши билан шартта чирокни учириб куяман. Деворни кули билан бир уриб бир нарсаларни тунгиллаб ухлиди кейин. Нодира хакида канча харакат килмасин барибир гап такалаверади. Чунки учинчи йил хам Отабек узи хохлаган Дипломатия институтига киролмагач ишсиз юриб, Нодиранинг таклифи билан у укиётган СамПи институтида бош врачга хайдовчи булиб ишга кирган. Хар куни бир бирини куради, лекин кам гаплашади..Мани эса кам куради..лекин куп гапиради…
Кундуз кунлари кучада куришиб колсак худди бегонадек утиб кетаман..факатгина унинг мунгли нигохлари кетимдан кузатишини юрагим хапкириб сезаман.
Кеч келишини шунака ёктирмайман…бошка тарафдан шунаканги кутаман…У эса гапираверади..гапираверади…хонамга сигарета тутуни кираверади…чакишниям урганиб олган..айтиши буйича мени овозимни эшитмаганидан сик,илганиданмуш…
Мен эса факат жим…гохи кулгуимни зурга тийиб..гохи кузимдан дув дув ёш окиб эшитавераман эшитавераман…Унга бермокчи булган жавобларимни, айтмокчи булган сузларимни сирдошим сенга ёзавераман…ёзавераман….

Отабекни айтиши буйича уша охирги кунгирокда дилимни огритишгани учун Худо унгаям Нодирагаям яхшигина кафеда жазолаганмуш. Нодиранинг хуштори келиб Отабек билан урушиб котта туполон булиб бир бирини уриб милициягачан тушишган. Яхши маъмурий жазо куллашган. Лекин барибир Улугбек билан душман булиб колишди. Хар куни у Нодиранинг ёнига келиб тураркан.

Кеча Отабекни военкоматга чакиришибди…кетаман деди…сал колди гапирворишимга. Энди шу бормиди манга? Нима килсамийкан?»

Тонг дилимни этди машраб,
Маглуб булди согинчим.
Сен мени гар эслар булсанг,
Тушлар булар овунчим.

Кунгил юзсиз, сени истаб,
Чорлар хар тун армоним.
Калбимга ишончлар тушаб
Тонг уйготар орзуим…

Бу Сенга!
Атадим Сенга!
Ёздим Сенга.
Сенга ва факат Сен учун.
Лекин буни... Сен хеч качон билмайсан хам...укимайсан хам... Кизик-а? галатими? йук...
Хаётда шунака нарсалар сероб, сезамизу билмаймиз, биламизу айтмаймиз...
Жимсан...Мен хам жим...шундайин яшаймиз, нигохни нигохга кадаб ва ундан бегоналарча кочиб, шундайин утиб кетамиз хаётга нишона булиб, башарият конунидир бу, ишк аламида яшаймиз кар, кур ва соковдек...
Кузи басирлар аввалги хаётларида шундайин мухаббатга мубтало булиб Аллохга илтижо килган булса керак...Сени учратиб севиб севилмаганимдан кура кур булиб тугилсам яхшимасмиди дея...
Ширк ми? Гунох килдим-а?
Севгининг узи гунохдир балки? Нега унда бунчалар муъжаз? Бунчалар ширин?.......ва шунчалар разил.......кабих.....
Жимсан...уртайсан мени…мен учун сен соков...кар...курсан...астагфируллох... Нега мен билан шунчалар ногиронсан?
Ман-чи? Сени кур кузларингда...кимман?
Хамоно жимсан...сокинлик каби... шундайин утиб кетамиз...
Шундайин яшаб, шундайин утиб кетамиз, орият камрови-ю армонли мухаббат исканжасида...

Отабек кетар чоги охирги умид билан пастдан туриб деразага бокди…Балки кузатар, хеч булмаса бир киё бокар деган умидда.
Неча кундан бери хайрлашади дераза оркали, хат ёзишини ва Мадинадан жавобни кутишини тайинлаганди. Индамайди Мадина. Кучага чикаётиб кетвомман Мади илтимос кузатиб чик деганди. Йук…

Энди мошина томон кадам куйганди хам-ки деразадан алвон алвон гул барглари туша бошлади…худди корга ухшайди…кип кизил кор…деразадан Мадинанинг охиста хайр дея силкинаётган куллари куринди холос…

-Мадииии!!! Хайр!!! Мадииииш!!! Ман келаман кутгин хуууп?! Ма…дииишшш..

Тепага караб бор овози билан бакираётган Отабекни сунгги сузлари томогидан зурга чикди…бир нима тикилгандек кузларига ёш куйилди…
Уч йил бадалига мана биринчи бор Мадина унга эътибор каратганди..бир хурсанд булса бир йиглагиси келарди. Шунинг учун хам гапира олмади шурлик бошка.
Шу уч йил ичида Отабек узини хонасида гуё камок камерасида, узига узи гапираетган махбусдек хис килиб, мана, кетар чоги жавобини олиб, хам хурсанд, хам аламда эди… Биргина инсоннинг сухбатидан айро Отабек, гуё узга мамлакатга тушиб колгандек ва ундаги инсонлар у билан умуман бошка тилда сузлашаётгандек эди. Уч йил шу тарика утди. Энди яна айрилик…Ишкилиб хат ёзса булгани-дея энди мошинага утираётганди хам-ки, мошина йулдан таксидан ок халатда Нодира кулида бир даста кип-кизил атиргулларни кучоклаганча тушиб, чопиб келаётганига кузи тушди.

-Хух зурга етиб келдим. Улгурдим Худога шукур.

Нодира билан юзаки хайрлашар экан, Отабек билан хайрлашгани чикган кушнилар, Отабекнинг ота-онаси ва айникса кушнилар орасидаги…Мадинанинг онаси хайрон булиб Нодирага караб колишди. Нодира эса худди «Мана манман Отабекнинг ягона ва танхо севгилиси»-дея кузига ёш олиб чин дилдан, берилиб хайрлашарди.

-Мадинанг кани?

Отабек тепага каради…

Дераза ёпилиб булганди…

-Вой бу, шу котта бумади бумадиде шу киз, гулларни юлиб озор бергандан кура кугирчок уйнаса булармиди.
-Бупти Ноди жиртиллийвурма, кетвомман.

Ниманиям тушунарди Нодира…Узи севади-ю…бировнинг севгисини тушунмайди…кимнинг севгиси кучли? Хар нарсага тайёр, йулидаги барча тусикларни енгиб хар томонлама курашаетган Нодираними ёки жимгина сузсиз сузлаб, унсиз йиглаётган Мадинаними? Балки хар ким узича севар?...

Хайр севгим…хайр махаллам……хайр дустларим…хайр хаааааммааа...

Салом армия!
***
-6-

Бир нарсалар этгим келади-ю, уйлиман…жонсиз суздан не фойда?-деб…
Калбинг диккат булганида эди менга нисбатан, балки хатто шу сузларнинг хам кераги йук булармиди…
Кузларимдан фикримни англармидинг…
Факат бир нарсадан куркаман-агар канчалар изтиробдалигим сенга аён булса, юрагинг бардош бера олмасди…
Балки шунинг учун хам Аллох рахми келиб-ми, калбинг эшигини менга махкамлаб беркитган шекил…


Мана бир неча ойдир-ки Отабек факатгина Нодирадан шу каби сатрларни укйиди холос…
Уйдагилар, бир якин дусти яна ёзади холос. Мадина жим…сокинлик каби..бутун умр уйкуда курган тушию-у, уйгонганимдаги армони каби.…

Нодира кейинги хатида Отабекни кургани келишини айтибди. Отабекга бундан хурсанд булса булди-ки лекин…шунинг урнига кани энди Мадина келса…
Отабекни дусти ёзишича Мадинага совчилар ёгилётганмуш. Ха-да, шундай гузал киз.
Мана Отабекни кайтишигаям оз кун колди. Нодира уч маротаба келиб кетди, расмларга тушишди.
Мадинадан факатгина тугулган кунида бум-буш открытка келди холос. Шунгаям рахмат. Олганидан ажралгани йук, гох хидлайди, гох багрига босади…ширин хаёллар огушида келганимда у киламан, ундай дейман, бундай булади деган орзулар билан овунарди холос.

-Ия? Мадинахон? Хм..нима юмушлар билан кадам ранжида килдилар биз тамон? Кугирчоклари бузулиб колдими? Узгариб кетибсан, анчайин …хмм..нима десамикан..котта киз буб копсан буйин етилиб.
-Салом Нодира. Холам боласи билан шу ерда ётибди, кургани келудим.
-Манга кара Отабек билан гаплашиб турибсан-ми? Сангаям ёзвоттими?
-Ййййук, майли Нодира ман кетдим ишларим бор.
-Тухта, яна качон келасан? Санга зур сюрпризим бор.
-Душанба куни холам сураган нарсаларни ташлаб кетишга келсам керак, нима сюрприз?
-Келишдан олдин манбу телефонга килсанг кутволаман ёзиб ол, курасан, хурсанд буласан тугриси, куркма, мактабда нима ёш болейдикде, хамма нарса утади, бупти кутаман телефон кил.

-Нодиш шунака гузал синглинг борлигини билмаганаканман.

Нодира билан Мадина угирилиб карашса Улугбек жилмайиб турарди.

-Вой салом Улуг, роса синглим-ку, хахахаха, курмаганмидинг Мадинани? Мактабимизда укиган, Отабекни ану хм…ну сингилчаси эди.
-Майли Нодира ман кетдим.
-Бупти бупти кутаман телефон кил.

Мадина Улугбекни еб куйгудек нигохидан жахли чикиб кайрилиб кетди. Шу экан-да уша Улугбек. Неча мартта эшитган булса-да хеч курмаган экан.

-Хув, на серраясан? Ё ёкиб колдими?
-Рашкуешь? Барибир санга тегмиман дисан-ку хич бумаса санга ухшидиган кизга уйланарман нима килибди-дея кулди Улугбек.
-Нима кипти, зато ман собственницаман, моё это моё, а рашковать не моё.

Улугбек тезда гапни киска кила, хозир бензин куйиб келишини бахона килиб мошинасини варанглатиб Мадинани кетидан шошди.
Мадина сумкасини кучоклаганча автобус бекатида турарди, тухтаб ойнасини тушириб олиб боришини таклиф килди. Мадина йук узим кетаман дейишига карамай тураверди. Шу пайт бекатга автобус келаётиб каттик сигнал бера бошлади.

-Манга карен не куркас, уйизга ташаб утаман вой-бу, булинг утиринг-э, бумаса турвураман бутун остановкага шарманда булас.

Мадина караса ростанам хозир бир бало буладигандек. Э, еб куярмиди, кулимда жа булмаса соткам бор, оркасига утираман, оборса оборакосин, Нодирани таниши-ю.

Мадина тезда мошинани орка уриндигига утириб эшикни ёпди. Улугбек ашулани пастлатиб кузини йулдан тез тез узиб орка уриндикга назар ташлаб куярди. Хали хеч бир киз унда бунака уялиш, бунака хаяжонни кузгатмаганлигидан узига ва Мадинага койил коларди.
Мадинани уйини олдигача кузатиб келди ва хеч нарса деёлмади, роса сурбезбет бола шу ёшгина кизалок олдида кучсиз эди, телефонам сурай олмади, уйини хам.
Домнинг олдида чувалашиб юрган болакайлардан каерда туришини билиб олиб, тезда Нодирани олдига кайтди. Гапни айлантириб Мадина хакида куп нарсалар билиб олди. Айникса унга алвон алвон гуллар ёкишини.

Эртасига курьер оркали катта алвон лилиялардан гулдаста тайёрлатиб ичига «Покорная слуга Улугбек» деган имзоли кичкина открытка солиб, оркасига телефон ракамини хам киритиб куйди.

Шухгина юзингдан ариди кувонч, юлдузлар кечалар куйламас энди. Ой хам негадир куринмас хеч хам, гунчадек лабингда куринмас кулгу.
Ойна хам хуснингга бергандек синик…Дилингда не хислар тушунмай хеч хам, юрак хам хапкирар, бу эрур-Согинч.
У машъум кун котган унгимдан, куз олдимда ул сахна колган, биз ажрашган кун. Йуллар булди айро. Катта йулнинг кок уртасидан кетдинг сен, ортга хам бокмай, мен хам кетдим бош эгиб куз ёшим ютиб.
Билурман, кечалар куз олдингда мавжланган маъюс чехрам сенга хеч бермас уйку.
Булмайин бедор гафлатга чумарсан шунчаки эслаб.
Таажуб, тушларда гохида курарман бизнинг кунларни, у кунлар хеч бир кунга булмагай тадбик, хеч бир кундан олмай андаза, хеч качон кайтарилмас узгача кунлар.
Негадур ул кунлар хозирдек туюлмас накадар ширин, накадар тотли, накадар сархуш…
Чунки биз согинчда бекарор севгим…
Гохида биз уйлаган, хохлаган, уялиб кутган эхтиросли дамлар жонланиб тушимда, узгача хузур багишлар менинг жисмимга. Лек афсус кискадур унинг жони, тонг келиб ажратар хатто шу лахзадан, озгина ондан.
Тонг сехри булмиш кун келинчаги, кувонч ила уз табассумини хонангга жилмайиб ташлар аксини, гуёки китиклар калбингни, бор учраш дея.
Кун буйи на кувонч берадур лаззат, ва на бошка яйратар дилни.
Бир сония учиб хаёлинг, дунё ташвишлари сенга бегона, шамоллар шивирлаб унинг исмини, хеч кимда йук у сехр овозни.
Шу дамда калб торинг чертадур согинч…
Армоним сен менинг, огир беморим, берарсан азоблар шифосин бермай. Дилимда аламлар тугён урмокда, орзулар шуури берадур малхам..
Канийди келсайдинг такдирлар хайдаб, кошимда бош эгиб севгингни айласанг мумтоз, таронанг дилимдаги андухни енгиб, айласа калбимга малхам. Яратса касримда ягона ховли, ховлида гузал жой севги боги, ул боги эрам…
Хеч бир зот куринмай унда, биз ёлгиз, сену мен олам гузали, енгил шамол хам бошимизда айлагай севги васфини. Булбуллар хавасдан килса-ки шундайин хониш, титрок кучогингда хадя этсам хаттоки умрим…
Ох,бегим, васлингни тараннум айлади хушим…
Узлигин унутди сиргалиб дилингга чукди-ю кетди.
Висол лаззатидан бу хушим этмагай то абад бунчалар хузур..
Беихтиёр ширин хаёлингдан уйготар чакмокдек, чурт кесар орзуинг, таркатар тушинг, чорлайди кимлардир кайгадур яна…
Кучада, хаёлан кимнидур ухшатиб унга, юрагинг хапкириб, интилиб карайсан кузинг узолмай..ээ йук… у бошка, узгадур афсус.
Ёлгиз колдинг яна, яна мавжланар унинг тимсоли, аникдир аник, куринар маъюс чехраси, тунд булган кузлар. Бу кузлар хурланиб талпинар унсиз.
Согиндим, жоним кел, хеч нарса дема, келгину кучокла шундайин мени, жисмимдан кукларга учсин охларим. Кайтакол ёнимга, согиниб, cогиндим севгилим дея, багрингга охиста босиб, согиндим жонгинам согинчим дея…
Шу дамда унутай барчани, хаммани, бутун дунёни.
Йиглайин укиниб кайдайдинг дея, йиглайин хурланиб келмадинг дея, упайин лабларим бемажол титраб, севгилим кайдайдинг бу огир дамда.
Кайларда гунг булиб эшитмай зорим, хайкириб излаган, дод деган кунда.

Согиндим сени мен, согиндим жосус. Сен менинг котилим, ширин ажалим....





«Ёш умримга шунча савдо? Шунча азоб?...
Улугбек унчалик хамма гапиргандек бойвачча наркоманга ухшамайди...Деярли хар кун гулдаста юборгани юборган, совчиям куйди…Факатгина девор тинч…такилламайди. Тугриси биринчи такиллаганидаёк гапирган булардим. Хат ёзишга ботинолмайман.
Онам хам эзвордила, турмушга чикишинг керак кизим, яхши жой чиквотти куймаяпти, яхши болага ухшиди, теги баккуват…Отабегинг энди бу ёш болалигинг кизим. Биласан отанг келгувчи –кетгувчи, бировнинг эри, бир кузлаб котта килвотман, хозир отангни пули борида туйингни килишим кере, биламан кунглинг бор унга, лекин болалик хаваси деб уйлиман, манимча тугриям кемиди, курдинг-ку кетар чоги кизи келиб канака осилганини. Яна узинг биласан кизим уйлаб кур…
Билсамийди нималар кутяптганини ушандаёк рози булардим турмушга. Хозир энди нима дейман. Бугун Нодира манга берди сюрпризини. Конверт…ичида Нодира билан сунгги кунгирокдаги эхтиросли танецлари, тиззасида ястланиб кучоклашиб утириши. Ва…армияда хам… Нахотки ман ёш бола булиб яхши куриб юрибман-у кузим кур? Нега унда шунчалар уни хис килардим. Тану жоним билан. Барибир согинаман, етишмайди манга у. »

Отабек сунгги хатларида Нодирадан Мадинага караб туришини илтимос килар ва чиндан севса Мадина билан севгисига ёрдам беришини сурарди. Нодирани эса бу гашига тегарди.
Нодира бошка бир йулини топди. «Ёвни енгишни энг осон йули унга якин булиб ичига кириб олиш» кабилида иш тут бошлади. Улугбекга маслахатлар берар, тез тез Мадинага кунгирок киларди.
Мана ниятига хам етди, улар дугона булиб олишди. Нодиранинг тугулган кунини кафеда утказадиган булишди. Албатта Нодиранинг дустлари орасида Улугбек ва Мадина хам бор эди, лекин Мадина бир соатгина утириб кетаманга тушди. Нодиранинг шифохонада ишлаши кул келди. Мадинанинг ичимлигига махсус порошокни солиб куйди. Нодиранинг битта ук билан икки куённи йукотиш фикри жудаям теран уйлаб куйилганди. Улугбек бойвачча бола булишига карамай ёмон жонига тегиб кетганди, унданам кутулади, Мадинаям эрга тегади ва Отабекни катта кулоч очиб узи якка-ю ягона кутиб олади.
Иш силлик ечаетганидан кувониб секин Улугбекни четга олиб суз котди.

-Улуг мани яхшилаб эшит, санга уни онаси улсаям бермиди, узиям теймиди, битта йули бор, лекин куркма хичнама бумиди, севасан-ку уни, пулинг хам море, улагаям шарманда керемас, шартта туй киласан коласан.
-Этмокчисан-ки…
-Ха ха йигитали, худди шундай. Хозир ану зуридан битта битта чакамиз ва кушчангни дугонамни квартирасига олиб борамиз.
-Агар у…
-Иш пишган, дорини яхшисидан ичиб куйди кизгина… Так что Улугбек сандан манга яхшигина презент.

Улугбек билан Нодира яхшигина «зуридан тортиб» нашакайф булгач, сулайиб боши гир гир айланиб оёкда туролмайдиган Мадинани мошинага солиб олиб кетишди.

-Мади бунака ахволда уйинга канака олиб бораман, хозир дугонамникига келиб узим кофе килиб бераман, и если что дори бераман, хамшираман-ку, санга шампан ёкмаган просто.
-Битта култум ичдим-ку атиги…
-Демак салатлардан захарлангансан, интоксикация булгансан. Хозир тугрилаб оёкка тургазиб уйинга мана Улугбек билан ташаб куямиз, ахозир сани тузатиш кере, опенга кейин канака юз билан кариман?.

«Салом дафтарим…салом хурлигим…салом бахтсизлик…
Яшагим келмаяпти…бу сузларни ёзишни хам истамаяпман…жирканиб кетяпман узимдан узим…Икки кун факат дори билан яшадим, жонсиз кугирчокман.
Онамга этмадим..нима дейман? Улугбек совчи юборади яна ва рози буламан…кетаман…Бунча унга бу осон булса-а? Хаммасини тайёрлаб куйган экан…яъни…куйишган экан…
Эх Нодира Нодира…Агар бахтсизлигим устига кошона бахтингни кура олсанг нима хам дердим…Лекин Оллох нима деркин бунга?. Куркмасмикан унинг кахридан?. Мен каби сен хам онангнинг якка-ю ягона кизи булсанг, нахотки раво курдинг бу бадбахтликни менга?
Деразамдан узимни отиб юборгим келадию…гуё ён деразадан шундок кул ушлаб тургандек мани..Бир тарафдан кута олмайман хам уни, истаб тилаб куйган сузларимни айта олмайман хам. Балки онам хакдур, шунчаки болаликдан урганиб колган инсоним, дустимдур? Лекин Улугбек билан кандай яшайман, ахир уни кургани кузим йук.
Онам эзилмаса булгани, майли чидайман., энди буёги хаммаси барибир…жинни булиб колмасам булгани…»


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Сешанба, 10-Сен-2013, 05:18 | Изох # 3
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
«Хай хай улан жон улан, ким севмаган ёр ёр бир гул эдим куз куйган кул тегмаган ёр ёр коматига кул булган мен юзлари каро киз гам колмади дунёда мен курмаган ёр ёр» (Озода)

Улугбекни уйида туй харакатлари авжида. Нодира эса нима килиб куйганини факат эртаси куни узига келганда тушунди холос. Лекин жуда жуда кеч эди. Мадина яна узини бир нима килиб куймасин дея кунгирок килиб юпата бошлади.
Нодиранинг психологик иктидорига тан берса арзийди, хар бир кизнинг бошидан кечиши, унга нима фарки борлиги туйдан олдин-ми кейинми, барибир Улугбек туй килиб олишини айтиб тугирлай бошлади. Нодира хар канча айби бунда умуман йуклигига ишонтирса хам-ки Мадина жим эшитаверди. Лекин хамма хаммасини тушуниб етганди.
Нодира барибир узига кела олмади, бу килмиши уни таъкиб киларди. Негадур галати хиссиёт худди энг якин инсонига зиён етказгандек, вахоланки Мадина унга ахир кундош каби булса хам.

Отабек кунни тунга улаб уйга кайтишининг бир икки кунини зурга чидаб яшади. Мана шоша пиша отланаяпти. Хеч кимга айтмади. Сюрприз булади.
Домини ёнида тушиб якинлашар экан кушни подъезда карнай сурнай наволарини куриб хайрон булди. Лекин…дастурхон тузатаетганлар орасида Мадинанинг кариндошларини куриб тухтаб колди. Бир деразага бир карнай сурнайга тикилар экан кузида ёш билан тураверарди.
-Отабегакам келдилааа суюнчи, суюнчи…
болалар харбий формада турган Отабекни атрофида югуриб Мадинанинг онаси олдига боришди. Колгани Отабекни уйига чикиб кетишди.

Мадинанинг онасини ранги кув учиб, келиб Отабекни кучоклади.
-Кечир углим..такдир экан.

Факатгина карнай сурнайчилар баралла уз ишини давомлар, атрофдаги кариндош уруг эса Отабекга караб ич ичидан эзиларди. Хеч ким нима килишини билмас, бир икки кушни тезда Отабекни олиб уйига олиб кета бошлашди. Отабек уйига кирар кирмас онаси йиглаб кутиб олди. Бу куз ёшларда хам кувонч, хам алам, хам азоб намоён эди.
Отаси урнидан туролмай кулида сигаретасини кайта кайта тутаверарди, шу кунга келиб отасининг кузида энди куз ёшлари йилтирарди.
Отабек уларга караб факатгина икки огиз суз «Нима учун? Нега этмадила?»-деб хонасига кириб кетди.
Мадина хаммасини билиб булганди.

Биргина девор оркасида бир харбий деволга суяниб утириб шифтга караб турар, иккинчи томонда келинлик либосида бир киз хам деволга суяниб утириб шифтдан кузини узмасди.

Хар иккиси хам кулини такиллатишга жазм килар ва яна оркага кайтарарди.
Мадина чидолмади.
Деволни канча такиллатмасин у ёкдан нидо келмади. Мадина жон жахди билан икки куллаб деворни уриб йиглаб тешикдан Отабекни гапиришини илтимос киларди.
Отабек эса икки кули билан кулокларини ёпиб алам билан йигларди.
Отабекни уйи хакикий азага айланди, у ёкда онаси, ёнида отаси боласига эзилиб йиглашса, бу ёкда Отабек алам билан дунёнинг бунчалар кахри каттик ва бевафолигидан йигларди.
Остонада Отабекни онаси куринди, нима килишини билмас, кандай юпатишини, нима дейишини, лекин углини бу ахволдан узига келтириши керак эди.

Мен уланнинг дардини тотаяпман онажон, уз куксимга узим тош отаяпман онажон,
Севганимга бахт тилаб кухна дунё кушкига кайтиб чикмас ой булиб ботаяпман онажон…

Отабек онасига бемажол каради, онаси унинг кузларига тик боколмади, худди хаммасига узи айбдордек румоли билан аста куз ёшини арта эшикни беркитиб чикиб кетди.

Мадина Отабек келганидан хабар топгач хонасидан хаммани чикариб эшигини беркитиб олган эди. Янгалари ва дугоналари аввалига майли гаплашиб олсин деб индамади, лекин Мадинани овоз чикариб йиглаётганидан хавотирга туша бошлашди.

Пастда куёв келиб булган ва ЗАГСга олиб кетишга тайёр эди.


-Ноди…кизим..кийин сани бир жойга олиб бораман.
-Тинчлими ада?
-Вакти келди деб уйлиман, котта киз булиб колдинг, шундогам анча кеч булди, эсингда булса мактабга энди чикаётган чогинг онанг билан ажрашгандик… Факатгина анчадан кейин ярашдим, лекин бошка оилам борлигидан сениям онангниям хабарларинг бор. Бу тугрисида хали огиз очилмаган булсада лекин хамма хамма нарсани биларди. Халиги иккинчи оиламдан сени синглинг бор. Исми Мадина, бугун уни туйига олиб бораман..

-Нима?! Мадина?! Бугун туйи? Бугун ануни туйи-ку…Катта туради у бугун туйи булаётган Мадина?
-Сан билан бир мактабда укиди Мадина, ана Бодомзордаги домда нимейди тинчлими рангинг учиб кетди?
-Нима килиб куйдиз ада? Нима килиб куйдим ман?!

Ёр ёр айтманг ёр ёр калбим йиглар ёр ёр, улан айтманг янгалар, юрак какшар зор зор

Мадинани онаси эшикни бузиб киришига тугри келди, янгалари ва дугоналари билан Мадинани тургазиб тезда узига келтира бошлашди, пастда куёв кутиб турибди бу эса хамма буёклари юзларига чапланиб кетганди. Мадина эса йук кетмиман деб йиглайверарди. Бир амаллаб узига келтиришди.

Отабек деразадан караб турар ва Улугбекни куёв бола булиб гуллари билан туришини курди-ю яна бир пичок юрагига санчилганини сезди.
Улугбек подъездга кириб кетди-ю озгинадан сунг Мадина билан тушиб кела бошлашди.
Мадина мошина томон йуналар экан кузини тепадаги деразадан узолмасди, яна куз ёшлари юзини юва бошлади.
Отабек хам ёш бола сингари йигларди, бунчалик кучсиз эканлиги алам киларди. Мана Мадина мошинага хам утирди.
Шундагина Отабекга бу хаёт энди кизиги колмаганини тушунди. Нимага интилганди? Орзу умидлари шу-ми?
Энди нима кизиги колди хаётни? Бутун умр севиб интилиб орзу килган, бутун вужуди билан сезган севгилиси бугун унинг душманига турмашга куз олдида чикяпти.

Гуё бутун Тошкент оёк остингда…шамол багрингга шиддат билан урила бошлади….ва тамом хаммаси…

Бирдан кий чувдан мошина тухтади. Мадина ерда конга беланиб ётган аскар кийимидаги одамни курди-ю….мошинани очиб югуриб олдига кетди.
Юзтубан чукка тушиб Отабекни кучоклаб фарёд килар, оппок келинлик либоси алвон рангга буялиб борарди…худди уларнинг севгиси тимсоли каби…
Оламон нима киларини билмай ураб олганча узига келолмай турар, ва кимдур тепага югурди кимдур тез ёрдамга кунгирок килар лекин хеч ким Мадинани Отабекдан узолмас ва харакат хам килмасди.

-Отабееееек нима килиб куйдим, Мадина синглим кечир мани…Отабек…Мадинааа…
Оламон орасига кириб келган Нодира уввос солиб Мадина, Отабек деб йигларди. Худди уша Навруз байрами куни укувчилар иккисини номини кайтаргани каби. Улугбек оламон орасидан Нодирани юлкиб олиб юзига шапалок кетидан шапалок тортиб ура кетди. Нодира энди факат ках-каха отиб куларди…

Нодирани аввалига хеч ким танимаган булса энди бутун мактаб ялангоёк, сочлари тузгиган холда мактаб атрофида гох кулиб, гох йиглаб чарх уриб ракс тушиб йул буйи кучаларга алвон алвон гулларни сочиб юрадиган жинни киз сифатида яхши таниб колди.
Уни мозорда хам куп куришади.

Отабекнинг гури устидан кукламда алвон алвон лолакизгалдоклар усиб чикди.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Zinnura_KСана: Сешанба, 10-Сен-2013, 06:47 | Изох # 4
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1465
Холати: Хозир йўқ
cry mani ilk bora shu saytga ipsiz bog'lab qo'ygan ham...
Ko'zimni yoshlarimmi be ixtiyor oqizib.. Yuragimmi tub tubiga..yetb borgan hikoya.. Shu...exx....

Agar ishonsez uyimda.. Shulani hammasini qo'lda yozib chiqgandim.. Bittama Bitta...
Har safar o'qish uchun...

Raxmat Sardoraka....Oldinak ko'p etgandim ...
Yana etaman... "sen mening qotilim shirin ajalim" takrorlanmas..ijod namunasi...

Yozganlariz ichida eng eng zo'ri shu..(man uchun)... hands
Agar ilojini topolsez "gullarimni o'g'irlashdi" degan hikoya yozayotgandiz.. Shuni ikkinchi fasliga o'xshash.. Shuni yozin...
sad


erka farishta....(m)....
 
AbbosbekСана: Сешанба, 10-Сен-2013, 10:17 | Изох # 5
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
Sardoraka zo'r xikoya ))
mana bugungi tongni shu xikoya bilan kutib oldim. . .
Ijodlarizga ulkan zafarlar tilab qolaman. . .


1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
bek88Сана: Чоршанба, 11-Сен-2013, 21:14 | Изох # 6
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Sardor aka bu hikoyangizni uzim 2 marta uqidim, uydakilar ham uqib chiqishdi. Oilamiz bilan sizga omadlar tilab shunaqa hikoyalar yozishizni surab qolamiz, va iloji bo'lsa kino qilish kerak.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
sherzod88Сана: Шанба, 12-Окт-2013, 13:11 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 9
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Жудаям маноли хикоя зур.

Добавлено (12-Окт-2013, 12:11)
---------------------------------------------
Жудаям маноли хикоя зур.


Sayyod.com bu bizning orzularimiz ushaladigan makon.
 
Malika_95Сана: Шанба, 12-Окт-2013, 17:24 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 304
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 246
Холати: Хозир йўқ
rasa zorakan raassaa yegladm

madinani xayotichi nega u yoq


Xayotda shunday yashangki kulib-kulib
G`amlar sizga ta`zim qilsin yeti bukilib
 
Zulfiya_AСана: Сешанба, 26-Авг-2014, 18:02 | Изох # 9
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 1184
Тақдирланишлар: 1
Холати: Хозир йўқ
bu hikoyani ilk bor bool.uz saytida o'qiganidim , 3 marta qayta o'qib chiqdim o'ziyam smile juda ta'sirli yozilgan

это готовый сценарий фильма,можно так сказать,который когда-нибудь может и снимут...)


Какие бы гиены меня не окружали,всегда останусь Королевой!)))

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Zulfiya_A - Сешанба, 26-Авг-2014, 18:03
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Sayyod шахсий ижодидан » Сен менинг қотилим, ширин ажалим...
Страница 1 из 11
Поиск: