[ Янги изохлар · Фойдаланувчилар · Қоида · Изламоқ · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: Giyos, SarVario, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Sayyod.com » Маъмурият » "Одноклассники"дагилар учун!
"Одноклассники"дагилар учун!
SayyodСана: Шанба, 17-Мар-2012, 07:05 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
Илтимос:

1. Сўрасам майлими, савол берсам мумкинмиии, илтимосим борийди, нима қивос, тузумисиииз, безовта қимадимииии деб эзмаланмай шартта саволни беришни ёки ўша гиргиттон илтимосни баён қилиб ташлашни ўрганайлик, ортиқча вақт, ва харфларни увол қилмасдан. Эзмалани жиним суймайди. Қисқа ва лўнда ёзинг, бошқалар очередда кўп

2. Хар бир байрамда личкада алохида табриклаш шартмас, одам кўп, хаммани ўқиш шундоқ хам қийин. Жума муборак, бахор байрами, биринчи қор, войдод шартмас личкада шу банально нарсалар билан табриклайвериш!

3. Қачон ухлис, нега ухламаяпсиз, ўзи ухлисми, одаммисиз, роботмасмисиз, қайси галлактикадансиз, қанақа дам олас - деган саволларни сийқасини сийпалласи чиқиб кетди бору !

4. Жуманжига қирғин келган, қачон бўлади билмиман, хозирча хохламаяпман, просто жонимга теккан, сабаб йўқ, бўладими қачон билмиман!!!! Бўганда бўлади, бўлишдан аввал отни қашқасидек хаммаёқда реклама бўлади. Хозирча жавоб оддий : Тугади, ёпилди! Тамом!

5. Камроқ шахсий хаётим хақида сўрасангиз, камроқ шахсиятингизга тегиб қўйишим мумкин)))

6.Артистлар админимасман, уларни телефони, адреси, ўлчами, вазни, концерти бало баттари билан қўшиб ва хоказолар хақида умуман гаплашмайман! Улар хақида нимаики бўлса хаммаси сайтда бўлади, одноклассникининг личкасидамас!

7.Нима янгиликлар? нима гаплар? мана шу саволни вапше итириқи-чувриндиси чиқиб кетди, бу саволларга жавоб бермайман, роса ахмоқона савол тўғриси. янгилик ахборотда бўлади, гаплар қўшнингизни эшигини тагидаги овсинларда. артист ва шоубизга тегишлиси эса хаммаси сайтда!

8. нега ануни сайтизга чиқармииииис-дан бермела илтимос, ўша ануларилани 99 фоизини танимиманам. лозим топганим, қизиққаним ўзига жалб қигани чиқади. Хақиқий иқтидор рекламага мухтожмас, зўр бўлса уни орқасидан журналистлар югуради, у ўзини суқиши ёки кимларнидир ёллаб тиқиштириши шартмас.

9. Комментга нега қарамииииз, ануни удалить қилинг, деган нарсаларни айтишдан аввал ўзингизга савол беринг; нечта статусим бор, ва кунига неччи юзта у ерда коммент, энди сайтим, почталарим ва ишларимдан бўшаб, комментларни ўқиб ўтирсам, кечирасизу бир ой хам етмайди. Комментларга кетадиган вақтимдан ишлаганим афзал, у комментларни манга қизиғи хам йўқ. Сайтдаги комментларга хам алоқам йўқ! Модер бор, унга мурожаат қилила.

10. кейин илтимос маслахат бериб ақлилик қилиш шартмас, бефойда, мне пофиг!

11. "Қора рўйхат"га киритилганлар қайтарилмайди! Демак шунга яраша сабаб бор, камроқ реклама, спам ва шунга ўхшаш нарсалар қилиш керак эди. Исломий нарсаларни тарқатадиганлар эса аввал мана бу мавзуни ўқиб чиқишларини маслахат берардим (манба)

12. Ва энг асосийси, нимага жавоб бермаяпсиз, менсимаяпсиз бало баттар билан таъна қилишдан аввал, дўстларим сонига эътибор беринг, ва кейин сал каллани ишлатсак, одноклассники ёқиғ бўлгани билан сайтда ўтирмайман, бошқа сайтларда, ёки бошқа компютеримда ишлайман, шунчаки интернет ёқиғ бўлганида автоматик равишда одноклассники ёқиғ бўлади, гохида суткалаб умуман одноклассники сахифасига қарамайман, орада кўчада хам юрган бўлишимам мумкин. ЛЕКИН ХАР БИР мактубга жавоб ёзаман, майли очереди билан бир кундан кейинми, икки уч кунми лекин, шу сахифага кириб, навбатма навбат ёзиб боргунимча вақт кетади ва жавоб бераман! Унутманг, сиз дўстралим орасида танхо эмассиз ва бу сайтда сахифага термулиб ўтирмайман. Суткасига асосан 30 минутни ажратиб тез тез жавоб ёзиб чиқиб кетишим мумкин.

Мана шу манбага кимнидир йўллаганимдан кейин хам, шундай савол ва эзмаланишлар бўлса, гап сўзсиз қора рўйхат-борса қайтмасга алвидо!


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Форумистон » Sayyod.com » Маъмурият » "Одноклассники"дагилар учун!
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: