[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Модератор форума: Giyos, Anv@rbek  
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » ФАХРЛИ ИНСОН » Вилоятлардаги "Фахрли инсон" учун схема-тартиб!!!
Вилоятлардаги "Фахрли инсон" учун схема-тартиб!!!
SayyodСана: Шанба, 28-Сен-2013, 19:15 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Скрытый текст1 .Бирон вилоятдан ташкилий ишларни ўз зиммасига оладиган маъсулиятли ва бу жиддий лойихага теран қарай оладиган лидер топилиши ва бу “ФАХРЛИ ИНСОН” кураторлари (Тошкент ва вилоятлар назоратчиси*) тарафидан ўрганлиб , сайт рахбарига тавсия қилиниши орқали амалга оширилади.

2.  Вилоятдаги акция лидери ўша вилоятда турли оммавий ахборот воситаларида кўрсатилиши мумкин бўлган ва 23 соат давомида ёқилган тарзда турадиган  телефон рақами, у ўчиб қоладиган бўлса, рахбар ва ёки назоратчилар   боғланиши мумкин бўлган яна бошқа қўшимча рақам, электрон  почта манзили, онлайн боғланишлар (вацап, агент, вайбер, вичат ва хоказо), ўзининг паспорт копияси  (турар жойи кўрсатилган манзили билан)  сайт рахбари ва вилоят назоратчиларига бериши керак бўлади.


а)  сайт бошида лидер кўрсатиш керак бўлган  рақамни  ёзилиши,  однодаги маълум гурухга бириктириладиган ўша вилоятни янги гурухини очиб беришигача, вилоят назоратчиси орқали сайт рахбарига   эслатиб туриши керак бўлади.

б) Бошқа  турли ижтимоий тармоқларда ўша лидернинг ўзи истагига қараб очиши ва у манбаа хақида вилоят назоратчиси ва сайт рахбарига манбаани  бериши керак бўлади.

в) бошқа хар қандай оммавий ахборот воситаларидан то транспорт, кўча, идора ва ташкилотларида ушбу акция доирасида сайт рахбари билан олдиндан келишилмаган холда маълумот тарқатиш ва тарғибот ишлари олиб бориш таъқиқланади.

г) Хар бир тарғибот махсулоти, буклет, матнли вароқ, баннер , сурат ва матнлар сайт рахбари тасдиқлангандан кейин тарқатилиши мумкин бўлади. Матнга хам ихтиёрий ижодий ёндошиш ёки ўзича шиор қўшиш мумкин эмас!

3. Рақамлар рекламаси сайтда ёзилгач, ташкилий гурух йиғилиши бошланади. Вилоят лидери, лойиха устидаги барча ташкилий ишлар юзасидан мухим вазифалар  устида  ташкилий гурухдагиларга ўзаро келишган холда тақсимлаб беради.     (вазифалар рўйхати 13-рақамда берилган)

4. Вилоят лидери ўз вилоятдаги мавжуд бўлган лейкоз касаллиги билан оғриган болакайлар шифохонасини, йиғилаётган гурухи билан биргаликда аниқлайди, бор бўлса, мавжуд бўлган (Тошкентдаги акциядан) буклетлар берилиб, шифохона рахбарияти билан қон топшириш ва хайрия акцияси хақида тушунтирилиб вилоятда ўтказилиш таклифини олға суради.

а) Шифохонадаги оғир беморларга қуйилиши мухим бўлган  рўйхатни, акция кунига қадар вилоят лидери шифохона рахбариятидан олишини,  акция куни шу рўйхатга асосан қон топширилишини тушунтиради.

б) Рўйхатдан кўп топшириладиган бўлса,    шу лойиха доирасида ишлатилиши кераклиги ва бошқа шифохонага берилмаслигини, бундай вазиятда вилоят лидерлари билан шифохона боғланиши керак эканлиги айтилади. Акция рекламасидан хабардор бошқа беморларларга мухим қон керак холатлар бўлиб туради, (бу холатда вилоят назоратчиси ва сайт рахбари билан бамаслахат)  балансимиздаги ортиқча қонларни уларга хайрия қила оламиз.

в) Шифохона рахбариятидан акция кунига қадар,  дорига мухтож бемолар рўйхатини тузиб, қандай дорилар кераклигини ўша бемор фамилияси олдига ёзиб, рўйхат  тузиб бериши сўралади.  Рўйхат бошларига энг қийналган ва энг мухимроғи қўйилади.

г) Ўша шифохонага яқин ёки бошқа дорихона билан вилоят лидери ва икки ёрдамчи гувох келгуси акциядаги дорилар сотиб олиниши тартиби, акция куни қўнғироқ қилиб айтилган дориларни келтириш имконияти аниқланади. Акция куни шу дорихонага пулларга мос равишдаги дорилар рўйхати айтиб келтирилади.

д) Шифохонадан ўша керакли дорилар сотиладиган дорихона узоқ бўлса, шифохонадан рўйхатни акция кунига қадар олиши керак бўлади, сабаби, қон марказидан аввал дорихонага келиб дори олиб, кейин шифохонага келиши керак бўлади. Бунда хайрия тури қон марказидаёқ ўтилади, яъни лойиха икки турга бўлинмай, хаммаси қон марказида ўтиб, шифохонага фақат дори тарқатишга келинади.

5. Қон маркази рахбарияти билан  рўйхат асосида акция куни топширилган қонлар ўша шифохонага маълум рўйхат асосида ўтказилиши маълум қилинади (ортиқчаси эса ўша шифохона балансига, айнан лейкоз болалар балансида туради)

6. Лейкоз касаллиги билан оғриган болакайлар шифохонаси бўлмаса, у вилоятда болалар билан боғлиқ бошқа хайрия турларини лидерлар ва уларнинг ташкилий жамоаси излаши керак бўлади.


а) Рак билан касалланган болалар

б) Имконияти жисман чекланган болалар

в) Ёки ўша вилоятдаги мухим бир бошқа хайрияга мухтож биронта мавзу юзасидан акция ўтказиш рахбарият билан келишилади. "ФАХРЛИ ИНСОН" фақат қон топшириш дегани эмас, бу хайрияга хос тушунча, шунинг учун мухим оғриқли мавзудаги муаммо, ёрдамга мухтож хайрия тури шу шиор остида ўтаверади. Асосийси Республика миқёсида  хайрияни шу шиор остида ўтказиш. Лейкоз билан оғриган болакайлар мавзусидан бошқа хайрия тури ва унинг келгуси схемасини рахбарият билан ташкиллаштирилади.

7. Вилоятлардаги акция ва хайрияга тайёргарлик ишлари тайёр бўлгач, ўша вилоятга мослаб сайт рахбари баннер, реклама матни ва бошқа буклетларни тайёрлаб бериши хақида лидерлар вилоят назоратчилари ва сайт рахбарига маълум қилишади.

а) Вилоят лидери ўз вилоятидаги машхур оммавий ахборот воситалари ва бошқа машхурлар хақида маълумот беради.

8.  Тошкентдаги навбатдаги акцияга вилоят лидери (истаса йиғилган ташкилий гурухдагилар билан биргаликда) келиб, рахбарият билан биргаликда шу кунги Тошкентдаги  акция ва хайрия тадбирини   биргаликда ўтказиб, техник тарафларини ўрганади. (мастер класс олиб кетади)

9. Вилоят лидери сайт рахбари билан биргаликда илк ўтказиладиган акция  хақида реклама ва тарғибот ишларини бошлайди. Рахбарият билан ўша вилоятдаги машхурлар ёки Тошкентдан келадиганлар олдиндан келишилади.


10. Лидер Тошкентдаги акциядан мастер-класс олиб кетгач, келаси ойда (сайт рахбарияти билан куни аниқ қилингач) ўзини вилоятида ўтказади. Сайт жамоаси ва рахбари, шунингдек фанфорумдан истаганлар ўша вилоятдаги илк акция кунида иштирок этиб ёрдамлашишади. Бу ўша вилоятдаги бошланадиган акцияга хам Тошкентдаги акция схемасини жонли мастер класси бўлади.

11. Акция ўтказиладиган кун  форумда вилоятдаги акция (масалан "Самарқанд 02.02.2014 Фахрли инсон лойихасидан онлайн") мавзуси очиб,  биронта танлаган одами орқали ёки ўзи лойихани ёритиб боради.

12.  Акция куни лидердан то унинг хамма ёрдамчилари "ФАХРЛИ ИНСОН" футболкасида бўлиши шарт! Уни эскизини шу қоиданинг 8 рақамига келганида рахбариятдан олади, мабодо ўша вилоятда типография бўлмаса (ва ёки бошқа сабаблар бўлса) аввалроқ рахбариятга хабар бериб хал қилинади.

13. Акция куни қон марказида вазифалар тақсимланиши:


а) Акция асосида қон топшираётганларни исм фамилияси ёзилиб, (агарда биронта хонанда фанклубидан бўлса,  у хам фамилияси олдига ёзилиши шарт) рўйхат тузиб турадиган одам тайинлаши,

б) Фотосуратлар учун хам кимнидир тайинлаши керак бўлади (бу нарсалар ушбу қоиданинг юқоридаги 3 рақамда ташкилий гурух йиғила бошлаганда тайинланади) профессионал фотоаппарат ШАРТ ЭМАС! Оддий телефонда суратга олса хам бўлаверади, бошлаб олгунча шошмаймиз! Хаммаси қўлдан келганча, асосийси етказиб ва кўрсатиб бера олиш! Энг аввало НАТИЖА! Тайинланган фотограф, акция доирасидаги хар бир қон топшираётган ва хайрия қилганларни, фанклубларни, йиғилган пулларни , олинаётган дориларни, хар бир бемор қўлига у дорилар  тарқатилаётганини  ва браслет тақиш онларини суратга олиши шарт.

в) Келганларни кутиб олиб, рўйхатхонадан то қон топшириб чиқиб кетгунича назорат қилиб ёрдамлашадиган ёрдамчи тайинланиши керак. У яна қон топшириб бўлгач,  браслетларни тақмагунча кетиб қолмаслигини хам назорат қилади, мабодо шошаётган бўлса, бу хақида вилоят лидерига айтиши ва унга браслет тақиб суратга мухрлаб кейин кузатиши мумкин бўлади.

г) Шифокорлар томонидан қон топшириши мумкин деб топилганларни, қон топширгунча ширинлик билан таъминлаш, уларни ўз вақтида қон топширгунча ширинлик қабул қилиб, қон топшириб бўлгач талон асосида (истаса) овқатланишиниям назорат қилиши керак бўлган ёрдамчи тайинланиши

д) Қон маркази ва иккинчи тури хайрия шифохона кўча эшиги олдида одамларни кутиб оладиган футболкадаги ёрдамчилар хар 15 минутда алишиб туриши йўлга қўйилиши. У алишадиганлар футболкада бўлиши керак ва юқоридаги бўлиб берилган вазифалар хам алишиб туриши мумкин, бу вақтда ўз зиммасига юклатилган вазифалар шу вақтни ўзидагина алишиб турилади холос.

е) Вилоят машхурлари келган пайтига қадар қон топшириб бўлганларга у машхур браслет тақиши керак бўлади. Машхур бўлмаса, вилоят лидери хар қон топшириб чиққан ва   5-6та йиғилганларни бирма бир тантанавор равишда қўлига тақиб суратга мухрлайди.

ж) хайрия пулларини лидер ўзи эмас, камида яна икки киши гувохлигида, биргаликда акция тугагунга қадар йиғаверади. Иложиси бўлса биронта қалин сумка қилиб,  икки кишида сақланса, лидер ва ёрдамчиларига берилган пуллар солинаверилади. Айнан шу уч кишидан бирини қўлида рўйхат бўлиши шарт, у хар бир пул берганни фамилия исми ва суммаси билан ёзиб бориши керак. (савоб учун ёзманг дейдиганларга, хаммаси хаққоний бўлиши учун ўзимиз учун отчетга дейиш керак, сайтда ким қанча берганини барибир ёзмаймизку, лекин бу отчет сақланиши керак)

14. Акциядан ортган ширинликлар :

а) шифохонага болакайларга тарқатилади

б) мумкинмас бўлганлари шу кунги фаолларга тарқатилади.

15. Қон топшириш акцияси тугагач,

а) шифохонага истаганлар , лекин камида лидер ва пуллар бўйича икки гувохи,  хамда фотограф билан келинади.

б) шифохонага қон акциясида топширилган қон рўйхати  бир нусхаси берилади.

в)  Ушбу тартиб қоиданинг  4-рақам  в) г) д) бандларида кўрсатилгандек тартибда дорилар сотиб олинади.

г) Хар бир беморга дорилар шахсан қўлига топшириб, суратга олинади. Иложиси бўлса олдиндан сўраш керак, суратга олсак қаршимасмисиз? Агар қарши бўлсангиз фақат дори олинаётган қўллар олинади, бу бизга хисобот учун керак, пуллар зое кетмагани хақида деб тушунтириш керак. Исташмаса орқасидан ёки дори олаётган қўли олинади холос.

д) Мабодо пул ортса, келаси сафарги тадбирга қўшилади.

е) Кўрсатилган хайриядан ташқари шифохона ремонти ё қўшимча нимадир олиб бериш каби хайрия турларига пул ишлатиш мумкин эмас! Бунинг учун махсус хомийлар мавжуд.

16.  Хар акциядан пуллар берганлар, қон топширганлар ва умумий сумма хамда умумий қон топширганлар хисобот  қоғозлари лидер томонидан сақланиб борилиши керак.

17. Акция ва хайриядан сўнг,  лидер ёки у тайинлаган инсон   8 соат  ичида батафсил репортажни ёзма равишда суратлари билан , қон топширганлар рўйхати ва пул берганлар рўйхати суратга олинган холатда сайт рахбари почтасига юбориши керак.

* Вилоятлар назоратчиси Нодира Махмудова +99894  677 80 99


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
AbbosbekСана: Шанба, 28-Сен-2013, 19:59 | Изох # 2
Sayyod.com посбони!
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 3823
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 655
Холати: Хозир йўқ
sxema uchun rahmat Sardoraka ))

1000 marta yordam ber baribir
unutishadi. Bir marta pand ber, bir
umr eslab yurishadi. .
 
leyla_91Сана: Шанба, 28-Сен-2013, 21:18 | Изох # 3
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 9
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 7
Холати: Хозир йўқ
zo'r omad hands manimcha savob iw

 
GulsumСана: Шанба, 28-Сен-2013, 22:31 | Изох # 4
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 90
Тақдирланишлар: 3
Хурмат даражаси: 667
Холати: Хозир йўқ
Mana hammasi aniq tinniq ipidan ignasigacha tshunarli bop yozilgan, yana savolla bobqosa..( va Viloyatdagi liderlarimiz tayyorlanvotgan ishlar boyicga malumotlarni 5383233 raqam orqali yetkazishilani kutamiz.

Сени онда сонда коришни узи бахт...борлигинг бахт.
 
SayyodСана: Шанба, 28-Сен-2013, 23:22 | Изох # 5
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата (leyla_91)
zo'r omad manimcha savob iw
ха сизизча бўлса унда точно савоб иш, урра савоб экан давомлаймиз.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SaBiWa_4JСана: Якшанба, 29-Сен-2013, 00:59 | Изох # 6
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 30
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 4
Холати: Хозир йўқ
Zo'r bovotiku ya 1qadam oldinga ketvomizaku owa viloyatladan yahwi liderlani topiw kere otayam a4al bola4alaga yordam beriw kere faqat Towkenga qob ketiw keremasku Sardoraka zor oylabsiz endi viloyatlada wu iwi razvivat' qiladiganla bosa boldi hamasi 4iki 4iki boladi....
 
bek88Сана: Якшанба, 29-Сен-2013, 16:58 | Изох # 7
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Nasib bo'lsa yaxshi utqazvolamiz!
Sexima uchun raxmat Sardor aka. Seximani doktorlarga kursatsak bo'ladimi? Shunaqa qilish k-k deb. Og'zaki tushentirgandan ko'ra.


Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
БОБОСана: Якшанба, 29-Сен-2013, 20:59 | Изох # 8
ФанФорум рахбари
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 630
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1607
Холати: Хозир йўқ
Цитата (bek88)
Sexima

Бекжон эътиборлирок булиб ёзинг кийинми СХЕМА деб ёзиш
бир хатони икки марталаб такрорлабсиз???
 
SayyodСана: Якшанба, 29-Сен-2013, 21:44 | Изох # 9
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата (bek88)
Nasib bo'lsa yaxshi utqazvolamiz! Sexima uchun raxmat Sardor aka. Seximani doktorlarga kursatsak bo'ladimi? Shunaqa qilish k-k deb. Og'zaki tushentirgandan ko'ra.
йўғе бу махфий схемаку, шунинг учунам рўйхатдан ўтмаганлар кўра олмайдиган қилиб қўйилган


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
DavlataliСана: Якшанба, 29-Сен-2013, 22:25 | Изох # 10
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 47
Холати: Хозир йўқ
Zo'r va hamasi aniq oydin yoritilgan men bunga quwilaman va uz waxrimda kumaklawaman qo'qondan lider chqdimi chqan bulsa bilib qolaylik lidirlikni uz buynimga ololmayman chunki uni uziga xos masulyatlari bor yaqinda toyim buladi wuning u.n ham vaqt ajratiwim q.n. Liderga yordamlawiw qulimdan keladi. Men xozirda qozoqistondaman uzog'i 15 kunlarda boraman k.n uyog'iga uydaman har qanday ko'mak bulsa man men tayorman uzbekistondagi nomerim 99894447918 xozirda romingda iwlayabdi, faqat sms qabul qiladi. Uzimizga borganda doim aloqada. Qo'qonliklar bulsa marxamat

Xayot go'zal...
 
FC_PAXTAKORСана: Якшанба, 29-Сен-2013, 22:30 | Изох # 11
Sayyod.com мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 528
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 1233
Холати: Хозир йўқ
Farg'onadan Master harakatni boshlagan Davlatali

Omad
 
Qitmir_No:1Сана: Чоршанба, 02-Окт-2013, 15:03 | Изох # 12
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Barchasini Siz aytgandek qilamiz Xudo xoxlasa!

Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
SayyodСана: Пайшанба, 03-Окт-2013, 01:25 | Изох # 13
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Sayyod)
* Вилоятлар назоратчиси Нодира Махмудова +99894  677 80 99


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
SayyodСана: Пайшанба, 03-Окт-2013, 01:26 | Изох # 14
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Davlatali)
Zo'r va hamasi aniq oydin yoritilgan men bunga quwilaman va uz waxrimda kumaklawaman qo'qondan lider chqdimi chqan bulsa bilib qolaylik lidirlikni uz buynimga ololmayman chunki uni uziga xos masulyatlari bor yaqinda toyim buladi wuning u.n ham vaqt ajratiwim q.n. Liderga yordamlawiw qulimdan keladi. Men xozirda qozoqistondaman uzog'i 15 kunlarda boraman k.n uyog'iga uydaman har qanday ko'mak bulsa man men tayorman uzbekistondagi nomerim 99894447918 xozirda romingda iwlayabdi, faqat sms qabul qiladi. Uzimizga borganda doim aloqada. Qo'qonliklar bulsa marxamat
вақтинчалик ёки лидер ёрдамчиси сайланилмайди, бир икки ойдан кейин лидерликни эпласангиз ўзингиз сайланишингиз мумкин, барибир хозир фақат ташкилий ишларга старт берилган.


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Qitmir_No:1Сана: Шанба, 05-Окт-2013, 18:20 | Изох # 15
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Бошка фан клублар сайёд футболкалари билан уз фан клубларини номини бир футболкага бириктиришлари мумкинми.

Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
Butter94Сана: Душанба, 07-Окт-2013, 01:20 | Изох # 16
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 1
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 0
Холати: Хозир йўқ
man xam QARSHEDAN TURIB BEKJONGA YORDAM beraman.

sayyod.com bir olam quvonch baxish etuvchi olam.
 
Qitmir_No:1Сана: Душанба, 07-Окт-2013, 02:15 | Изох # 17
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 435
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 234
Холати: Хозир йўқ
Бардам булинглар дустлар.

Mani yozganlarimni tushunish uchun, nikimga qarashni o'zi kifoya!
 
SayyodСана: Душанба, 07-Окт-2013, 13:35 | Изох # 18
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Цитата (Qitmir_No:1)
Бошка фан клублар сайёд футболкалари билан уз фан клубларини номини бир футболкага бириктиришлари мумкинми.
бизни фанфорум аъзолари учун МУМКИНМАС! бошқа фанклублари ўзларига бизни хам киритиши мумкин!


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Sardor_BСана: Сешанба, 08-Окт-2013, 21:57 | Изох # 19
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1161
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 178
Холати: Хозир йўқ
Xa mana bu aksiya endi viloyatlarda xam otkaziladi. Demak bu yutug'imiz. Sardor aka zo'r chiqibdi

Sayyod.com
 
DavlataliСана: Якшанба, 13-Окт-2013, 10:14 | Изох # 20
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 47
Холати: Хозир йўқ
Salom hamaga farg'onalik lider bog'lanmayapdi megadir men qo'qonda suriwtruv iwlarini bowlab suxbatlar ham o'tkazdim. Qo'qondda faqat kotalarniki bor ekan bolarniki faqat Farg'ona waxar Marg'ilonda borakan,.. Murojat u.n tel +998944479185

Xayot go'zal...
 
bek88Сана: Якшанба, 13-Окт-2013, 13:16 | Изох # 21
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Davlatali aksiya bekor qilinganidan xabariz yuqmi?

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
DavlataliСана: Душанба, 14-Окт-2013, 05:19 | Изох # 22
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 47
Холати: Хозир йўқ
Ming afsus habarim yo' edi

Xayot go'zal...
 
ParvinaСана: Жума-муборак кун!, 27-Фев-2015, 15:40 | Изох # 23
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ
Ассалому алайкум! Мен "Фахрли инсон" лойихасини куллаб-кувватлаш максадида, тиббёит сохасига богликлигини инобатга олиб, уз фаолият олиб бораётган Бухоро давлат тиббиёт институти хамда Тошкент давлат стоматология институтининг Бухоро филиалида барчани хайрия акциясига жалб килиб, амалга ошираяпман! Худо хохласа  6- март куни булиб утадиган хайрияни мазмунли ва давомий булиб утишига кулдан келганча ёрдам беришга тайёрман!

Allah büyükdur

Изохни тахрирлади (ўзгартирди) Parvina - Жума-муборак кун!, 27-Фев-2015, 16:34
 
kamola_8888Сана: Жума-муборак кун!, 27-Фев-2015, 16:31 | Изох # 24
Рўйхатда
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 26
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 163
Холати: Хозир йўқ
Цитата Parvina ()
Ассалому алайкум! Мен "Фахрли инсон" лойихасини куллаб-кувватлаш максадида, тиббёит сохасига богликлигини инобатга олиб, уз фаолият олиб бораётган Бухоро давлат тиббиёт институти хамда Тошкент давлат стоматология тнститутининг Бухоро филиалида барчани хайрия акцияси жалб килиб, амалга ошираяпман! Худо хохласа  6- март куни булиб утадиган хайрияни мазмунли ва давомий булиб утишига кулдан келганча ёрдам беришга чузишга тайёрман!
Vot eto ya ponimayu!!!  Molodec Parvina udachi v sborah!!! Prosite u vseh kogo znaete i uvidete lyudi budut ochen shedrie  biggrin . Jdem foto
 
ParvinaСана: Жума-муборак кун!, 27-Фев-2015, 16:50 | Изох # 25
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 1439
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 637
Холати: Хозир йўқ

Добавлено (27-Фев-2015, 16:47)
---------------------------------------------
Хайрия учун махсус ....

Добавлено (27-Фев-2015, 16:48)
---------------------------------------------

Добавлено (27-Фев-2015, 16:50)
---------------------------------------------


Allah büyükdur
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » ФАХРЛИ ИНСОН » Вилоятлардаги "Фахрли инсон" учун схема-тартиб!!!
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Поиск: