Ахмоқ қалдирғочлар - Форумистон
Страница 1 из 11
Модератор форума: Giyos, writer, Anv@rbek 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Sayyod шахсий ижодидан » Ахмоқ қалдирғочлар (Монолог)
Ахмоқ қалдирғочлар
SayyodСана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 02:40 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1166
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ

Яна ўша сенсиз тонг... шартмиди ёриши?-дейди нурсиз нигохим.. пешонам тиришиб дераза олдига келаман... юқори қаватдан олам оёқ остингга тўшалган гўё. Қани энди орзулар шундай тўшалса оёқ остимга, улар орасидаги энг нафис тилак бўлган сени олиб дарров бағримга босардим..

Эринибгина деразанинг токчасига ўтириб бошимни ромига тираганча оламни кузатаман. Уйқум ўчгандегу сенга бўлган соғинчим хануз юрак уради. Тонг ёришмоқда, қалдирғочлар бунча бебош экан а? Чуғурлаб учгани учган. Хўрозларни овозини хам босиб, гўё мана биз мусаффо тонг уйғотувчилари, гўё биз қуёшни олиб келяпмиз дейдигандек...
Хех, худди содда ишончимга ўхшайсизлар бебош қалдирғочлар...
Аслида ёмғирлардан дараксизларку.. Худди менинг ишончим каби а?...
Тонгги ўйлар...

Ғамгин ўйларимга оз бўлсада кўрк беришга ошиқади иссиққина кофе... Хушбўй иси дилга таскин бергандегу...бунча у аччиқ...шакарсиз кофе.
Худди мени бебурд ғамим каби. Аччиқ ва унга ёлғон таскин шакар шартмас. Барибир шакар кофени таъмию ифорини босиб қўя олмагандек, содда таскинларим хам ғамларим бўғзидан шартта бўғиб қўя олмайди.

Ха қичқир, қичқирларинг содда қалдирғочлар, тонг отди! Менам шодлангандим хурсанд бўлиб қалбимда севги офтоби уйғонди дея. Шарақлаб жаласини қуйиб бермагунча. Гулдурос момақалдироқ тутар фалакни хали, тумтарақай бўлиб учрасанлар яна, фақат осмон узра шодон эмас, ерга тегар тегмас бўлиб, гўё ер ютсин мен ахмоқ содда ишончни дея....

Деразани аста очаман, тонгги енгил сабо, майин, хозирча тоза мусаффо хаво...гўдакка ўхшайди. Тўйиб тўйиб ютоқлаб нафас оласану, ичингда барибир нимадир илвиллаб туради хозир узилиб тушаман дея..
Соғинч...дардинг қурсин сен соғинчни. Бунча оғир ва рутубатли бўлмасанг а?

Нафас оламан сен билан бир шахарда. Тор кичиккина бир шахарда. Юқори қаватимдан яхшилаб қарсам топаман хам балки уйингни томини. Бир хаводан нафас оламиз, бир шахарда...лекин нақадар йироқ ва нақадар бегона...

Тун хам келди хориб чарчаб келаман уйга... яна деразага тақ этиб урилар бошим...шахарнинг ёрқин нурларини кўзларим бир бир қараб чиқади.
Деразани очаман...шовқин сурон, ғала ғовур....хаётнинг овози бунчалар тушунарсиз, бунчалар илғаб бўлмас...тўйиб нафас олгим келмас, кечга келиб хаво оғирлашган...сенга бўлган соғинчим каби...сенга тобе бўлган умрим каби, сендан захарланган дардим каби...
Деразага бўй баробар туриб оламан. Аллох айтгани бўлмаганида дардларим аллақачон шу деразадан итқитиб юборган бўлармиди..
Яна ўтираман, бошимни суяб ромга...яна ўша кофе...аччиқ..ғам дардга тўла...лекин ифори ниманидир ваъда бераётгандек...
йўқ..телефондан нажот бошқа йўқ, итқитиб юбораман хонамнинг узоқ бурчагига.. чакагингни эшитмай, юрагим дов бермас бошқа овозингга. Барибир ўзгалар чорлайди сенинг номингдан. Қўнғироқ мусиқаси сеникига бошқача қўйган бўлсам хам, барибир йилт этиб қувватим қолмади деган ёзув чиқса хам, нажотим талвасага тушар бўлиб қолган билсанг....
уйқу элитмоқда..

Эриниб ётаман хамдард тўшакка...қучоқлаб оламан майин ёстиқни, бурканиб оламан кўрпа тагига гўё беркинганман хамма хаммасидан...шу тариқа унутдим борлиқ...

Яна тонг отади...яна тиришаман...яна дераза...шакарсиз кофе.....ахмоқ қалдирғочлар..


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
DilnozaСана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 02:55 | Изох # 2
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Ajoyib... shakarsiz KOFE smile

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
komol_76Сана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 03:15 | Изох # 3
Форум рахбариятидан
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 195
Тақдирланишлар: 5
Хурмат даражаси: 782
Холати: Хозир йўқ
мен соқовман... Сардор китоб чиқишига ГАРАНТИЯ бор!!!!

нима ёзсела ёзуврила, ўчирмиман.. (лекин провокаторлар жазоланади, ҳақорат, камситиш ва мазах қилишга йўл йўқ!!! шахсий муносабатлар форумдан ташқарида!!!!)
 
HushroyСана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 03:20 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 951
Холати: Хозир йўқ
Сенга тобе булган умрим каби, сендан захарланган дардим каби...
 
DilraboСана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 10:50 | Изох # 5
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Sodda iwonchimga öxwaysiz bebow qaldirg'ochlar..."qaldirg'och"im,mayli towlar böroniga qoldirsin zog'lar,maylida tonggi parvozingga qilsin hasadlar,özida yöq un tuzsin fitnalar,mayli de,yovuz tig'larin atay otsalar,eh maylida zulmatga tortmoqni istasalar ham,tinchingni buzmoqni ermak qilsalar,mayli deb qøyaver gumroh zog'larga,sen bilgan haqiqat ularga mavhum...Senga ataganni ololmaslarku,seni ato qilgan O'ziga wukr,ey mening beozor bebow jon quwcham-SODDA IWONCHIM.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
scorpionСана: Чоршанба, 12-Окт-2011, 14:48 | Изох # 6
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 196
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 170
Холати: Хозир йўқ
ajoyib o'hshatishlar...
 
N-GiСана: Пайшанба, 13-Окт-2011, 04:49 | Изох # 7
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 31
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 76
Холати: Хозир йўқ
хозиргина укидим сайтда. худди шунга ухшаш эрталаб турасан ишга борасан деб бошланадиганини олдин ёзгандингиз, у пайтлар бошка форумда укигандим. Тополмаяпман мана бу ерда эса http://webblog.ru/sardorio/20343/ негадир йук, нега уни кушмагансиз севганимга аталган номага? русчада ёзганингизни мана бу ердан http://webblog.ru/sardorio/20353/ топдим:

"Утром встаешь под звон будильника. Идешь лениво, сонно умываешься, принимаешь душ, чистишь зубы, так надо гигиена требует.
Завтракаешь, нормально, организм ведь тоже проснулся.
Едешь на работу, работаешь, так надо потому что содержать тебе надо себя, удовлетворять свои женские капризы, ну не зря же училась в конце концов, надо же чем то заниматься.
На работе с клиентами мило общаешься , элементарно - этика.
Флиртуешь порой с мужчинами, иногда надо видать удовлетворять свою натуру женскую.
Возвращаешься домой - это естественно, крыша над головой.
Готовишь еду мужу, встречаешь его - обязанность жены.
Ночью спишь с ним, занимаешься любовью - естественно; природа; хочется, потребности требуют своё - детей надо; Любить надо...
Тока вот один идиот все это пишет тебе и ты ничего не знаешь... а если и знаешь то что? Сморщишься и забудешь через пять минут…

Потому что это не нормально, не естественно, так не надо, не элементарно...
Моя любовь ни к чему не обязывает, ни чем не удовлетворяет, и конечно же ничего не требует... "

ака илтимос шуни узбекчасини хам куйинг.
 
DarkСана: Пайшанба, 13-Окт-2011, 04:58 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 159
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 612
Холати: Хозир йўқ
Quote (Sayyod)
Нафас оламан сен билан бир шахарда. Тор кичиккина бир шахарда. Юқори қаватимдан яхшилаб қарсам топаман хам балки уйингни томини. Бир хаводан нафас оламиз, бир шахарда...лекин нақадар йироқ ва нақадар бегона...

lol... sayyod rulit...


 
DilraboСана: Якшанба, 30-Окт-2011, 10:36 | Изох # 9
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
O'zbek hovlisi ayvonsiz bölmasa kk.Qaldirg'och hamma xonadongayam uya quravermas ekan ewitiwimcha.Ayvonimizga qaldirg'och uya qurdi.Tongdan bowlaydi uya quriwni,erinmasdan kuzataman yumuwlarim orasida.Tumwug'ida loy bn uchib k.di.Chiroyli qb joylawtiradi,avvalgi terilgan "g'iwt"ning yoniga qöyadi va atroflarini tartibga solib,yana uchib ketadi loy olib keliw un.Juftida ham wu ahvol...Naqadar mohir "quruvchi"!Odamzod qachonlardir uy quriwni qaldirg'ochdan ørgangandir balki?!"aqlli" qaldirg'ochlar degim keldi.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
Zarina11Сана: Чоршанба, 02-Ноя-2011, 00:06 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 4
Холати: Хозир йўқ
зур
 
LoadingСана: Чоршанба, 02-Ноя-2011, 11:46 | Изох # 11
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
Oldin kofe so'zi-Sovuq havoni. Uchqunlagan qorni, tomchilagan yomg'ir va shunday halatda computer oldida parlanib turgan hushboy ichimlik tasvirlanar edi.

Endi hammasi boshqacha.


Faqat 3 ta shart!
 
ledyСана: Пайшанба, 03-Ноя-2011, 00:59 | Изох # 12
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1161
Холати: Хозир йўқ
Quote (Sayyod)
Эриниб ётаман хамдард тўшакка...қучоқлаб оламан майин ёстиқни, бурканиб оламан кўрпа тагига гўё беркинганман хамма хаммасидан...шу тариқа унутдим борлиқ... Яна тонг отади...яна тиришаман...яна дераза...шакарсиз кофе.....ахмоқ қалдирғочлар..


Эхххх. Изохга хожат йук search




Изохни тахрирлади (ўзгартирди) ledy - Пайшанба, 03-Ноя-2011, 01:00
 
N-GiСана: Пайшанба, 03-Ноя-2011, 01:29 | Изох # 13
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 31
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 76
Холати: Хозир йўқ
Quote (Loading)
Oldin kofe so'zi-Sovuq havoni. Uchqunlagan qorni, tomchilagan yomg'ir va shunday halatda computer oldida parlanib turgan hushboy ichimlik tasvirlanar edi.

Endi hammasi boshqacha.

Ха нимасини айтасиз, энди калдиргоч курсам кофе ичгим келса керак
 
KomilElСана: Пайшанба, 03-Ноя-2011, 01:53 | Изох # 14
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 374
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 306
Холати: Хозир йўқ
nima deyishga ham hayronman hammasi zor bolib kelgan bu ham ulardan qolishmaydiiiii

Hohlaganini sev hohlaganini yaxshi ko'r bir kun ajrashasan, hohlaganini qil hohlaganingday yasha bir kun barbir bu dunyoni tark etasan...
 
DilnozaСана: Сешанба, 15-Ноя-2011, 06:09 | Изох # 15
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 643
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 496
Холати: Хозир йўқ
Davomlang Sayyod.) smile

Sayyod.com OLLOH mehribon u meni do'stim.
 
DilraboСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 00:35 | Изох # 16
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Qaldirg'ochim ,sovuq qiwni istamading...uchib ketding ...Sog'inch yuragimda...savol qiynaydi,yana qaytarmikan juft qaldirg'ochim , uch polapon holi ne kechdi...Ayvon chug'urchuqqa qoldi,keng maydon...qaldirg'och inida bir juft chug'urchuq,sovuq qiwda oziq izlaydi,tunda uxlar xotirjam makon...qaldirg'och mehnati bowpana ularga...Tabiati nozik ekan qaldirg'ochlarning,qurgan uyin buzsa chug'urchuq,voz kechib ketarkan,kecharkan hatto öz qurgan uyidan...yana qaytarmikan bir juft qaldirg'och...ayvonimiz yana tölarmikan qaldirg'ochlarga...

Nigohimda jamdir bu olam...
 
DarkСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 18:44 | Изох # 17
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 159
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 612
Холати: Хозир йўқ
Dilrabo qoyil, ijod zo'r, çiroyli.

ps. Qaldirgoçlani urnida bowqa birini qaytiwini hohlab yozilgandek... Yana bılmadim.


 
DilraboСана: Жума-муборак кун!, 20-Янв-2012, 22:28 | Изох # 18
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Rahmat Dark.Bu satrlar ma'joziy ma'noda emas.Yuqoridagi 9-postimning uzviy davomi desam ham b.di.Ayvonimizdagi qaldirg'och uyasiga hozir 2 ta chumchuq joylawib olgan.Qaldirg'ochlarimiz 3 ta polaponi bn issiq yurtlarga uchib ketgan.Achinarlisi,qaldirg'ochlar juda ta'bi nozik quw bölar ekan,agar uyasiga bowqa quwlar qiwlasa uyasiga qaytmas ekan.Wuning un sog'inch eslab yozgandim .

Добавлено (20-Янв-2012, 21:28)
---------------------------------------------
Faqat özimizning qadrdon qaldirg'ochlarimiz qaytiwini istayman.


Nigohimda jamdir bu olam...
 
xasan_uzСана: Якшанба, 05-Фев-2012, 20:48 | Изох # 19
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 302
Холати: Хозир йўқ
Mana yana keldi bahor,
qaldirg'ochlar qaytaqoling.
Navroz keldi, chug'ur-chug'ur,
qo'shiqlarni aytaqoling.

Nega bu yil qaytmadingiz?
Bahorligin aytmadingiz?
Bu yil qishda qishlab o'tgan,
qushni qaydan payqadingiz?

Keling ayvon sizni kutgan,
o'sha qushlar uchib ketgan.
Yodingizda bo'lsa agar,
buvijonim don-dun tutgan.

Mayli mening bu so'zlarim,
o'g'ir botsa ta'na bo'lib.
Xafa bo'lmang qaldirg'ochlar,
kelsangiz bas gala bo'lib.

Qaldirg'ochlar qayting endi,
ayvonimiz kutmoqda.
Qarang hali qish bo'lsa ham,
buvim don-dun tumoqda.

(iyuu))). Qaldirg'ochlargayam usloviya qo'yvoripmanku. Uzr lekn. Dilrabo opa bahor kelsa qaytisiadi. Ko'rasiz)


Meni yig'lab sog'inma, Meni sog'insang yig'la. Ismim aytib uyg'onma, ismimni aytib uxla !!!
 
DilraboСана: Душанба, 06-Фев-2012, 10:59 | Изох # 20
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1188
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 627
Холати: Хозир йўқ
Rahmat Hasan.InwaAlloh qaytsin qadrdon,aqlli qaldirgochlarim biggrin Kun sovuq bölgani un.mi bahorni sog'inayapman.

Nigohimda jamdir bu olam...
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Sayyod шахсий ижодидан » Ахмоқ қалдирғочлар (Монолог)
Страница 1 из 11
Поиск: