"Мухаббат ёки ўлим!" (Сайёдни хикояси) - Форумистон
Страница 1 из 11
Модератор форума: Giyos, writer, Anv@rbek 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Sayyod шахсий ижодидан » "Мухаббат ёки ўлим!" (Сайёдни хикояси) (Сайёднинг хикояси)
"Мухаббат ёки ўлим!" (Сайёдни хикояси)
GiyosСана: Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:11 | Изох # 1
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Мухаббат ёки улим! September 21, 2007

(Асаблари таранглар ва 18 ёшга тулмаганлар укимаслиги тавсия килинади)
…Махаллага келиб шошиб уйга кевомману, кучадаги кушниларни назаридан жахлим чикса чикадики асло уялмасдим. Ха, ха пичирлашларинг, кулларингни бигиз кил, боларингни чакириб уйга камаларин. Ман кайтдим. Ман айбдорман, ман гунохкорман.
Лекин факат санлага. Узим ва Оллох учун эса шунчаки бир бахтсиз банда…
Эшигимиз хар доимгидек очик. Йук, аввалги Джамшер уйи булгани учунмас, бу уйда факатгина бир бечорахол кампирдан булак хеч нима ва хеч кимса колмагани учунгина.
Йулакданок кирдиму…айвонга секингина мураладим, ё Оллох онам ишкилиб тирик булсинла де. Ёшлигимдан шу ахвол, бирон иш килиб куярдиму, жанжал туполондан кетиб айш ишратга берилиб ичиб келардиму, уйга киришданок юрак дорисини хиди уриши билан остонага утириб йиглардим.
Киролмасдимам кетолмасдимам.
Куркардим киргани тирикмикан онам деб, куркардим кетишга хам, тоби кочса ким тез ёрдам чакиради деб
Уйга келганизда эшик тагиданок юрак дорисини хиди келишидан узга энг каттик огрик йук бу дунёда. Инсонни шу кадар кучсиз килар вакт бу…Уйга хар келар чоги шундан куркиб Худодан сурардим…
Нима кили шунака шух бола буб тугилган булсам?
Йук, чидолмадим, тезда утиб айвон деразасига караб Она ман келдим дедиму хурсандчилиимдан тез тез нафас ола бошладим. Худога шукур, онам намоз укиб утирибдилар, хар галгидек.
Эх доим ишдан кайтар чогим айнан онамни намоз укияптганларини устидан чикардим. Айнан ишлаб юрган чогларим.
Демак бу Аллохнинг нишонаси, демак хаммаси яхши булади!

-2-

…Наво дерлар вафо дерлар
Вафони бедаво дерлар
Махалангдан утар булсам
Отаси йук гадо дерлар… (Т.Содиков)

Исмим Одил, ёшим 19 да. Тошкент шахридаги Генерал Узоков томонларига кучиб келганимизда эндигина 10 синфга утгандим, 16 ёшларим чоги. Махалла билан хар доимгидек оилам тез киришиб кетди. Манам мактабда тез киришиб кетдим, узи бизани оиламизда тарбия юкори погонада, ундан ташкари оиламиз хар каёкда тезда хурматга сазовор булади. Оилавий тирикчилигигимиз кунжутдан конфет килиб сотишдан иборат. Даромад яхшигина, лекин мехнати жуда огир. Оилада энг катта угилман, синглим ва укам хам бор.
Кушниларимиз яхши…лекин… икки хонадон наридаги оила жудам галатирок. Сора холани хамма хурмат килиб уйларига укитишга чикишса, якка-ю ягона угли Джамшерни эса хеч кимни курарга кузи йук. Бутун махала тугул бир район билади ва куркади. Янги мактабимни тугатган. Келган кунимизок бизани огохлантиришди, эхтиёт булила, угри бола, наркоман бола ва хоказо.
Куч кулонлани туширвотган пайтимиз Жигули мошинаси кучани бошидан варанглаб «босиб» келиб , бизани олдимизда секинлашди, ойналари кора рангда булгани учун ичида кимлиги тушуниб булмасди, шундок олдимда тухтагандек булиб, бирдан тезлашиб пастга караб куздан йуколди. Дилшода киз кушни чопа келиб «Джамшер улгур куз ташади шекил молилага» тезро туширила деб хавотирланди.
Хеч тушуномасдим бунча хайикиш, бунча вохма? Бу Дилшодаям сал «анакарок», бошка бир кушнимиз этгандек «доли-гули бир коп ёнгок», тоба бир хафта уйлабман нимейкан деб.
Лакаби Ина экан, нега Ина деб сурасам, Асрор кушним кула кула этберди, Джамшер бир куни онаси узок кариндошиникига кетганида, икки урис киз билан уйига келган, эрталаб бири сут ичгиси келган. Мастуралар эса сут катик сотиб тирикчилик килишади, Джамшер «иди вон тама одна есть Диличка, выйдеш справа первая дверь, вот и спроси у нее» деб пул бериб чикарган. У урис улгур кайпдан уйгониб бош огригидан нотугри эшитиб Диличкамас Инночка деб эшитган ва эшикни очиб кириб ховлида «Иннуля, Инночка, Инннеса» дермиш. Дилшода нима бало деб чикса бир урис киз «Ой привет Ин, дай мне молока вот деньги Джамшер попросил»

-Вой патин тукилгуре, ман хали Ин булдимми? Нимани ини деди ману у яшшамагур?
-А ну извини, ты обиделась что сокращенно Ин сказала да? Ну я же незнаю как полное Инесса? Инна?

-Дилшодаман Дилшода!
Шу шу Джамшер Дилшодани курса Ина деб чакирадиган булган, бутун махаллаям.
Мактаб бошланишига хали бир ойча бор пайтлар, хали махаллада деярли биронта дуст топганимам йук. У пайтлар хаммадаям телефон булмасди, бизадаям йук. Уртокларим узок Штаб махалласида колишган. Мен тенги болалардан бу махаллада деярли хечким хам йук экан. Адашмасам факат Джамшер. Лекин мана анча вакт утибдики хали курганим йук уни. Кечкурун факат мошинасини овози келади, ва эрталабга якин келади.

Бир куни тобим булмади ва онам Сора холамникига олиб чикмокчи булдила-ю «углини мошинаси турипти, бориб узим сураб чики, балки ухлавотгандур» деб хабар олгани чикиб кеттила. Кайтиб «Бор узинг чика кол, угли йугакан,» дедила. Манку хичнамадан курмовдим хам.
Оддийгина ховли, бир нимаси бор, уйдан канакадур файз сезилиб туради. Кираверишда унг тарафдан ойнали айвон бошланиб айвонни айланиб унгга утиб сал нари юрилсагина эшик келади. Унгача айвонда ким борлигинию куриб куришишгаям улгуради одам.
Бир муштипаргина 60 ларга етиб колган онахон кутиб олди. Кузларидан нур ёгилиб турарди. Тоба, нахотки шу уша махала зир титрайдиган боланинг онаси?
-Ассалому алейкум хола
- Волекум салом, ке углим ке, отин нимади?
-Одил
-Кир нега турибсан, хах кушнилар-а сал коса одами махлукка чикариб куйишади-я, углим Джамшерни бу кушнилага нима огирлиги тушибди хайронман. Мана опениям куркитиб куйишибди, сани чикаришдан олдин разведка киб кетти – дея куларди.
Кулига сочик олиб ичига пиёз бошини, туз, исирик булаклари ва котган нонларни солиб, тугиб укишга тайинлана бошлади.
-Тоба, Джамшерим Яхши бола, сал шухрокде, бировга ёмонлиги йук. Отаси йук шурликни, узини хурсанд киб юрадиде, хазилкаш. Углимдан асло куркмагин болам хуп?
-Йук, йук хола, углиззи курмадимам хали.
Тугриси билмадим ростанам балки куллари енгилми? Ростанам Аллох буюрганми лекин, роса енгил булиб чикдим.
Эшикдан чикдиму уйга якинлашиб колган бир йигитни курдим, тупа тугри ман томон кевотганди. Билдим Джамшерлигини, билиш кийинмасди.
Дархакикат кадамидан ут чакнар, хайбати валломатиниям хуркитарди. Ёши 17-18 ёшлардаги бу йигитни курганизда жа наркоман деб булмасдику лекин угри шпана деб уйлаш тайин эди. Наркоманла килтирик булади бу эса забардаст коматли, катта катта кузли, кош кузлари коп кора туппа тузук чиройликкина бола эди. Агар бу хакда келишимдан шунча афсоналар айтишмаганда ишонмасдим шу бола канакадур ёмон деб.
Якинлашган сайин ёшига хос булмаган салобати борлиги сезиларди ва одамни босарди.
-Кимсан ув? Нима кивосан бутта Васек? Хози бир уриб акаше кип куйими турше?
-Йуге не урас , ман ану енги кушниламан отим Одил, Сора холамми ёнига чикудим ану укитишга.
Шунаканги ках каха отиб кулди ки эсим чикиб кетди.
-Мунча содда бумасен, хазиллашдим, Одилман дегин? Яхши гаплашармиз хали-деб кулиб кириб кетди уйига.
Эртаси кун кундузи куча хеч зот йук, кучадаги каравотда осмонга караб турсам самолет ута бошлади, роса самолетлага кизикамн, хаммасини пастдан туриб этиб беролиман, беихтиёр Ил-76 девордим.
-Йуге, каттан билдин?
Карасам тепамда олма тишлаб кулиб Джамшер турибди
Шу утирганча кечгача кучага кушнила чикиб бири супуришга бири бошка иш билан то кеч тушгунча роса гаплашибмиз. Шу кундан дустлашиб колдик. Билмадим, балки ман билан уз тенгкурини топдими, ёки ростанам махалла оширворганми, лекин бир биримизга сухбатда роса мос тушдик. Гаплариям аклли…
Факат сал купрок сукинаркан.

-3-

Ким тикон ким лоламиз
Уйлаб уйлаб толамиз
Бу беш кунлик дунёда
Биз Худога соламиз (Юлдуз)

Ишонасизми икки умуман бошка бошка хаёт вакилини дустлашишига? Нима мослик? Кунгилни ухшашлигида. Дустинг ким этаман сани кимлигини дейишади. Нотугри томони бор экан. Ота онам хамма дустлигимизга карши. Ман Джамшерни тушунаман, у ман билан бошкача узгача, кунглини очади. Ота онамга хеч каерга у билан бормиман факат куз олдилада шу кучада уша калавотда гаплашиб утираман, бунда бузулмиману деганимдан кейингина рухсат зурга олдим. Джамшерни ошналари куп, хаммаси бузулиб булган, кайсилари камалган, кайсилари нашаванд кайсилари тамом булган угри ва киссавурлар. Унга эса дуст керак. Улар билан хаётини аччик дамларига кайтишдан кочиб аламини уша тудаларда оларкан. Лекин дуст унга дардкаши жуда керак. Уларни орасида кунгилни очиш дардлашиш тушунчалари булмасакан. Уят узига хос. Гап бундаяммас, одамни инсонийлик тарафиям гохида худди шунга инсонларни излиди, кунглини тамом булган киссавурга ким енгил оча олади?
Мактабга чикган кезларим хар бир мактабда булгани каби янги болага асаб тегарлик булиши мумкин, айникса ман кирган мактаб, нак Шайхонтохур тумани-я. Лекин Джамшер номидан бу мактабнинг хар бир курилган гишти бир жойидан силжиб куяди. Кучада турибман звонокни кутиб, бир туда боллар ёнимда сигарета чакиб ман томонга пачкасини отворишди. Нимаям кила оламан манга тегмади, лекин мени олдимга тушди, бир гижиндим. Шу пайт вонгиллаган овоз эштилди, ок тонированный Жигули. Джамшер!
Нак олдимда тухтатди, атрофга карасам биттаям бола комаган.
-Ну че махалладош, нега бутта турибсан, нука пошли.
Мактабга кираяпмиз, укитиувчилар шунаканги карашлар кивотти энди манга. Лекин Джамшерни шунчаки хулиган деб адашган эканман. Кейинги вокеалар…
Хозирча мактабга кайтамиз.
-Эххей Мархабо па солекум калесиз, мани роса согинвотгандурсиз?
-Вой Джамшер, улибманми согиниб шута бусен хар доим.
-Бизага хизматла йуми, хеч ким сакрамаяптими мактабда?
-Ха йук Джамшер, мактаб энди бошланвотти, нима булса узимиза топармиз сани, этганча рахмат ремонтни кутарибсан узин маладес. Шу сал шухлигини этмаса зур болсанде, булди кил энди уйлан кара курган одами кузи сузилади, зап чиройли бола бугансан, узи доим чиройли бугансан энди кота булиб янаям очилибсан, вой войе бу соколини осен бумидими? Хинд киноларидигидан бупсан копсан, бу ким уртогинми, танимаяпман енги бола шекил а?
-Бу мани братишкам, Одил, холамми угли, и бир махаллада турамиз, карен топшириб кетвотман, гап уёда турсин биттаси ёмон караса кузини сугурволаман окейми опахон?
-Вой сурисана Джамшер, булди вой узимми углимде карийман, узи санга ухшаб кетарканми, кош кузи бирде. Хози синфини билбераман. Отин фамилен нимейди? 11-а экан, хози, хой Музап мана енги бола бор синфинга об кет.
-Ассаломалекум Джамшерака - бир бола зурга зурга келиб кули титраб кулини узатди.
-Э боре аёкка турше, узим бирга бораман, манбуни курвоссанми силани синфга бу Одил оти тушундими? Сур бутдан бир икки уч ацть два тез!
Кочди шурлик, шунаканги галати буб кетвотман, пушаймонам булдим шу пайт у билан махалладошлигимга.
Тепага синфга бирга кирди хаммага салом деб укишдан кесен уйдаман чикарсан деб кетди.
Бир ойча хеч ким ман билан гаплашмади синфда. Хамма галати карарди. Тугри болар кул бериб сурашишар шу дарсга мактабга оид гап суз холос. Каттанам Джамшер келди, кайтанга хамма нарсани дабдала килди деб уйладим. Кейинчалик сал сал урганиб дустлаша бошлашди.
Джамшер билан хар куни куришардик, лекин уйига кирмасдим, у хам. Хич каёда ишламаса тушунмасдим катан унда шунча пул, доим айш ишрат, лекин мани олдимда маст холда булмасди.
Бир куни мактабдан кайтвотсам синфдошларим билан калавотда кучада утирибди. Кулида пиво, маст.
-Кани бекин хаммен сур бутдан, тез бир икки уч ацть два!
-Салом Джам, нима кереги бо шунака ишши? Уртоларим ку, узи энди уртолашвотудим синфдошла билан яна..
-Ман сани уртогинман, бу мишкиламас, сан манга кересан улагамас.
-Иффо нима ичгансан кучани бошигача хидин моллани агдарвоттику
-Узр Одил ичдим. Сан чи роса ман учун чи бир ану фариштаде боласанде, ёмон ховос киламан санга, пок боласан, сани авайлаш кере сан шундолигинча колишин кере, сани кунглинг гудак. Манам шунакейдим Одил…ишонмисан. Тепенда отен бумаса ёмонакан. Бугани билан нима килуди бита ю бита угил диб хамма нарсани рухсат бериб холаганимми обериб. Ундан кура уласи килиб тепмасмиди, тайёр бумасмидим хаёт кийинчилигига? Ташаб кетаракан кийинчиликка ургатмасмиди? Урмасмиди ишлатмасмиди молде?
-Джам булди кил утган одамга мумкинмас унака нарса..
-Э ээ нимани биласан …Санчи укишга кириб кисиб укигин кейин ишга кир хуп? Манга ухшаб биринчи курсда ташаб кетма. А так ман узим кариман, тепиб тепиб укитаман. Адам улгандан кейин ахволимми курсенидинг. Тугри ушандаям шухидим лекин жиноятга кул урмасдим…
-Жиноятга? Тушунмадим?
-Хози тушунасан, утир мошинага.
Шундай диб туриб мошинаси томон кета бошлади.
-Вай Джам ман энди мактабдан, хали уйга …
-Э мана шу махаллани бошидиги мачитга бирровга юр ее
Мачитни олдига келсак эшик тагида бир йигит турган экан, шу мачитда яшаб укиб юрган болладан.
-Хуш келдими имомларин?
-Ха ока хозир .
Ёши 50 лардан ошган бир киши чикиб украйиб каради бизага.
-Яна ичдингми Джамшер? Качон сан одам буласан болам? Яна мачитга кеганини кара
-Окам, нега мандан ану итваччалариз пулли омаяпти? Нега рухсат бермаяпсиз?
-Бутун махала дод дийди дастингдан, кимга кере харом пул? Бор ишла одам булиб кейин…
-Ман хайр эхсон кивотман, омасликка хаккиз йук. Кимми нима иши бор харомми ёми, ким ушабди?
-Ким булишидан катъий назар яхшимас чиркиратиб олиб кейин бизага беришга, омиман булди, билми хуп деб юрудим, мачиттиям харом килдин бола, куй бор кет керемас пулингам бошкасиям. Билмасамам бошкайди, охирги килигинг…
Уялмисанми Джамшер? Узини махалладошинг-а ? Кимга ёмонлиги тегувди Носирни? Тупа тузу ишлаб, халол..
-Нима энди бурини огзи есаям емасаям конми? Ман причем уни уйини угри урган буса? Ментла хидлаб мандан хишнама топмади ку, биринчи булиб ман-ку крайний. Сразу хаммаси манга.
Кейин окам, билмасейз билволин, Носир хужа курсинга халол, ишидаги кирдикорларини мандан сурен, канака кизиде ёш кизчала билан саунада курмаганларимми ?
Канака махинацияларини билмиманми? Нимага бирданига мандан омаяпганизиям билмиманми? Шунча йил худди билмовдиз канака килиб силага пул бервотганимми, Носирни ишидан кейин ментла искаб юриптиде курквоссиз, э манга карен ман хали хеч качон узимми махаллами в обиду не давал, Носирда мани кулим йук, гапимга жавоб бераман, а ман кидирмиманам, ёрдамам бермиман, баттар бусин у кари туллакга буям кам. Сиздага имомга хайф, омасейз омен, детдомга бераман.

-4-
Джамшер бизнинг давримиздаги Робин Гудлардан экан. Болаликдан хеч нимага кам булмаган, якка-ю ягона угил отаси улимидан кейин куп нарсани билиб олган. Ишхонасида бошликларидан бири хар канча бир икки «левый» ишларни айтса хам кунмай, шундок хам яхшигина ойликка шукр килиб келган. Вакти вакти билан улар ишдан бушашни талаб кила бошлашган, мана шу асаблар исканжасида юраги бардош беролмай ишдан тез ёрдамда олиб кетишган. Халигача коронгу нима булган нима куйган. Кизиги Джамшер хар канча шух булмасин институтга уз кучи билан кирган, мактабда хам хар канча шухлик туполон килмасин хохлаган дарсдан бемалол жавоб берган. Отаси айни институтда укишни бошлаган чоглари оламдан утиб умуман узгарган.
Аввала атрофига хар хил хамтовоклар йигиб кейин уша отасини ишхонасидаги хамма амалдорларни бирма-бир тушира бошлаган. Кимга саунада кизларни «подстава» килиб, кимни уйини тунаб, кимни мошинасини олиб кочиб. Купинча асосий ишни Джамшер бажарганлиги ва унда мохирлик курсатгани учун тез орада Тошкетдаги угрилар орасида маълум эътибор ва хурматга сазовор булди. Узига теган улушдан эса уйга харажат ва бошка чикимларни кераглигича килиб колган катта микдорини масжид, болалар уйи, ногиронлар уйига берарди.
Мактабда укиб юрган чогларим Джамшер хакида канча жиноий афсоналар билан бирга шунча хайрон коларлик даражасидаги хотамтойликлар хакида эшита бошладим.
Кайси кушнини турмадан пул билан олиб колгани, кайси камбагалрок бировни кизини узатишда катта туёнасини, ва бир кушнимизни операциясига хам пул тулаганлигини…

Нимага шунда хам номи ёмонлигини тушунмасдим. Кейинчалик билишимча, онасигаям хаммага йулга юрвомман деб алдаган экан. Лекин хар канча кай бир йусинда машхур булсанг барибир эл назарига тушаркансан. Хох домла бул хох котил, хох бокира бул хох фохиша.
Шурлик муштипар онасигина хамма нарсадан бехабар. Одамлар шу мунисгина аёлни кунглини ранжитишга ботинишмасди. Шундок хам шу боласидан бошка хеч кими йук буларни.
Мана энди ундан хеч ким пул олгиси йук. Кушнилар хам кунда кунора Джамшердан карз кутарадиганлариям четлаб утишади. Нахотки билишмаган? Йук, билишган, шунчаки овоза булгандан кейин бирданига узгаришган. Эх…
-Тушунаман яхшиликни лекин нимага бировни хаккига?
-Э канака хак? Нимла девоссан? Сан битта кургин улани канака хак овотганини, маши бечоралани хакини сугуриб евоттию, не караб туриш кере? Зурли килиб обкуйиш кере и булди тамом, ман буни гунох ва харом деб билмиман. Кучада юриб-чи бору, умуман кузим очилди Одил. Сан у нарсалани курмагин, мандан эшит и хулоса кивур, факат манга акл ургатма бефойда, мани уже умримми хар бир бекати белгиланган.
Сила у пуштиранг очкилани кийволиб юрвурасила бу халол бу халолмас, бу тугри бу нотугрилаб. Ана амал тегкандан кейин ану букалани семиришини курсенчи, харом чучка холига келишади, халк олдида кандоки! Пул келиб хар нарсани татиб курган сари унданда таъкикланганини истиди, сотволади бумаса куч билан олади, и уша кучга пул тулиди.
Тошкенни кечкурунини курганмисан сан узи? Курмагинам. Квартира сауналада нимала бувотганини билмисан Одил. Хар канака жа*аблани куриб бокирасини истиди, кейин ёшини, кейин янаям ёшини кейин она сути огзидан кетмаганини истиди бу ифлосла, хайронсана? Эх нафс ёмон нарса, а улага бу оддий хол, жонига тегади, кейин таъкикланган нарсага утади.
Как же так нимага пулим бор и манга таъкик?!
Нима учун унда бойман агар манга таъкик булса?!
Мана улани тамоили!
Э тоба ишонасанми гудек киззи обчикиб кеганман ушаттан, пешанасидан варанглатиб отардиму уша иплосси шундогам гунохим куп, Худо берган умрини мани хакким йук деб уласиде кип тепиб чикиб кетганман. 500 доллар билан институтга киришга рози буганакан бечора. Кишлогига обориб ташадимде уйдиларига хаммасини этдим, урсин уласи килиб Тошкентга укишга кетган кизини. А сан манга бутда халол, гунох Худо дийсан. Ман учун Худо бу….онамни намоз укивотганлари Одил…
Уйга келаману онамни намоз укивотганларини куриб Худони хис киламан… Институтни ташашдан олдин ишладимам. Одамга ухшаб. Ярим йилча ишладим, дилимдаги огрикни босиб, кунглимдиги ярамни бекитиб индами ишладим, бу ойликка йулкирамми узи кетиб колса…Йулгаям юрдим тугриси олдин. Чегарада нимала бувотти билмисан, поффигу камера турибдими бошкасими хамма нарсани нархи бор. Агар сан юлмасен бутта сани юлишади. Мактабинда утмадими дарсдан «Яшаш учун кураш» темасини? Биологиядамидией бор шунака дарс, бу хаёт, курашмасен енгиласан. Тушунвоссанми?
Хуш, бу гапладан кейин нимаям жавоб бера оламан? Кучани курган, мандан кота, манку энди 11 синфни битирвотган уй-укиш тамоилида яшидиган бита бола бусам. Шундогам гапириб берган нарсаларидан хайрону лол булсам. Барибир ачинаман, униям узини хакикати бор.
-Орзуларимам борийди Одил - давомлади Джамшер, ишлиман уйланаман бола чака. Кучада кизлани куриб, ишонасанми курмаганим комади, уже чи хич кайси кизга ишонмиман. Битта гирт а* (фохиша) бор, хижобдан трассагача, трассадан хижобгача хаёти. Тузуро болани топвоса вой шунака ролга кириб хижобга кирволади эргаям тегволади, Юнусободди 18 кварталини ушаб куйган телкаладан, Гуля оти. Ажрашиши билан туради мошина йулда кук кузларини сузиб. Якинда курудим бозорда, яна битта лоххи топвопти, мани куриб ерга караб утиб кетвотти, бир уриб хижобини йиртиб шарманда кили дидиму онам ёнимдейдила.. Яхшилаб карасам бола тупа тузу, лекин купол киганда лохде. 18-19 ёшли бола ичида олов кайнавотти, Гуляни стратегиси шунака ёш киз курмаган боллани топадиде, постелда профессионалигини курсатиб халиги болани бошини айлантирволади, а бу ёшдиги бола каёгидиги калласи билан уйлиди? Бу табиат Одил, мияси буйрук бермиди тушунвоссана, а Гуля буса «вой энди нима, булади вой ман киз боледим», агар сал коттаро сал кучани татиганро булса и уйланган бусаям шунаканги макрла килади-ки хотиниданам кере буса ажратволади. Ювинтириб, кийимларини дазмоллаб овкатла пишириб энди узини шунаканги золушка киладики, постельда шунаканги ишла киладики халиги уйланганам чи богланиб колади. Уйлангандан кейин барибир хотин узгаради, жиртиллашши бошлиди, талаб килади, постелда кондирмиди, тугриди узбек пок хотинла нимани билсин постели?
Улага бу факат тугиш учун буса, манбу искиртла буса уша эркени бу нафси билан тортволади тушунвоссанми? А так умный окахонлани тушунаман, бориб улага факат харомини ташаб яна оиласига кайтишини, а бунака Гулядакала узини хотинлик даражасидаям кандоклигини намоён килади. И халиги авцала уйлиди, хотиним семириб кетти, постелда кониктирмиди, куп чахливуради, манбу буса мана биринчи кундан носкигимгача тахт килиб дазмоллаб ювиб тараб чиройли гапириб турса.
Одил билиб куй фохиша хеч качон хотин бумиди! У просто узини курсатади шунака, бу уни макри. Фохиша бу фохиша и тамом.
Джамшерни охирги сузлари бутун умрини узгартириши ва бу гапга яна кайтиш, ман билан айнан шу мавзу учун юз курмас булиб кетишини шу топда билмасди.
Балки «не суди да судим не будешь» сузлари худди шу сузниг маъноси-ю сузнинг узидек келишиям такдир хазилимикан?...

-5-
Мактабни битириб узимми билмимга таяниб репетиторсиз, тайёргарчиликсиз институтга харакат килдим. Яна келиб келиб юридическийга. Киролмадим.
Аламимдан уйда конфет килишга тушдим. Адамдан пул олиб алохида стол ясатиб алохида кунжут, козон ва шакар узимга сотиб олиб узим учун заказ ола бошладим. Уйда иш икки баробар кайнай бошлади. Купинча адамгиланиям заказлигисига карашишам мани буйнимга тушарди. Кийнала бошладим, лекин ишлаб пул йигишим шарт эди. Ниятимга узим етишим кере деб. Унингчун репетитор бало баттар кили дедимде.

Бир куни эрталаб айвонга чикиб кевотсам опам билан адамми гапларини эшитиб колдим.
-Адаси, ану углизга этин, шу Джамшерга кушилмасин. Хамма гапирвотти, туппа тузу мумингина кобилгина болейз буса у билан нимани гаплашади диб. Бунакала атайин узига алдаб сулдаб ургатволиб нинага утказади, кейина ана курасиз хамма нарсани сотмагунча тоба килдим.
-Э напасин курсин жиннимисан хотин? Болени яхши билмисанми? Калласи яхши ишлиди бировни алдовига учадиганамас. Тугри соддалиги бор ёш хали лекин айнан шу Джамшер билан дустлигига каршимасман. Анави куни уйкум кеми ховлига чиксам эшик очик, якин борсам эшини тегида Одил гаплашиб утирганакан Джамшер билан. Анча кулок тутиб турдим. Жа санла уйлагандака тамом буган одаммасакан Джамшер. Гаплари аклли аклли, умрида наркотик билан шугулланмаган, гапида унакалани улган одам деб биламан деганди. Хелбатини карасенчи уни, тогни урса талкон килади-я. Наркоманлани курганмисан э. Углингга укасидек маслахатла бериб гаплашишвотуди. Анча эшитиб шу болага умуман фикрим узгарди. Хаётта купини курганман, ёшмасман билсам кере ок билан корани ажратишши. Куй хотин, боллани уз холига куй. Ундан кура хадеб кушиникига гийбатлашгани чопвурмасдан узини заказларини кил, Одилли грузит киб ташабсан. Узиники тикилиб ётибди.

Бунча тонг хуш булмаса а!

Биттаю битта уртогим, маслахатдошим. Урганибам колдим. Инсон итгам мушуккаям одатгаям урганади. Буёкда тирик жон булса. Дунёкараш мос тушса.

Орадан ярим йил утгач манга повестка келди. Армияга. Джамшер роса кулиб «Сур армияга» дейди. Йук, Адам гаплашиб альтернатив килиб бердила. Факат хар хафта бирровга уша утадиган больницага бориб туришим керегакан. Белгиланган кун бордим. Приемный покойда утирсам булим мудири келиб гаплашиб, булди колдинг эртага эрталаб соат саккизда кетасан деса борми?
Бир смена 24 соат булиб эрталаб 8 дан 8 гача каталка (аравача) ни гир уёкка, гирр этиб буёкка касал ташиш экан. Аксига олиб хамма уйидан овкат олиб келиб иситиб уша ерда овкатланар экан. Булимларга осонрок, у ерда овкат таркатишади беморларга, ушандан улаям ейишади. Янаям аксига олиб иш жойимни ташлаб кетиб булмайди кучадан егулик олиб кели дисам. Бирдан касал келиб колиши мумкин. Бир сменда мендага санитар-носильщик «касал ташувчи фаррош» дан приемный покойда 2та булиши керак. Мани колдиришгани аксига олиб иккаласиям кемаганидан экан. Яхшиям приемный покойда дежур турадиган духтирлар, медсестралар ва санитаркалар ургатиб караб туришди. Овкатгаям таклиф килишди-ю уялдим. Узимда бор хали корним тук деб куявердим.
Янги бола кепти деб кечки махал бир дунё булимлардан медсестра кизла бостириб кеса борми. Хайрон колдим. Билмадим махалладан булганимгами, ё тарбиями лекин кизлар жудаям узини эркин хис килар, манга хазиллари галатирок, билмадим…

-Вой вуууй, ха улларинга чиройли бола кепти диб чопиб кеганилани, кани давай иш жойларинга борларин, куймаларин шуниям. Бунга тега курмаларин, куриниб турибди тарбияли хали кузи очилмаган экан. Кузини очвормаларин. Бахромми буздуларин, Отабекниям буни кара нак фариштадек а, туф туф куз тегмасин роса куёв килишли болейкан узиям. Вой битта битта кесаларин уласанлами, болани уялтирмасдан?

Сал ёши утган приемный покойдаги жаррохлик хонасидан бу медсестра жа ажойиб эди, уялтирди одамми.
Кизлар сузилиб сузилиб, уз булимларига таклиф килиб чикиб кетишди. Бир пайт мошинани сигналини босиб босиб чалиб якинлашяптгани овози эштилди, халиги медсестра манга караб:

-Тур тез аравени эшини олдига обор, машнака сигнал чалиб кеса аварийний, тез кутаришиб аравенга согинде травматалогия хонасига обкир, улар холда булса реанимацияга, бизаям караб этиб турамиз катгалигини сан чопвур бор тез, ану киришда чапдаги биринчи хона травматология, ман унгача утдаги медсестрасини сани ёрдамга юбораман.
Арофаааат, хой Ароофаааат, енги болага карашин аварийни кепти шекил.

Туриб тез аравани эшикдан олиб чиксам шофер жон холада орка эшикни очди, ичида…астофириллох.. учта киз бири бирини устида алламбало холатда ётарди, бу пайт куркишга вакт булмас экан, кимдур билмиман ёрдам бериб битасини олиб кириб кетишди, шофер мани аравачамга биттасини солди, яна биттасини оркадан келган мошинадаги болалар ёрдамлашди. Травматологияга олиб кирганимда халиги аравачамдаги кизни оёклари галати ётарди, маска такиб олган аёл Арофат опа медсестра манга ахамият бермай оёгини тугирлавор деди, айлантирсам тоба хар каёка айланади, худди суяги йукдек. Киз кузларини катта катта очиб тез тез нафас олар, нима бало огрик сезмасмиди (кейин билсам бу шок холати экан бунда касал узини билмас экан, лекин тезда шокдан чикармаса одам улиши хам мумкин экан), оёгини тагига темир (шина) куйиб духтир укол кила болади ва урашаетган пайтда мандан халиги медсестра тортиб ушлаб тур деди. Тортиб ушлаб турибману ундаги галати суякларни овозига…карамай деб медсестрага караб турибману кузим коронгулаша бошлади. Аник курганим Арофат опа медсестра манга караб туриб «Вой бу енги бола шекил ранги окарвотти» бор борако чик….

Добавлено (05-Янв-2011, 00:03)
---------------------------------------------
-Хей! Хой бачо! Туреее одами эсини чикарвордин.

Кузимми очсам уша травматологияда кушеткада ётибман, тепамда Джамшер.

-Э ула одами куркитми. Бизаникига телефон килиб куйсен улармидин бутдан, уйиндигила хавотир олиб ётибди, узим топаман деб келдим. Кесам ётибсан ерга аганаб травматологияни остонасига. Бечара касалам коп кети деди. –дея котиб котиб кулди.

-Биринчи кунинг шекил, у бу нарса еганмидинг -Арофат опа бир аччик уткир хидли пахтани бурнимга сукгани сукган эди

-Хали этдимку енги бола кеган чакирила овкатга дегандиму, отин нима сани санитар? Ман Маъруф буламан травматолог.

-Одил.. -зурга тура бошладим.

-Юр ман санга у бу нарса обкелдим овкатланишга, билудим шунака булишини.

Джамшер билан санитарлар хонамизга кирдик, хона деб хам булмайди. Хаммомсифат, битта электр печи, битта кушетка, буёги парда тортилган ванна. Оралигида каридор сифат утиш ва у ерда тумбочка ва икки томони иккита стул. Шу ерда овкатланиш жойи экан. Бомжлар келса чумилтириш хам бизани буйнимизда экан. Хирургияга етадиган операция килинадиган ва аппендицитлар билан келганларниям бизлар санитарлар «обработка» (станок ёрдамида операция килинадгиан жойларни теридаги юнглардан халос килиш) килишимиз керак экан. Ишкилиб гирт дузахи иш.
Одамга ухшаб овкатланибам булмайди, битта приемный покойга битта шу ерда газплтиаси булганига хали у медсестра овкат иситади, хали бу санитарка чой куяди. Мендан ташкари яна битта киз санитарка хам дежур тураркан, факат касал ташимиди хоналарни ювади, киз бола келса обработкани у килади. Аёл бомжларни у чумилтириши керак. Уни хонаси йук, хонама хона медсестралар билан юришади, ухлагиси келса улар раздевалкада ухларкан.

Джамшер бир пакет килиб товук, хасип, хоним сок килиб кечки егулик бозоридан обкепти.

-Тугрисини эт, качон овкатланудинг?

-Эрталаб…

-Э ул.

-Санитаааарыыы, ой. Ваув надоже какие санитары новые ммм, такие красавчики, привет меня зовут Лена.

-Драсьте Одил.

-Привет Лен я Жеребец.

-Ух ты какой, видно какой ты. Обычно тут молодые а ты смотрю далеко не молодой чеж на такую работу устроился.

-Нет я к братишке пришел, вот он новичек, чтож вы девченки не присмотрели за ним то а? С голоду в обморок упал.

-Ээээ Джам..

-А девченки приглашали, уже сказали, сам он какой то отмороженный, ну ничо все они вначале такие, а ты похож на него. Ну у нас там труп, в морг нада везти, вот и поможеш братишке мне уже сказали что он бедный за двоих сегодня.

-Леночка идем вместе пусть он пока покушает, я сам помогу. Одил бер кани халатини.

Иккаласи бир бирига куз уриштириб чикиб кетишди.

Шу билан Джамшерни тонгга якин курдим. Эндигина кушеткага эгилиб-букилиб зурга ковушиб ухлашга кузим илинганакан.

-Одил жаннатга тушибсанку

-Эээ борее, шуттаям жим юрма. Уйга бормисанми Сорапамам хавотир бувотган бусала кере.

-Бу сан ахмок, реанимациядан уйга телефон киб куйдим. Силага якин Омонакалагаям киб куйдим этиб куйишди эрталаб келишини смендалигини.

Эрталаб соат 7ларда яна касал келди, ули ули диб туриб униям булимига кузатдим. Купчик касаллар аравачага мухтож булмасаям, ётгиси келмасаям кулимга касаллик варакасини тутказиб булимишгача олиб бориш зиммамда эди. Охирги касалли обкетвотману шу касаллик варакаси билан манман касал обколингла дегиларим кеп кетди.

Эрталаб соат саккизга якин приемный покойга кираверишдаги кучани сув сепиб гулларга сув куйиш, кишда кор кураш хам бизни буйнимизда экан.
Энди шланкани олиб судраб чиксам Джамшер мошинасида ётибди.

Эрталабгача узиям биттаям киз комагандур дастидан.

Соат саккизларда кип кизил тикосини миниб Люба, приемный покой мудири келиб, мани гижим кийимларим, тузгиган сочларим, осилиб кетган юзим ва хоргин ахволимга караб:

-Ну что Адылчик, жив? Бедненький измучался да? Ну что поделать никого не было пришлось тебя оставить сразу. Ладно иди уже домой завтра оформишься, трудовой нету да? Ну ничего тут откроем. Сейчас ты у старшей медсестры оставь свои координаты, телефон домашний и так далее.

-А у меня дома нету телефона.

-Ну тогда у старшей медсестры спроси когда у тебя следующая смена и все иди уже.

Кейингиси нак бир хафтадан кейин. Худога шукур. Джамшерни зурга уйготиб кеттик уйга.

Джамшердан бошка больницага келмаслигини илтимос килдим. Кизлар кере булса ана шундогам узида талай, мани ишхонамда мани шарманда килишини хохламасдим. Мийгийда кулиб куйди-ю индамади.

Кейинги сменга тайёрланиб нак бир тогорача овкатни олиб кеттим. Кейинги сменларим осонрок кечди, хар холда смендош болалар хар гал хар хил сменга караб узгарсада, хар холда осонрок кечади, хам зерикиш йук. Ва ман енги булсам, куп нарсаларни ургатишди. Иккинчи маротаба хушимдан кетишим янам дахшатлирок булди. Юрак хасталиклари булимидан кайтаётганимда тепадан хирургиядан бир медсестра тепага, операция хонасига чикишимни суради.
Кириш мумкин булмаганлиги боис кутиб турдим чикишини. Кулимга бир ярим метрча узунликда, эни калин трубадек бир огир эски куйган латталарга уралган нарсани берди.

-Пастдан, реанимациядан моргни калтини олиб обориб таша. Устидиги латтани опкегин коб кетмасин а.

Реанимацияга тушсам, эшикни бир киз очди, юзида никоби билан. Лекин кузлари…
Эшикни очди-ю ман-ку майли анкайиб махлиё булиб турибман кузларига, у-чи? Шунака анкайиб турсек буладими? Яхши уни калласи ишлаб колди.

-Келинг, йигит.
-Ану, анака калит, морг… кере…обориш.

Бирам узимни галати хис килдим, бирам узимми уришдим. Канакадур бошкача экан-де киз, кузлари бошкача, овози. Гапирми анкайганим-чи. Уям… Нега унака булди? Йул буйи нарсагаям ахамият берми кучоклаб кетвурибман. Фуу бунча сасимаса бу, нима бало узи?

Индами обордиму…кундуз куни булишига карамай моргни очишга юрак йук. Очсам, иккта столга ухшаган кафель билан ёпиштирилган коотта сандиксифат одам буйидек алламбало турибди. Бирини устида улик, котиб тарашадек ётган шир ялангоч киши. Иккинчиси буш. Яна ён тарафда темирли. Хар бирини оёк тарафида тешиги бор. Кейинчалик билишимча темири «судебный» экан, колганига уз улими билан улганлар ёткизиларкан. Энди шунаканги куланса хид келарди-ки… тез ташлаб югуриб чикиб тез тез нафас олиб эшикни ёпай десам эсимга тушиб колди латтани кайтариш кере. Яна тез кириб латтани очдим-у….
Ўзимга келсам реанимациядаман. Реанимациядан калитни ҳалиги қиздан олганимда янгилигимни тушуниб, хирургияга ички телефондан қўнғироқ қилиб, қўлимга нима беришганини сўрабди. Айтишганда, уларни «янги болагаям берадими», дея уришиб, тез шошиб орқамдан келган. Келган-у, моргдаги ҳалиги кишига «напарник» бўлиб ётганимни куриб, бечора судраб ташқарига олиб чиқиб, тезда медбратни чақариб, у билан мани аравага ёткизиб, реанимацияга олиб келишган.
Кўзимни очиб аввал шифтга, кейин атрофимга қарадим. Хонада мендан ташқари икки касал, бири аппаратда бири «капельница»да ётган экан. Турмоқчи бўлдим...
— Ўзингизга келдингизми, йигит?
Вўй...
Бунча...
Намунча...
Тавба, қиз болаям шунақа чиройли бўладими? Аллоҳ гўзаллик тарқатаётганда шу қиздан аямабди. Нега юрагим тез уряпти? Нега ўзимми жиннича тутяпман, а? Ғалати-ғалати гапиряпманмией, қизаряпманмией... Беўхшов, нўноқ ҳис қила бошладим ўзимни.
У булса қўлини биқинига қўйволиб, иккинчи қўли билан маскасини ўйнатиб кулимсираб турарди.
— Ўзиям топишибди, кимга бунақа нарсани беришни, бундан кейин аввал сўранг нима беришётганини,.... йигит.

Мухаббат ёки улим! 2-бет October 19, 2007

-6-

Юлдуз….

Энтикаман исмини айтмасимдан хам… Нима кили кунглимга мухаббат энди мехмон булган булса, на уни кутиб олишни ва на кандай булишни билмасам.

Мана хаётим хам узгарди. Аввалига умуман ёктирмаган больницага энди учииииб борардим. Гохи сменим у билан тушмаса шунака алам киларди. Приемный покой билан реанимация булимида хар хил смена куйилади. Медсестралар билан врачларни хам смени хар хил тушади. Олдиндан качон смен туришини ординаторлар хонасида стол устидаги ойнача тагидаги списокдаги фамилиясидан билиб, бизни приемный покойдаги бош медсестрамиздан илтимос килардим мана бу числога куйинг деб.

Халиги моргдаги куриб хушимдан кетган нарсам ааанчагача тушларимга кириб чикди. Гангрена оёк эди. Бррррр.
Майли эсламий, бошкасидан гапири.

Демак исми Юлдуз, у тугрида умуман хеч нарса билмасдим. Карашлари мани довдиратарди. Росалиям шадод киз, шундокина ичида олов ёниб тургани кузларидан сузларидан учкун сачратиб турарди. Юришларичи?, хеч бир подуимда бунака юришларни курмайсиз. Ростанам подиумдаги кизлар канакадур механик харакатда. Юлдузнинг кадам босиб саллона юришларида барча тарона гуё намоёнда. Кушикни хам кераги йук. Юришларига махлиё булсангиз миянгизда узи хохлаган куйни чалдириб чакагингизни тушириииб утиб кетади. Баъзи медсестраларга ухшаб узууун халатни коп каби осиб олмасдан бирам мохирона дид билан тиктирилган оппок шим ва сал тиззасига етар етмас тепасидан шундайин оппок куйлакча сифат калта халатча худди танасини устига куйиб тикиб чикилгандек. Мани росалиям мулзам килиб устимдан кулгани кулган. Реанимациядаги дустлашиб улгурган медбратларни олдига кирсам
«Келинг» деб жилмайиб кулини белига куйиб озгина пауза килиб кейин «Йигит» деб кошини кокиб куяди. Ва шу йигит деганига айни ургуни шундай берадики, йук, буни ёзиб тушунтириш амри махол. Курди дегунча . «Келинг …йигит», «Салом…йигит»
«Бормисиз …гул йигит?», «Салом… барно йигит» Тамом ана шуниси. Одил тахланд<


Sog' salomatlik...
 
Shеr88Сана: Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:21 | Изох # 2
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 19
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 32
Холати: Хозир йўқ
____________________________________________

Добавлено (05-Янв-2011, 00:21)
---------------------------------------------
тахланди деяверинг, узимни кай чунтагимга яшириб каёкларга бекинибла ташашимни билми коламан. Кунгил улгур севиниши-чи.
Хичам исмим билан чакирмиди.

Реанимация мудири эса нафакат Юлдузга балки медицинага кизикиб, буш вактимда китоблар укиётганимни ва реанимациядаги уртокларимга ёрдам беряптганимни куриб, 2 йил альтернативинг буш утмасин иш урган-дея рухсат бериб, узи уколларни, биринчи ёрдамларни ургата бошлади. Уз углидек яхши куради. Медбратлар хам операцияларга олиб чикиб туришади. Узим хохламаган ва тушунмаган холда бутун бошли бир больницанинг «любимчигига» айландим колдим. Хамма яхши курарди, факат Юлдуз булса уйнашгани уйнашган, хаааммани олдида кизартириб хандон отиб кулиб чикиб кетади. Огзимдаги огзимда, бугзимдаги бугзимда колиб гохи нима дейишни хам билмай, нега келганимни хам айтолмай чикиб кетардим. Бир ургим келарди шунака пайт узимми узим, э ууул ландовур деб.
Медбратларнинг огзида Юлдуз. Ишонасизми, ярим йил деганда турмушга чикканини билдим. Сурамагандим хам, кандок килиб кимдан хам сурай, гирт махаллада уят ордени билан такдирланган хизмат курсатган ерчизар булсам. Дунёдаги барча уятларни йигиб манга беришган узиям.

Больница ховлисида настарин гуллаб ётади, оппоклари хам бор. Шу Юлдузга юлиб бериш учун гап суз булмасин дея аввал хаммага бир бир бериб кейин Юлдузга айни опок ва чиройлисини танлаб бердим. Хали хануз настарин хиди уни эслатади.

-Вояй, йигитти гули гул билан кепти-ю, вачач. Рахмат укам.

Тушунаман мандан катта…Ман энди 18да у эса 22…Лекин шу уками утиб тушди..

Билмадим, Юлдуз опа демасдим. Юлдуз деб сизлаб юрардим. Билмадим, шу укам дегани ортикча булдими, хаммаси бир булиб унинг турмушга чиккани-ю, мандан котталигию, хаммаси бир булиб хозирги шу уками охирги томчи булиб кайфиятим тушиб хонамизга кайтиб утириб уйлай бошладим. Нимага ишониб нимага интилвомман? Нимани кутвомман такдирдан? Урганиб кийнламан-ку. Эриям бор…ажрашсям ота онам икки дунёда олиб беришмиди манга уни. Уям манимча ман билан булмаса керак. Джамшер билан маслахатлаши десам…тугриси ундан кизгонаман. Куркаман..Джамшер уни алдаб тортиб олади. Хар холда куча урган йигит. Йук, узим бир нарса килишим керак.

Шу пайт шундок ёнимиздаги лаборатория очилиб Мохира опа каради. Мохира опа 30ларга чикган ажрашган роса хушчакчак аёл. Дугонаси билан доим бирга смен куяди, дугонаси Шарифа стоматология хонасидан, иккиси эрталабгача хохолашиб гаплашиб чикишади лабороторияда.

-Хув, асал йигит, бир узисми бугунам? Шу Юлдуззи диб смен овурганиздан «ана ишлашши ёктираркан «диб сменшикларизам ташаб куйди. Намунча вой бу киз камми кани кирин хози Шарифа келади дардиззи оладиган матох бор.

-Вой Мохирапа нима девоз канака Юлдуз ээ- уялиб кулгандек булдим.

-Реанимациядаги лабораториядаги сменщиким этиб берди. Хаммаёк гап. Больницада гап турмиди тез болалиди. Бутун больница куёв киламан, тегаман деб турганда Юлдузз кунгли йугаканми? Ушанчун атрофизда жилпонглагани жилпонглаган. Киринг дардлашамиз.

Кунгли бор дедими? Билишади канака килиб йигитни кизиктиришни. Бир сония утмай уже лабороторияда кулимда кадах эди.
Умримда биринчи маротаба огзимга спиртлик ичимлик олдим. Эрталабгача Мохира опа ман ва Шарипалар коньяк ичдик. Худди шуни билгандек касал хам йук.
Мен нима дардда-ю бу икки опа манга ёпишгани ёпишган.

Аксига олиб эрталабга якин айни реанимацияга касал келса буладими? Яхши оёк улгур ерни сезяпти, куз билан огиздаги ифорга хонадаги барча микроблар дезинфекция булар даражада.

Юлдуззи кузига куринми деб секин касални олиб кирдим. Яхшиям касалим Юлдуз дежурлик килаетган хонага эмас. Олиб кирган хонамда медбрат билан аёл шифокор кабул килиб олишди, бошка хонадан Шахло медсестра югуриб келиб даров кулимдан касаллик варакасини олар экан юзимга чакчайиб ифоримдан сезиб ранги гезарди.

Одилбек…ичибсизми?
Хааа айтганча, бугун лабороториянгизда Мохира-ку, яна Шароппиям курудим, урашибдиде ахир. Шу битта бола узгармиди дегандик бунисиниям бузади бу больница, дея шангиллай бошлади.

-Шахло секинрог-э…

Орага шифорокор аралашди:

-Эээ айнибсизде Одил, куёв киламан девдим. Ичманг бошка жуда ёшлик киласиз. У иккта манжалаки бутун больницага овоза булишган, номиззи булгашади утирмен ула билан.

-Йигиииит…
Мушукдек эркаланиб ортимдан Юлдуззи овози эштилди.
Секин айланиб утиб олдимга утиб маккорона жилмайиб…коньяк хидини сезиб, айёрона кулиб секин касал томон кетди, йул-йулакай кулган овози эштилди.

Колганлар, кани нима буларкин деб бир Юлдузга бир менга караб туришибди.

Бир нима буладиёв деб, позор булмай деб секин кета колдим. Оркамдан Шахлони Юлдузга «Йигитчанг хам айний бошлабдиде» деганида Юлдузнинг
-Ха энди, эркеде уям…узича..

Такка тухтатдим. «узича»..?

Шу гапни айтиб Юлдуз хонасидан дорига бошка хонага утаётиб эшик тагида тухтаб колганимни куриб коридорда тухтади.
Оркага ялт этиб карадим.

Кунгимда огрик, алам уксик билан умримда биринчи маротаба Юлдузни кузларига тик кахр газаб, алам билан караб турардим. Баданда бор, ва дадилик хам уз кучида эди. Йук, лекин гапирадиган даражада эмас. Кузларим эса унга шу гапларни айтарди:

-Юлдуз, нима демокчисиз энди? Нимага шама килдиз? Канча издеватся килас тушунаман а бу нима? Биласиз сизга муносабатимми и…чегарадан турмушга чикканиззи хисобга олиб хишнама кимаяпганимга кулвоссизми?

Юлдуз сезди хаммасини, тез ёнимга келиб эпчиллик билан буйнимга кул солиб юзимга секингина ёш болачани эркалаганек шапатлатиб, кулиб:

-Одил, бошка ичмееен хоп, киринг хонага аччик чой ёки кофе килиб бераман, тез узизга келас.
Шунака деб кулимдан олиб ординаторскига олиб кириб «Хоз касални бир ёклик кили келаман кетиб коменг» деб чикиб кетди.

А ман кетиб колдим.
***

Кунгил бахорни тусаб бугун саунага бормай янгилик иштиёкида «Тата» гостиницасига бордим . Мама Роза йук. Бутта зур зур кизлар бор, киммат лекин тозалари. Куп юлдузлар таникли инсонлар бир-бир катнаб туришади бу ёкга.

Сквердаги Зарафшон ресторанининг иккинчи этажидаги Star дискоклубида битта Мама Роза бор, ундаям четки кизла бор. Янгиси бор «Пантера» деди. Лекин нархи 200 доллар.
Хех, «Тата»даги кизлардан арендага оган шекил, уладаям шу нарх деб рози булдим.

Пастда мошинам да утирибман. Тепага караб кутиб турибман, бир пайт бир шунаканги кетворган киз тушиб келяпти-ки…Кани энди шу уша киз булса девордим. Э йук бунака чиройли кизлар врядли…слишком дорогой и красивый вид…
Зинадан тушиб тугри мани мошинам ёнига карб кела бошлаганини куриб нафасим кайтиб кетди. вах бу юриш…нак улжасига хамлага секинлик билан келаётган Пантеранинг узи…нахотки шу киз…эх нафакат 200 балки шу мошинаммиям берворардим…бунча чиройлик бу киз. Худди Пантерасифат коп кора кийиниб олган. Кош кузлари коп кора, сочлари жингалаксифат мавжаланар, коп кора мини юбка, баланд пошнали этик нак тиззасигача..
Мошинамни эшигини очиб утириш урнига, эшигига икки кулини куйиб, кулларига даханини тираб жилмайиб гап бошлади:

-Салом…бола..

-Салом, исмиз нима?
-Канака Сизга исм ёкади?

-Билмадим…куп-ку исмла, маники Джамшер Сизники-чи?

-Сизга кайси исм ёкса уша манман.

Тоба, куча куриб беспридел булиб битта шу кизни олдида узимни галати хис килардим. Агар шахвоний тарздаги гаплари шаддод киликларини хисобга олмаса хеч качон фохиша деб уйламасдим. Канакадур истарси жудаям иссик, салобати босарди одамни. Галати булиб кетвомман, узимми нак мактаб укучисидек килардим.

-Асал киззи отиям асалдек булса керек этвурин

-Канешна, Асаль исмим.

-Йуге?

-Туппа тугри топдиз, Асал.

Мошинага солиб кетдим.

Агар инсон хаётига зомин булиб бутун умрни ларзага келтиргувчи инсонни исми Асал булса хайф номнинг маъносига…Вахоланки…Асал…

-7-

«..Хакикат бор жойда туполон, у бор жойда бахтсизлик, хакикат бор жойда тошбурон. Хеч кимсага ёкмайди асло. Афсоналарда колган мисоли эртак, факат у ерда у гузал ва тотли, барча кадрлайди, хеч беркитмайди…Ва факат у ердагина у сотилмайди…»

Негадур инсон усиб улгайгани, хаётини бебош бахоридан, кизгин ёзи-ю гамнок кузи ва охир шукрона, ёхуд армона киш давригача вакти билан акл улчанади.
Менинг фикрим узгача.

Ёшинг бирла улчаниш хато деб биламан. Мана уттизга хам озгина колди, лекин асосий дарсни, ха ха дарсни, менга ёшим, укиган китобларим, курган киноларим эмас, йук! Пешонамга такка-так урилган вокеалар, узимда хис килган, атроф мухитдан ургандим. Аклимни хаётим чархлади. Умримнинг к,ир-адири, ундаги баланд пастликлар, чукки-ю шу чуккидан пастга тараф улокиб йикилишлар чархлади. Хаётга кай тарзда, кайф икр билан карашим хам шу атрофимдаги, менинг хаётимга учраган нарсалар кузойнак булиб урнашди.
Тошкентни кечкуруни дарс булди.

Хаётда икки олим бор, бири диплом олган проффесор, укиб укиб миясини тулдирган. Иккинчиси куча-куйда бурнини конатиб хаётини кунба кун, керак булса соатма соат янги вокеалар билан тулдирган олим.
Иккисини фарки нима? Проффесор виртуал хаётда кучли, кани уни турмага бир кунга куйиб куйинг-чи, кани уни кечаси Тошкентни кок жанжал туполонига куйиб куйинг-чи?. Кулига пичок ёки курол бериб куйингчи? Кани уларни хаётдаги турмуш тарзидаги, оиласидаги куч? Йук, улар хаёт деган бешавкат йирткичнинг олдида бир куён.

Хаётий олим чи? Икки энлик хатни балки эплаб ёзолмас лекин ана шу золим, кахри каттик, аёвсиз ва йирткич хаётга карши энг кучли аскар! Энг кучли ва доно Олим!

Болалар уйида усган, куча куйда тентираб катта булган инсонларга кулни бигизлаб вахший дея ном берилади. Ха, вахший, тугри… лекин бу хаёт-чи? У билан мен каби, уша куча тарбия берган инсонлар олиша олади факат. Уша бигизчи инсонларчи? Умрини ярмини духтирма духтир, фолбинма фолбин, гапдан-гапга улаб утказишади. Вахоланки оддийгина чапанилар, лулилар шифокор деган нарсани билмай пакиллатиб бир тугишдан иккинчисигача даврда утади, уларга хеч канака «экология» хам таъсирини утказмайди. Оддий инсонларга эса яшаш учун кураш деган ибора уларда хисланилмас. Улар учун факат яшаш бу-пора, тайёр пул.

Мени угри дейишар…хех… Ха, ман угри, факат кулга тушган, исботланган. Даханаки угри.
Шу сатрларни укиётганлар хаётида бир маротаба булса хам жиноят килгани табиий. Лекин у жиноятчи эмас. «Приличный» жиноятчи. Менинг фикрим инсон зоти хаммаси йирткич, хаммаси жиноятчи. Факат кимдур буни очик килади, кимдир писиб. Кимдур кулочлаб камбагални какшатади, беаёв ва инсофсиз, лекин уни хамма хурмат килади. Мен эса уша каззобларни тушираман, ва менга хамма кулини бигиз килиб каргайди. Шуми инсоф?

Хакикатми?

Хех, адолатдан мен Сизларга берай дарс.
Хакикат бор жойда туполон, у бор жойда бахтсизлик, хакикат бор жойда тошбурон. Хеч кимсага ёкмайди асло. Афсоналарда колган мисоли эртак, факат у ерда у гузал ва тотли, барча кадрлайди, хеч беркитмайди…Ва факат у ердагина у сотилмайди…
Нима килиш керак? Фойдаси йук…Биз хаётда яшаяпмиз, эртакда эмас. Шунингчун шунчаки лугатдан, тушунчадан адолат, хакикат сузлари олиниб ташланса булгани, шунда ёлгон булмас. Унда…

Севги билмас хакикат…мухаббат адолатга энг золим ёв. У кунгилга сураб келмас. Тогни талкон килар хар кимни хору зор… Ким билибди дерсиз севиб колишим бир фохишани…
Лекин уям инсон, униям хакки бор хаётга, бахтга..Лекин бу ерда бошка бир хакикат бор. Нимада? Менга ким хам топ тоза бокира кизини берарди? Тугри уйланмаганладан, ана, купчлик Тошкентни чангитиб у гулдан бу гулга куниб, гох унинг сик,иб сувин ичиб гох буни какшатиб, гуёки тупа-тузук булиб бокира кизга уйланиб ётибди.
Лекин бу адолатданми?.

Ажаб-а?, адолат кунида тугилган булсам керак, шунинг учун хам онаизоримнинг орзуларига карши чикишга мажбурман. Уяламан бокирага кул теккизишга.. оринаман коп-кора жохил кулларим билан унинг пок умрига чанг солишга.

Одилга хавасим хам шундан, уни авайлаб укамдек жонимни хам беришга тайёрлигим хам шундан.
У тоза бола уни тоза кизга худди шундай пок килиб топширсам мендан бахтли одам булмайди. Мана шу мани миссиям. Узимнинг ёшлигимдан нурга тикилиб интилган орузларимни чил-чил синган синикларини бирлаб тулик кузгу ярата олмайман.
Одил эса хали дарз кетмаган, тиник юзасида чизиклар тушмаган йигит. Ундаги орзулар руёсини курсам, хеч булмаса кимдурда уз музаффаримни курсам бахт нишонасини сезарман. Кизик а? Лекин шу мани орзуим.
Орзуим Одилни шу биринчи кун куриб таниганимдан то уйланиб бола чака ортиргунча топ тоза ва пок килиб ушлашга. Узимни армонларимни хеч булмаса унда курай. Менинг кунглимга келган мухаббат хам бежиз айнан фохишага эмаслиги хаётнинг адолатли кахкасаси!

Ва мен бунга кундим.

Асал билан квартира олиб бирга яшай бошладим. Рамазон ойи якинлашиб..уялдим…кизик, шунака бир жохил жахолият инсони булиб руза, намоз, рамазон ва исломий инсонлардан уялардим. Намозхон онамни олдига неччида булса хам келишдан аввал Тошкентни чир айланиб булса хам сауна ёки квартира топиб чумилиб кейин келардим.

Ёлгон арафа куни эрталаб вохли туриб кучадаги сут сотувчилардан нак бир битон сутини сотиб олдим. Асални уйготиб ваннага бошладим. Аввалига тушунмади кейин ..

-Асал бул кириб гусл тахорат ол кейин бир нима киламиз, кейин дадамни мозорига бориб кейин онамникига борамиз, кейин сани уйдагилариникига, кейин хамма розилиладан кейин домлага никохга.

-Вой..? Эсини едими? Манга уйланмокчимисан? Сан уйланмаган бусен, канака кизла тегмиди, кара салобатин нак Тошкентни кайиради. Йук, куй шошма, бу шунчаки эхтирос булса керак, манам севаман лекин галати ва жуда тез, канаканги фохиша булган булмай инсофим бор, сани умринга чанг соломиману…

-Куп гапирма, бу мани танлаган йулим. Такдирни сен танлашга улгурмасанг у сени танлар экан, ана шунда хеч каерга кочиб кутула олмайсан. А ман уже кечиканман. Такдир мани танлади…
Хозир саниям маниям хаётимни остонаси шу ердан бошланвотти, яхшилаб уйлаб кур…ва карор кил.. Биламан ок куйлак кийиб ажрашдинг хам, булди етар орзуинг булган буёги нормальный хаёт булишиям кере ку…хал кил….кутвомман..

Асал анча жим турди. Кейин ваннага кириб кетди. Чикиб менга саволомуз тикилди. Кайта ваннага олиб кириб ваннага тургазиб устидан олган сутини куя бошладим. Аввалига кулди роса, сут муздек роса бакирди.

-Джамшер бу шунчаки гап деб айтилган халкда сутга чумилтириб поклаш диб мунча содда булмасанг тоба? Улсамам сани шунака деб тасаввур кимагандим хахахаааа.
Бу билан покланиб комиманку.

-Учирэ жинни, бу мани ниятим. Асосийси инсонни ичидагиси, кейинги амалини ижобати шунга боглик, жим.

Асал кула кула жим булиб менга тикилиб колди. Анча харакатимдан куз узмай караб турди. Кейин эса….
Энди Асал йигларди….

«…такдирни сен танлашга улгурмасанг у сени танлар экан, ана шунда хеч каерга кочиб кутула олмайсан. А ман уже кечикканман. Такдир мани танлади…»

-8-

Мозорга бордик, у ердан онамникига. Онам деярли хеч нарса демадилар. Хаммасини тушундилар. Лекин кайфиятлари тушиб кетди.

-Углим, мани боглаб бермаган, оркамда колгин, хаётинг узингники. Мани орзу умидларим кандай булмасин агар саники билан бир булмаса бир бошим билан нимаям кила оламан? Лекин шошма, уйлаб кур. Сизам кизим шошменг уйланг. Агар ярим йил учрашяптган булсангиз бу хали хаммаси эмас. Севги бевафо булса, келади, кетади.

Онамга Асални фохиша булганини айтмадик…Айтолмасдим хам.
Лекин онам куз ёш билан розилик бердилар. Кучага чика солиб Асал айниди. Алдолмайман, муштипар онангни оёкости килолмайман, бу нотугри деб. Лекин бу мени танлаганим уни севишимни этдим. Эх, нима булса булар кабирида домлага кетдик. Асални уйига бормаганимиз сабаби Асал оёк тираб олди бормаймиз деб. Уйдагилари халиям ажрашмаган деб уйлашаркан. Шунингчун хар хафта бориб турарди. Бир икки кун ётиб кайтарди. Эри эса бошка шахарда деб билишар, Асал эса унинг квартирасида турадигандек курсатарди узини.
Домлага боришга кун кеч булиб колди. Асал уйига негадир шоша бошлади. Онасига бораман деган экан. Уч кун олдин ётиб келдинг-ку десан йук онамни мазаси йук эртага никох киламиз деди. Ярим йилки уйини билмиман факат Юнусободдаги 4 кварталга домларни олдига ташлаб кетаман. Хаёлимга ёмон нарса келмасди, чунки ишонардим ва берган уй телефон номерида доим бир ёши анчага етган узбек аёл кутарарди, индамай куйиб куйганимдан кейин Асал кайта кунгирок киларди.

Яна домларни орасига ташлаб уйга кайтдим. Одилга хам айтишим керак. Дустим-ку. Аксига олиб уям уйда йук. Сменда.
Чарчаб квартирага келиб ухлаб колдим., турсам нак ярим кеча. Зерикдим. Кечки овкат бозорига бориб у бу нарса олиб Одилни ёнига кетдим.

Больницада жимлик, факат Одилни хонаси хаммомда кикир кикир кулгу. Кирсам Одилни олдида эшикга орка килиб деворга суяниб Одил билан бир хамшира киз гаплашиб туришган экан.

-Айнибсанде -дея кулиб кела бошладим. Халиги киз овозимн эшитиб шартта газ тарафдаги хонага кириб кетди. Хайрон булдим, хеч нарсани устидан чикганим йук, шунчаки гаплашиб кулишиб утиришганди.

-Ие каёкка кочас, бу дустим, окам десам хам булади буёкка чикинг танишинг, исми Джамшер.

Одил билан куришиб столга пакетни куйиб иккимиз халиги кизга тикилиб колдик, кизик нега деразага капишиб бизага орка килиб турибди тушунмасдим.

-Джамшер бу Юлдуз, эсингдами гапириб берудим ку, уша киз.

Киз угирилиб лабини тишлаб ранги окариб титраб турарди.

-Асал?!

-Канака Асал? Юлдуз исмлари…

-Асал бу нимасси?

Одил бушашиб утириб колди…

Умидлар, орзулар, руёдир, армон
Чекаётган дардим этар бедармон
Калбим ёлгизликдан кийналар хамон
Сен менинг эмассан, меники эмас.

Билмайман ким учун калбингдаги жой
Кимнинг хаётига берарсан чирой
Менинг мухаббатим армонларга бой
Сен менинг эмассан, меники эмас.

Кунлар, ойлар, йиллар-узлуксиз фирок,
Ширин руёбидан орзулар йирок,
Хеч ким сени мендек севолмас бирок…
Мен сенинг эмасман, сеники эмас… (Алиева Нодира)
Мухаббат ёки улим 3-бет January 17, 2008

-9-
«Сенла бирга ўтган лахзаларни эсласам, хаётда борлигимдан қувонаман…
Сенсиз ўтган бир оним хам керакмас…
Кетар махал хар сафар қайриламан ортга сен томон…чопиб бориб қайта-қайта қучгим келар…ғурурим шу онда йиғлар унсиз…
Севишни ўргатдинг сенга катта рахмат, афсуски хар сафар кетар чоғ, сенсиз яшашдан бермадинг сабоқ.....

Охирги ниятлар хам сўнди, орзуларга жой энди йўқ. Нажот йиғлаб кетди сенла бирга фироқ томон. Батамом йўқотдим сени…хали топа олмай хам…
Алвидо…

Соғиниб яшайман…. Севиб хам балки…»

Юлдузни Джамшердан яширган чоғларимни эслаб гоҳ кулгим келса гоҳ йиғлагим келарди.
Юлдуз Джамшерга хаммасини тушунтириб берди, онасиникига эмас, хар хафта шу ерда ишлашлигини. Джамшер хаммасини тушунди, чунки унга хаммасини тушунтириб берилди…
Менга-чи? Тушунганим фақат уни батамом йўқотганим эди. Улар иккови мени унутиб бирнималарни режалаштиришар, гоҳ кулишар ва гоҳ бахслашишарди. Гўё театрда ўтириб уларни умри кўз ўнгимда ўтяпти-ю мен эса шунчаки томошабин. Адашибман, хаёларимда мен ва Юлдуз…у эса кимнидур Асали ва бош қахрамони экан.

Кунлар ўтаяпти оқар сув каби,
Юрагимда сўнди ишқу-мухаббат,
Ва бу ширин туйғулар ўрнин
Сен туфайли қоплади нафрат. (Нодира Алиева)

Менинг холатим…
негадур алданган…
негадур аламли ва жахолиятдан даракланарди.
Не истайсан кўнгил? Не хохлайсан? Бунча ўжарсан? Бунча….золим?…Менинг жисмимдасан лек менга бегона. Сотилдингиму севгига? Бевафо мухаббатга бўлдинг маҳлиё? Алданасан кунгил зор қақшаб, жисмим бирла сўнг йиғлайсан ахир…нега бўйсунмайсан менга сен бебурд дилим?
Билар эдинг бировнинг кўнглига бўлган у бека, билган эдинг бировнинг чаманида сайраган қумри. Овчи булсанг боғбони бор унинг, ўғри бўлсанг унинг қанотлари бор…Етар махал эса балки…орият ботқоги бор…бировнинг бахтсизлигига ўз бахтинг қуролмассан. Сенинг мехмонинг булди нохақлик, нахот бировга уни хадя эта олсанг?
Билмам эдим лекин бу боғбон эканлигин дўстим…
Қадрдоним сирдошим, маслахатдошим шу ондан эди менга гўёки душман. Нафрат қоплар билмам нечун … Тасалли бер Оллохим…
Бу нохақлик-ку? Кўнглимга севгини ўзим буюрдимми? Нечун кимгадур бахт улашгувчи севги мени қийнаса? Нечун икки севган инсон бир биринга бергувчи севгиси уларданда кучлироқ бўлиб менга жойлашса? Нахот мени танлади шайтон? Кўнглим ахир бир гўдак мисоли эдику. Адоталданмас бу…биринчи севги…дардисар, аламли севги…қайғуга махкум..ночор ва кемтик туйғу таништирди мени мухаббат билан…….

Мени Юлдуз…севади деб уйлардим…ишонардим. Сезардим. Кўзларидан, сўзларидан..лекин нимадур ушларди. Нахот бу бўлган бўлса Джамшер? Йўқ, мен учун, хозир мен билан бўлмаганлиги адолатдан эмас бўлса Юлдуз учун хам мен билан бўлиш адолатдан эмаслигини тушундим. Лекин нима учун Джамшер?
Чунки у кўча боласи, ўғри шунингчун ажрашган унга раво? Йўқ, ишонгим келмайди Юлдуз уни севишига. Джамшер хам, ахир у севишни билмайди…

Джамшер Юлдузни ишдан бўшатадиган бўлди ва шу захотиёў смендан олиб кетди.
Кетар чоғи у билан гаплашмоқчи бўлганимни сезиб келаман деб кетди.

Кейинги дақиқалардаги ўтган нарсалар умримнинг шу вақтигача кўз унгимдан кетмай бирма бир ўтаверган бўлса хам, негадур сўзлашни хохламасдим. Бир куннинг ўзидаёқ хам севгимдан…ха айта оламан севгимдан! Далилсиз, исботсиз маккора ва балки ...билмадим лекин севгимдан! Менга умуман тескари бўлган, на дунёқараши ва на бошқаси билан тўғри келган дўстимдан, ха ха дўстимдан, тўғри келмас, мос эмас дўстимдан ажралдим.

Балки шу икки инсон менга умуман зид бўлгани учун хам тақдир ажратгандур? Унда нима учун учрашдик? Нега хаёт рўбару қилди? Нега ўргатди, нега кўнгилга жо қилди?

Алламахалда Джамшер келди, ва хамасини гапириб берди…хатто фохиша эканлигини хам.. Севганим учун ишонмай лол бўлган бўлсам, унинг шўх шаддод қилиғларини эсласам ишониш осонроқ эди чамамда. Гапдан гап чиқиб, билмадим балки рашкми балки бошқа….Джамшерни сўзлари ёдимга тушиб “Фохиша хеч қачон хотин бўлмаслиги” хақидаги гапларини юзига солдим.
Унинг тақдир хақидаги фалсафаси ю, унинг хаётдаги табақа хақидаги гаплари умуман қулоғимга кирмасди. Борган сари овозим баландланар ва урушиб кетдим. Джамшер тушунмасди ва уям олиша кетди. Бир биримизни энди умуман эшитмай бақирардик.
Шу пайт юзимга тушган шапалокдан тўхтаб колдим. Джамшер қизариб бўзариб юзимга қараб тез тез нафас олиб турардию кўзи йилтирарди. Бирдан юзини беркитиб йиғлай бошлади. Елкасини титраб овоз чиқариб йиғларди. Умуман хеч нарсани тушунмай шокда эдим. Юзимга тушган тарсакни хам унутиб уни қучоқлаб овута бошладим. Бу сўзлардан холат балки ғалати ва кулгули, лекин уша пайтдаги барча холатларда сўзсиз тушунарли эди. Оширвордим ўзим.Унинг нозик жойига яна яра сепиб шу холга ўзим келтиргандим. Джамшер секин тисарилиб тез чиқиб кетди.

Шу шу бошқа Джамшерни кўрмадим. Қўнғироқ хам қилмади келмади хам. Юлдуз хам.

Орадан ярим йил ўтди, эх..бу орада фақат жисмим билан яшадим, рухан эса бўшлиқ. Муқобил хизматни тугатиш пайти келар чоғи Юлдузни шифохонада кўрдим. Тоби қочиб анализ топширгани келибди.
Кейинги сменда эса мани хонамда кутиб ўтирганди. Хайрон бўлдим. Лекин айтиб берган воқеасидан... Бу тамом эди. Бир томондан Джамшерни топишни ва уни хабардор қилиб балки хаётини сақлаб қолишни ўйласам бу тарафдан Юлдузга ёрдамга шошилардим. Лекин ёрдамда ночор эдим. Фақатгина жимгина у билан алохида гаплашиш учун бошқа ерга кетишга рози бўлдим.

 
GiyosСана: Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:31 | Изох # 3
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
-10-

Хаёл сени ховучлаб яна
Кетарсан аламлар сенгадур бисёр
Йўлингда андуҳлар яна мастона
Айтилмади бу кеча, бу кеча ёр-ёр

Кетарсан хаётга ўқиб лаънатлар
Хаёлинг бузар қандайдир нигоҳ
Бу нигохда тўла хўрлик кўз ёшлар
Ўланни айтмади унга янгалар

Отам рахматли исмимни Юлдуз қуйганларида ял-ял ёнган қиз бўлсин деган шекил. Афсуски қанчалар ёғду сочсанг шунчалар бахт сендан юз ўгираркан. Айтишади ку чиройли қизлар бахтсиз бўлади деб. Менинг хам орзуларим бор эди, уларни хаёлан кучоқлаб тунлари уйқуга кетардим. Хаётим кейинчалик бу тарзда кетишини билганимда ўша куниёқ… ўша машъум куннинг ўзидаёқ уни хам ўлдирардим...ўзимни хам..
Ёшим 17 га тўлгандаёқ уйда тўйга тайёргарчилик бошланди. Мактабданоқ совчи қўймасди. Албатта бу ёшгача хавас, қизиқиш мени тенгқурларим каби мени хам четламаган эди. Махалламизнинг бошидаги Алишер исмли болага хавас қилардим. Айниқса армиядан келганида. Қаранг-ки айни шундан совчи келди. Айни мактабни битирдим-у, у хам армиядан келди ва совчи йўллади. Бирам хурсанд эдим-ки… Кўнглимга ўшанда жудаям хаммаси силлиқ кечаётганидан шубха ораламабди хам. 17 ёшда қаерда бунақа шубхалар, бир гўдакдек хамма нарсага ишонган пайтинг. Фотихамиз бўлди. Тўйга бир хафта қолганида…
Кечки пайт нариги махаллага дугонамникига бориб тўйдан кейин киядиган кийимларимни олгани борудим. Дугонамнинг онаси тикувчи, айни тайёр булганди. Ёз пайти, тун кеч кирар пайт. Гап билан бўлиб алламахалгача қолиб кетдим. Соат 23 лардан ошганда шошиб кела бошладим. Дугонамнинг уйидан то менинг уйимгача бўлган оралиқда бир банги бола яшарди қаригина бувиси билан. Исми Ойбек. Эшикни тагида сигаретами ё бошқами чекиб турган экан.

-Иий, Юлдуз кеч булганда қаёқдан?
-Дугонамникидан кийимларни тиктириб кевотудим, Сарви холам тузукмилар?
-Холейз мани бир ўзимми ташлаб кетдила сингиллариникига, мана овқат қиламан деб сал қоляпти оч қолишимга, шундоқ кириб қаравор тўғри қипманми, ёрдам бервор

Ха майли деярли бир махала қарасам қараб берибманде деб кирдим....

Ахмоқина гўлгина, пок покиза дил ва бир қанча орзу умидларим билан остона хатлаб ўтдиму у ердан бахтсиз ва ифлос бўлиб чиқдим…

Йиртилган кийимларимни устидан янги тиктирган бир куйлагимни кийиб шошиб уйга кириб хонамга қамалиб олдиму хеч нарсани тушунолмасдим. Фақатгина оёқларим ўзимга бўйсунмай дағ-дағ титрар, хаммаёғим оғрирди.

Ойбек “Юлдуз билан бир биримизни аввалдан севардик, никох қилиб оламан” деб ўласидек дуппослниш билан қутулди.
Мен хам бебахра қолмадим окаларимни тепкисидан. Фақат тушунолмасдим нима учунлигини. Қиз болани окаси урса бахтсиз бўлади дейдилар. Окаларим тушунган бўлса керак, бундан баттар бахтсиз бўлмайди энди деб. Балки шунга аёвсиз эл олдида шармсорлик аламини мендан тўйиб-тўйиб олишди.
Шу бир хафта оралиғида ўтган умримни хеч қачон унутолмасам керак... Икки хафта ўтиб бошимга оқ фата ёпиб эмас, қоп¬-қора рўмол ташлаб бир икки халта кийимларим билан Ойбекникига кўчиб чиқдим холос. Никох. Хеч қандай тўй. Мана менинг орзиқиб кутган онларим. Мана менинг топтаб берилган бахтим. Кўргуликка чидай олмай, махаллада бош кутаролмай, шундоққина хам мункиллаб қолган Сарви хола тушакка михланди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас хаётдан кўз юмди. Шуни интизорлик билан кутиб турган Ойбек дарровда ховлини сотиб домга чиқиб кетдик. Бир тарафдан жуда хурсанд эдим махаллани тарк этганимдан. Бир тарафдан... Мана кўчаяпмизу, қўшни ховлида Алишернинг тўйи...

Йўлингда учраган бегона ховли
Сархуш бўлиб тунни ўтказар бедор
Кўз ёшинг айланар оҳиста қонга
Бу ерда эштилар бегона ёр-ёр…

Оҳ хаёт бунчалар қийнайсан нега
Тақдирим юлдузи эканму хира
Оймўма кўз ёши тушибму унга
Бахтсизлик қўшиғин куйлайди менга

Тўхтамай кетарсан хаёлан яна
Кўз олдинга қотган машъум манзара
Нигохда кўз ёшмас, қон-қирмизи анор
Бу кеча афсуски айтилмас ёр-ёр

Тақдир хам андиша қилмади беор,
Энди хеч айтимас, куйланмас ёр-ёр..

Хеч бўлмаса орзуларимдан бири бўлсин деб ТошМи2 га хужатлар топширдим. Қизиғи омадим юришди. Ойбекни турқини камроқ кўрадиган бўлдим.
Бирга яшаяпману тушунолмасдим хаёт мазмунига. Ойбекнинг хаётидаги ўрним, унинг хаётимдаги. Душманим ўзимнинг кўз очиб кўрган эрим?. Ха, майли нима бўлса булар, тақдир деб балки кўнглим ийиб яхши бўлиб кетар хам деб ўйладим. Онам «Эрни эр қиладиган хам қаро ер қиладиган хам хотин” деганларидан балки инсон қиларман деб ўйлагандим. Йўқ. Кундан кунга нафратим ошарди. Оила хақидаги тушунчангиз хар қанча хаққоний бўлмасин атрофингизда кечаётган умр унга ўхшамаса... Ойбекга фақат бир қулдек, кечалари эса хайвоний хирсини қондириши учун керак эдим. Лекин у менгачи? Шунақаям ўлиб қолишини хохлардим-ки… Илоҳим ишқилиб иккиқат бўлмай деб ёлборардим...Аксига олиб хомиладорлигимни поликлиникадан тасдиқлашди. Аборт қилдирдим хеч кимга на хомилам борлиги-ю ва на аборт қилганимни айтмай.
Ойбекдан хомиладор бўлиш ва туғиш мен учун охир хукм эди.
Ховлидан ортган пулни Ойбек деярли хаммасини кайфу-сафо ва қиморда кўкка совурди.
Уйда деярли тинчлик камайди. Тонггача қимор ўйинлари, ичкиликлар…
Мана шу кунларнинг бирида айни Ойбек уртоқлари билан нашани уриб эрталабгача қимор ўйнашди. Тонга яқин олдимга кириб мени зўрлай бошлади. Не кўз билан кўрай....Ойбекни ўртоқларидан бири. Ойбекни қанча ёрдамга чақирмай кирмади…Мени дўстларига қиморга ютқазибди...
Умримни илк орзуларини бир сиқим жуфтлаб қисиб бўғгани етмагандек, холсиз, жонсиз, бахтсиз умримни бошқаларга бўлакма-бўлак тарқатди…
Тонга яқин уйда хеч ким қолмаганди. Ойбек хам уртоқлари билан ё қочди ё билмадим. Милиция чақирдим.
Хаммаси ўз жазосини олди. Фақат Ойбекга нисбатан хеч қандай модда йўқ эди.
Ифлослик, разилликга қаерда модда бўлган?.
Лекин суддаги судьяни рахми келиб уйни ўз номимга олишга ва уни уйдан хуқуқини йўқотишга ёрдам берди.
Махаллага қайтай десам,махалладошларнинг қўлида битта тош камайган бўлса хам барибир хар холда кўзларида нафрат намоён эди. Гўёки Алишерни шармсор қилиб тўйдан олдин бузилиб йиртилиб ўзимни йигитим билан уни юзига тупурганим.
Қандай қилиб хар бир хонадонга кириб нимани исботлайман?
Агар мани зўрланганини исботлаганимда нима ўзгарарди? Зўрланган қиз негадур одамлар фикрида фохишаликка илк қўйилган қадам.
Мана шу одатий инсонлар онгидаги қадам иккинчи қадамни жадаллаштирди.

-11-

Бу йўлга қадам қўйганда осонгина таниш билиш хам чиқади. Фохиша бўлиш нақадар осон. Аввалига диско клубларга кечаси шунчаки бориб ўтирардим, ўз ўзидан танишишиб кетаверардим. Йўқ, йўқ шошмай. Биринчи кунимми эслай. Тавба халигачон эсимдан чиқмайди.
Пасадена барида ўтирибман, бир икки соат ўтяптихамки хеч ким таниша қолмади. Ёнимда бир очиқ сочиқ кийинган қиз ўтирибди. Менга ора сорада қараб қараб қўйиб кейин олдимга келди.

-Привет, ну что на работу вышла?
-Привет, нет я тут не работаю.
-Ну да помолиться скажи еще пришла, сидишь, смотришь на мужчин пьешь один сок уже целую ночь, да ладно говори уже новенькая да?
-Ну ..да.
-Ну вот это уже другое дело, ты что у меня уже глаз алмаз на такие вещи, как никак не первый год я тут уже. Но извини кто тебя выпустил на улицу в такой одежде? Эх Гульчатай ты моя, лучше в паранджу окуталась бы чем в этой одежде. Ты же своим видом заразишь мужчин импотенцией. Так пошли срочно ко мне, я тебе рабочий вид придам.
Апил тапил туриб тез кета бошладик.

-А можно да сделать?
-В таком виде тебя гораздо легче заново родить девочка моя, ну мордашка очень красивая, остальное щас посмотрим.

Йўл йўлакай танишиб олдик. Исми Галя экан. Кўп қаватли биноларнинг бирида жойлашган икки хоналик квартирасига келдик.

-Так, нука разденься. Надень вот это, это.

Бир балолар кийинтира бошлади.

-Вай вуй, я же вобще голая почти.

-Да ты дура набитая, смотри у тебя такая фигурка, грех её скрывать. Мне бы такие ножки а. Нет тебя надо в другом месте продавать. Небось ты и девственница? С какой области? Хотя нет на русском хорошо шпаришь.

-Ташкентская я, и давно не девственница. Просто вот пришлось. Развелась и вот.

-Ну да вот такие мужики сами толкают на это а потом еше и шлюхами обзывают. Ладно шас я горло открою фиг заткнусь. Так тебе надо значит чуть чуть выпить, а то с гримасой Мадонны с портрета ничего не добьешься. Как там по узбекски было, а! Қичиқ надо тебе делать понимаешь, там бровями там взглядами, но не переборщи а то цену собьешь себе. Так волосы у тебя шикарные, но макияж а-ля Кизилкум, так и прет социализмом. Так и кричит «В Коммунизме нету секса!»

Юзимга бирнималар чаплаб ярим яланғоч холда ийманиб туришимни кўриб, холодильникдан ароқ олиб ичира бошлади. Аввалига ўхчиб юбордим, кейин ўргатди қандай ичишни. Йўқ ичолмадим, кейин дугонасига телефон қилди

-Шанууузь ты где? Давай возьми по дороге шампанское и катись сюда, тут у меня классный экземпляр попался. Юлдуз говорит, вот и надо с нее сделать звиздунью.

Бир соатда бир ажабсанда холда бир ўзбек бўлиб ўзбекмас алламбало қиз келди.

-Ой хорош товар, конкуренткой будет.
-Ты дура мы её в другом месте подороже будем пихать и процент соответственно мне будет, все равно и хаты небось у нее нет, а без этого трудновато.

-Юлдуз синглим Худо олсин бир айш қиламиз, сиқилменг мана биз бормиз, хали кўрмагандек бўласиз, қани бииир сочимиззи ёюлу хахаххаа. Тошкендаги жа…га нон товур кириешка қолдирмаймиз қани олинг сал ёзилиш керек, ичинг.

Шампан виноси бирам яхши таъсир қила бошлади. Хамма нарсани унутаркансан. Фақат бошим гир гир айлана бошлади. Шу дард дастурхоним ёйилса бўладими. Қани энди чакагим тинса. Воқеамдан иккиси хам лол бўлиб қотиб қолишди. Йиғлашиб хам олдик.

- Боже мой. Чего только я видала, но такое? Свою жену проиграть ужас. Кастрировать нада было его. Ну все давай встали уже под утро клиентов итак упустили пошли в одно место там всегда есть клиенты.

Бир дискоклубга бордик, бирам кайфиятим яхши эдики. Аввалига олдимда парвона дугоналарим бир зумда бири туалетга ким биландур кетди бири рақсдан чарчамасди. Шу пайт кўзимга бир тузукроқ бола кўринди. Қани бир ўзимми синай деб олдига бордим. Ох, хозир эсласам, шарманда. Жа….бчиликниям эплаш керак экан.

-Ассаломалейкум ока яхшимисиз?
-Салом салом, келинг яхши қиз
-Тузумисиз? Уйдагилар яхшими? Анақа, безовта қимадими? Ану дугоналарим сал мани унутиб қолдиришувди зерикдим, кейин ёлғизакансиз, шу ану бирга чой пой қисе девдим гаплашиб, вақтиз борми?

Тасаввур қилаяпсизми халиги болани юзини?
Бечора бола убу қаридош уруғ деб ўйлаган шекил бу мани содда кўришишимдан

- Кеннайи биз танишмизми?
-Йўўўўқ, ўлсин, ўлибманми ярим кеча танишимни қидириб. Ока бугун ишга чиқудим агар хизмат бўлса бемалол.
-Официанткамисиз?
-Вой қанақа официант? Анақа агар хохласейз учрашсак бўладими а ака?

Орқамдан қахқахадан эсим чиқиб кетди. Шахноз эшитиб туриб кулворибди

- Вой "ока" вахахаха, "чой-пой"? "Учрашсак"? Хахаха, "в шахмат поиграем" де яна хахаха..
Қанақа ока? Йигит ку….Қўй унақа қўрқитма, бу қиз бугун биринчи мартта чиқанде хайрон бўменг асалли қопқоғи, сал кўпроқ ичволган хаяжонланвотти. Желания бўлса гаплашамиз дам оларсиз,

-Хххаа, анақа..Йигит дам оласизми?

Шу шу хаммага йигит дейдиган бўлдим. Аввалига прикол кейин ўрганиб кетдим. Халиги болани юзидаги холатни хануз эсласам шунақанги уяламан. Шунақанги куламан.
Кейин кейин бир крутой дискобарда ўтирадиган бўлдик. Лекин у ерда ўзлигисини қизлари бор экан. Мама Розасиям.

Ўша ернинг Луиза деган “мама роза”си билан унинг бизнесига халал берганимдан "ё менга ўтасан ё сениям бир қизга ўхшаб сочингни таги билан кесиб ташлаймиз" деб пўписа қилганидан танишдим. Бу пўписани шунақанги қоғозга ўраб айтди-ки бемажол рози бўлдим. Менга муаммо керак эмасди. Бу пайтга келиб Галя билан Шахноз Эмиратга ишлагани кетиб бўлганди. Мени қанча ундашмасин кетолмадим. Қўрқдим. Бу дискобарга энди бошқа янги “хамкасб” қизлар билан айланиб келиб қолгандим.
Хар холда Луизада “крутой” клиентлар. Хаммага қўлма қўл бўлиб танилгандан кўра казо казолар билан айш ишрат қила бошладим. Қизлар орасида мен, Лена ва яна бир икки қизгинанинг нархи баланд эди, қолганлари аста нархи туша бошлади. Нархи туша бошлаганлар секин кетиб Қатортол ёки Скверга чиқишдан ор қилиб борган сари арзонроқ нархда диско клубларга кетишарди. Ёш ўтган сайин хаммаси ўзгаради. Луизанинг яхши тарафи хар ой бизларни шифокорлар кўригидан ўтказарди, кийинишимизга алохида эътибор қаратишарди. Аввалига аввалига 50, кейин ошиб 200$га чиқди нархим. Лекин шунга яраша клиент хам кам манда, но метко. Нарх баланд бўлгани билан клиентлар кўп харажатга тушарди. Масалан суд прокуратура ходимлари ёки казо казо “тепадаги”лар ва мафия боллари шунчаки хатага олиб боришмасди. Луизага олдиндан қўнғироқ қилиб унинг уйида кунлаб, гохида дачаларда хафталаб айш ишрат чўзиларди. Эххе столда нималар бўлмасди. Мен билан кўп муаммолар асосан клиентларнинг баъзиларидаги жиддий таклифи орқали бўларди. Луиза доим "хеч қачон ўзингга ўргатма ва севма" деб ўргатарди, . Қаёқда дейсиз, мани ку каллам жойида лекин уларни чи? Луизани қароргохидан неча маротаба икинчи хотин қилиб олиб кетаман бирга яшаймиз, мана квартира сенга, керак бўлса бизнес очиб бераман, мана мошина севаман ох вох бўлишига қарамай рад жавобини берардим. Бир маротаба биттаси роса урган хам. Милицияга хам уч кунга ушлаб КВДга жўнатишган хам. Қасос ўзлигича. Яхшиям Луиза бор. Нега рози бўлмаганман? Нима хам деб ? Хаммасини хотини бўлса, иккинчи хотин нега? Ўша аёлларга рахмим келарди. Нима қиламан ризқини қийиб болларини? Қарғишида биронта бир нарсага эришармидим? Фохишада хам инсоф борми дерсиз? Фохиша бўлиб туғилмаганман ку…
Луиза хам борақол, балки бахтинг деб неччи маротаба иккинчи хотин бўлиб яшашимга ундарди.
Шунингчун янги клиент бўлса юрак безилларди ва ўзимни шўх шаддод, бехаёларча тутардим. Кейин бора бора бу шўхликка ўзим ўрганиб қолдим.
Луизада ишлай бошлаганимда хар хафта эмас, энди бир ойда бир ёки икки маротаба ишлардим, чунки шу бир икки маишатдаги бойваччалардан яхшигинаси етарди бир ойга. Нарх хам 200$ бўлгандан кейин хамма хам топилавермайди, фақат Луиза нархларни айтганда 200лигисиям бор деганда қизиққон бойваччалардан принципиал ё ўртоқлари олдида ё қизиққанидан ё фақат қиммати менга дедиганлари топиларди. Қизиғи келганимдан кейин хали хеч қайсиниси "ёқмади" демаган. Луизада ишлашнинг айни шу кам ишлаш тарафи ёқди. Кам кам лекин яхшигина, ва “С кем попало” эмас. Ментлар билан камроқ проблема. Хех, худди ментлар бизни қамаш билан оворадек гапиришимни, уларга соққа фақат керак. Нечтаси Папа Роза. Пул бермай кўрингчи телевизоргача олиб чиқишади. “Булар фохишалар”! Ўзлигисию бизадан бир қадам орқада эмас. Ментлани коттаралию Луизани уйида суюкли мехмонлар. Фохишаликни элита даражасига чиқиб, кўпроқ ўзимга қарай бошладим. Яхши кийнина бошладим, Тошкентдаги энг зўр спа-салонлар, энг зўр бутиклар менинг ихтиёримда эди.
Лекин…ўз-ўзим билан сухбатдан қочардим.. Жиннимасми дейсизми? Йўқ, нахот ич ичингиздан кимдур сизни урушиб ёки далда бериб турганини сезмагансиз? Балки бу туйғгу ёки иймон … Ана шу ичимдан кимдур “Нима қиляпсан?”, “Қани у бокира бўлган Юлдуз?” деган саволдан қўрқиб ичардим. Уйда якка маст бўлиб дод солиб йиғлаганларим, эххей. Хар кунимда, хар бир бегона қучоқда, юзимда кулгу, кўзимда олов бирла яшасамда, хар сонияда Ойбекга ич ичимдан тавқи лаънатлар ёғардим . Гохи гунохларимни ювай деб кучадаги гадойларга пул кўпроқ берардиму, қайта гунох қилганимни тушунардим…Харом пулни халолга бердимку....

Яхшиям больница бор. Мазза қилиб хамма нарсани унутиб, умуман бошқа бир Юлдуз бўлардим. Ха, больницада хақиқий Юлдуз эдим. Умуман унутардим барча нарсани. Ишонасизми гўё икки инсондек сезардим ўзимни. Больницада ва Луизанинг қароргохида. Шахноз Эмиратдан келар пайтлар “Сочимиззи ёярдик”. Шу сўзни кўп ишлатардик ва буни маъносини хеч ким тушунмасди, таржимаси хам йўқ фақат у ва мен тушуниб мазза қилардик. Биров билан разборга бориш керак бўлса хам қўл билан гўё бошнинг заколка тақадиган жойига қўл юбориб худди заколкани ечиб итқитиб четга бир нарсани отиб юборгандек қилиб, бошимизни уёқ буёқга силкитиб худди сочимизни ёйиб «Мани жахлимми чиқарма, агар хозир чочимми ёйсам дабдален чиқади, биласан-а мани, ман чочимми ёйми, нақ заколками йўқотиб қўяман-а», ёки дам олишга кетар пайт “Бўлди, чарчадим, кетдик, кафега бориб бир чочимиззи ёйилу заколкалани отиб” ёки
“-Кеча бир мент билан ташашдим,
-Йўғе, заколкени йўқотиб қўйдингми?,
-Вой йўқотгандаям икки марталабига, шунақанги чочимми ёйдим, нақ алвасти бўб кетдим, халиги мент кейин заколками қидириб юрди”, машнақа фақат иккимиз тушунадиган гаплар билан қотиб қотиб юрардик. Больницадагиларгаям юқтирдим. Хурсандчиликгаям жанжалгаям соч ёйиш билан қотар қилардик. Негадур фохишалар роса шодон бўлади. Балки энг тубан бўлиб "Бундан ўзга гунох борми энди?" деб қўрқмасликми билмадим, балки шайтон бизларда бўлса керак. Лекин...
Одилни биринчи бор учратганимда...
Мухаббат ёки улим 4-бет January 17, 2008

Добавлено (05-Янв-2011, 00:31)
---------------------------------------------
-12-

Юрак йиғлар, юрак сўрар
Кел илтимос
Охиргиси, охирги бор
Бағрингга бос
Кейин сенга қарасам хам гунох бўлар
Ёр дегани қолган хаққи бир кун холос... (Озода-холос)


Одилни биринчи бор учратганимда....У мени учратганида-чи? Кўнгил сўзлаганда тил ожиз. Лекин кўнгил сўзларидаги холатдан шунақанги айтиб бергинг келади-ю айтолмайсан, тушунтириб беролмайсан…Биринчи бор бундай хисни Алишерга нисбатан сезгандим. Лекин Одилга бўлган хиссим бошқачароқ эди. Ундаги беғуборлик, болалик, шунақанги ўзига тортардики шартта қучоқлаб олиб кичкина болани қийнагандек юзларидан тишлаб олгим келарди. Шунақанги бир аралаш туйғулар. Биласизми фохишалар шахвоний хирсини сезади, шахвонийлик ва хоказоларни. Ва бирон бир инсонда буни сезсанг беихтиёр хохлашни бошлайсан ва бехаё хаёлларингда хар хил нарсаларни хаёл қила бошлайсан. Одилни эса йўқ. Ўзига унданда кучли нимадур тортарди лекин хирс ва шахват эмас. Балки шу хамдур лекин буни чуқурроқ уйлашгача бормагандим, агар борсам балки унданда кўпроқ хохлардим. Шу ундай хаёлга бормаганлигим боиси, бу-унинг беғуборлиги. Билмадим инсон зотига қараб хар бирига бир нарса дегин келади, кимгадур қараб ширмой нон, кимгадур қараб тараша дегинг.
Одилга қараб фақат асал, ширин ва …жоним дегинг келарди. Ёшликниг ўзи гўзал, албатта, ёш йигитлар кўп, лекин уларнинг хаммасидан хам Одилдан бир кўришдаёқ сезиладиган ўша хеч кимда учратмаган беғуборлик сезилмасди.
Джамшерга эса қараб туриб хақиқий эркак, эх, роса юрадиган учқур бола, шахват деган тушунча унинг танида туғилган бўлса ажабмас деган фикр келарди.
Фохишаликка қадам қўйганимдан бери энди биринчи бор шу ёш бола олдида шунақанги хаяжонланардим-ки, бир унинг болаларча нигохидан шодлансам, бир ўзимни хаяжонимдан алам қиларди. Лекин кўрсатмай, билинтирмаслик учун хазил қилганим қилганийдим. Бахонада чимчилаб олардим, худди укасини эракалагандек, уялтириш учун хаммани ёнида хазиллашиб ўтирганда орқасидан келиб бўйнидан қучоқлардим ва қизартириб мазза қилардим. Ва яна хазил бахонасида ўзимга қандайдир рохат бағишлардим. Билардим қаттиқ ёқтириб қолганимни, ва фақат унга бўлган йўлда биргина девор хамма нарсани ушлаб турарди.
Уни нахс баданим билан қорала олмасдим.
Кейинчалик Джамшер билан Одилни олдида кўришиб қолганимдан кейин, Джамшер менга у тўғрисида билдирган фикри шунчалик меникига ўхшашлигидан хайрон қолгандим. Бу мен ва Джамшернинг ўта сезгирлиги эмас, балки Одилнинг ташқи кўриниши ва ўзининг қалби хам юзаки соф ва пок бўлганидан эди. Одилни севардим дея олмасдим, чунки МУМКИН ЭМАС!, ЎЗИНГНИ ТУТ! БАС ҚИЛ! БУ ЭНГ КАТТА ГУНОХ! Деган тушунчалар мени ушлаб турарди.
Ишонасизми агар шу бола бир қиз билан бўлганини сезганимда ёки билганимда бир кунни ўзидаёқ ўзим аёл бошим билан зўрлаб қўйган бўлардим ва фақат мен билан бўлишига хамма нарсага тайёр бўлардим.
Лекин билардим, нафақат бегунох балки пок покиза эди. Биров сўкиниб қолса секин пастга қараб қизарарди, кимдур қаттиқ хонда бир бири билан, униг кўзлари ялтираётганини шундоқ билинарди.. Шундоқ сезилардики. Шу болани умуман жахли чиқганини кўрмаганман. Больницада хаммани оғзида Одил, Одил. Ёнимда гапиришса урушиб берардим намунча ўша мишиқини гапирдиларинг деб. Вахоланки…рашк қилардим. гаплашаётган бўлса секин чиқиб кетарди. Кимдур йиғласа чидаб туролмасди йиғлаворай дерди
Кўнган эдим ва билардим у билан хеч қачон бирга бўлмасликни. Одилни биринчи бор маст холда кўрганимда худди биров Одилни ўлдириб баданига кириб олгандек дахшатга тушгандим. Лабороториядаги ўша ики манжалақилардан кейин боплаб аламимни олганман. Албатта буни Одил билмайди.
Джамшерни биринчи кўрганимда хам жудаям хаяжонланганман. Лекин профессионал бўлиб буни билинтирмасликка харакат қилмай, кўзлар ўлгур хаммасини сотарди. Одилнинг йигитларга хос бўлмаган қип қизил ғунчадек “бантик” лабларию, қайрилган киприклари, камон қошларию, тиниқ юзли беғубор соф гўзаллигидан хаяжонланиб хушхол бўлган бўлсам Джамшернинг салобатидан, найзасимон кипригию еб қўйгувчи шахвоний, тешиб юбогудиек нигохию катта-катта сузилган кўзлари, алп қоматидан маст эдим. Джамшердан хақиқий эркак деган тушунча пайдо бўларди.
Хазил билан Асал исмим дедимку лекин унинг ширали Асалим деган сўзидан айро қолишни истамадим. Бахтиқаро Юлдуз унга бегона бўлақолсин дедимми..Билмадим, лекин унга Асал бўлиб қолишни хохладим..
Қанақадур ох вохларсиз худди минг йил бирга яшагандек тез чиқишиб кетдик, гўё бир умр бирга яшагандек. Шу биринчи кун мени сотиб олдию…шу билан унда қолдим. Бирга яшай бошладик.
Бир сўз билан “Мен кетмадим у кет демади”, “У келди, мен хайрон бўлмадим” каби хаёт. Негадур қанақадур бир яқин инсонимдек сезардим, гўё менинг иккинчи ярмим. Билмадим бир-биримизсиз олдин қандай яшаганмиз, лекин, кўришдиг-у ажрала олмадик. Иш билан кетса бир минут ўтмасданоқ ўзимга қўярга жой тополмасдим, “Қайтиб келмаса-я?” дердим. Яна фохишалик эса дахшатни эслатарди. Келиши билан мен ичимда айтганимни у сўзида “Соғиниб кетдим Асалим” дерди.
Ўша биринчи кунга ижарага олган квартирасида қайта тўлаб яшайвердик.. Ойбекдан қолган уй билан боғлиқ хотиралардан яшай хам олмасдим, бировни хам келтира олмасдим. Ана сотаман, мана сотаман деб қолиб кетаверарди. Фохишаликни йиғиштириб қўйдим. Билмадим, аввал гап билан бўлганигами ёки ўша иккинчи хотинликни тавсия қилган эркакларнинг хотинлари бўлганигами кўникмасдим. Джамшер билан эса хамма нарса сўзсиз ўз ўзидан бўлиб кетаверарди. Сўзсиз севиш ва тушуниш…Сўз ортиқча эди... Менимча инсонни севиш, тушуниш эмас бахт...Муносабатдаги бахт бу-сезиш ва сезилиш бўлса керак.
Больницани эса ташолмасдим. Ўрганиб қолгандим. Барибир нима бўлганда хам Джамшер билан келажагимизга умид бўлса-да русча этганда уверенность йўқ эди. Нима бўлишини билмасанг. Больница хақида айтолмадим хам. Одил билан кўришиши керак эмаслигига эмас, Больницада гап сўздан қўрқардим, бир зумда хаммаёқга гап тарқаларди, тем более у ерда кўзга яқин эдим, шпионлар нақ мани кузатгани-кузатган эди.
Одил албатта хаётимда қандайдир ўрни бор эди, ва агар Джамшер келадиган бўлса ва Одил ёнимдан кетавермаса, билмиман хаммаси алқаш чулқаш.
Одилни Джамшер кўришини, Джамшерри Одил кўришини, Джамшер билан мени умуман больница кўришини, Джамшер мени у ерда кўришини хохламадим. Умуман олганда Джамшер билан больницани бирга тасаввур қила олмасдим. Худди фохишалик ишим билан больницани алохида ушлаганим каби.
Балки Джамшер билан умуман бошқа хаёт бошлашни истаганимдур. Джамшерга онамникига бораман деб сменга кетардим, ва уйимни номери деб больница яқинида ёлғиз турадиган Назми хола деган санитарка бир кампирни номерини берардим. Аваллари клиент бўлиб қолса деб Луизага хам унинг номерини берардим. Кампирга телефон хақи пул тўлаб турардим албатта. У эса дарровда менга реанимацияга телефон қилиб ким қилганини айтарди. Джамшер билан танишгандан сўнг Назми холага “Агар биров телефон қилиб қўйиб қўйса хам даров қилинг, бу менга сигнал” дедим. Назми холаям менга реанимацияга қилиб, “Сигнал келди қизим” дерди. Кампирга агар биров қилиб суриштирса мен онасиман деяверинг дегандим, лекин больница бу хақида хеч нарса билмаслигини қаттиқ тайинлагандим ва унга ишонардим. Хар қалай санитаркалик қилмай пенсияда эди, фақат гох-гохида ишга хотинлар билан гап сотишга чиқарди. Лекин мен смендалигимда бир сутка телефонни олдида бўлиши керак эди. Шунга яраша мен хам яхши пул тўлардим.
Джамшер менга уйланмоқчи бўлиб сутга чўмилтирганидаги холатимни айтиб бера олмасам керак. Аввалига роса кулдим. Шок холатиданми, бирдан бахтиқаро хаётимга томдан тарашадек тушган бу қувончданми билолмадим.
Лекин Джамшерни жиддий тусда мехр билан мени оқлаётгани..поклаётгани мен учун..биринчи бора мен ўзимни кимгадур кераклигимми билдим. Ифлос бир нарсани ердан ким хам оларди? Яна тозалаб ўтириш-чи?. Янгисини олади бориб. Шунчалик кераклигимдан эринмасдан сут билан поклаётгани ва бунга жиддий мехр билан қилаётганидан бутун бир хаётим кўз ўнгимдан ўтиб хўнграб йиғлаб юборгандим.
Ойбек мени зўрлаган кундан бошлаб, аёллик бахти бу бировни нафсини қондириш экан деб билардим. Бунга Яна бир бор фохишаликка қадам босганимдан сўнг бунга ишончим мустахкамланганди. Шу кутилмаган тонггача мен фақат нафс хирсини тўйдиргувчи бир нарса деб билардим.
Джамшернинг мехр билан берилиб мени ювинтиришидан «Сен аёлсан, сен инсонсан, сен менга кераксан” деган сўзларни уқиб..бирдан уйғонгандек бўлдим...Гўё мени Ойбек зўрлаган ўша кундан телба бўлиб қолганман-у ва мана энди ўзимга келгандекман. Дахшатга тушганим… “Юлдуз нималар қилиб яшадинг?” деган ички нидо эди. Юзларимдан дув-дув оқаётган ёш хам шодлик, хам уят, хам хўрлик ва бахт ёшлари эди. Джамшерни оёғига бош уриб оёқларини ўпиб ташлагим келди. Айни шу дамдаёқ хаётим тўхташини хохлардим. Яна ўша хаёт қайтмаслигидан, шу бахтли онда кимгадур шунчалик кераклик бахти хиссида умрим тўхталишини хохлардим. Бунданда кучли хис хаётимда умуман учрамаслигига амин эдим. Шу кунгача билган Джамшерни мен умуман бошқа кўринишда кўряптгандим. Нақадар қаттиққўл, нақадар салобатли бу эркакнинг ичида шундай бир нозик, латиф бир мехр бор эди-ки, жўш уриб мавжланиб товланарди. Ички дунёси, турмуш тарзи кўринишига тамоман зид эди. Гўё унинг бир олам мехри бутун оламни бахтли қила оладиган эди.
Шу кунги сменимни охирги деб эрталабдан смендан қайтишда ариза ёзиб кетмоқчи эдим. Ўша куни хеч кимга айтмай кечқурун барча муолажалар тугагач, шу смендаги барча яқин хамкасбларимга кундуз куниёқ бозордан келтирган бозорликларимдан стол ясатиб ўтириш қилиб бермоқчи эдим. Сменга тушмаган дугоналарим ва яқин дўстларимни телефон орқали мухим янгилик бор, келмасангиз бўлмайди деб чақиртиргандим. Хамма хайрон, туғулган кунинг десак хали бор, нима сабабдан дея хайрон бўлишарди. Хаммани бир вақтга айниқса ярим кечаси жамулжам қилиб бўлмагани учун хамма келолмади, лекин смендагилардан ташқари 7 киши келишди. Фақатгина Одил йўқ эди, уни шахсан олиб келиш учун уларнинг “хаммомига” йўл олдим. Хар галгидек Одил хечам боргиси келмас уяларди, нима сабалигидан тушунолмасди. Шу пайт Джамшер кириб келганда тамом бўлаёздим. Лекин хаммаси осон кечди, тутила тутила тўхтамай хаммасини гапириб тушунтириб бердим. Джамшер хамасини жим эшитиб хеч нарсадан хайрон хам бўлмади, фақат олиб кетишини айтди. Ана шунда тушундим. Бекорга кетишни хохламабман. Фақат Одил хеч нарсани тушунмагани қолди. Джамшер уни таниши бўлса демак мени фохишалигимни айтган деб, хам уялиб хам қўрқиб қочиб кетдим, ва шу-шу Одилни кўзига кўринмасликка харакат қилдим.

Кейин сенга қарасам хам гунох бўлар
Ёр дегани қолган хаққи бир кун холос

Бир кунгина бир кун холос
Мен учун жоним илтимос
Охиргиси охирги бор
Келгин жоним бағрингга бос...

Билмадим ношукур бир ифлос одамманми, ёки фохиша бўлиб қалбимни иймон тарк этганмикан, лекин Одилни соғинардим.
Йўқ! Джамшерни хеч қачон хеч кимга хеч нарсага алишмасдим! Унинг учун жонимни беришга тайёр эдим хам. Лекин Одилни соғинардим. Шу пайт ўзимни тилкалаб ташлагим келарди. Джамшер мени қўллари билан бўғиб ўлдиришини хохлардим.
Севгими?
Унда Джамшерга қандай туйғу?
Умримда ўзи севганманми?
Нима у севги а?!
Соғинишми?
Хайронсиз?
Умримда севмаганман! Севшига улгурибманми?
Хаётга энди умидла хавас билан кўз очганимда Алишерга хавас қилгандим. Хали хеч қандай севги, мухаббат, оила деган тушунчаларим ривожланмасдан Ойбекниг ифлос баданининг тагида поймол бўлганди хамма тушунчаларим. Умримнинг етишмаган бир бўлаги шу беғубор севги бўлганигами Одилни кўргим келаверарди.
Джамшердан у тўғрисида жудаям сўрагим келардию...фақат ўша куни больиқадан олиб кетаётиб йўл бўйи Одил тўғрисида гапириб берди, таништирмоқчийдим мана ўзларинг танишдиларинг деб. Кейин эса Одилни ёнига кетди ва уйга кайфиятсиз келди. Одил мени тушунмади деди холос. Тушундим. Одилни кўз ўнгида мен энг тубан инсон эдим. Мана бу хам яна бир катта бахтсизлик эди.
Джамшер билан никох қилдик ва яна ўша квартирада туравердик. Бизга айнан шу квартира негадур хам азиз вам қулайроқ эди. Кунлар оддий тарзда ўта бошлади, Джамшер кечаси мошинасида киралик қилишни бошлади. Хаётимни бошқача қиламан етар, энди хамма каби одам бўлиб яшаймиз деди. Ўртоқлари билан деярли алоқани узди. Мен эса энди оддийгина уй бекаси эдим. Ох нақадар бахт. Қанчалик кутгандим кимгадур мехр беришни, мехр кўришни. Менда мехр-мухаббат йўқ деб билардим. Бор экан. Балки Джамшер менда туғдирди буни. Энди бола-чақа қилишни кейин эса ўша лаънати махалламга келишни хохлардим. Барибир ота-онамни соғингандим. Фақат қўнғироқлашардик. Онам ажрашганимни биларди, лекин шифохонада ишлаяпман бир яхши инсон билан никох билан яшаяпман деб айтгандим. Фаришталар омин деган экан. Мана Джамшерга учрадим. Балки мосдурмиз, тенг¬-тенги биландир, хар холда мен хам, у хам баб-баробар ўша кўча хаётида урилиб, қоқилиб яшаганимиз учун бир-биримизни тушунардик ва бир-биримизни юзимизга хеч нарсани сола олмасдик хам.
Охирги пайт кўп шамоллаб ахволим кундан кунга ёмонлаша бошлади. Дорилар хам таъсир қилмайди. Больницага анализ топширдим.
Ташхис мени устимдан қайноқ сув қуйгандек эди.
Яхшиям танишимизга топширдим. Ранги қув ўчиб ёнимга қоғоз билан чиқди.

-Юлдуз…бир неча бор текширдик.. спид…Хеч қаерга этмимиза лекин бир нарса қилиш керак.

Хеч нарса сезмадим фақат шоша бошладим. Тезроқ Ойбекни топиш керак. Ундан юқганми? Тезроқ Джамшерни текшириш керак…Лекин қандай қилиб?
Шошиб чиқиб приемный покойда шифокорлардан бирини “Одиииил, касални хирургияга олиб чиқ” деганидан таққа тўхтатдим. Орқага қайтиб реанимацияга кириб Одилни ўтиб кетишини кутдим ват тезда яна приемный покой орқали чиқиб кетмоқчи эдим негадур оёқларим унинг хонасига бошлади.
Касални ташлаб келган Одил мени хонасида кўриб бир зум эшик олдида тин олиб жим турди.

Хазон инграр қадамимда
Хиёбонлар ёлғиз кездим
Ғам билмаган бола эдим
Бугун кўнглим ғариб сездим.

Қайдан сени учратдим ман
Танимасам бўлмасмиди
Бунча сенга боғландим ман
Севги учар елмасмиди

Кўнгил зори, дил озори
Умидсиз севги азоби
Хеч кетмайди хаёлимдан
Маст қилдиму ишқ шароби

Келиб-келиб, келиб-келиб
Сенга тушиб ишқим мани
Соғинч йиғлар зор интизор
Бағрим эзар рашким мани

-13-

Сени биринчи бор курганимда, узлигимни унутиб гуё эртакка тушиб колгандек, ва гуё хаётимдаги энг ширин ва тотли тушимдек хис килганман
Аллохим сенга хусн чизаётганида гуллар ва камалакдан фойдаланган булса ажаб эмас, Сенинг хуснингдаги суратда куёшнинг тафти булса, оймуманинг сирли жиловлари, оловнинг ловуллаган ёнари булса, шаршаранинг шашкатор мавжлари намоён эди.
Шу тобда сени курган кунимгача булган барча шоирларнинг, барча хонандаларнинг гузаллик, севги хакидаги шеър ва хонишлари бир бир хаёлимдан ута бошлади. Улардаги барча маънони бир зумда сездим. Агар шоир ёки хонанда булсам, шу ондаги сенинг хуснингга таъриф ва севги васфи хонишидан энг буюк инсон булар эдим.

Юлдузни бу ахволда куриб галати булиб кетдим. Саросимада шошиб тутилиб гапирар, хаяжонланарди. Тезда кийимларимни алиштириб у билан больница якинидаги кафега бориб утирдик. Унинг бошидан гапириб берган вокеасидан бир ларзага келган булсам, хозирги ахволининг сабабидан икки ларзага келган эдим.
Юлдуз бир иш килиши кераклиги ва… хамма учун йук булиб шахарни тарк этиш фикрига келганини айтди.

-Бошка иложим хам йук Одил. Хозир факат Сиз мен учун якин инсоним. Джамшерни юзига карай олмайман, ва ундан менга юкган дея олмайман, мен аник биламан бу мендан…Лекин унинг энг асл сабабчисини хам биламан, бу Ойбек. Агар хаётимни булгамаганида хозир бу ахволда булмасдим. Албатта кетишдан аввал уни топиб текширтираман, жавоби кандай булишидан катъий назар нима килишим тайин. Бир икки кунча узимнинг квартирамда ишларимни битиришга харакат киламан, ва уйни сотиб кетаман. Сиздан илтимос, эхтимол сунгги илтимосим, хеч кимга хеч нарса айтманг. Джамшерга караб туринг, бир амаллаб текширтиринг. Онасидан бошка хеч кими йук биласиз, Сиз ва мен эдик.

Шу тарздаги огир-огир сузлар билан хайрлашдик. Анчагача узимга келолмай, хеч нарсани тушунолмай кафеда утириб колдим. Тавба, уша Джамшер билан Юлдузни курган чогларим дархакикат ёки Юлдуз ёки Джамшер йук булишини ич ичимдан хис килгандим. Негадур «сенга хам эмас, менга хам эмас» ибораси якинрок эди. Балки ич-ичимиздан маглублик хисси шундай хохиш-истакларга ундар?
Бир китобда укигандим, бир аёл севганига хеч етишолмагач уни улдириб хотиржам булганди. «Севсанг кандай килиб уни улдира оласан?» деса, унга жавобан у : «Барибир мен билан булмаганидан кейин, бошкаси билан булиб мени янада кийнаганидан кура улгани маъкулрок, унга хам эмас, менга хам, хар холда улик холида меники булиб колади деган фикр якинрок, хар холда хохлаган пайт мозорини зиёрат килиб кура оламан, гаплаша оламан» деганди.
Мана шу маглублик хиссидан кейинги холат булса керак. Демак, Джамшер билан бирга курганимда маглубликни сезиб, хамма орзуларимга чек куйилган экан. Нахот тилдан чикмай, дилдан кечган сузлар каргиш булиб кетди?.....
Дахшат....
бунчалар мен куркинчли инсонман... уз узимдан нафратланиб кетдим.

Шу кундан бошлаб узимни галати сеза бошладим, хеч нарса ёкмайдиган булиб колди, хонамга беркиниб, гужанак булиб, бошимгача курпамни ёпиб ётганим-ётган эдим. Онам хавотирланиб отам билан сухбатида «акселерация, кризис переходного возраста, депрессия, утиб кетади» деган гаплари кулогимга чалинди-ку кулгим кистади.
Эх, агар бу депрессиянинг илдизида нималар ётганини, углингиз бошидан, кунглидан утказяптган нарсаларни билсангиз эди...
Негадур кунлар тезрок утсин, уйгонмай деб, факат ухлатадиган дори ичавердим. Кунлар тунга, тунлар кунга уланиб кета бошлади.

Сабрим тоги нурай бошласа,
Ул туфайли кузим ёшласа,
Гумон жонга кармок ташласа,
Гар согинсам сени, на килай.. (Зулайхо Бойхонова-Гар согинсам)

-Одил? Мазанг йукми? Намунча ухлагани ухлагансан? Ишга хам чикмаяпсан? Ишхонангдан бир неча маротаба телефон килишди хам. Тугай деб колди альтернативинг хам, бориб тугатиб куя кол энди. Нима бало кимнидур севиб колдингми? Ёкиб колган булса айт онанга этаман, совчиликка боради, ёшинг хам етиб колди, бир амалаб...

-Эээээ...ада, шунчаки манда переходной кризисмиди нимейди, ана уша, эртага сменга бораман.

Йук, барибир уйкуга чумиб яна шу тарзда икки кун утибди. Шифтга караб ётиб, йук, бу хаёт эмас, бир нарса килиш керак, кучага чикай бир нарса узгарар деб, кофе ичиб сал узимга келиб кучага чикдим. Шифохонага бориб, охирги 3 сменимни белгилаб келдим. Эртадан чикдим. Санитарлар хаммомида утирибману гирт ахмокона хиссиёт. Хамма нарса Юлдузни эслатади. Реанимацияга келадиган касал булса юрак йук у ерга киришга хам. У хакда бирон нарса билишга-ку умуман матонат йук. Кечки пайт бир неча санитаркалар ва медсестралар хонамда йигилиб ичишадиган булишди. Менга эса хеч нарса ёкмайди. Кучага чикиб бир оз айланиб келай деб скамейкада утирсам, шифохона ичига бир мошина кириб, сал нарирокда тухтаб, бир кип-кизил алламбалога уралган киз лип этиб тушиб орка корпусга шошиб кириб кетди. Жудаям ухшаркан Юлдузга. Яна кайфиятим тушди.
Хаммомга йуналдим.

-Одил нима булди санга охирги пайт а? Бир хо


Sog' salomatlik...
 
Shеr88Сана: Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:38 | Изох # 4
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 19
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 32
Холати: Хозир йўқ
-Одил нима булди санга охирги пайт а? Бир хомушсан, гаплашгинам кемийди, бирииинчи кеган пайтинг юзингдан кулгу тушмасди-я
-Ростанам роса хушчакчак болейди а?
-Вой бу севиб коган бу хахаха, ким экан эт, этакооо

Ширакайф хаммаси хазиллаша бошлади.

-Манга кара, сал киттакдан озгина ол, ёзиласан, бахонада билиб олардик сал сайрармидинг
-Бу, ану реанимацадиги жиртиллаган Юлдуз кетгандан кейин узгардинг-а? Эшитишимча уша узи гирт жа...б экан тоба, битта бандит билан хози яшавотганмуш..

Мана шуниси энг охирги томчи эди. Стол устига карасам бир стакан тула арок турибди. Шарт кутариб охиригача симира бошладим, хеч нарсани сезмай. Ичиб булдим-у кулимдан стакан ерга тушиб кетди. Бутун томогим, ичим ёна бошлади.

-Вой жинни, бу не разбавленный спирткууууу, ич сувдан тез, ичинг куйиб кетади.

Шунда тушундим нега улар стаканни шартта кутариб симирганимда шок булиб котиб колишганини . Сув ичира бошлашди ва хаммаёк айлана бошлади, уёги эсимда йук. Факатгина ичаётганимда хаммани кий-чув булиб, ва яна бир бало овозлар, коп коронгу....

Аста узимга кела бошладим. Кузимни очсам тепамда Юлдуз...
Йугэ?
Нахотки Юлдуз улиб булиб, мен уни олдига келдим улиб? Ушанчун шунча кун мазам кочиб юрган экан-де. Кизик, бир стакан арокдан одам улмасди-ю.. ха айтганча спирт... Вой йук. Тирикману.
Уфф...реанимацияда эканман.
Унда Юлдуз нима киляпти бу ерда?
Булди тушундим, кизил алламбалога кузим тушди...бу пончо..уша киз...Юлдуз экан. Бошимга эгилиб, бир кули билан бошимни силаб, иккинчиси билан кулимдан ушлаб утирарди.

-Эх йигит, йигит. Этувдим-ку ичманг, Сизга ярашмайди деб.

Кузларимиз уша биринчи бор кадалганидек узилмай сузсиз тикилиб колдик. Кунглимдан утаётган сузлар биринчи бор тилимдан чикиб гапира бошладим.

-Юлдуз...агар хар ичганимда тепамда булсангиз хар куни шундай, хар онда ичардим. Гирт алкаш булардим тугриси.

Кузимга ёш куйилди.

Кукларда кул етмас Юлдуз булдингиз,
Калбимда отмаган кундуз булдингиз.
Юракда йиглаган бир Суз булдингиз
.............. (Гулсанам-Орзулар)

Юлдузнинг хам кузлари намланиб, индамай пешонамдан силаб кулларимни янада махкам кисиб хаяжонланиб бир бирига ковушмаган сузлар айта бошлади.

-Эх жиннивой. . Уйланинг ундан кура...балки уз-узидан хаммаси яхши булиб кетар. Шунчаки урганиб колгансиз менга. Бу нотугри Одил. Тушунаман ёшсиз. Узингизниям мениям кийнаманг... Тем более ...эх майли...
Анализ жавобига келудим. Ойбек соппа-сог экан. Таниш кизлар ёллаб поликлиникадан деб конини олдиргандик. Кизиги шу йул билан Джамшерни хам текширдик...у хам сог... Пешонам экан. Одил мен борай, бошка ичманг. Айникса спирт.

Охирги сузлари гарчан кузлари тула ёш билан булса-да, жилмайиб туриб кета бошлади.
Эшикга якинлашганда тухтатди. Кайрилиб караб туриди-да олдимга шашт билан келиб юзимдан упиб, каттик кучоклаб, тезда чикиб кетди...

Бир кунгина бир кун холос
Мен учун жоним илтимос
Охиргиси, охирги бор
Келгин жоним бағрингга бос...
(Озода-холос)

***

Анализ жавобларини тезда олиб кетаяпсам, кий-чув булиб, коридордан медсестралар кимнидур кутариб реанимацияга олиб кетишяптганинини куриб шартта тухтадим. Ахир Одил-ку. Одил ишга чикмаяпти дейишганди, оппок кийимда, демак сменда булган. Эсхонам чикиб улар томонга чопдим. Узига келгунча тепасида утирдим. Хаммаси сузсиз тушунарли эди. Буёкдан бир икки одамлар хам нимадан кейин спиртни кутарганини хам айтишди. Шундай бир ахволда эдим-ки хеч ким билан на ташашиш ва на урушиш холим йук эди. Булмаса Одил учун халиги мен тугримда гапирган медсестрани юзида сог жой колдирмасдим. Одил узига келиб кузлари ёшланиб гапирган гапларидан уша ерни узидаёк жон бергим келиб кетти. Шундай бир бегубор боланинг кунглига мендек бир хаётдан дуоибад, нокас бир, ифлос инсон урнашиб кийнаётгани шунчалар огир. Кетар махал охирги бор кучоклаб упиб куйдим. Ха, охирги бор. Анализларни жавоби бор, буёги энди бир икки ишларни тугатиш ва хайр Тошкент, кейин эса хайр хаёт. Лекин бир икки ишлар эса барчаси касос. Хамма уз килган ишига жавоб бериш пайти келди.
Майли, хаётим адолатсизликлар, каро кунлардан иборат булган экан, бошкаларга раво курмасам-да, лекин айнан ушалар ёрдами билан бошимга келган мусибатларни узларига кайтаришим керак. Йукотажак нарсам колмади, хамма нарса менга барибир. Канча харакат килмай етмадим орзуларимга, канча ботган куёш урнини кулларим куйдириб шам бирла ёритишга харакат килмай тун кетмади, борган сари босаверди ва тамомат зулмат исканжасига олди. Ягона нурим бу Одил ва Джамшер булса, шу иккисига хам шундай ёруглик бера олмадим. Орзулар армон булди…Армон урни узгармас. Аламлар колди. Аламларга булар хеч булмаса далда булгувчи…..
консираган аламларни туйдириш пайти келди.

Тиканлар санчилди товонларимга
Коро булиб чикди осмонларимга
Факат сиз айланманг армонларимга
Бунча олисдасиз ширин орзулар
Ширин орзулар, ширин орзулар..орзулар... (Гулсанам-Орзулар)
Мухаббат ёки улим 5-бет January 17, 2008

-14-

-Шахноз тур нима бало улгудек ичганмисан, бу ман Юлдузман.
-Вой…салом.. кеча кечаси билан эрталабгача дискотекада роса чочимиззи ёйдик-ки кал буб коли дедик узиям, катта юрибсан сан?
-Иш бор. Манга биттасини ураб беришинг кере, олдин ичир яхшилаб, клафилин билан гумдонлаб манга телефон киласан обкеласан этган квартирамга.
-Вой чочин тукулгурее, шунака даражадаям ёярканми одам? Манга ментавской ишла керемас, куй проблемасиз яшай, так заколкени дарров, йиг чочини тез.
-Санга сокка кереми? Бераман пулини, бошкала эпломиди, манга кара, ман жудаям ёмон ахволдаман, сани ёрдаминга мухтожман, хич канака ментавской ишмас, гирт наркоман бола, просто укол килиш кере унга, кейин наркотикки ташиди, жинни ман медсестраманми ё санми? Просто мани кариндошим, улиб колади якинда агар ёрдам кимасам.
-Хм…хич тинч юрмадин сан, бупти давай, сал эт бетимми йигиштирволи, ухлаб узимга кевомасам бир ахволда гирт алвастим чикиб ётибди, тагин наркоманинг хозир куриб, ломкам ажал булиб инсон киёфасида кепти деб юраги ёрилиб улиб комасин, кечро телефонлашамиз.

Телефон гушагини куйган Юлдуз булажак режадан бир кувонса иккинчи тарафдан Джамшер охирги пайт галати карай бошлади. Сезвотти. Тезро иш битириб кочиш керак.

***

-Одил!! Одил тур тезро! Джамшерни онаси чикибди бизаникига, Джамшерни камаб куйишибди, турако олиб бориб ке онасини судга.
-Вой?! Ким ? Нимага? Канака суд?

Умуман хеч нарсани тушунмай апил-тапил кийиниб айвонга чикдим. Джамшерни онаси айвон эшигига суялиб, йикилай дея, титраб бир ахволда ранги кув учганча бемажол турарди.

-Ие, хола ассаломалейкум нима булди тинчлими?!

Мени куриб йиглаб утириб колди остонага

-Пешонам курсин...энди нима киламан... Юлдузни улдириб куйибди Джамшер.. Узимам этдим нега булар бир ойча жим булиб кетди деб, кари булсам каёккаям борардим, онам билмасин дебди, бугун эшитиб колдим, билмиманам кайси судда, иши судга ошиб хам булибди.

Охирги бир хафтани ифодалаш… Биласизми, бошга иш тушгандаги югур югурда хеч кандай хиссиёт булмас экан. Факат бир онгсиз равишдаги программалаштирилган роботдек, тез тез ишларни килиш, югур-югур булди. Бош увушган холда уйкулар учган. Джамшернинг уйида шу кунлар онасига караб турдик онам билан. Тамом булди онаси.
Шифохонада хам альтернативим тугаган.

Суд залига киргани ботина олмадим. Онасигина кирди. Лекин хукм укилажак куни онаси кириб кетганидан кейин эшикни очиб карсам хамма тик турган хукм укиляпти. Эшикдан кирганда чап тарафда кафасда Джамшер турарди. Хеч ким менга эътибор бермади, факатгина эшик олдидаги милиционер киргазмокчи эмасди, базур турган онасига ишора килдим, ушлаб тураман деб. Утиб кира бошлагач Джамшер мен тарафга ялт этиб каради-ю бутун вужуди билан кайрилиб панжарага якин келиб панжарани ушлаб менга тикилиб колди.
Кузлар кадалгач ичимдаги нафрат унинг нажот билан бокган кузларидан бир зумда сунди.
Сузсиз нигохлардан хар бир нарса уз жойига тушгандек эди. Джамшер менга гуё энг охирги илтижосини бажо келтирадиган инсонга карагандек тикиларди. Шу пайт ундан нимадан нафратланишимга жавоб тополмасдим. Джамшер ахир менинг дустим-ку. Энг якин, ягона ва дилкаш сирдошим-ку. Юлдуз билан мен оркали танишмаган, менинг хиссиётларимдан хам бехабар булган-ку. Лекин котил…

-Келдингми Одил? Сани йукотдим деб уйлодим дустим…Кара нимала киб куйганимни. Мандан юз угирмаганинг….. учун…. рахмат.

Панжарага кандай якин келиб колганимни узим хам сезмадим…. панжарадан кулларини чикариб кучоклаб олди. Беихтиёр кузларга ёш калкиди. Алам…рахм..
Шундайин бир вактлар шер булиб ер титратган инсон энди кафас ичида бир жажжи боладек кучсиз ва нотавон эди. Бир вактлар менинг энг биринчи дустим, ягона сирдошим, ва бир сонияда ахмокона ракибга айланган инсоним эди.…Энди ким менга Джамшер? Севгим котили? Менинг далдамга мухтож дустим?
Джамшер менга айтган шу сзларидан ва кучоклаб олганида хамма саволга жавоб шундок хам тайин эди. Мени у доим ягона дусти деб билган, керак булса авайлаган, сирларини очган, кунглини дастурхон килган. Бир тарафдан Юлдузни мендан олиб куйган деган ахмокона рашк пардаси шу чогда уз асл юзини намоён килганди. Мен билан Юлдузга менинг назаримда у ортик инсон булганидек, мен хам у билан Юлдуз орасида ортик эдимми? Йук, асли мен билан Джамшер дустлигига Юлдуз ортикча эди-ми?.
Кизик а... уч инсон бир бирига якин булиб бири ортикча булса, кай бири булса хам....онгли равишда буни тан олиб истамасак-да лекин...хакикатдан учдан бири йук булиб колса хамаси уз изига тушаркан. Гуё Джамшер улса мен ва Юлдуз орасидаги муносабат, мен улсам у билан Джамшер орасидаги муносабат ва Юлдуз улса мен ва Джамшер дустлиги... Дахшатли фикрлар.. лекин барида бор хакикат...
Биласизми якин инсонингиз гохи жудаям катта гунох ёки хатолик килиб сизнинг кузингизда бир махлукга айланса-да, нафратланиб йук булиб колишини истасангиз хам, агар у ёнингизга бошини хам килиб келса…бир зумда рахм хамма ёмон хислатларни устидан хукумрон булар экан. Бу рахм хиссиёти хам деб булмасди…бу кандайдир инсоннинг сенга азизлигини рухинг бир титраб сенга рахм кузлари билан ифодалар эканми…бир нарсани билардим, шу онда Джамшерни бу кафасда кургим келмасди.

Милиционерлар ажратаётгандагина хукм укилиб булганини тушундим холос. Кий-чув. Онаси хушидан кетди. Джамшерни сузларидан бошка нарса кулогимга эштилмабди хам.
Милиционерлар тезда Джамшерни олиб чикиб кета бошлашди. Унинг сунгги онамга караб тур Одил, онам билан сандан бошка хеч кимим колмади, илтимос караб тур деган гаплари хали хануз кулогимда жаранглайди.

Суд залида хатто Юлдузнинг уйдагиларидан хеч ким йук. Факатгина Ойбек жабрланувчи тарикасида турарди. Хукмдан сунг уни купрок квартира масаласи кизиктирарди, судьяга «Квартира нима булади?» дея бакира бошлади.

-Биз коттиликга оид жиноят ишини курдик, квартира масаласи буйича фукаролик тартибда судга берасиз.
-Кимни? Юлдуз улган-ку.
-Судланган Джамшерни, чунки у вактда улар конуний никохда булишган, хозир хам. Бундан ташкари жиноят иши хужжатларида 2 сонли давлат нотариал идорасининг Юлдуз Алиеванинг Джамшер Умаровга колдирган васиятномаси бор.

Джамшерни онасини стулга утказдик, каёкдандур кимдур дори топди, кимдур тез ёрдам чакирди…

Джамшерга 15 йил беришди.

Джамшер Юлдузнинг куп йук булиб колаётганидан хабар топгач изига тушган экан. Кушмачи Луизага пуписа килгач , Юлдузнинг квартираси хакида маълумотни берган экан.

Уша тун Юлдуз онамникига деб кетгач ортидан борган. Пойлаб тургач Шахноз таксидан Ойбек билан оёкда зурга туриб кириб кетишган. Лекин Шахноз кайтиб чиккач Джамшер уни тутиб олиб квартирани номерини билиб чикган. Шахноз кочиб кетган. Джамшер эшикни таккиллатмай иккинчи каватга трубадан чикиб ойнадан тушгач Юлдуз билан Ойбекни ётокда ярим ялангоч холда курган.
Шахноз Ойбекни алдаб сулдаб дори кушганини Ойбек сезиб колган ва узини маст холда хушсиз курсата бошлаган. Уйга келиб Шахноз кетгач Ойбекни маст эмаслигини билган Юлдуз бошка вариантни тезда уйлаган, яъни аввал кон билан юктирмокчи булган режаси ухшамагач, Ойбекни унутолмаганини, хохлаб колиб угирлатиб келтиришини айтиб алдаган, ва жинсий алокага ундаган, чунки шу тарзда касаллиги утишини билган. Чалакайф Ойбекга эса барибир, охирги пайтдаги ахволида хеч ким карамаган Ойбекга, бир пайтлар хотини булган ва хозирда жудаям бир гузал кизга айланган Юлдуз туриб хохлайман деса йук дермиди.

Мана шу пайт эса Джамшер.

Хеч нарса айтмай эшитмай иккисини уриб кета бошлаган. Ойбек кочишга улгурган, Юлдуз эса…

«Явка с повинной» тушунтириш хатида Джамшер ёзишича «Узимга келиб карасам…Юлдуз музлаб колган эди»….

..................
....Хаёт лахзасига нуқта қўйилса
Ногахон хаёлдан ўтар армонлар
Оллохим: "Нимага етмадинг?"-деса
Охирги нафасим...исмингни сўзлар... (Сайёд-Кечиролмадим)
Мухаббат ёки улим (6-бет) April 17, 2008

 
GiyosСана: Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:42 | Изох # 5
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
-16-

Осмонларда туйиб дилдан учолмадим,
Онажоним йиглаб колди узокларда.
Офат келиб хазон этди ёш умримни,
Армонларим колиб кетди узокларда.

Гулдан нихол, чинор булиб усолмадим,
Йигит даврим котиб колди аросатда.
Гушангага куёв булиб киролмадим,
Айриликда колиб кетди нигохларим.

Озод яшаш бахтидан мен адашдимму,
Севинчларим музлаб колган узокларда.
Тепа тогдан тубсизликка сакрадимму
Хаёлларим колиб кетган узокларда…

Шахар судида кайта иш куриляптганида бу ишни куришни олган судья ёши анчага бормаган булса-да, хар холда фамилиясидан каттаконнинг углилигини хамма билиб купчилик хурмат киларди.
Залга кириб, на залдагиларга, на судланаётган Джамшерга киё хам бокмай, эринибгина жиноий ишни вараклаб, иш хакида когозлардан укиб, кандай иш курилишини ва хаммага ёд булиб кетган иш тафсилотларини укияптганида бирданига хамманинг диккати Джамшерга тушди.

-Э манга каренг урток судья!

Джамшер бирданига шахд билан урнидан туриб кафасга чирмашиб судьяга жахл билан караб турарди.

-Сал бундо кулиздиги когоззи четга суринг, бундо карен нима буганига, инсонмисиз? Уйланганмисиз? Хотинийз боми узи? Худо курсатмасин ушлавосейз нима киласиз? Э жонга тегиб кеттила-ку «Кассдан!» «Котиллик содир этган!» «Жиноят кодексининг палончи писмадончи кодекси!», «Гувохлар кургазмаси, экспертиза хулосаси!».
Бошка сузлани биласилами?
Хотиним манга изменять килди тушунвоссизми?!

-Судланувчи узиззи босволин, котта холейзи уйидамассиз, ман айбдормасман хотиниз юриб кетганига, ман билан ушаб омагансиз, ман кодексни чикармаганман. Мани оилам билан ишийз булмасин

-Майли..Джамшерни овози титради… Мани эшитинг илтимос…
Эшитинг!

Джамшер кузига келган ёшларни зурга ушлаб тургани шундок куриниб турарди. Бор вужуди билан узини тутвотгани титрогидан хам билиниб турарди. Лекин хар канча уринмасин ёшлар кузини тулдириб турар, бутун вужуди билан титраб, тутилиб-тутилиб гапира бошлади.

-Отвораколийла илтимос.. Ман ёзиб бераман добровольно агар керак булса, илтимос, кийналиб кетдим. Йук! Турмаданмас! Узимдан…. Мани тушунинг илтимос…
Ман одам улдирмадим.
Ман севган инсонимни хиёнатини курдим…ман шу куни севганимни улдирдим….шундан ортик жазо манга яна борми?
Умримда биринчи севган инсоним манга хиёнат килди тушунвоссизми?....Шундан ортик канака жазо манга бор?
Уни уз кулим билан…мана, манашу кулларим билан улдириб бир кунда…..севганимдан жудо булдим….шундан ортик жазо манга борми?...

Одил шарт туриб залдан чикиб кетди.

-Одил!....

Джамшер Одил тарафга караганида у эшикни беркитиб чикиб кетиб булган эди.
Джамшер юзларини икки кули билан беркитганича утириб олди.

-Суйиб ташлаган булардим.

Джамшер бу гап каердан келаётганидан шартта бошини кутариб аланглади.

-Ха, хотинимни суйиб ташлаган булардим. Мана санга жавобим.

Судья шу гапни айтди-да шарт ишни беркитиб чикиб кетди.

Чикиб, кайта экспертиза тайинлаш хакидаги ажримни укиб эшиттириб, Джамшерни ёнига келди

-Джамшер, хаммаси яхши булади. Экспертизага бориб келасан, кейин гаплашамиза.

Экспертиза Джамшерни анчагина кийнади ва…Яна уша суд, худди уша судьяга келиб тушди.

Узбекистон Республикаси жиноят кодексининг 97 моддаси, яъни касддан одам улдириш кайта малакаланиб, унинг харакатлари Узбекистон Республикаси жиноят кодексининг 106 моддаси, яъни кучли хаяжон остида содир килинган жиноят деб кайта тафсифланиб жазо тарикасида 2 йил озодликдан махрум килиш жазоси тайинлансин. Жазони умумий тартибдаги ахлок тузатиш колонияларида уташ белгилансин. Жазо судланувчи камокка олинган кундан бошлаб хисоблансин.

Хукмни укиб судья Джамшерни олдига келди

-Бир йил бериб суд залидан утаб куйган бир йилинг учун куйворсамам буларди-ю, узинг тушунасан, прокурорла дод деворади. Тагинам сал мандан хайикишади, котта сокка олиб булишмабди дейишмасин. Мана, бир йилни утириб куйдинг, судма-суд катнайвериб. Энди бир йилгина яна чидасанг булди, бир йил хам эмас, ярим йил, сентябрда амнистия ва буёги озодлик. Кулимдан кегани шу. Сан бусенг судялани жони йук, одаммисан дисан. Эрке куз ёшини курсатиши керемас дийишади, лекин, уша куни гапирвотганингда кузинга ёш куйилганда битта нарсани тушундим. Деме санда кунгил бор. Бу энг асосийси. Инсон кунгли терс котиб кетишидан Худо асрасин. Кунгли йукликдан асрасин. Яхши одамлигини ушанда билиб тушундим, факат кунгилли инсонла хаётда куп кийналади.
Омон бул. Бошка хаётда кокилма. Мухаббат билан улим орасида колма.

-Эх…отиб ташамадизде… Джамшер кулиб судьяга кул чузди, конвойлар дарров якин келди, судья уларга бир караб куйдида Джамшерни кулини кисиб куйди.

Чуккида турган махал,
Оллох бизни бир синар.
Шунда бошингни эгма,
Бу кунлар утар, кетар.

Шундайин фоний Дуне,
Куёш бир чикиб ботар.
Умидингдан мук тушма,
Бу кунлар утар кетар…

Орадан бир хафта утмай Джамшер зонага этап килинди.
Кизиги этап килинадиган машинани панжарасини ёнгинасида утирсанг, куча куринади. Уша этап куни махалласи якинидаги йуладн утиб кета бошлашди, Тоштурма тарафдан каерга борма йулда уйининг олдидан утиларди …Узок ойларга этапга кетаётган машина айни укиган мактаби, уйининг олдидаги светофорда тухтаб турди ….

Хар гал утиб уз кучамдан,
Панжарадан карайман.
Интизор-ла кулларимни,
Силкитмокка чузаман.

Куллар муаллак колади,
Панжарага осилиб.
Уйдагилар хам карамас,
Куришмокка шошилиб.

Бу канчалар азоблидир,
Утолмасман темирдан.
Онажоним хам кийналар,
Караб турар узокдан.

Хар гал интилиб Сиз томон,
Панжарани кучарман.
Сизга атаган сузларимни,
Энди….
Турт деворга айтарман…..

Зонада Джамшер хакида купчилик «ушлаб» куйган паханлар маълумотга эга булганди. Прогон деган нарса яхши ишлайди. Дарров унга яхши мулозамат билан яхши жой килиб беришди. Зона дегани бир санаторийдек гап. Ёки армиядек эди. Уша икки каватли ухлайдиган каравотлар бир катта хонада. Хоналар армияда ротадек булса, бу ерда отряд. Эрталаб уйготилиб ховлига йигиб саналади. Кейин ишлайдиганлар промзонага кетишади, шундок зона билан бирлашган. Колганлар йигиштиришга колади. Паханлар хам албатта, факат улар йигиштиришмайди, ховлида утириб нарда, карта уйнаб кунни утказишади.

Джамшер онасидан хат олиб турди. Ва албатта онасини олдида унга Одил ёзиб бериб турганини хам билди. Бир конвертда доим икки хат келарди холос. Бир варрокда онасининг сузлари. Иккинчисида икки огиз суз. Салом, яхшимисан, тузукмисан, сог бул, узингни эхтиёт кил, бизда хаммаси яхши.

Эх Одил, Одил… Сан билан онамдан хеч кимим комади-ку. Шуни ман канчалик тушуниб етишимни билганингда шунака кимасмидинг.
Юлдуз тугрисидаги ва квартира хакидаги саволлар колиб кетаверди. Жавоб ола олмадим.

***

-Одиииил….Оооодииил

Ярим кеча эшигимиззи тегида бир кизни овозидан сесканиб уйгониб кетдим. Нима бало ким булди?
Тап туп этиб адам чикдилар
-Хей Одил? Нима бало бу кимлани илакиштирдинг буёкга? Ким эшини тегида утирибди бакириб?

Хаммамиз чикдик.

Бир гирт маст киз, кулида пиво бутилкаси билан.

-Одил…ман Юлдуззи уртогиман, адресиззи Юлдуз берганди. Аралашмиман дегандим лекин…
Укириб йиглай бошлади.
-Шунакаям ахмок буладими… Юлдуз дура ты что ты наделала?

Онам хам чикдилар, гап нимада эканлигини дарров тушуниб уйга олиб кирдик.

Айвонга олиб кирдик.

-Узр тинчилани буздим лекин хамма хакикатни этишим керегийди. Аралашмиман дегандим, куркгандим ментладан. Юлдуз жинни бывщий эри соглигини билиб заразить кимокчийди, жинниде уйлаб куйган йулини карела.
Барибир лекин уларди…
Яна йиглай бошлади.

Бир бошдан ора-орада хунграб йиглаб, пивосини ютоклаб гапириб берди.

***

Свидания хонасига утинг деб фамилиямни такрор такрор эшитиб ишонмадим, э фамилиядош булса керак деб. Лекин Джамшер исм купмасийдику. Суриштирсам манга. Кимдур кепти. Онам кела олмайди. Одил-ку келишини умуман хаёлимга келтиромиман.

Барибир адашган кимдур деб хонага чикдим.

Кирсам, манга ажратилган хонада хеч ким йук. Факат бир дунё пакетлар тула мевалар, егуликлар ва хоказо.

-4чи хонага ким келувди? Точно мангами хеч ким йуг-ку

-Хозир ошхонага чикиб кетгандур битта бола келувди.

Хайрон булиб яна ичкрига кириб утирдим. Эшик очилиб…
жилмайиб…Одил кирса буладими…

Кутмаган булса одам…
Эх.

Негадур шартта ерга караб олдим. Уялдимми? Кучли хаяжон… Тушунмадим.

-Узр безота килдим, балки куришарсиз? Согинганман как никак, узодан келдим, хеч бумаса кул беринг. Ассалому алейкум…

Ич ичимдан шунаканги бир кувонч, шунаканги бир…йук тушунтириб булмиди. Тушунмангиз хам.

Якинлардан узокда бир неча ой, ва бирдан уз якининг, ха, Одил манга онамдан кейин якиним, борим эди.

Кунглим тулиб шартта туриб кучоклаб олдим. У кулиб елкамни кокиб турса, ман булсам йиглиман. Кап катта одам ёш боладек.

Узимга келиб караб турибман. Бир неча минутча бир биримизга утириб караб турдик, Одил узгармабди, уша уша бегуборлик юзида намоён. Энди ман кулардим жилмайиб, хурсандчиликдан, дийдордан. Одил булса энди кузига ёш келганди.

-Джамшер…кечир ман ахмокни. Юлдузни севардим..

-Ке, бошка нарсани гаплашили. Кечирим сурашга арзийдиган иш килмадинг-ку, хар доим барибир олдимда булдинг-ку, суддаям ёлгизлатмадинг, мана олдимга шунча йул босиб шуунча нарса обкепсан. Нимага кечирим сурисан?

-Юлдуззи касалини бекитганимгаям кечир Джамшер. Узи илтимос киганди. Барибир улиши керегийди, Юлдуз СПИД буп коганди. Сан билан Ойбекни текшириб, сог буганилага Ойбекдан аламини омокчи булиб, нега ман бунча хурлик булиб бу касалликни Ойбек туфайли орттирдиму, Ойбек сог юриши керак?-деб унга юктирмокчи булган….

-Нимала девоссан Одил?!

-Нима кили?! Юлдуз куймади, хеч кимга этма охирги илтимосим деб! Маниям тушун узи билганимдан бери тирик мурда булиб юрудим, буёкда озгинагина хаётиниям сан шартта кесдинг.

Котиб колдим.

Одил икки соатлик свидания олган экан. Шу икки соат ичида нимала деди умуман тушунмадим, факат сигарет чакканча утирвердим. Одил уёкдан буёкга юриб, жон жахди билан нималанидурам гапирар, келиб елкамдан кучиб йиглар…кечирим сурар...хеч нимани тушунмасдим..
Факатгина кетадиган вактим булди деб хайрлашиб, кучоклашганда узимга сал келиб, хайрлашиб зонага чикдим….
Олиб келган нарсаларини югурдела олиб чикиб беришди, хеч нарсага карай олмадим.
Зонадаги одамга мева ва ёпган нон деган нарсалар бир бойликдек нарса булишига карамай умуман бугилгандим…

Шодлик инсонни ахмоклатар, кайгу гам алам ва дард эса инсонни янада чархлаб янада илмлар экан.
Эх китоблар китоблар…бойлик дейишади…бир пул! Хаёт фалсафаси, хаёт тукмоги олдида хамма китоб бир варрок холос.

Балки ундай китоб учрамагандур хаётимда? Йук, учраган, укиб тушунган бошка. Эсдан чикади. Хаётда учрагани эса яхшигина чандик колдириб доим эслатиб туради.
Бунга на китоб ва на домла ёрдами йук.
Килич яхшигина оловда тоблангандан кейин сайкалланади…гишт хам тобланиб пишади..доира хам тобланиб сунг овоз берар..

Хеч кимга ёмон ниятим йук. Лекин, инсон кийинчилик куриши керак экан. Бу зарур !
Армияни бекорга чикармаган экан. Камокни хам. Ухшаши куп. Айрилик инсонларни кадрига етказади. Армия ва камокдаги катъий тартиб эса, хаётда коида деган нарсаларни ургатмайди, сингдиради! Автоматик равишда урин курпангни йигиштиришга тушасан, эрталаб хохла хохлама роботдек туриб тишингни юва бошлайсан.
Огзингга караб гапирадиган буласан.

Мактаб институт нима? Бир пул! Хохлаган пайтинг чикиб кетаверасан, ёки сукиниб чунтагига пул солиб бахоингни олиб кетаверасан. Камокда-чи? Хех..
Авваллари армияга бориб келган йигитлар модада эди. Хозир камалиб чикканлар десам кулманг.
Одам узи билан узи яккама-якка учрашгандагина куп нарсани тушуниб, теран фикрлайдиган булар экан.
Хаммасини уйлаб фикр килиб хулоса килишга бир йилдан ошик вакт етарли булди. Афсуски, инсон узи билан ёлгиз камдан кам колади, вахоланки, бунинг учун факат камалиш ёки кимсасиз оролга тушиши шарт эмас.

Буни амнистия чиккан кунгача бошимга тушган савдолардан, айриликлардан келиб чикиб билдим.

Приходя - не горевай, уходя – не радуйся.

***
Махаллага келиб шошиб уйга кевомману, кучадаги кушниларни назаридан жахлим чикса чикадики асло уялмасдим. Ха, ха пичирлашларинг, кулларингни бигиз кил, боларингни чакириб уйга камаларин. Ман кайтдим. Ман айбдорман, ман гунохкорман.

Лекин факат санлага. Узим ва Оллох учун эса шунчаки бир бахтсиз банда…

Эшигимиз хар доимгидек очик. Йук, аввалги Джамшер уйи булгани учунмас, бу уйда факатгина бир бечорахол кампирдан булак хеч нима ва хеч кимса колмагани учунгина.

Йулакданок кирдиму…айвонга секингина мураладим, ё Оллох онам ишкилиб тирик булсинла де. Ёшлигимдан шу ахвол, бирон иш килиб куярдиму, жанжал туполондан кетиб айш ишратга берилиб ичиб келардиму, уйга киришданок юрак дорисини хиди уриши билан остонага утириб йиглардим.
Киролмасдимам кетолмасдимам.
Куркардим киргани тирикмикан онам деб, куркардим кетишга хам, тоби кочса ким тез ёрдам чакиради деб
Уйга келганизда эшик тагиданок юрак дорисини хиди келишидан узга энг каттик огрик йук бу дунёда. Инсонни шу кадар кучсиз килар вакт бу…Уйга хар келар чоги шундан куркиб Худодан сурардим…
Нима кили шунака шух бола буб тугилган булсам?

Йук, чидолмадим, тезда утиб айвон деразасига караб Она ман келдим дедиму хурсандчилиимдан тез-тез нафас ола бошладим. Худога шукур, онам намоз укиб утирибдилар, хар галгидек.
Эх, доим ишдан кайтар чогим айнан онамни намоз укияптганларини устидан чикардим. Айнан ишлаб юрган чогларим.

Демак бу Аллохнинг нишонаси, демак хаммаси яхши булади!

Онам намозни тугатаётган махал экан. Овозимни эшитиб бир сесканиб намозни бузмай Яна тезда кузларини юмиб дуо укий бошладиларку…лекин…
Мен айвонни айланиб эшик бугзига келгунимча онам зурга-зурга дуоларни пичирлай бошладилар, баданлари титраб титраб кузларини чирт юмиб дуога кул очдилар…
Йук…хеч нарса дея олмадилар…кул очиклигича колаверди. Муштипарим секингина овоз чикариб йиглай бошладилар…куллари оминга очилгану гапира олмайдилар…йиглайди шурлик волидам…
«Узингга шукур…узингга шукур Худойим..» деганларича омийн килиб тезда тура бошладилар.
-Келдингми болам…узим ургили болагинам кайтингми…йиглайверим кузларимни нури сунди болам..согиниб кетдим болам..

-Хат чикармисанми кутвомиманми?

Одил ишини хам ташлаб етиб келди.
Анча махал гаплашиб утирдик. Олдинда катта режалар…
Факат….аввалгиданам кутилмаган нарсалар мани остонамда кутиб турганини каерданам билай?
Muhabbat yoki o'lim (7-bet) April 27, 2008

-17-

Камокдан чикган кунимни эртасига мозорга жунадим.
Юлдуз кабрига.
Мармардан кичкинагина табличка килдириб унга узимнинг фамилиям билан унинг исмини куйдирдим.
Тагига… «Кечир мени, Юлдузим» деб ёздирдим. Буни килаётганлар галати аланглайдией.
Табличкани куйдириб кайтар чоги Одил телефон килиб колди. Каердалигимни билиб бир зум жим турди. Кейин узим сукутни бузиб этдим нима килганимни.
Эртаси кун тепамда биров утирганидан уйгондим. Соат 12 лар кундузги.
Карасам Одил.

-Нима бало Одил рангингда ранг йук? Тинчлими?
-Мозор тарафдан эрталаб кайтаётиб табличкани кургани кирувдим. Бир киз коп-кора кийимда мозори ёнида турганини узокдан куриб тухтадим. Узокдан тузилиши ишонмисан Джамшер, гирт Юлдуз. Бошида енгил кора румол, бошини эгиб турибди. Арвох деб куркиб кетдим. Йук, халиги киз даструмоли билан юзларини артиб угирилиб кета бошлади. Якин кела бошладим…улгурмадим карашга кимлигига. Юришлариям гирт Юлдуз…кариндошимикан?

-Уйдагилари тугрисида умуман хеч нарса билмайман. Битта киз эди адашмасам. Манга кара…камрок курин у ерда. Этганча, квартирани уйдагиларига бериш керемиди билмиманам уйини.
-Санга колдирганми булдиде, нимаям килолисан? Тем более энди чикдинг, Яна уша эски хунарингга кайтмокчимисан? Булди етар! Юлдуз билан сал одам булгандинг, бефойда уйдагиларини топганинг билан. Санга бекорга колдирмагандур уям. Сотиб бир иш оч, ёрдам бераман. Туракол кеттик шу билан шугулланамиза.

Мени номимга колдирилган квартирани куришни хам хохламасдим. У ерда Юлдузни уз кулларим билан…
Квартирага кириб иккимиз бир хил довдираймиз. Мен-ку карахт…

Одилни ёрдамида уйдаги хамма нарсаларни сотдик. Факатгина Юлдузнинг расмлари ва баъзи нарсаларини уйга олиб келиб куйдим. Уларга синчиклаб карашга юрак йук.. Тез-тез расми булса, тез караб солиб куявердим пакетга. Ахамият берсам Одил хам расмларга, Юлдузнинг нарсаларига карашга бетламайди….кузини олиб кочаверади…Нахотки ростанам севса? Нахотки халиям севса?....
Йук…утади бу хаммаси…
Квартирани сотиб, ёнига карз кутариб кушиб кафе очдим. Номини…Юлдуз деб уйладингизми? Йук.
Одил деб куйдим.
Одил хайрон.

-Нега хайрон буласан? Санга ишонсен доим хавас киб кеганман. Хозиргача. Сандака углим булиш манда истакмас, орзу.

Одил кизара бошлади. Хар доимгидек.

-Унда кафеда арок сотмисан.
-Ий, канака кафе булади спиртнойсиз?
-Унда кафеингни Джамшер куй! Жинни Джамшер деб.
-Унда чисто овкатланадиган килиш кере.
-А сан стриптиз кимокчимидинг?
-Бупти Суз бераман. Биласанку онамга ва санга берган сузим манга закон!

Иш тез юришиб кетди, узим бозор учарни килардим, яхши ишчилар ёлланди. Яхши булмаслигига иложи хам йук, купчилик танийди, зир титрайдиганлар яхши ишчилар топишди. Кечрок Одил билан утирамиз. Одил билан бир нарсага аник суз билан келишмаган булсак-да хар галгидек бир биримизни сузсиз тушуниб сузсиз ваъдаланган эдик…Бу хам булса Юлдуз хакида хеч нарса демасликка.
Бир куни шошиб кафега кириб кетаётгандим, нимадур эсимдан чикиб кайтаётгандим, эсломиман нима, лекин шошиб кирар чоги бирданига бор куч билан биттасига урилсам буладими…

-Вой-бу намунча?! Шунака корнийз очми шошиласиз?

Ерга тушиб кетган сумка ва пакетларни йига бошлади, манам тез кумаклаша бошласам шартта юлиб юзимга бир чимирилиб каради-ки..

Купгина клип ва киноларда ишлатадиган моментлар булади-ку, худди ушанака булди. Иккаламиз бир биримизга караб секин тура бошладик. Чиройликкина киз. Кузлари нак пиёладай.

Тезда узимга келдим.
-Узиз-чи…кузизга карамисизми? Корин туйиб бегам булиб чикиб кетвотгандурсизде. Хаммела шунака хаёлпарастсила
-Тоба эрке диганам шунака захар буладими? На жиртиллис сразу? Узр сурашни урнига. Узис келиб патиллаб урилдийзку, сал колди учиб бориб шуттиги козонга тушишимга.
-Ниме энди ман узр сурашим кере битта захарвачча кизчадан? Ман сизга урилганим йук узиз чопиб келиб урилдийзку. И вообще сиздан козонда хич бало чикмасди, карен кайнатма шурвагаям мос кемиз килтиришка..

Бир биримизга захар сочиб сочиб гапларимиздан иккимиз хам жилмайиб кулиб юборай дердик.

Шу пайт ёрдамчим келиб колди. Нимага шошиб кирганим хам эсимдан чикиб кетди.

-Джамшер ока тинчлими? деди ёрдамчим.
-Йу майли ишливур бир балога кирудим мана клиентила бир уриб эсимдан чикарди.
-Хм..Хали шутта ишлиман денг? Уртоларим мактаганди кирудим обедга, яхши тайёрлашар экану..шу хеч уйламодим шунака зур жойда бунака купол ишчилар борига. Ярашмабсиз бутга
-Э манга карен, намунча узисси овос? Атидан Сиззи улиб кучолиман диб югуриб кемагандурман клип булиб.
-А билиб буладими шунака танишмокчидурсизде..
-Веей, не турибсиз халиям шутта, узиз танишмокчидрусизде..

Кизиги нимадур иккимизни ушлаб тургандек хеч кетомасдик, шу бир биримизга захар сочвурардик. Кизиги канакадур севинч-ми, кувончли захар эди. Билмасам, нимаси биландур шу кизни истараси-ми…ё хаётимга айнан шунака нарса етишмаяптганиданми манам безрайиб турвурардим.

-Синглим узур, булар бизани хужайинимизла.- деди ёрдамчим
-Хааяяя, шунака денг? Иккинчи кирганим булсин унда!

-Гузал тинчлими?
Бир киз ичкаридан чикиб кела бошлади.

-Хм манам хичам уйламодим Гузал исмли кизлар шунака булади диб, Сизгаям ярашмасаскан унда бу исим хам-буш келмадим.

-Шахло катта коп кеттинг?, мана шутти директоримуш, бир солса борми?
-Вой ули, ока киз болани нега урас нима килди - жахл кила бошлади дугонаси

-Вой синим урганлари йук урилиб кеттила-деди ёрдамчим.

-Ажаб бупти уртогиз сал хаёлини йигиштирвосин. Мани куриб югуриб келиб урилса борми, яна алдашларини каранг.
Негадурам мазза килардим бу бахсдан.

Бир биримизнинг бу бахсимиздан ёрдамчим ва унинг дугонаси хам бир нарсани тушунгандек жилмайиб жим караб тура бошлашди.

-Вой хазилила курсин, танишакансилару, ростанам уришвоссила деб уйлабман.
-Э, нега мани танишим буларкан? Бунака купол йигитлардан танишим йук!
-Бир бирилага гапиришиладан танишсила дибман.

Гузал шартта дугонасини култиклаб кета бошлади-ю…оркасига бир икки караб-караб кетди.

Юзимга келаётган жилмайишни зурга тийардим, бу мимикам узгариб гирт ахмокона юзимга тус бераётган булса ажаб эмас.

Шу билан нега кайтганимниям билмадим. Ёрдамчимдан улар нима заказ килганларини сурай бошладим.

-Ану Гузал дегани роса инжик экан, официантлар занят эди узим карадим улага, олдин кук чой обкеп туринг деди, энди кетаман десам, с жасмином деди, энди жасмин йук дейишга огиз жуфтласам, с асалом дейди, кулай десам, лимони билан хам дейди.
Узур, жасминлик йук, асал бор дедим. Унда керемас деди. Шунаканги бир чимирилиб куйди-ки. Чиройлик киз экан лекин, ушанга жа узини овоттиде. Кузлари…

-Лупоглазая… хаёлим кетиб колди бир зум, шартта узимга келиб:

-Хуш, демак исписокга жасминлигидан кушиб куй.
-Жасминлик хитойчаси оригинал бор алайскида киммат, лекин, кук чойлигиям бор у оддий арзон, пакетлигиям…
-Хар хилидан келтириб куй.

Айнан шу кизгалигини-ку билардим, лекин, ёрдамчим олдида курсатиш керек эмас эди.

-Клиент всегда прав чунки.
-Хоп.

Кемиман бошка дедику…Лекин кеса кере, негадур бу сухбатдан келишига аминман. Кизларни мен билмай ким билсин? Куз сотади хаммасини, карашни узидан ундаги кизикконлик йилтирашни сезсам булди, мени улжам деб доим овчига айланардим ва бирпасда сайдимга етардим куярдим. Лекин бу…ёш хали.. Суз берганман узимга жим юришга. Юракга йул йук, уни улдириб булганман Юлдуз билан….

Деярли бир икки кун хаёлимда турди бу киз, кейин, эсимдан чикиб кетди. Факат…онам барибир уйланиб бола чака кил, мангаям бир келин ёлчиши керак деганларида бирдан куз олдимдан бир утдию….йук..майли онамни деб уйланишим мумкин, балки…Севмаслик керак.
Бу орада ёрдамчимдан сураб турдим келдими анулар деб. Йук деди.

Орадан уч кунча утгач кечки махал соат еттиларда туй бор эди ушанга Одил билан боришни дилга тугиб у билан кафеда учрашадиган булдик.
Бир нозикрок жойда туй бор эди. Улгудек ёктирмайман костюм галстук такишни. Лекин, мажбурман. Онам илтимос килди. Бир саниям туй бола куринишида курай, хичам киймагансан шу костюм шимни дедилар. Онам гапи утвержденный закон! Бориб бозорга тушдим. Йук кунгил тулмади. Одилни олиб бир енги очилган бутиксифат магазиндан энг додасини танладик. Тугмача урнига темирдан запонка дейдимией. Одил зур бериб танлаб кийинтирди. Ойнага карадим… Хм..пижон, француз! Йук Ироклик бир делегациядан кочиб келиб колган кимлагадур ухшиман. А так…ниччо лекин.
Ёкди.
Узим хайрон булдим.

Одилни кузлари кувонч билан хавас билан караб турганини куриб, танлаб берган хаммасини олдим.

-Джамшер…уйлан.
-Эээ..
-Кара, роса чиройли куёв буларкансан. Ечма шундок чикиб кетили, зур турибди санга. Юр энди туркингга тароват берамиз.
-А?!

Куярда куймай бир салонга олиб борди…Уфффф намунча буё сассу? Тоба туппа-тузу йигитлар кулини чашкага солиб….маникюр килиб утирибди, э улларинг хотиндан колми.

-Энди…замон-деди Одил, башшарамни кийшайтириб уларга анграйиб караб турганимга.
-Метросексуал дейилади бунакалар.
-Эээ ман кучасексуалман, метрода юрмиман.

Одил хандон отиб кулиб юборди.

-Бу просто шунака дид модный бола дегани.
-Унда ман эркесексуал эканман.

На киз ва на болага ухшаган килтирик сочлари узун бир бола сочларимни киртишлаб, соколимни олди.
Энди юзни очистка киламиз-деди. У канака килинади десам халиги болларга каратиб курсатди…
Карасам…

Э, йуууууккк.

Халиги икки бола башарасига бир балолани чаплаб куйган тоба. Олдин юзни иссик буг-парда тозалаб маска сурармуш. Рози булмадим маскасига, лекин тозалатдим. Узиям юзимни хар бир миллиметрини кисиб, артиб бир балолар килиб иссик парда куйдириб, мандан весь салон именной сукишларни ёд олиб, амаллашди ишкилиб.

Ойнага караб лекин…
Чиройлик бола эканманми?

-Вот! Теперь, просто лапочка!!!-деди халиги парихмахер бола бармокларини ковуштириб.
Не манга унака кариди бу?

-Узин лапасан, хамма парихмахер бола шунаками?-дедим захримми сочиб.
Шартта пул чикариб санай бошладим. Этганидан хам икки баробар килиб туладим.
Одил аллакачон кучада, мани сукишларимдан кочиб чикиб кетганди.

-Джамшер. Гап йук! Бугун точно туйни узида уйлантирамиз сани.

Уйга йул олдик.

Махаллада хар доимгидек кушнилар эшик тагида гап биржасида. Тушунмиман качон булар уй ишларини килишга улгураркин? Качон карама кучада.

Одилни онаси бизаникига кетаётган экан. Мошинадан чикиб саломлашдик.

-Вой-буууууу, Джамшер? Мунча чиройлик буп кеттиз? Буларканку. Хичам Сиззи соколиззи олинганини курмаган эканман. Доооим ивирсиб ётардиеей. Росса чиройлик куёв буларкансиз, уйланинг энди, кейин мана Одилниям уйлантирамиз, узис куёвжура буласиз.

Нима бало, костюм кийса сразу уйланиш кереми?

Кушнилар гап биржаси бир муддат банкрот булди. Дурбинлар флюрографияси манга каратилиб фотосессия бошланган. Тасаввур киляпман кушнилар газетасининг биринчи сахифасидаги узим хакимдаги маколани.

Одил уйга кириб кетди, соат еттида кафеда учрашадиган булдик.

-Манам кириб ясан тусан кимасам бумиди. Олдингда достойный булишим керак-деди кетар чоги Одил хавас билан.

Уйга кирдим. Онам угирилиб..чапак чалиб шунаканги бир хавас билан жилмайдилар-ки. Анчадан бери бундай чин жилмайишни, ёнган кувонч нигохни курмагандим онамнинг мунис кузларидан.

-Вуй…
Буйларингдан ургилай болам. Зап чиройлдик бола тукканманда.
Буларканку озода куриниб юрса. Кара бир ховос киладиган куёв булибсан колибсан. Шунака соч соколингга оро бериб юргин. Кийимни ярашганиничи.

Келиб пешонамдан упиб кучдилар.

-Отангга ухшабсан…


Sog' salomatlik...
 
Shеr88Сана: Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:48 | Изох # 6
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 19
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 32
Холати: Хозир йўқ
***

Осмонингда ой булиб
Багринг нурга тулдирсам
Пиёлангда чой булиб
Лабларингни куйдурсам…(Улугбек Отажонов)

Онамни туйхонага ташлаб, бориб кафеда Одилни кута бошладим. Ишчиларим караб-караб жилмайиб куяди.
Йук, жааа унака ивирсиб юрмасдиму, хар холда сочим доим тарок тегмас холатда буларди. Соколимни охиригача хеч олмасдим, машинкада сал устидан юритиб куярдим холос. Кийим хар доим ё спортивка, ё джинсы свитер футболка ва хоказо. Асосан хаммаси коп кора ранглар эди. Кизларга айнан шу сал усган соколим ва ажи-бужи сочим ёкарди. Дерзко сексуальный самец дерди шух кизлар. Эх…уша даврлар. Биттаям кизни куймасдим. Узлигисиям куймасди.
Карасам уртадаги стол атрофида халиги Гузалнинг дугонаси Шахло бир киз билан утирибди. Менга караб-караб жилмайиб соткасидан бир балолар ёза бошлади. Хм..демак смс, бошланди гийбат. Орадан ярим соатлар утар-утмас…

Олдимдан лип этиб…Гузал утди.

Нимага ичим шиг этди?
Шунака пайтлар узимми ёмон куриб кетаман. Ахир урганиб колганман факат бошкаларники шигиллаб меники тош булишига.

Манга бир караб, яна бир караб кокилди. Ва хайрон булиб каради менми бу йукми деб. Юзига караб кулдим кокилганига. Чимирилиб бориб утирди. Официанткага бир бало деди.
Официант менга караб бир бало тушунтира бошлади. Гузал булса шартта менюни столга шараклатиб куйиб бир бало деди менга караб. Официант менга караб караб бориб ёрдамчимни олдига кетди. Ёрдамчим келиб, уям Гузалнинг гапидан хайрон булиб менга караб олдимга кела бошлади. Икки дугонаси ках-ках отиб кула бошлади.

-Хужайин…бу…халиги ану Лупоглазийингиз, мани хужайининг узи обслужить кисин ану гал уриб юборганига девотти. Кере булса процентни 100 фоиз тулайман девотти

-Жинними у?!-жахлим чикди.

Нифига себе Ман Джамшер, и кимнидур обслуга?!

-Анака…клиент всегда прав дегандийз

Ия. Мот килди-ку…
Бир тарафдан кизик туюлди бу уйин.

Кани бир прикол хам кили-чи.
Шарт этиб турдим.

Кулимга сочик куйиб, бир кулимга патнис олиб ошхонага кириб кетдим. Хамма ишчилар анграйиб нима булишини кутиб караб тура бошлашди. Ошхонадан жасминлик кук чой килдим, ичига асал, лимон солдим.
Улар тарафга бир кулда чой ва пиёлалар куйилган патнис ва бир кулимга солинган сочик билан кела бошладим. Ортимдан ёрдамчим ва официантлар. Бир караб ишингларни килавер деган ишора килиб стол ёнига кела бошладим .

Гузални дугоналари кутмаган шекил, улар хам жиддий тусда жим караб тура бошлашди . Улар негадур хайика бошлаб хадик билан кузата бошлашди.
Факатгина Гузал мардонавор гердайиб, бир кулини стол четига куйиб, бир кули билан бармокларини уйнатиб столни такиллатиб утирарди.
Юзида айёрона кулгу, кузлар сузилган. Худди улжасига ташланажак тулкидек. Тавба бу… нигох …нимасидир Юлдузни эслатди …бир зум узимни йукотишимга оз колди, дарров узимни йигиб олдим. Олдилигисига келдим, столга чойни куйиб, бир кулимдаги сочик солинган кулим билан эгилиб, тишларим орасидан сохта кулгу ва башаррани без килиб жилмайиб захар билан гапирдим:

-Мархамат заказингиз, захар заккумченгизга кук чой ва жасмини асали билан, зира-пира мурч керемасми мабодо яна?
-Вояй бунча бугун бошкачалар? Бу дейман кеннойим билан учрашган кунингизни нишонлаш арафасидамисиз дейман, шу кеннойиззи урнида булсам галстугизга тилиззи боглаб куйрдим-деди кулиб ва тез тез чой кайтара бошлади.

Атрофга аланглаб сохта кулгу билан, яна тишлар орасидан гапира бошладим
-Йуга, кеннойиззи шу патнис билан бир уриб улдириб куйганман шунака жиртиллаганидан, беваман, яна озгина асабимга тегсейз сиздек клиентимданам мосуво булсам керак.

-Эээ сила прикол кивоссила-а? Точно танишсила-ку, гапиришиладан билиниб турибди, алдокчи Гузал-деди дугонаси бир менга бир Гузалга караб саволомуз жилмайиб.
-Танишишга куймадиларку дугонангиз, уриб булсаям, ёнларига чакириб булсаям мана куриб турганингиздек.

Шу онда рости хам худди Гузал билан аввалдан танишиб, негадур уришиб хозир яраршиш истагида жиннилик килаётгандек хиссиёт борлигини сездим…кизик…бунакаси манда булмаган…балки шунингчун кизик туюлиб хатто уни обслуга килишгача борган булсам?

Гузал чой куйиб хаммага узатди ва бир хуплам ичиб бирдан жим колди. Аста мен тараф бокди.

Мен унга эгилдим:
-Захари купайиб кетибдими? А Лаббай?

Гузал жиддий…ва бир.. мехр билан караб турарди, юзларимиз орасидаги масофа атиги 20-25 сантиметр… бунча гузал кузлар…юзларичи…оппок сутдек тинииик… Мени хам юзимдаги мимика узгара бошлади.

-Жасминли, лимон кушилган, асалли кук чойни жудаям яхши кураман. Хамма устимдан кулади, каша килиб нима киласан-деб. Куп жойда булмайди. Зур дамлагансиз, жудаям хушбуй -деди мен кутмаган соддалик ва бегуборлик билан.

Чинданам чин дилдан самимий гапирган эди…Шунаканги бир диккат билан…
Мен хам худди бу бегуборлик ва самимиятга бир зум чумдим ва..

-Манам шунака галати нарсалар яхши кураман, масалан кофени асал ва корица билан…жудаям зур ва ароматли булади
-Утиринг овора килмай, кофе корицаям этамиз и бирга ичамиз-жилмайди Гузал.

Холат узгариб жилмайганидан бирдан узимга келдим. Нима бало бу киз гипоноз кивоттими мани? Узини тулкинларига ураб хохлаганича уйнаяптгандек эди.

-Ия? Кутлуг булсин янги лавозимлар. Оркамдан Одилни гапидан сесканиб, караб уялиб кетдим.
Гузал эса холатни сезиб шартта туриб, кулимдан патнисни ва сочикни олди.

-Салом, шунчаки спор уйнагандик, ютказган мард булиши керак. Мана булди. Энди мени галим. Сила утирила.
Шундай деб чакконлик билан патнис ва сочикни олиб бориб бар стойкасига ташлаб официантга бир нарса деб кайтди.

Келиб хаммани бир-бири билан таништира бошлади. Хамма эса бир менга бир Гузалга карайди. Одил хам ясан тусанни бопдаган. Гузалнинг икки дугонаси дарров узгариб ундан кузини олиша олмасди. Факатгина Гузал Одил тарафга карамади хам. Унинг пиёладек кузлари менга кадалганди.

Одил хозир деб туриб нари кетди. Кизлар хам четга чикиб келамиз деб туришди. Иккимиз колдик. Менга чой куйиб шундай бир чиройлик узатди-ки….

Бирга чой ичдик. Хадеганда на Одил ва на дугоналари кайта колмади.

Осмонингда ой булиб
Багринг нурга тулдирсам
Пиёлангда чой булиб
Лабларингни куйдурсам…
Нима дейишни на мен ва на у билади. Яна айёрона караб утирибди, бир чой ичади бир карайди. Мен хам башарамми без килиб чой ичаман бир карайман. Тушундим. Ёквотти бу киз. Хичам хеч кайси киз билан бунака булмаган. Лекин…манга доим шунака шух шаддод, айёр, гах десанг, кулга кунмай, кулинг билан юлволадиган кизлар узига жалб килиб келган. Билмиман нима учун. Бири Юлдуз эди…
Яна Юлдуз… шу исм охирги пайт менда газаб кузгатадиган бир сехрли сузга айланган…
Йук..тезрок хали бу ёктириш севгига айланиб колмасдан чурт кесиш керак.

-Нима? Не унака каравос?
-Не яна жиртиллавос?
-Карашиззи карен, узи итак кузлариз лупадеее лупаде, яна ютвораман дисиз. Мана этганизде хизмат хам килдим, умримда кимаган ишимни.
-Сиз намунча куполсиз? Кисейз киз болага килибсиз. Ачинвоссизми энди?
-Э намунча узиззи олдиз? Рахматам демадиз. И вообще клиент всегда прав деган нарса бор, ушанга хизмат килдим, сиззи пеладе кузларизга махлиё бумадим, хурсанд буменг, чой считайте мандан Сизга просто мехмончилик, ана официантни чакириб заказиззи кивуринг.
-Ман Сиззи одам дуб уйлодим, гирт ахмок экансиз. Мехмондорчилигиз узизга буюрсин.

Шартта туриб кассага борди, кассир манга каради олма деган ишорани килсам шартта пул чикариб берди ва яна устига куйиб, «Хизмат хакки суз берганимдек 100 фоиз» деб ташлаб чикиб кетди…

Туйга бордик…хамма нарса бир зумда утди. Чунки умуман хаёл бошка ёкда.

Онамни уйга олиб бориб яна кафега кайтдим. Хеч качон бир инсонни хам ёктириб хам ёмон курганмисиз? Менда худди шу холат. Бу киз хаётимга кириб урилиб келганидан, уни кургим келганидан, узига тортаётганидан ёмон курсам…..Хаётимда анчадан бери атрофим бунчалар рангго-ранг…кизик ва…юрагим бунака хаяжондан урмаганлигидан…ёктирардим… Хеч ким билан бундайин кизик холат булмаган, бугунги уйин.. унинг нигохи…Бунча истараси офтобдек киздирмаса? Бунча кузлари чиройлик?
Узимни купрок ёмон куриб кетяпман…

Кафеда хеч ким колмади, тонг якин. Кириб…жасминли…
лимонли…
асалли чой килиб ичдиму….
Ичиб булган пиёламни ерга уриб чилпарчин килдим.

Мен бахтли булишга хакким йук!
Мен севишга хакким йук!
Утмишим аллакачон келажагимни бугизлаб булган!.......
Мухаббат ёки улим (8-бет) July 21, 2008

-18-

Сен бахтли буласан жоним, мен топарман уз йулим…
(Улугбек Отажонов-Сен бахтли буласан)

Нималар киляпман? Нега иродам бушашяпти? Бир кизни деб…тортяпти-ку узига..
Хар канча матонатли ва кучли булмай…барибир инсонман…барибир хиссиёт кучли экан.. Лекин, Юлдуз билан уз узича булиб кетганди…мухаббат хам, хиссиёт хам. Аввал эхтирос эди, кейин севги.
Бу кизни олдига нима тортяпганини тушунолмасдим. Каердан излашни хам. Чунки…кургим келарди. Яна уришгим келарди. Роса ярашади унга чимирилиб гапириш. Нималар девомман? Галати ёктириш-а?
Кафедан чикмайдиган булиб колдим. Хар куни кутаман. Мана, нак уч кун булди.

Бугун тушимда Юлдузни курдим. Уйгониб…йук у билан Гузал умуман бошка инсонлар.
Юлдузни согинибман…жудаям.
Инсон зотида гохи камдан кам бир туш курилади, унда хиссиётий ва сезиларли утади. Уйгонгач уша туш таъсирида анчагача узига келолмай юраркан. Мандаям буларди, лекин, жудаям камдан кам.
Юлдузнинг рухи рашки келдими…аста Гузал ёдимдан чика бошлади.

Эрталабдан кун буйи бошим огрияпти. Охирги пайт шу камокга тушганимдан бери бошим жуда куп огрийди. Бу нервдан деб ахамият бермасдим. Дори ичардим-у куп утмай таъсир этмай куя бошлади. Кафега кечрок келдим.
Одил ишидан чикиб кутиб утирган экан. Озгина гаплашиб утирдик. Энди сигарета тутатган эдим-ки.. Одилни хира кура бошладим. Бошим айлана бошлади…кизик сигаретадан булиши мумкин эмас. Йук, нима бувотти? Одилни гапини эхо билан эшита бошладим…

-Джамшер санга нима булди рангинг оппок?
Ииииий …Кузингни оч..

-Странно…давления в норме. Кровь вроде в норме.
Кузимни очсам докторлар мени текшириб алламбалолар хакида гаплашишяпти.
-Бошиммм…

Кейинги соатлар нахотки шунчалар гунох куп килган булсамки шунчалар ёмон кунлар бошимга тушяпти деган саволлар чулгади.
Докторлар хамма нарсани текширишди…ахийри… Бошимда опухоль бор экан. Бу хам майли….конимда Спид…шунингчун опухольни даволаш хам бефойда…
Спид…..

Одил ранги окариб деворга суяниб утириб колди…манга шунаканги карардики гуё ман уже улаётгандек…
Ерга караб секин келиб бошимдан кучоклаб олди.

-Э, нима бало мани уже кумвоссанми? Хамма улади, просто такдир яна мани мазах кивотти и все, такдир всегда издеватся киб кеган устимдан, мана улимимни секретини хам очиб берди холос. Хамма улади качондир, просто манда такдирни алами бор, шунга олдиндан айтилди ва бундай нокас кассаллик хам такдирнинг алами.

Лекин…Нахотки шифокорлар адашган булса? Камокдан кутулиб шифохонага камалдим…шундан кура жиннихонага тикишмасмиди? Савол тугилади…Юлдузни ман касал килганми ёки у мани?
Хаёт! Канча яна кийнайсан? Гариб кунглимга яна заррин тун кийдирмокчимисан? Уни кейин конга буяшгами? Нима учун? Нимага яралганман тушуномиман? Синовга?! Хамма инсонларни синовини манга хадя килганмисан хаёт?!

Ички кечинмаларим билан кизикяпсизми? Бундай пайт хеч нима булмас экан. Кизик, бекорчиликдан ички хиссиётлар жунбушга келармикан тушунмайман, чунки бошимдаги бунча савдо бир келганида умуман балик каби факат нафас олиб яшаётгандек эдим. Умуман калламда хеч кандай фикр йук…асосийси утган умримга ачиниш хам йук... Нима килиш керак энди? Утган кун утди, яшаган умримдан армон булгани билан нима кила оламан? Утган умримдан сабок олдим кора кундан, яхшисидан эса…
яхшисидан….хиёнатга рубару булдим…ва уни хам у туйгуларни хам….ахмокона орзуларни хам бугизлаб улдирдим… Энди каердандур офтоб булиб чикган Гузал исмли ёруглик… Йук такдирни яна алами кайнади, ахир Джамшерни бахтга хакки йук, мана унга касаллик…улимга чипта.

Клиникасифат санаторийга даволанишга ётдим….диагноз хакида хеч нарса дейилмади. Таниш билишчилик ва пулнинг кучи.
Шунчаки поддержка организма и все. Умуман олганда ёлланилган бир таниш шифокор шахсан мени даволарди ва бу диагноз ва муолажаларни хеч ким билмасди.

Касал билан боглик булган мавзу….яна Юлдуз тушларим кахрамонига айланди…

Орадан утмокда йиллар
Дил сени согиниб йиглар
Кайтмаслигингни билсам хам
Сенинг томон бошлар йуллар (Нилуфар-айбим севганим)

Сен томон бошлар йуллар…. Сен томон чорлар улим…
Шунчалик каттик севганми…севганми….буёгини айта олмаяпман…севганми ДИНГ ёки севганмиДИМ?....
Сузсиз унсиз булган мухаббат… мана шуми у?
Гузалга унда нима? Иштиёк? Кулранг хаётдаги бир ранг? Кувонч? Кизикиш?.......

Одил…Эх бечора Одил…Нима учун сени бегубор хаётингда учрадиму шунча ташвишлар билан богладим. Узимга богладиму …. Биринчи курганимдан бери сенга калкон тог булиб мен килган хатоларни килмаслигинг учун караб юраман дегандим…энди эса мен билан боглик шунча ташвишга узим билмаган холда шерик киляпман. Ахир каттан били караб юриб узим хам богланишим, узимга хам боглашим ва бир дуне ташвишларимни хам унинг гарданига юклашимни…
Яна ягонам Одил булиб колди. Онам ва кафеим билан мени уртамда сарсон. Онамга коммандировкага деб кетгандим.

Мен ётган палатага уша мени даволайдиган шифокор ва Одилдан бошка хеч ким кирмасди. Узим эса факат тунлари кучани сайр килардим, кундузлари ухлардим, факат уйгонганимда шипиллаб санитарка тозаларди холос. . Хеч ким безовта килмасди.
Бир кун кундуз куни ухлаб ётганимда тарак турук килиб баланд овозда гапириб канакадур медсестра кирди. Бошимга чойшабни тортдиму тишимни тишимга куя бошладим.
-Тааак кто тут у нас пока я была в отпуску? Алё больной подъем уже утро, я ваша медсестра.
-Вас не предупредили что сюда нельзя-дедим чойшабни тагидан
-Хм…нет а что эту палату уже сделали карантином?

Шартта чойшабни улоктириб утириб олиб бир хумрай…мок…чи.. э..д..им..

-Сиз?...Вой..
-Шуттанам мани топдийзми?-дедим юрагим тумтаракай булиб

Гузал тап этиб стулга утириб олди…

Бир муддат жим колдик…у нимага тушунмадим лекин мени эса устимдан кайнок сув куйилгандек эди… Нима учун яна шу манзара…оппок медсестра кийимида….
Нима учун оддий халатда эмас, нима учун айнан Юлдуздагидек лозимсифат оппок шим ва кофтасифат белбоги бор мини халат…

Гузал шу клиникада ишлар экан … Яна нималар билан койил колдирарсан хаёт…?

Гузал жудаям шаддод ва бир нарсани ушласа тап тортмайдиган кизлардан чикди. Лекин касаллигим хакида била олмади. Мени олдимдан деярли кетмасди, хар бахона билан таъкиб килаверарди. Мен эса ундан куркардим…унда Гузални эмас Юлдузни курардим…ха Юлдузни…

Кунора сменда турадиган булди. Сменда булмаганида бир нарсаларни пишириб келади. Асосан блинчик ёки холвайтар ва иссик катлама. Смен куни эрталаб тонгда хонамга албатта у пиширган блинчиклар ва албатта термосда…лимонли, жасминли, асалли кук чой…

Инсон зоти итга хам урганади буёкда эса чиройлик киз…мени севган киз. Сизни ким булишидан катъий назар каттик биров севса ва кунига эмас соат минутида буни койил колар даражада исботлайверса…
Негадур уни Юлдуз деб юборардим.

Борган сайин унга рахмим кела бошлади…Бирон кун йук булиб колсам нима килади у…?
Шунинг учун факат захар билан гаплашавердим, у булса кузларини мултилаттиб индамай чикиб кетади. Яна киради бир нарсалар бахонасида, чой келтиради, кийимларни алиштириб кетади. Юрак борку менда нима килишимни билмайман.
Хайдаб юбордим хам.
Эрталаб кириб келиб:
-Узр, шунчаки блинчикларга урганиб колгансиз шуни ташлайману кетаман холос.-деб столни устига куйиб, чойни куйиб чикиб кета бошлади. Эшик олдида тухтаб кайрилиб:

-Джамшер ока…билмадим ман учун нотугридур киз боламан, лекин, хакикат. Хеч кимни бунака яхши курмаганман. Сизни кандок булсангиз шундайин яхши кураман, буни унутманг, ман хамиша олдингизда буламан хохласангиз…
-Агар ман улимга махкум касал булсамчи?
-Ээйй хазилийз курсин, лекин манам умрбод яшайдиган инсон эмасманку.
-Ман мухаббатга ишонмиман. Ман улимга ишонаман.
-Ман булса севгига ишонаман, улимга эса ишонишга касбим йул куймайди. Гохида улимни севги енгиши мумкин-ку.
-Камрок хинд филмларини курсангиз осонрок яшайсиз синглим.
-Сизам камрок жиртилласангиз, тезрок тузаласиз, захарвачча! Тап этиб эшикни ёпиб чикиб кетди.

Ичим ёна бошлади. Хам куламан хам йиглагим келади. Шу киз мени севганидан кунларимга ранг бераётганидан бахтиёр сезиб кулсам…
Йук…бунга кулимни теккизолмайман хам…бола-ку хали..шунчаки хавас бунда…утади кетади. Джамшер каллангни йиг! Улим билан хаёт уртасида шундогхам турибсан, яна хаёт урнига мухаббат булса…йук…бошка мухаббат ёки улим ораси булмайди!

Бу орада Одилни Шахноз кидириб топиб мен билан гаплашиш истаги борлигини билдирибди. Нима хохлайди у?... Одилга узинг билан олиб кел дедим.

Гузал жиннилик килиб манга кулидан овкат едирётганида кириб келишди, Гузал шартта косани куйиб, кулини артиб караб колди. Шахноз эса иккимизни орамизда бир нарсани сезгандек кошлари чимирилди. Унинг авзойидан Гузал худди мени олдимга мени собик хотиним келгандек тушунмай нима киларини билмай караб-караб чикиб кетди.
Узук юлук гапдан сунг Одилни кетказиб узимиз колдик.
Юлдуз хакида гапиравериб шундок хам дилимни уртайверди. Дилим уртаниб касаллигим хакида айтиб куйдим.
Шахноз бирдан узгарди.
Негадур мени айблай бошлади. Урушиб кетдик, жахл билан чикиб кетди.

Кечкурун Гузал билан чой ичиб утиргандик. Вакти келди деб хаммасини айтишга карор килдим...лекин...улгурмадим. Шу пайт эшик тараклаб очилиб остонада ширакайф Шахноз турарди.

-Биттасини гумдон килувдинг, энди ёшиниям бугизламокчимисан тварь?!
-Шахноз калланг жойдами? Кайфинг бор сани кет буёдан.
-Сестреночка не хлопай так сильно ресницами не то взлетишь как Юлдуз на небо.
Бу ифлос сангаям сузилиб, махлиё килиб ураволдими? Каллангни йигиштир! Узини хотинини Спид килиб, яна узи улдирган! Мана хакикат! Камалиб чикган, суриштирсанг биласан!

Гузал шокда эди. Туриб Шахнозни кулидан ушлаб кучага олиб чикдим.
-Шахноз манга ПО хамма нарса биласан, улгинг келаётган булса яна келарсан, корангни учир! Юлдуз бошка йук, у улган нима булгандаям сани ишингмас!
-Яна бошкасини гумдон килишинга йул куймайман, мани дугонамни улдирдинг сан.
-Йукол Шахноз хаётимга аралашма! Маниям унут Одилниям тинч куй!
-Одил дейсанми? Ха! Курамиз хали ахволингни.
Хонамга кирганимда Гузал йук эди. Нима дейман энди унга?...
Гузал бир хафтача куринмади...

***
Уз ишларимни хам йигиштириб йулларим кафе, уй ва Джамшер тараф буладиган булди. Джамшер мен учун бир хаётим булаги бир кондошдек эди. Ундан айрилиш манн учун огир, бу фикрга куникиш эса янада огиррок.
Кафега хар куни Шахноз кела бошлади, ва негадур менга суйкаланаверарди.

-Одил юр дам оламиз.
-Шахноз? Эсинг жойдами?
-Ха нима булибди эркаксанку, мани ярим Тошкент хохласа-ю сан ноз килсанг
-Ман севги билан хохлаб уйланаман оилам мани бахтим булади. Манга нас керемас. Бор ушалар билан булавер. Ваще булди кил бу жинниликни
-Охххай, Одил, севги дейсанми? Юр, ман санга курсатаман севгини, атиги 10-15 минут вактинг кетади. Севги бу атиги шу сониядаги бахт холос жонгинам. Севги мактабини утамабсан шекил, кел устозинг булай.
-Шахноз Джамшер яна камалишини хохламиман… Канча колган булса хам, умри очикда утсин, жа булмаса майли шифохонада, лекин турмага тушишига йул куймиман!
-Причем тут турма?
-Джамшер сани улдиради бу кетишингда!
-Нима у сани отангми?
-Отами оками фарки йук, лекин сан билан илакишиб колсам манимас сани калланг кетади биласан.
-Айтганча зарилми сан билан вактимни кетказиб? Бошка кизикрок уни нозик жойи борку. Уша куни уша мишики медсестрасини олдида боплагандим. Кейин у кизга яхшилаб тушунтириб куйдим.

Эртаси кун кундуз куни Гузал кунгирок килди.

-Тинчлими? Каёкка йук булиб колдинг?
-Ха яхши хаммаси факат…учрашиб гаплашволишимиз керак.
-Тинчлими?
-Шахноз…хаммасини этиб берганди…
-Тушунарли.

Кафеда учрашдик. Гузал бир ахволда кузлари ишиб кетган, бу кунларни кай ахволда утказгани аник эди.
-Шахноз келиб хаммасини айтиб берди…Джамшерни севаман Одил…лекин…нима кутяпман? Хозирданок чек куймасам кейин узим кийналаман. Бир карорга осон келмадим, купчилик билан маслахатлашдим. Урганиб колиб кийналасан дейишяпти. Ундан кура ишдан кетмокчиман, умуман Джамшерга куринмайман, унга турмушга чикяпман дейман, мани у барибир севмайди. Осонрок булади унга.
-Гузал у санга урганиб колган, ташлаб кетма бу ахволда.
-Мани ким уйлайди Одил? Майли уйдагилардан беркитиб совчисини кутдим хам дейлик, уни суриштиришса ким унга мани беради? Туйдан кейин маннам СПИД булайми? Умрим у каби ярмида узилиб бебахт ва бефарзанд улиб кетавермайманку…накадар дахшаат….нималар деяпман? Нималар буляпти? Нимага унака?...севаман…нима кили?..бошини чангаллаб олди
Гузал узини галати тутарди, аник бу маълумотдан худди рухий касалликга чалинаётгандек эди. Тушунса булади…накадар хаммаси чигал ва…

***
Гузал медсестра эмас оддий уй кийимида палатамга кириб келди. Нима дейишни хам билмасдим. Кандай суз бошлаш...йук узи бошлади.

Хонага кириб эшикни ёпиб дераза олдига келди-ю мен тарафга карамай худди узи билан узи гаплашаётгандек деразага караб гапира бошлади. Гапларидан мен секин секин суниб суниб каравотга утириб колавердим.
-Джамшер ока, Сиз хаксиз бизда хеч нарса булмайди. Уйдагилар турмушга беришмокчийди уйлаб куриб розилик бердим, бугун ишдан бушадим, охирги куним, ишларимни тугатдим энди олдингизга хайрлашгани кирмокчи булувдим
-Ким…кким экан у?
-Гапни булманг бир яхши оддий бизнесмен бола .
-Бизнесмен денг…бой эканда? Кулимсирадим…кузларимга эса….эх…нега?
-Гап унда эмас, Сиз мани яхши курмайсизку барибир…
охирги сузларини секингина менга бир нажот талаб килгандек мултираб караб айтди.
Угирилиб олдим, тишим билан лабимни тишлаб зурга жавоб бердим
-Йук Гузал…узр…лекин бахтли бул.
-Хоп…мандан рози булинг
-А?!
-Нима булганида хамде…манам розиман. Нима булгандаям муносабат булганку…сиз севмаган…севолмаган булсангиз хам ман севардим…
-Севардинг…
-Севаман хам…хайр..согайиб кетинг.. юзини беркитиб чикиб кетди.
-Канака килиб?.....бу сузларим хонада муаллак колганди…согайиб кетаман? Сенсизми?.....бизнесмен дегин?...тегаман дегин? Сени севганимда кетаман дегин? Тугри киласан…нима фойда? Уликни севадиларми?
Ана энди бемалол! Йиглаларинг кузлар…шашкатор булиб тушаверларинг куз ёшлар! Бу кузлар урганиб колган аччик хакикат юзларни ювишига…

Кузимга тор килиб дунёни
Зулматларга ураб зиёни
Севгига тенг куйдинг тиллони
Унутмасман сени севгилим..

Маржон булиб окса куз ёшим
Сендек ташлаб кетса сирдошим
Дайдиб юрса хамки карошим
Унутмасман сени севгилим

Ишк дунёсинда, хижронда ёндим
Сен келарсанму деб мен адо булдим.

Сен бахтли буласан жоним, мен топарман уз йулим
Висол онлар калбимда армон булар севгилим жоним
(Улугбек Отажонов-Сен бахтли буласан)

Охири якин кунлар!

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Shеr88 - Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:51
 
GiyosСана: Чоршанба, 05-Янв-2011, 00:53 | Изох # 7
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
-19-

Асалли…лимонли…жасминли..кук чой…


Бу менга огу…захар… у менга Джамшерни эслатади…
Шунинг учун уйда факат кора чойга утдим…Джамшер билан боглик у чойнинг ифорию лаззати…
Хеч кимга ухшамас Джамшердек, хам асалдек гулгун хуш йигит, хам лимондек нордонгина, хам узга бир хеч кайси йигитга ухшамас лаззати…. жасминдек…
У барибир бошка….узга..

Кейинги кушик сатрлари билан айтмокчи сузларимни етказа оламанми йукми лекин, кунлар шу кушик билан, унинг сузлари билан, куз ёшлар билан ута бошлади..
Ёзилаётган вокеалар хам, шу кушик сатрлари когозга тушаётганда хам кунгил йиглаб кузга ёш келарди….

Бирга булсак кунлар кенг,
Тунлар тор эди
Бирга булсак икбол хам
Бизга ёр эди.

Жоним ичра жон булиб
Сени севрадим
Ахир сенинг хам кунглинг
Менда бор эди.

Бизни биздан айирди
Такдирнинг шури
Хар гуша чирогисан
Кузимнинг нури

Иккимизни чулгади
Аламлар тури
Ахир сенинг хам кунглинг
Менда бор эди
Мани бу гариб кунглим
Сенга зор эди………………(Ортик Отажонов-Ахир сенинг хам кунглинг менда бор эди)

Мени куча куйда учратган йигитлар даров «Шахло» деб чакирарди. Шахло кузларим хозир….Онам гузал киз булсин деб исмимни Гузал куйган. Адашибди уша кезлар…Гузалларнинг бахти хунук булади дердилар…Бу хаёлларига келмаган экан шекил..
Бир махаллани бошига кутарадиган шаддод Гузал бугун уз хонасининг асираси.. Бу чоглар овкат хам утмас экан. Ахир бу туйгу менда илк…ва бунчалар огир. Согиниб кетяпман…ёнаяпман…йук…суляпман. Хонамдан чика олмайман, хеч нарса татимайди. Уйдагилар безовта, домла чакиришадимией. Куз тегди дейишадимией.
Эх она…ахир буйим буйингдан ошгани, кузларим ёнгани, калбимга мухаббат мехмон булиб армон колдириб кетаётганини нахотки тушунмадинг?

Джамшер…
нима учун бегубор шух ва гулгун хаётимга чакмокдек урилиб кирдинггу….узинг мени ташлаб кетмокдасан…накадар дахшат…мен уни кумаяпманми? Бунча хаммаси бирдан ва бунча адолатсиз?
Мени гунохим нима эди? Ё турмушга чикиб кетайми рости хам? Бировни хаётини бебурд ва бахтсиз килибми? Ёки узимни алдаб кугирчок булиб яшашгами?....Нима килай?

Йук, хонада камалиб утира олмаяпман…Одилга телефон киламан, больницага юз мартталаб киламан телефон, дугоналаримни хол жонига куймай куйдим кизикавериб, нима буляпти, кай ахволда, нималар киляпти…

Тонглар уйгониш накадар огир, агар….
шошиб блинчик тайёрлаб ишга ошикмасанг…
бунчалар огир уриндан турмок агар ойна олдида кандай соч турмакласам, кандай кийинсам унга ёксам?- деб жиловланмасам...
Уйдагилар билан нонуштада накадар огир бир култум чой томокдан утиши, агар у билан нонушта килмасам…
кечалар канчалар узок ва азобли, агар бог куйнида сайр килиб унинг багрини тулдирмасам..
Яшаш канчалар огир агар….
у мен билан яшай олмаслигини билсам …..

Ишонмайман у мени севмаганига, узимга узим кайтариб ё узим ишондим севишига….йук, йук севади…мени каллам жойидаку касаллиги туфайли олдига унчалик йулатмасди. Лекин инсон хамиша никоб остида яшай олмас экан, эсидан чикиб менга шундай тикилардики, айникса унга блинчиклни уз кулиб билан едирсам. Бир икки бора чидай олмай богда уз багрига олди… ..лекин, тезда хазил килиб синглим деб куярди…охирги маротаба эса эхтирос билан багрига олганди… хатто уялишни бошлаганди…хаяжонланарди…ха, ха, севарди.. шу хаёллардан кувониб югуриб олдига бориб юзларидан, кулларидан упиб упиб багримга босишни истардимку…лекин…унутиб куярдим бошка холатларни хам.
Бехаёманми?
Йук, мухаббатнинг узи бехаё. У кунгилни бошкараркан, эхтиросни болаларкан.

Дугоналарим мухаббатдан жинни булиб юрган чоглар хазиллашиб «Мухаббат бу вирус, паразитар вирус, бошканинг хаёти билан яшашга ундовчи паразитар вирус» деб кулардим.
Мана узим хам шу касалга мубталоман…лекин..

Мен кучли кизман. Майли ёшлик ва майли уткинчи булсин лекин мухаббатим учун курашишга карор килдим. Кулгули ва аянчли холат…Сени севмаган…йук йук севади…Лекин…хаётдан видолашишга ишонган инсоннинг мухаббати учун курашиш…натижа?
Ээ….менга барибир…

Айриликнинг атиги 4 куниёк….эх нима бу 4 кун тугрими? Мен учун 40 йилдек утди бу кун. Хар кун куришиб хис килиб яшаган инсонингдан айрилсанг 4 кун бу эх…

Нима учун айрилишим керак? Нима учун мухаббатим хакки хурмати хеч булмаса умрининг колган давригача олдида булмаслигим керак? Ахир албатта турмушга чикиш керак эмаску..
Хозир уйда камалиб кийналдим нима-ю ва унинг улимини качон булмасин эшитиб кийналмай нимаю, охиригача бирга булиб кийналганим нима?
Бари бир холат-ку.

Чидай олмадим. Тунда болницага шошиб келдим.

Хаяжонланиб кетардим. Эшикни очсам Джамшер дераза олдида ойнадан тикилиб турган экан. Оркага карамади хам.
Секин кириб стулга утирдим.

-Келишингни билар эдим… Тирикмикан деб келдингми? Тирикман, тирикман, улгунимча хали куп нарсага чидаб, куп нарсани бошимдан утказаман. Мен кучлиман Гузал. Согиндимми? Согиндингми? Шу туйгуни тан оламан…балки… Нима учун хаёт армонларга бой? Кизик булиши учунми? Нима учун орзулар бисёр, купи армон булса?
Менда орзу йук деб билармидинг? Тугри ухшайман дардсиз кесакка.
Темирни хам тобласанг эрир экан. Узингга ургатдин. Лекин калбимда юрагимда катта чандик бор. Огритиб огритиб туради. Юлдуз деган чандик. Бир тарафдан у тортса бир тарафдан хаётга сен тортяпсан. Лекин….Юлдуз ютади чоги…такдирни кара…бизга бу жахонда урин йук экан…

Мен тараф угирилди. Мунгли кузлар ёшларга тулаётган эди. Бу карашда шунча хурлик шунча…

Кийналмагин севгилим, ёнма фигонда
Иккимизга урин йук бу кенг жахонда
Нихоя хам йук экан бизнинг армонда.
Ахир сенинг хам кунглинг
Менда бор эди
Мани бу гариб кунглим
Сенга зор эди….

Негадур туриб кета бошладим.

-Курдингми Гузал, такдирга тан бермасда илож йук. Пешонамга битилган бахтни ула-улгунимча сенга тилайман, сен зур кизсан, сен аълосига муносибсан. Майли узга бир инсон билан бахтли бул. Тахтли бул Гузал, куй маниям узингниям кийнама.

Томогимга тог тикилган…аъзойим титрайди…кузларимда ёш билан чикиб кетдим.
Богдан кетаяпману ойнадан Джамшерни мени кузатиб турганини сезардим..

Тунлар Хакга ёлвордим бахтли булгин сен
Майли узга ёр билан бахтли булгин сен
Ишк касрида тупрокман, тахтли булгин сен…
Ахир ….

Орадан икки азобли тун, икки уйкусиз тун утди. Одилдан Джамшер икки кундан сунг кафега келишини билиб тайёрлана бошладим. Джамшерни кунглини кутаришни ва шу бахона уни куришни жудаям хохлардим.
Джамшер келиб-келиб тунда соат 22-00лардан ошганда келар экан, бир амамллаб уйдан чикдим.
Йулда кетяпману, тун булишига карамай ёруг, осмонга боксам тулин ой. Бунча ёркин булмаса… Тулин ой бугунги туним хам сенинг шуълангда тобланиб, коронгу дардларимиз ёришсин-дея ният килдим.
Кафега келишим боиси Джамшерга бир вактлар менга килган мулозаматини узига чиройлик килиб кайтаришни режа килгандим.

Джамшер келганида кафе ошхонасида эдим. Олдиндан тайинланганидек Одил унга янги официант олганликларини, хозир айнан у Джамшерни обслужить килишини айтиши керак эди, кейин эса унинг имоси билан мен келишим керак эди.
Негадир Джамшер хаёлпарастрок, ёки касали огирлашганми, кайфиятсиз…кулида бир когоз. Нималарнидур Одилга гапириб когозга карарди.
Одил хам кайфияти йук, бошини эгганча утирарди.
Мен Одилни имосини хам кутмай шошиб патнисга лимонли, жасминли асалли кук чой ва пиёлаларни куйиб кулимда кутарганча улар тараф жилмайиб кела бошладим.
Шу тобда кафеда бир чиройли мусика бошланди…лекин сузлари бирам гамгин. Яна тулин ой…
Мен эса секингина улар тараф кела бошладим, жилмаяману хаяжонланаман.

Тулин ой куксимга ботиб кет,
Куксимдан дардларим олиб кет
Куксимдан дардларим олиб кет
Бевафо макридан туйдим ман
Куксимга бошингни куйиб кет
Куксимга бошингни куйиб кет

Якин келаяпману Одил менга назари тушиб бошини секингина сарак-сарак кила бошлади. Йук йууук деб огзини кимирлатди хам. Якин келган сайин тушунмай унга караб юзимдаги жилмайиш хам жиддий тус ола бошлади.

Тулин ой куксимга ботиб кет,
Куксимдан дардларим олиб кет

………..

Бугун Юлдузни яна тушимда кургандим. Коп-кора кийимда турибди. Негадир кулида патнис.. мен тараф келди-ю кулидан патниси тушиб менга украйиб карай бошлади…. Одилдан….Юлдузни суратини келтиришни сурагандим. Кафега кирар чоги ёдимга тушиб сурадим, Ха мана хозир деб кулини чунтагига солди-ю…жим булиб колди.
-Джамшер кел, шу кафедан кетвотганингда бераман
-Йук хозир бер нима булди?
-Бир сюрприз борийди сал настроениянг бузуладиде.
-Йук, бер.

Суратни олдиму бир зум остонада тикилиб колдим….жудаям согинганман…
Негадур киришга юрак йук.

Утиришимиз билан Одилга тушимни айтиб бердим. Шартта менга караб ранги узгарди, Юлдуз хакида булгани учун деб ахамият бермадим. Бошини эгиб олган. Мен эса гапиряпман, гапиряпан…Бир пайт бошимни кутарсам Одил бошини сарак-сарак киляпти, корногуликдан бир киз патнис кутариб чой олиб келяпти, хозир мавриди эмас деб кайтаряпти шекил официантни.
-Куйвур обкевурсин, халал бермиди гапимизга-дедим.

Суратга тикилиб турсам официантка якинлашиб…негадур шундок ёнимда турибди-ю, хеч столга хеч нарса куймаяпти, патнис хам кулида шакиллайдимией.

Бошимни кутардиму….. Ох….

Хижроннинг захрига коламан,
Токай ман ишкингда ёнаман

Гузал суратдан кузини узмасди… Кейин хурланган киёфада кошларини юкорига кутарганча мултиллаб менга карай бошлади. Кузлари кизара бошлади.
Кулимдаги сурат кулимни киздирарди.
Гузалнинг куллари титраганидан патнис шикирларди. Бир кулида ушлаб турибди, бир кулида сочик, патнис тушиб кетай дейди.
Одил бир менга бир унга караб бошини ушлаб столга тираниб олди.
Гузални гуё улимга махкум килаётганимдек менга илтижоли карай бошлади…Гуё утмишинги унут Джамшер…мен борман деётгандек, ёки бунча мени хурладинг…эх бир дунё нарсалар унинг юзида намоён, шахло-шахло кузларида намоён, улар эса ёшга тулиб пирпирарди..

Секин айланиб ошхона томон нари кета бошлади. Азборойи бу холатидан кулидаги патнис ёдидан кутарилиб хозир дод девормай дегандек кулини шартта лабига босиб, йиглаб кета бошлади, патнис эса чойнак пиёлалари билан ерга шараклаб тушди. Оркасидан йиглаётгани шундок бадани силкиниб силкиниб титраётганидан билинарди.
Кафеда колган бир икки ишчи патнис ва чойнаклар овозидан бир унга бир биз тарафга караб тушинмасди.
Одил Гузал ортидан кетди.

Бир Гузал йулига, бир суратга карайман.
Мухаббат ва улим оралиги бунчалар якин, бунчалар нохак ва….

Шартта урнимдан туриб югуриб чикиб кетдим…
Каёкка?
Билмайман…
Йук биламан…
Юлдуз олдига!

Холимни паришон айлаган
Ёнига бир узим бораман

Гузал эса кийиниш хонасига кириб эшикни оркасидан беркитиб эшикка суяниб аста ерга сиргалиб туша бошлади. Шифтга термулганча дод дегиси келгандек йигларди. Коронгу хонада унинг юзларини факатгина деразадан тушаётган тулин ойнинг шуълалари ёритарди холос.

Тулин ой куксимга ботиб кет,
Куксимдан дардларим олиб кет
Куксимдан дардларим олиб кет
Бевафо макридан туйдим ман
Куксимга бошингни куйиб кет
Куксимга бошингни куйиб кет
Дилимни поралар айладинг,
Севмасанг не сабаб танладинг… (Мансурхон Нурматов-Тулин ой)

Йулдан арок сотиб олдиму сувдек ичиб кета бошладим. Азобларим шунчалар кучли эдики арокнинг аччигини сезмасдим. Кабристонга келганимда мен маст булган эдим..

Юлдузнинг кабрини тулин ой ёритиб турарди. Бошимни эгганча хунграб йиглай бошладим….

-Нима истайсан мендан Юлдуз? Олиб кетсанг олиб кета кол, нима киласан кийнаб? Озгина умрим колган экан хеч булмаса шунга яхши яшашга бер! Нимага кийнайсан? Нимага тушларимга кирасан? Нима истайсан.?!

Чукка тушиб овоз чикариб йиглардим…кабристонда эса овозим акс садо булаверарди.
Коронгу тунда Юлдуз мени эшитиб тургандек эди гуё.

-Ока яхшимас мозорга ичиб келиш, такдир экан сал огиррок булинг.

Бир йигит урнимдан тургаза бошлади. Гурков булса керак.

-Уликларни тинчини бузиб арвохларни чиркиратиб нима киласиз? Уйингизга боринг.

-Ука…шу кабрни ёнидан лахад казиб куйгин илтимос…ман якинда келаман…

-Астофирло денг окам, куйинг бундай ният килманг, ёшсиз, хали умургузаронлик килиш вактингиз бор, кани буёкка юрингчи.
Мени бир кичкинагина хоначага олиб кирди.

Йигитнинг исми Абдумажид экан.

Вокеани айтиб дилимни ёздим.

-Биласизми Джамшер, гунохкорман дейсиз, хаммаси барибир дейсиз, ортга йул йук дейсиз. Лекин…хеч нарсага хали кеч эмас. Аллох рахмдил, унинг олдига бориш вакти Сизга айтилибди бу барибир Унинг инояти билан, Унинг олдига пок булиб боришга харакат килмайсизми? Улараканман деб шайтонга шерик булиш шартми? Шайтоннинг кароргохига йул олиш керакми инсоният бу дунёга келишдан максад ёки Аллохнинг?
Бир ривоят бор. Адашмасам хадис хам. Адашган булсам Аллох кечирсин.
Котил инсон умрида факат инсон улдириб факат гунох килган экан. Куни келиб гунохлардан холис булишни истаб Маккага йул олишни чин дилдан истабди. Бир неча домлалардан йулма йул сураб маслахатлашиб бораверибди. Лекин ортида колган домлалар хаммаси унинг кулидан улиб кетаверибди. Улар чунки Сени гунохларинг огир Аллох сени кечирмайди барибир деган экан.
Шунда яна бир домла рубару келиб, Агар ниятинг холис ва чин дилдан булса бор, Аллох рахмдил, сен Уни шундай тасаввур килиб ишониб, хамма гунохларингга чин дилдан пушаймон булиб Маккани зиёрат килсанг, Аллох сени кечиргувчидир-дебди.
Мана шу домла тирик колибди. Халиги котил эса чуллардан юриб холсизланиб, Маккага етиб бора олмай йулда казо килибди. Фаришталар Аллохга айтишганида унинг охирги нияти суралибди. Шунда нияти гунохлардан кечиб покланиб яшашни чин дилдан истаганини айтишганда Аллох амри билан жаннатга йул берилган экан.
Тушундингиз деб уйлайман окам.

Хаётим давомида эшитмаган, хис килмаган нарсамни шу…якин кунлар келишим тайин булган мозорда эшитиб хаётга умуман бошка назар солдим…Юлдуз тушимда патнис кутариб Гузални эмас….бошка нарсани аён килган экан чоги…

Баданимни бир зумда арок кайфи тарк этиб тетик фикрлай бошладим. Куп нарсани тушундим шу бир ондаёк. Хаёт билан улим оралигида, улимга бир кадам колганимда кузларимни шу келар жойимдаги бир инсон очишини кайдан билибман?

Нима учун уша масжидларга улар фикрича харом пулларни, угирланган пулларни олиб борганимда биронтаси ортга кайтишни айтмай пулларимни кайтариб мендан жирканишган? Нега мендан юз угириб яхши йулга бошлашмаган?
Шу тобда халиги котилдек хаммасини улдиришни истардим.

Инсонни тугри йулга бошлаш учун факат домлалар эмас балки оддий бир инсон хам сабабчи булар экан…

Эртаси кун Одил билан уша мозордаги Абдумажид олдига келдик, у менга намозни ургатиб диндан хабардор кила бошлади.
Хар куни мозорга укишга кела бошладим.

***

Мана Джамшерни уйида яшаяптганимга икки хафта булди.
Хайронмисиз? Мен хам.
Уша тун куп нарсаларни уйлаб уйга келдиму такдирга тан бердим. Узим билан кураша олмадим, нима булса булсин деб нарсаларимни йигдиму Одилга телефон килиб Джамшерни уйига олиб боришини сурадим.
Одил аввалига тушунмади. Онасини хизматини килиб турай, армонини бир булаги сал босилар дедим. Мен уни нафакат утмишига, балки улимга хам кизгонардим…
Келиб хайдаса хам кетмайман. Хаёт канча умр берган булса бирга буламан, нима булса булди дедим..
Джамшер эса Одил айтишича клиникадан хар куни Одил билан домлага Исломдан укигани бориб турган экан.
Джамшернинг онаси хеч нарсани тушуна олмасди.
Мен хам тушунтира олмасдим. Факатгина, Сизни хизматингизни килгани келдим, углингиз келгунича ёлгизлатмай дегандим. Илтимос хайдаманг, эшигингиз олдида булса хам яшайман шу ерда деб йиглаб юбордим.
Онаси жим турди, оилам ота-онам хакидаги саволга….алдадим…улар тан беришди дедим холос.
Джамшерни Исломдан дарс олаётганидан ва унинг онаси намозни канда килмаслигини куриб менга хам ургатишларини сурадим.
Джамшерни онас факат «Кушнилар нима дейди? Хозирги ёшлар биир балони бошлаб яшамаса туролмайди-да» деганча колди.
Бир куннинг узида онасига ёкиб колдим.

Уйдагиларга….индамадим…телефоним учик…кейин онамдан хавотир олиб телефон килиб хаммасини тушунтирдим, мен ёшмасман, севиб колдим деб хаммасини тушунтирдим. Ох нималар булганини …..Джамшерни излаб топиб уйигача келишмаслигини уйлаб уйга иккинчи кун бордим. Онам роса урди.. норозиман деди, ок киламан деди.
Кочиб кетдим.
Ахмокман-а?
Биламан.
Ким севганда доно булган?
Muhabbat yoki o'lim (10-bet) 20-varroq September 27, 2008

-20-якун

Бугун уйга йул оляпман.
Яна уша махалладан утиш…яна эшик олдида иккиланиб туриш ва хадиксираб айвонга муралаб караш…
Онам…
Нима курди шурлик онам? Факат дардларим билан булишди. Энди эса мени кумадими…
Мехмон булиб келяпман уз уйимга.

Махалладан утяпман..хеч ким йук…
Эшик очик… олди супурилган сув сепилган.
Кизик кушниларми?

Секин кириб кела бошладиму айвонга караб юрдим.

Ойна олдига келдиму…

Онам олдида румол ураб Гузал биргаликда жойномоз устида утиришибди.
Ассалом унг тарафга…Ассалом чап тарафга ва Гузалнинг нигохи беихтиёр менга кадалди…тезда жойномозга караб олди.
Фотиха юзга тортилиб Онам мени урнидан кузгала бошлади, Гузал даров суяб тургазди.

Шу кун Гузал билан умуман гаплашмадим. У хам. Гуё уйимизда бегона бир хизматчидек, уз ишини килиб юрибди, чой таёрлаб узатади…
Онам булса огзидан бол томиб мактайди Гузални..

Орадан икки хафта утиб онам никохга олишимни талаб кила бошлади.
Бу пайтда соглигим яна ёмонлаша бошлади. Гарчан Гузал билан бир хонада ётмасакда, кундуз кунлари доим бирга эдик ва аста секин унга ургана бошладим…кечалар хам уни тунларини биргаликда булишиш истаги тугила бошлади.

Домла чакирдик, махалладан таклиф килдик кушниларни. Гузал ота-онасига айтишига карамай ота-онаси келмади. Лекин Гузалнинг дугоналари ва икки холаси келишди.

Кундан кунга ахволим ёмонлаша бошлади. Кечалари факат Аллохдан тунда жонимни олгани Азроилни жунатишини сурардим. Тонгда Бомдодга кузим очилиб…ох канчалар огир яна уйгониб кун буйи улимни кутиб яшаш…
Гузал атрофимда парвона. Мен эса хамоно уни Юлдуз деб юборардим, тушларимда хам Юлдуз факат…
Учрашиш пайти якин…

Гузалга агар мабодо иккикат булса ва менга фарзанд дийдорини куриш насиб килмаса, угил булса Одил киз булса…шу ерида Гузал ерга караганча узи жавоб берди…Биламан Юлдуз деди..
Гузал..сени севаман, севсам булади. Лекин бу бошка севги. Юлдузга булган мухаббат бошка эди. Сенга булган севгим эса….мехмоний. Балки шу маъсулият йуклиги учун шунчали юзакирокдир…

***

Джамшерни ахволи кундан кун ёмонрок, намозни укийди ва ухлайди. Лекин оиласи тинч ва бахтли. Кувонаман шундан.

Бугун мен Джамшер ва Гузал айлангани кучага чикдик. Паркда сураткашлар хар доимгидек расмга олишни таклиф килишар ва улардан бири шундок гузал пара экансизлар суратга олмаса булмас, хеч булмаса узим учун олай рекламага деб куймади.

Джамшер Гузални кучоклаб суратга тушишди. Четдан караб турибману шунака хавас килдим. Дархакикат жуда гузал жуфтлик.
Мендаги орзу охирги кунар бир! Ният бу Джамшер канака килиб булса хам тузалиб кетиши. Аллохдан муъжиза сурардим.

Уйга келиб айвонда кечки овкатланишга чоглана бошлашди. Джамшер куймай олиб колди, кафе буйича бир икки масала хал килиниши керак эди.

Джамшер тезда хуфтон намозини укиб чикишини айтиб кириб кетди. Гузалнинг харакатлари узини тутишига термулиб тураману уйлайман, нахотки бу уша у кутган орзу ва бахт?
Онаси хаммадан бахтиёрлиги менимча бу оилага курк багишлаб турарди. Шурлик она..

Орадан ярим соат, хатто бир соат утиб кетганлигини гапга берилиб кетиб сезмай колдик. Гузал билан кафедаги вокеаларни эслаб роса кулишдик.
Джамшер колиб кетди деб соатга карадиму, Гузал бирдан узгариб ранги окариб менга караб колди. Мени ичим шиггг этиб кетди..
Урнидан турмокчи булганди утказдим:
-Куръон тиловат килиб утиргандир деб жилмайишга харакат килиб Джамшер хонасига якинлашдим.
Юрагим гупиллаши узимга аник эштила бошлади.
Коридорда тухтаб оркамга карасам Гузал интизор булиб караб турибди.
Хонага кирсам Джамшер эшикга орка килиб каъдада утирибди, боши ерга караган.
Хух…Худога шукр деб оркамга караб Гузалга жилмайдим, Гузал кузларини юмиб бушаб утириб колди. Бечора киз.

Джамшер овоз чикармаганидан хайрон булдим. Орадан бир соат утди нима киляпти бошини эгиб?
Пичирлаган товуш хам йук.
Майли балки тиловат килаётгандир деб кайрилиб нари кетмокчи булсам «тап» этган овоз эштилди, кайрилиб карасам Джамшернинг дупписи бошидан жойномозга тушиб кетибди.

Ёнига кириб олдига утирдим. Джамшер худди ухлаб колгандек эди.

Дустим…
кадрдонимнинг тани олдимда гуё уйкуда, рухи эса аллакачон чикиб булган эди.
Насиб этган улимни бунчалар чиройлик келганини мен кейинчалик куп эслаб куз унгимда турди. Улим мен учун хамиша дахшатли булган, лекин бу энг якин инсонларимдан бирининг жойномоз устида каъдада утирган чогда хаётдан куз юмгани рости галати булса хам энг гузал улим эди.

Уша пайт огзимни икки кулим билан беркитиб овозим чикармасликка харакат килиб йиглай бошладим. Титраб йиглардим алам билан. Олдидан чика олмасдим.
Гузал ярим озгинадан сунг остонада пайдо булдию остонага утириб колди. Мени йиглаётганимни куриб тушунди хаммасини.

-Онанг улса булмасмиди болаааам, оркамда колишинг керак эди-ку, кимларга мани ташлаб кетяпсан болаааам. Мани ким гуримни тепиб-тепиб кумади болаааам.
Уйингга мехмонга келганмидинг болааааам…..

Джамшерни жойномоздан анчагача хеч ким олишга ботинмади.
Келганлар орасида уша ундан пулни олишга жирканган домла хам турган эди.
Кузларим жикка ёшда ёнига келиб кузига тик карадим.

-Инсонсизлар, лекин гохи Аллохгина судлаши кераклигини унутиб узларинга судлайсанлар инсонларни. Каранг, сизга хам насиб килармикан шундай улим?

Бутун махаллага Джамшернинг бу улими яшин тезлигида таркалди. Узиям тумонат одам келди жанозага.

Гузал узини тутишга харакат килиб Джамшерни онасига карарди. Гузал кучли киз, олдиндан тайёр булганигами хаммасига туриб берди. Джамшерни онасига караб ёнидан жилмай турди.

Джамшерни Юлдуз кабри олдига кумишди. Узи васият килганидек.

Гузал уйига кетмади. Джамшерни онаси билан яшай бошлади. Хомиладорлигини билгач УЗД килиб жинсини аниклашни истамади. Билишни негадир истамади.
Шу онда ичида жажжигина Юлдуз исмли кизча шиддат билан усаётганини билмасди.
Онасини эса булажак невара кутаётгани сал овутди.

Бугун эрта тонгда туриб туртта гулдаста олдим.
Аввалига бориб Юлдуз билан Джамшерга икки гулдастани куйдим.

Кейин…шифохонага йул олдим. Тезда санитарлар хонасига кириб дераза олдига келиб суяниб тугридаги реанимация деразасига бокдим. Хамон дераза очик, парда хилпирайди. Кимлардур уёк-буёкга утади…Юлдуз худди хозир деразадан карайдигандек…
Шартта деразадан уша пайтлардагидек сакраб утиб реанимация деразасига келдим.
Ойна олдига учинчи гулдастани куйдиму ортимга карамай кета бошладим.

Мошинамга келиб утирдим ва шифохонадан чикиб кета бошладим. Мошинамнинг олди ойнасидан шундок оркамда узокдан реанимация одеразаси курина бошлади, гул хамон турар, деразадан хеч ким карамасди… йиглаб юбордим.

Кетаяпману рулни уриб-уриб йиглардим.
Махалламга келиб, Джамшер билан учрашган жойда анча турдим. Хали хам узимга келолмасдим.
Йиглаган чоги Джамшер билан биринчи бор куришиб гаплашган жой…эшиги олдига келиб ерга остонага охирги гулдастани куйдиму уйимга кетдим…

Бу йил юридик институтга топширдим…

«Катта булсам дадамни ишларини давомласам керак, чунки, улар каби хурмат ва иззатда булишни истайман. Ёки булмаса юрист буламан, адолат учун курашаман, чиройли кизга уйланиб дадам ва онам билан бирга яшайман»…. Джамшер 11 ёш.

«Мен мактабни битирсам тикувчиликка укимокчиман, кейин кули гул чевар булиб чиройли куйлаклар тикиб модельер булмокчиман. Мактабда укитувчиларим ва дугоналарим мендан чиройлик актриса чикишини айтишса-да, негадур махаллада усганим учун-ми, бу касб менга бироз уятлирок куринади. Вакти келиб, мард, довюрак, халол ва армияда хизмат килган келишган аскарга турмушга чикиб, унга ва уз оилалмга чиройли кийимлар тикиб бераман». Юлдуз 14 ёш.

«Осмонга куп тикилиб самолетларни русумини топишга харакат киламан. Учувчи булсам керак. Кулимга калам тушса, рассом булсам керак деб уйлайман. Дадам мени шифокор ёки юрист булишимни хохлайдилар, мен эса шу икки касбдан куркаман. Инсон улимига токатим йук, шунинг учун шифокор хеч качон булмасам керак, лекин, юристлик, билмасам, хали хаммаси олдинда.» Одил 15 ёш.

Хаёт…
канчалар жумбок, шодлик, кайгу ва адолатсизликлардан иборат. Кузимиз билан курган, кулокларимиз билан эшитган, ва балки уз хаётимиздаги учраган вокеалардан олган хикоямни такдим килдим.
Уз орамиздаги инсонлардан булган Джамшер Одил ва Юлдузларнинг хам уз орзу ниятлари бор эди.
Афсуски, хамиша орзулар бизни уз истаган куринишимизда инсонлар куз унгида намоён килмас экан…

Бугун хайитдан олдин зиёратга мозорга бордим.
Яна уша кора кийимда киз…Юлдуз кабри олдида..

Бу гал тез бориб салом бердим.

Киз угирилганида хушимдан кетишимга сал колди.

-Юлдуз?!
-Одил?
-……
-Ман Юлдуз опамнинг сингиллари Умидаман Сиз хакингизда опам гапириб берганлар…
-Йук…ишонмайман…шунака хам ухшаш буладими?....

«Мухаббат ёки улим»
Sayyod –Сардор Камилов- 2007-2008.


Sog' salomatlik...
 
Malika_95Сана: Якшанба, 13-Окт-2013, 15:55 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 304
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 246
Холати: Хозир йўқ
KLASS

Xayotda shunday yashangki kulib-kulib
G`amlar sizga ta`zim qilsin yeti bukilib
 
Zinnura_KСана: Жума-муборак кун!, 18-Окт-2013, 17:08 | Изох # 9
Sayyod.com мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 863
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1465
Холати: Хозир йўқ
cry

erka farishta....(m)....
 
ZohidaСана: Шанба, 19-Окт-2013, 15:30 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 24
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 7
Холати: Хозир йўқ
((((
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » Sayyod шахсий ижодидан » "Мухаббат ёки ўлим!" (Сайёдни хикояси) (Сайёднинг хикояси)
Страница 1 из 11
Поиск: