[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Шу кунги хақиқатларим...
SayyodСана: Чоршанба, 06-Ноя-2013, 06:35 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Хақиқат ўзи нима у? Билганимни сўрама, айтмайман энди уни. Сезганимдан очаман сўз!

Ўзинг билан яшайсан, ўзингдан қочаолмайсан ва ўзинг олдингда хотиржаммисан? Мана шуниси хақиқат!  Худони олдига ,  сенга битилган ўзгалар таърифи билан борармидинг? Йўқ, ичингдаги сендан қочолмаган ва сен ундан қочолмагани хақиқат!
Унга одамларни ёллаб хам бас келолмайсан, мавқеинг салобати хам уни боса олмайди. Уни қўрқитиб хам ичингдан бадарға қилолмайсан. Уни чакагини маст бўлиб хам ўчиролмайсан.  Ичингдан тирнаб тураверади. Тирнаб яшайди! Кунма-кун, соатма-соат ичингндан лахталаб емириб тураверади.


Ўзинга аёни хақиқатни ўзгалар тан олмай, сенга ўзи кўраётиб истаганини суқяптими? Демак, улар аслида кимлигини сенга атаб айтаётган сўзларидан аниқлаб олавер!)
Ичингдаги хақиқатни сен билсангу, улар кўрмай хақоротладими, демак уларни исми билан хам хақоротидан танишиб олдинг!)


Юлдуз Усмонова хақида бир гапни яна такрор айтишда, уларнинг хурматларига путур етказишни истамаган холда айтаётганимни тушунишингизни сўрардим. Яъни бу буюк ижодкорнинг мухлиси бўлмаганим. Болалигимдан албатта қўшиқлари остида ўсганмиз, оиладагилар, қўни қўшни,
борингки, барча ўзбек тинглаб келаяпти.  Чунки ўзбекни халқона санъаткор.
Жайдари, қалби билан дарди билан яшайди.
Инсон сифатида хурмат қилганим учунам, мухлиси бўлмаганман дейишга хам ботинолмайман, шунчаки, хозирги фикрларим аслида фанатлик пардаси ортидан деб билмаслигингиз учун, хақиқатни такрорлашга мажбур бўлдим. Аслида ўзи хеч кимни мухлиси бўлмаган эканман...

Юлдуз опани мавқеи буюк ижодкорлигида. Ёмонотлиғи эса...тилидан! Тилидан учган хақиқатидан! Ёмон кўрадиганларам топилади, лекин ич-ичидан хурмат қилади. Чунки ўз бошига балоси хам, уни бўйиданам баланд тутиб турган адолатли репутациясида хам!

Юлдуз опа билан инсонийлик тўлқинида топишганмиз. Сўзсиз тушунамиз бир-биримизни.

Тўйимда менга айтган тилаклариниэслайман...  -Қалами ўткир, Аллох ўзидан ўзгага қул қилдирмасин , Аллохни хақиқатини ёзишдан адаштирмасин! Хақиқатни ёзганда,
дўстдан кўра душман кўпаяди, хақиқатингдан адашма ва Аллох панохида
асрайверади...


Шукр, Худодан ўзгага қул бўлмадим. Бўлмайман хам! Ўз хақиқатимда адашмадиму....бошқалар хақиқатида адашгандекман.
Хамиша хам кўзингга кўрингани ва қулоғингга эштилгани асл хақиқат бўлиб чиқавермас экан.

Душманим кўплигини эса яқиндагина англадим...)) санамадим, баракаси ўчмасин деб, кўплигини билиб...ўша гапларини эслаб қувондим!!!
Демак хақиқатим ўзимда. Кўпларга ёқмаяпманми, демак тўғри йўлдаман!)

Уйлангунимча эхтиёт бўл, онангни ўйла деган бўлсалар, уйланганимдан кейин эса; Мана уйландинг, битта маъсулиятинг иккига кўпайди. Хақиқатларингга яна битта юк осилди дегандилар.
-Ўхшаш тарафимиз хам шунда болам, лекин хечнарса қилолмаймиз, бу бизни  бўйнимизда умримизни охиригача ўзимизга тинчлик бермайдиган нарса бўлиб туравераркан, биз  билан бирга бошқалар
хам азият чекишида аслида биз айбдор бўлмаймиз. Шунақа одаммиз , чидолмаймиз
нохақликка ...


Куч..мардлик... ва хақиқат. Нақадар бир-бирига мос тушунчалар... Нақадар улар чамбарчас. Бирини ёпсанг, қолгани оқсайди, биридан кечсанг, қолгани сендан юз ўгиради.

Оиланг яқинларинг борлиги бахт! Лекин гохида уларнинг мавжудлиги сенинг эркинлигингни ва керак бўлса, сенинг хақиқатингни хам чегаралар экан! Ана шунда, қани, мардман ва ёки қани, кучлиман дея олармикинсан? Хаққоний мардлик, куч ва жасоратда шундай бўлсанг, бемалол ўзингни жонингни хам тикишга тайёр бўлар экансану...
Қани, сени вояга етказган ва ёши бир жойга етганни кўзга тик қараб, сени шу майдонга тикаман деб
кўрчи? Азиз оилангни сени тикаман шу жангга деб кўрчи...


Қўрқоқмисан шунда? Тиз чўкдингми? Йиғламсирадингми?
Йўўўқ, тиз чўктиришмади! Сен тиз чўкдинг!
Оиланг олдида холос! Қолган хаммаси бир пул! Бир тийинга арзимас оддий чанг тўзон!

Фарқи йўқ энди бу мардликми, кучми ё жасурлик. Бу сени танловинг, лекин асло ахмоқлик эмас!

Чунки бу ёлғон дунёдаги энг азизи олдида чўккалаган бўлсанг, қиёматда сени бунга мажбурлаганлар устидан юқорида бўласан!

Ғурурми? Тарозига чиқа олган ғурур азизига тик боқолмас! Унданда юқорироқ туйғу ва тушунчалар
мавжуд!


Агар хамма нарсада ХАҚҚОНИЙ ва адолатли кураш бўлганида эди... Бемалол шу курашда ўлишгача тайёр бўлардим. Очиқ гап, хозироқ  розиман! Барибир ўламан, абадиймасман, ва айнан мана шундай курашда жонимни тикишга ачинмасдим! Афсуски, худди шундайи, мен билан куришишга чиқмади хали!
Тухмат...ёлғон...ўйин... Шуми қурол? Ё мавқеми? Машхурлик? Бу нарсаларга таяниб курашган, ўлганида жанозага хам лойиқ бўлмаса керак!
 Ундан кўра , хаққоний кураша олмай, ўзингни освор, жаноза ўқишмасину, лекин ачиниш ва хурматда кет!

Қанчадан қанча одам мурда бўлиб умрини ўтказяпти. Ёлғон, тухмат ва ўйинлар билан умрини ёлғон дунёга сарфлаётганлар аслида мурда!

Қиёматга чин дилдан ишондим шу кунлар... Ўша кунни кутаман интиқ! Хозир хаммаси бу ёлғон дунё учун, мендан жимлик тухфаси! Мажбурий ва маъсулиятли жимлик тухфасидир, аммо даврлар келади!
Адолат номи ўчмайди! Хаққоний номни бандасигамас хотирадан ўчирмоқ!
Рад этмоқ осондир, аммо унутмоқ мумкинмас!!! Кечирмоқ мумкиндир, аммо унутмоқ мумкинмас!!!

Даврлар келади, ичидаги пок хақиқатини бўғизлаган инсон , бир куни мажбурият ва ёки маъсулият кишанини ўзидан ечади!

Мен бунга ишонаман! Бу ёлғон дунёимда уни кўриб эришмасам, яна қиёматни интиқ кутиб яшайман!
У хаққоний дунёда аниқлаймиз ким марду,ким адолатлию, ким жасур ва ким аслида қўрқоқ!!!

Ёлғон, ўйин ва тухмат ортидан мақсадига эришган қўрқоқми, ёки азиз инсонлари учун бош эгишга мажбур бўлган мардларми?!


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
ledyСана: Чоршанба, 06-Ноя-2013, 16:22 | Изох # 2
Сайтимиз қадрли мухлиси
Гурух: VIP
Изохлар: 2050
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 1169
Холати: Хозир йўқ
Хакикат, сиз кучлисиз. Бировни бир огиз сузи сизни мавкеингизни туширмайди. Курт ширин олмани кемиради... Хакикат, сизни келажакдаям унутишмайди.

 
bek88Сана: Чоршанба, 06-Ноя-2013, 17:13 | Изох # 3
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Siz bu kunlarni bugun ko'ryotganiz yuqku, oldinlari ham qalamiz xaqiqatni nishon qilib kelganizdan sizni ko'rolmaslar kupaygan. Qalamiz qanchalar kuchli ekanligini dushmanlariz ko'pligidan bilavering. Sizga uxshaganlar xaqiqat uchun kurasharkan bu dunyoda adolat, xaqiqat yuqolmaydi.

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
ORCHIDEA1508Сана: Шанба, 09-Ноя-2013, 09:42 | Изох # 4
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 453
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 241
Холати: Хозир йўқ
vay Sardor aka siz maglubmassiz, siz golibsiz, adolatiz bilan golibsiz.
 
SoginchSadosiСана: Пайшанба, 14-Ноя-2013, 06:55 | Изох # 5
Рўйхатда
Гурух: VIP
Изохлар: 18
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 17
Холати: Хозир йўқ
HAQIQAT EGILADI, BUKILADI, AMMO SINMAYDI!

Nomimizning buyukligi do‘stlarimizning buyukligidan.
 
hamzahokimСана: Пайшанба, 14-Ноя-2013, 21:23 | Изох # 6
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 144
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 37
Холати: Хозир йўқ
Oka OMAD!

Talabalik oltin davrim!
 
SmartDentСана: Жума-муборак кун!, 15-Ноя-2013, 13:55 | Изох # 7
Энг қадрли форумдош!
Гурух: VIP
Изохлар: 211
Тақдирланишлар: 4
Хурмат даражаси: 1093
Холати: Хозир йўқ
Мавке,машхурлик ортидан узлигидан кечиб,узгалар фикри,карашлари бн яшайдиган инсонларга ачинаман...Хакикат кундек равшан булса хам,куз юмиб утишга куч топа оладилару,уни юзага олиб чикишга ,курсатишга эса мардлик олдида енгиладилар.Лекин хакикат бир кунмас бир кун юзага чикканда эса виждон азобига йуликадилар.Бу азоб эса уларга берилган олий жазолардан булса кк..Аччик булсада хакикатга тик караб ,уни юзага чикариш эса хамманинг хам кулидан келаермайди!Асосийси,сиз виждонингиз олдида хотиржамсиз.Шунинг узи котта мукофот.

Если хочешь, чтобы жизнь тебе улыбнулась,сначала сам улыбнись жизни:)
 
ClimbeRСана: Жума-муборак кун!, 15-Ноя-2013, 16:00 | Изох # 8
Иштирокчи
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 142
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 652
Холати: Хозир йўқ
to`ppa to`gri....

chelsea chempion...
 
EzoDilСана: Пайшанба, 20-Фев-2014, 14:14 | Изох # 9
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Senga kuchi yetmaganlar eng nozik nuqtang bölgan,oilang,yaqinlaring,jondan aziz farzandlaringni özingga qurol qiladilar. Bu bn "bopladim" deydilar-u,aslida özlarining qanchalik jirkanch,tuban ekanliklarini körsatib qöyadilar. Mahshar kuni har kim qilgan gunoh-u savobi un ajrini oladi. Asosiysi,ichingdagi haqiqatlardan köngling hotirjamligi!!!

Kimgadir borligim o'zi bir dunyo,
Su'ratim avaylab yurakka ildi.
Kimgadir aksincha,keldimmi malol,
Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
 
zayaСана: Пайшанба, 20-Фев-2014, 15:07 | Изох # 10
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 460
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 381
Холати: Хозир йўқ
сиз КУЧЛИСИЗ сиз ГОЛИБСИЗ!!!

Лучшие мои чувства, боясь насмешки, я хоронил в глубине сердца:
они там и умерли. . .
М.Ю. Лермонтов. "Герой нашего времени"
 
ZodibekСана: Сешанба, 25-Фев-2014, 11:28 | Изох # 11
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 18
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 25
Холати: Хозир йўқ
Адолат номи ўчмайди! Хаққоний номни бандасигамас хотирадан ўчирмоқ!
Рад этмоқ осондир, аммо унутмоқ мумкинмас!!! Кечирмоқ мумкиндир, аммо унутмоқ мумкинмас!!!

Даврлар келади, ичидаги пок хақиқатини бўғизлаган инсон , бир куни мажбурият ва ёки маъсулият кишанини ўзидан ечади!

Мен бунга ишонаман! Бу ёлғон дунёимда уни кўриб эришмасам, яна қиёматни интиқ кутиб яшайман!
У хаққоний дунёда аниқлаймиз ким марду,ким адолатлию, ким жасур ва ким аслида қўрқоқ!!!

Ёлғон, ўйин ва тухмат ортидан мақсадига эришган қўрқоқми, ёки азиз инсонлари учун бош эгишга мажбур бўлган мардларми?!
 
ixtishkaСана: Якшанба, 02-Мар-2014, 16:05 | Изох # 12
Рўйхатда
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 11
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 4
Холати: Хозир йўқ
xaqiqat xuddi tilloga oxshedi ming asrdan keyin xam tillo boladi xaqiqat xam xaqiqat bolib qolaveradi

Осмондаги кул ётмас бургут булсанг хам улигинг ерга кумилади
 
Your_PrinceСана: Душанба, 10-Мар-2014, 13:46 | Изох # 13
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 138
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 84
Холати: Хозир йўқ
Сайед хакикат хакида хакконий гапларни езган экан

Добавлено (10-Мар-2014, 12:46)
---------------------------------------------
Сайед хакикат хакида хакконий гапларни езган экан


 
EzoDilСана: Пайшанба, 13-Мар-2014, 15:37 | Изох # 14
Sayyod.com мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 877
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Zarga öralgan göngdan,göngga botgan tillo afzalroqdur!

Kimgadir borligim o'zi bir dunyo,
Su'ratim avaylab yurakka ildi.
Kimgadir aksincha,keldimmi malol,
Ertadan kechgacha g'iybatim qildi))
 
Your_PrinceСана: Якшанба, 11-Май-2014, 23:43 | Изох # 15
Иштирокчи
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 138
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 84
Холати: Хозир йўқ
Хакикатни факатгина юраги тоза ва соф дил инсонларгина тугри етказиб бера оладилар!

 
JaNoB_JaDiDСана: Шанба, 12-Июл-2014, 00:09 | Изох # 16
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 1443
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 425
Холати: Хозир йўқ
Oka sizga yetadigani yo`q haqiqatni etish bo`yicha.......
Sizdaka odam har kuni ham tug`ilavermaydi....
paxta qo`yish demelayu haqiqat gaplarim.........

misol uchun:
 Hech kimni yordamisiz o`zlari o`rganim 1ta kichkina sayt ochgan edilar hozir esa shu saytga butun dunyodan odamlar kiradi...(isboti ekraningizni eng pastida "Visitors" degan joyda ko`rinib turibdi).............
 Hech kimning hayoligan kelmaydigan loyihalarizni hamma biladi...
 Eng asosiylaridan biri Faxrli inson loyihez judayam bir foydali bo`lgan
..........
bunaqa larni ko`plab etish mumkin....
qisqagina qilib aytadigan bo`sam sizni duo qilib qo`llab turadiganlar dushmandlarizdan anchagina kooooooooooo`p.......

Ijodlarizga omad yor bo`lsin.....
Shaxsiy hayotizda ollox madadkor bo`lsin....


 
MaFtUnA6211Сана: Пайшанба, 14-Авг-2014, 22:09 | Изох # 17
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 48
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 5
Холати: Хозир йўқ
haqiqatni  ba'zi bir insonlar yolg'on bilan adashtirishadi...
 
ХамиджонСана: Якшанба, 17-Авг-2014, 01:08 | Изох # 18
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 6
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 4
Холати: Хозир йўқ
Кўпчилик хақиқатдан йироқлашиб қолган шу нарсага ахамиятсиз бўлиб кетябди айниқса ёшларимиз. базилари  хақиқатдан сўзлаганингда қулоғини олиб қочади бор нарсани гапир дейишларичи.
 
bek88Сана: Якшанба, 24-Авг-2014, 16:58 | Изох # 19
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1565
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 649
Холати: Хозир йўқ
Haqiqat achiq bo'ladi uni tan ola bilish kerak .

Sayyod.com hayotim bir bo'lagi.
 
Sardor_BСана: Чоршанба, 24-Сен-2014, 16:09 | Изох # 20
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: Форум аъзоси
Изохлар: 1161
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 178
Холати: Хозир йўқ
100% Qoshilaman siz xech qachon yengilmang faqat va faqat oldinga xaqiqat sari olga

Sayyod.com
 
DarkСана: Чоршанба, 24-Сен-2014, 19:22 | Изох # 21
Иштирокчи
Гурух: VIP
Изохлар: 159
Тақдирланишлар: 1
Хурмат даражаси: 612
Холати: Хозир йўқ
Mda) shu yerdaman...

 
GiyasovaСана: Сешанба, 07-Окт-2014, 10:58 | Изох # 22
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 15
Холати: Хозир йўқ
Salom
 
GiyosСана: Сешанба, 07-Окт-2014, 17:49 | Изох # 23
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ФОРУМ МОДЕРАТОРИ!
Изохлар: 1130
Тақдирланишлар: 6
Хурмат даражаси: 59
Холати: Хозир йўқ
Nevarameey. Salomni bu yoqqamas, Forum & Chat ga yoziladi))

(postlar haliroq olib tashlanadi)


Sog' salomatlik...
 
GiyasovaСана: Сешанба, 07-Окт-2014, 19:28 | Изох # 24
Рўйхатда
Гурух: Янги аъзо
Изохлар: 5
Тақдирланишлар: 0
Хурмат даражаси: 15
Холати: Хозир йўқ
Qayerda u chat topolmadimu
 
JaNoB_JaDiDСана: Чоршанба, 08-Окт-2014, 08:24 | Изох # 25
Сайт ашаддий мухлиси
Гурух: ЗАПРЕТДА!
Изохлар: 1443
Тақдирланишлар: 2
Хурмат даражаси: 425
Холати: Хозир йўқ
manba

Добавлено (08-Окт-2014, 07:24)
---------------------------------------------
manba digan yozuvni bosing...!!!


 
  • Страница 1 из 2
  • 1
  • 2
  • »
Поиск: