[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Модератор форума: Giyos, writer, Anv@rbek  
Айбларим, қувончим ва бахтим
SayyodСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 07:47 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Шифохона...
Ярим бехуш кампир, кўзлари ёшланиб чолига мўлтираб ётибди. Чолнинг эса халовати йўқ, бир туриб кампирини оёқларини уқалайди, бир келиб қўлларини.
Умидлари сўнаётган чол, тақдир олдида кучсиз эканлигини хис этиб, кампир олдига бемажол чўкади. Кўзларига қараб, қўлларини ушлаганча сўзлайди:

-Сочларинг хаммаси оппоқ эканлигини, қара, бугун кўрдим. Уларнинг хар бир толасида мени айбим хам, мени қувончим хам, ва бахтим хам нур сочиб турибди. Бу нурли онларгача етиб келдик, нималарни кўрдик, нималардан ўтдик, нурли оппоқ пайтгача бирга келдик.

Юзларингдаги ажинни тобинг қочгунгача сезмаган эканман. Мен учун сен хамиша гўзал бўлгансан. Хозир ажинларинг касалликдек, сени олиб кетаётган дарддек кўринмоқда. Уларнинг хар бир қатида менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим хам сингиб кетганини сезаман.

Кўзларинг ним ёшга тўлибди... Шу пайтгача йиғлатгандирман, шу пайтгача кўзингдан дув дув ёш оққандир...қара сезмаган эканман, ахамият бермабманми? Кўзларинг нурини олган ўзимдир, улардаги ёшларда менинг айбим, менинг қувончим ва менинг бахтим йилтираётгандир.

Атрофдагилар бизга қараб, ёши хам етган, нима хам йўқотишарди?- деб ахамият беришмайди.
Аслида иккимизда қанча умр бор, қанча кунлар, қанча бахор, қанча қишлар бор. Иккимизда хаммасидан кўп хотиралар, хаммасидан кўп айб, қувонч ва бахт бор. Хаммасидан кўп сабр ва матонатчи...
Мухаббат ёшларники дейишади...ахмоқлар а? Сен билан менга ярашсинда, ахир хаммасидан кўп мухаббат хам сен билан мендаку.
Сен билан барчасини йиғиб келдим, иккимиз кўтарган юкни сенсиз қанча хам кўтараркинман?

Бир кунда иккимиз кетсак деб гапирмагандим, ўйламаган эканман.. Хозир сени сочларинг, юзингдаги ажинларинг, нурсиз кўзларингдаги ёшларга қараб, хаётимдаги энг азиз инсоним эканлигингни янада сезмоқдаман.
Шунча чидам ва бардош...мен хам кетгунча етмадими?

Шошиб кетяпсан, яхши яшабди деб одамлар хитоб қилиб кетишаётганида, тобутинг олдида мункиллаб, эгилиб, юм-юм йиғлаб боравераман..... Охирига келганида айбларим, қувончим ва бахтимни хам кўтара олмайман... тобутингни кўтаришга мажолим хам етмай, йўл-йўлакай қўлма-қўл кетаётган тобутинг олдига келиб, юзимни босиб, уни силаб-сийпалаб, йиғлаб-йиғлаб олавераман...Юзларимдан дув-дув айбларим,қувончларим ва бахтим хам тўкилиб бораверади.

Мозорда чидолмасам керак.
Чунки тирик кўзларим ўнгида ўз фарзандларимиз хамма айбларим, қувончим ва бахтим устига тупроқ тортишади...Шунисига чидолмайман...

Бу хақиқий ...мухаббат сўзлари эди...


Sayyod


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
ClimbeRСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 07:51 | Изох # 2
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
Quote (Sayyod)
Мозорда чидолмасам керак.
Чунки тирик кўзларим ўнгида ўз фарзандларимиз хамма айбларим, қувончим ва бахтим устига тупроқ тортишади...Шунисига чидолмайман...

oka bu mungli hikoyani uqib ko`zlarimga yosh keldi, chunki man bir gap eshitgandim ayol kishi eridan keyin o`lsa yaxshi boladi deb, negaki erkak kishiga qiyin bo`lishini ko`rganman...


chelsea chempion...
 
HushroyСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 07:54 | Изох # 3
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Койил, Сардор ака. Таъсирли экан, кузларимдан хатто ёш чикди...
 
AbdumalikСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 08:18 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 60
Холати: Хозир йўқ
Salom Sayyod mungli xikoyani o'qib ko'zimga yosh kelishiga oz qoldi,qattiq tasirlandim.Balkim vatandan,oiladan yiroqdaligim uchundir balkim sog'inchning kuchimi yoki muxabbatni.Tasirlanmashim xam mumkin edi bizning oilamizda mexr muxabbat etarli bo'lmaganda. Bizga xam shunday qarishlik nasib qilishini tilab qolaman

YO ASLING KABI KO'RIN, YO KO'RINGANING KABI BO'L
 
milawkaСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 10:59 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 6
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 351
Холати: Хозир йўқ
Xar doimgidek yagona va betekror hikoualar sizga tegishli Qachon sizga o`xshab keng fikrlarkinman a? Bu tug`ma talant sizda ofarin clap
 
komol_76Сана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 11:09 | Изох # 6
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
ичимдан бир нима узилиб кетгандай бўлди... кўп марта эшитганман ёши катта одамлар аёллари ва болаларига орқамда қол деганларини... мана сабаби нимада...

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
LoadingСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 11:21 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Sayyod Bek_moderator qaytib ishga tushsalar ayting, Sizga No.1 ijodkor medalini xadiya qilsinlar. Siz etmasez mana biz aytamiz. biggrin

To'risini etaman. Bu yozganiz nima deb ataladi? hikoya, monolog, lekin manga qayg'uli va mungli tuyilmadi. to'ri og'ir ayriliq onlari lekin quvonch bor. taqdirdan rozilik bor. yana bir diydordan umid bor va bu diydor abadiy bo'lishiga ishonch bor.

Doyimgidek noto'ri chungan bo'lsam mazur tutasiz Sayyod va forumdoshlarim.

Yil o'tib sochlarni oqlarin o'rib,
Ko'zingdan yoshlarni bittalab artib.
Ne qilay bilaman kelmaysan qaytib,
Dunyoda topmoq bor vidolashmoq bor.
Loading...Sayyod forever


Faqat 3 ta shart!
 
NOZIСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 11:46 | Изох # 8
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: ИЗОХЛАР МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 2808
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 1158
Холати: Хозир йўқ
Укиб, йигладим. Шунакаям таъсирли буладими? мухаббат ёшлардами? Бизга ярашади. суз гаплар. хак гаплар. эххх, афсус, одам хамма нарсани кадрига кулидан кетганидан кейин етаркан...

 
FC_PAXTAKORСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 12:08 | Изох # 9
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Anchadan beri bunaqasini o'qimagandim. Juda ta'sirli ekan yana kutamiz

Omad
 
fer_shonСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 13:47 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 9
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 530
Холати: Хозир йўқ
Buni o'qib turib, yaqinda guvoh bo'lganim ikkita holat esimga tushdi:

Birinchisida yarim asr birga yashashgan va to'ng'ich farzandini yerga qo'yishgandan keyin bir-biriga yupanch va tirgak bo'gan juftlik. Bugun butun alam va g'amlari bilan yolg'iz qolgan ayol.

Ikkinchisida juda qattiq sevib va sevgisiga erishish ham ancha qiyin bo'lgan, ayolini bedavo dard bilan og'riganini bilib, o'zini shunga tayyorlab borgan inson!!!

Har ikkalalariga va yaqinlaridan bevaqt ayrilgan barcha insonlarga Allohni o'zi sabr bersin.
 
БОБОСана: Чоршанба, 15-Фев-2012, 22:47 | Изох # 11
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Жуда каттик таъсирландим.Бу иккинчи марта йиглашим,биринчи марта
улгирармикинман деган кизнинг улими хакида эшитиб кузларимга ёш
тулган эди.Саййоднинг ёзиш услуби жуда бир бошкача,уз услуби бор.
Юракка тезда етиб боради ва албатта уйлашга мажбур килади.
 
VijdonСана: Шанба, 18-Фев-2012, 17:31 | Изох # 12
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 771
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 941
Холати: Хозир йўқ
Xaqiqattan ta'sirli...
Ilxom opa orqali yurakdan otilib chiqayotgan va muxlislarizni qiziqtirgan xar bi so'z, xar bir jumlaning davomiyligi o'z yakuniga yetganida, bog'izda tiqilib qolgan vulqonni ko'z yosh yordamida miltillab chiqishiga majbur qiladigan bu galgi nomaingiz barchaga bir xil ta'sir qilgan. Sababi - Xaqiqiy sevgi timsolini kotta yoshdagi odamlarda gavdalangantirganiz!
Ularning bir-biriga bo'lgan mexr-muxabbatini oldida yoshlar sevgisi ta'zimda tursa arzidi.

Mana shunday nomalariz, monologlariz, she'r va xikoyalaringiz, barcha-barcha ijod namunalaringiz qachon bitta kitob shaklida tovlanarkan... Sardor aka!?


Bilimini sinab ko'rishni xoxlaganlar uchun uchun tez orada "Intellektual Ring"ning davomli sonlari!
 
bek_x6Сана: Шанба, 18-Фев-2012, 21:41 | Изох # 13
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 58
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 676
Холати: Хозир йўқ
ofarin!!! ta'rifga so'z topomadim

Vaqt o‘tadi va hayot ko‘rsatadi... Hammasi yaxshilikka bo‘lgan bo‘ladi :-)
 
SayyodСана: Якшанба, 19-Фев-2012, 07:10 | Изох # 14
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Quote (Vijdon)
Mana shunday nomalariz, monologlariz, she'r va xikoyalaringiz, barcha-barcha ijod namunalaringiz qachon bitta kitob shaklida tovlanarkan... Sardor aka!?

Сиз яяяхшилаб Москопда ишливурин, Худо хохласа спонсор даражасига етганизда товланиш тугул мавжланиб, жилваланиб ташийди)))))))


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
YoJiKСана: Якшанба, 19-Фев-2012, 14:44 | Изох # 15
Рўйхатда
Гурух: VIP
Изохлар: 20
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1189
Холати: Хозир йўқ
Койил!!!

Нимагадир куз олдимга ота онам келиб, йиглавордим.... sadwalk


В мире много всего вредного...вот Я, например!
 
ledyСана: Жума-муборак кун!, 10-Авг-2012, 02:22 | Изох # 16
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Бир куни мен хам карийман. Бир куни мен хам суянчигимнинг елкасига бош куйиб, шу хаёлларга бериламан. Томогимга нимадир тикилгандай булади. Яратган Эгам вакти келганда Ундан олдин мени жонимни ол.

 
SayyodСана: Жума-муборак кун!, 10-Авг-2012, 07:48 | Изох # 17
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
шуни аудиомонолог қиламан!

Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
БОБОСана: Жума-муборак кун!, 10-Авг-2012, 07:54 | Изох # 18
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Жуда зур буларди
 
oybekСана: Жума-муборак кун!, 10-Авг-2012, 09:36 | Изох # 19
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 213
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 851
Холати: Хозир йўқ
Aybim shu mahalgacha shu mavzuga kirib o'qimaganim,yana bir bor qoyil qolishdan boshqa ilojim yo'q,ijodizga omad.

 
Bek8111Сана: Жума-муборак кун!, 10-Авг-2012, 11:08 | Изох # 20
Sayyod.comда пропискада!
Гурух: Ma'mur
Изохлар: 3615
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 688
Холати: Хозир йўқ
охири анча таъсирли чикибди.

Хаётда шунчаки яшаш мухим эмас, кимгадир керакли булиб яшаш мухимрокдир!
 
DarkСана: Пайшанба, 04-Июл-2013, 02:21 | Изох # 21
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 159
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 612
Холати: Хозир йўқ
[17] Sayyod [10-Авг-2012, 06:48]
шуни аудиомонолог қиламан!

Yo man eshitmay qoldim, yoki audiomonolog qilishni unutgansiz.


 
MaFtUnA6211Сана: Сешанба, 26-Авг-2014, 18:18 | Изох # 22
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 5
Холати: Хозир йўқ
Sayyod ijodizga omad! Qaniydi hamma ham bir birini shunday sevsa
 
megabosСана: Якшанба, 11-Сен-2016, 01:56 | Изох # 23
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
sad sad sad sad инсон севганидан ажралмаса экан
 
Yodgora12Сана: Жума-муборак кун!, 24-Фев-2017, 00:01 | Изох # 24
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 480
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 129
Холати: Хозир йўқ
Shularni bitta qilib kitob qilganizda 1chisini o'zim olaman. Olaman degan umiddaman albatta.!
 
SayyodСана: Жума-муборак кун!, 24-Фев-2017, 06:36 | Изох # 25
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
mp3 тури : http://sayyod.com/JUMANJI....tim.mp3

Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Поиск: