menu
person
[ Обновленные темы · Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Модератор форума: SarVario, Giyos, komol_76, Anv@rbek  
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » IMPRO-TK лойихаси » "IMPRO-TK" ЛОЙИХАСИ хақида (СИЗ КЛИПДА ИШТИРОК ҚИЛАСИЗ!)
"IMPRO-TK" ЛОЙИХАСИ хақида
SayyodСана: Пайшанба, 07-Апр-2011, 04:19 | Изох # 1
Рахбар
Гурух: РАХБАРИЯТ!
Изохлар: 1167
Тақдирланишлар: 0
Холати: Хозир йўқ
"IMPRO-TK" ЛОЙИХАСИ

Умуман кутилмаган лекин жуда завқли шоу!

Бу лойиха хар бир хонанда ва хар бир мухлис учун жуда қизиқ ва энг кутилган бўлиши аниқ!

Сиз ким бўлишингиздан қатъий назар, ёшингиз ва кўринишингиз қандай бўлишидан қатъий назар ИСТАГАН ХОНАНДАНГИЗ БИЛАН БИР КЛИПДА ИШТИРОК ЭТАСИЗ!

ИСТАСАНГИЗ ҚАЙТА ВА ҚАЙТА!



БУ ИМКОНИЯТНИ ФАҚАТ SAYYOD.COMНИНГ "IMPRO-TK" ЛОЙИХАСИ СИЗГА ЯРАТИБ БЕРАДИ!

Лойиха хақида батафсил:

"Импро-ТК" (Импровизацион театр клип) лойихаси sayyod.com муаллифлик лойихаси бўлиб, нафақат Ўзбекистон шоу-бизнеси балки бошқа мамлакатларда хам хали қўлланилмаган.

Хонанданинг янги қўшиғига халқ иштирокида театрлаштирилган клип кўринишида клип суратга олинади. Айнан клип сахнада театрлашган кўринишда сахнада бўлиб ўтади.
Хар бир сонда янги хонанда иштирок этиб унинг янги ёки клип ишланмаган қўшиғига икки ёки ундан кўп гурух йиғилади. Бунда ўша хонанданинг фанклуби ва истаган мухлислари хам қатнашади.
Бундан ташқари икки хонанда ёки икки гурух фанклублари орасида ИМПРО-ТК ижодий дуэль тури хам ўтказилади.

Бир неча кунлик репетициядан кейин тайёр сахна кўринишлари билан ўша хонанда ва бошқа санъат олами мехмонлари йиғилган жойда иштирок этишади.

Қайси гурух аъло даражада ғоя, актерлик махорати ва умуман қизиқ сахна кўриниши тақдим қилинганлигини шу куни ташриф буюрган санъат олами вакиллари овоз бериш йўли билан аниқланади.

Ташриф буюрган ва қўшиғига сахна кўриниши тақдим қилиган хонанда шу куни иштирок этган ва махорати билан уни ром қилган бирон бир иштирокчига ўз совғасини тақдим этади.

Лойиханинг халқ ва хонанда учун фақатгина плюс ва қизиқтирган тарафлари бор. Биринчидан оддий халқ учун машхур инсон билан бир клипда иштирок қилиб ўз иқтидорини кастингсиз намоён қилиши, хонанда учун эса бир қўшиғи учун икки клип бўлиши. Бири оддий ўзи суратга олгани бўлса иккинчиси биз текинга тақдим қилган театрлашган клип кўринишидир.

Хонандалар мазкур лойихада янги ва хали клип суратга олинмаган қўшиғи билан иштирок этишида бу қўшиққа келгусида клип олишда балки қизиқтирган ғоя хам туғилиб қолиши мумкин бўлган имконият.
Импро-тк лойихасида қатнашиш мухлислар, фанклублар ва хонандалар учун мутлақо текин!!!

Импро-Тк ўтказилган санъаткорлар, лойиханинг барча сони ва уларга ишланган клиплар бу ерда

/+99897/ 405-25-40


Форумда бахс ва тортишув бўлиши оддий хол, лекин бу форум бир оиладек бўлиш ниятида очилганини унутмайлик!
 
Форумистон » Sayyod муаллифлик лойихалари » IMPRO-TK лойихаси » "IMPRO-TK" ЛОЙИХАСИ хақида (СИЗ КЛИПДА ИШТИРОК ҚИЛАСИЗ!)
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск: